ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари шарҳлар билан / Кредит, қарз, кафиллик ва гаров шартномаларига оид масалалар /

Гаровга қўйилган мол-мулкни ундириш мурожаати бўйича ишни янгидан очилган ҳолатлар бўйича қайтадан кўриш тўғрисидаги низо бўйича тўғрисидаги низо бўйича

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ГАРОВГА ҚЎЙИЛГАН МОЛ-МУЛКНИ

УНДИРИШ МУРОЖААТИ БЎЙИЧА ИШНИ

ЯНГИДАН ОЧИЛГАН ҲОЛАТЛАР БЎЙИЧА

ҚАЙТАДАН КЎРИШ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗО БЎЙИЧА



ИШНИНГ МОҲИЯТИ


Банк ва очиқ акциядорлик жамияти кредит шартномасини тузишди, унга кўра ОАЖга вақтинча, қайтариш шарти билан ўз ишлаб чиқаришини ташкил этиш учун хориждан асбоб-ускуналар харид қилишга валюта маблағлари берилди. Қарз қайтарилишини ва кредитдан фойдаланганлик учун фоиз тўлашни таъминлаш сифатида ОАЖ гаров сифатида банкка қуйидаги мол-мулкни тақдим этди:

- харид қилиниши учун кредит берилган асбоб-ускуна;

- мулк ҳуқуқида қарз олувчига тегишли бўлган маъмурий бино.

Бундан ташқари, иккинчи гаровга қўювчи сифатида бошқа шахс (корхона) чиқди, у ўзига қарашли бўлган икки бинони гаровга берди.

Қарз мажбуриятини акциядорлик жамияти белгиланган муддатда бажармади. Шу муносабат билан банк хўжалик судига ундиришни улар гаровга тақдим этган кўчмас мулкка қаратиш тўғрисида ОАЖ ва гаров берувчи корхонага нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилди.

Суд қарори билан банкнинг талаби қондирилди, гаровга қўйилган мол-мулкка нисбатан ундириш амалга оширилди, ижро варақаси берилди. Кейинроқ банк хўжалик судига янгидан очилган ҳолатлар бўйича илгари қабул қилинган қарорни қайтадан кўриш тўғрисида ариза билан мурожаат қилди. Бунда гаровга қўювчи корхонани икки янги жавобгар: масъулияти чекланган жамият ва қўшма корхонага алмаштириш талаби илгари сурилди.

Биринчи инстанция суди банк томонидан берилган аризани қондиришни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарди. Хўжалик судининг апелляция инстанцияси мазкур ажримни бекор қилди ва ишни янгидан очилган ҳолатлар бўйича янгидан кўришга юборди. МЧЖ ва ҚК бунга рози бўлмади ва апелляция инстанциясининг қарорини бекор қилиш ва илгари қабул қилинган ажримни ўз кучида қолдириш илтимоси билан кассация шикоятини берди.



МЧЖ ВА ҚКНИНГ БИРГАЛИКДАГИ ПОЗИЦИЯСИ


Хўжалик судининг апелляция инстанцияси гаровга қўювчи корхона билан янги жавобгарлар ўртасида илгари мазкур корхонага тегишли бўлган икки бинога нисбатан ҳуқуқий ворисликни аниқламади. МЧЖ ва ҚК мазкур кўчмас мулкнинг мулкдорлари ҳисобланади, чунки уни қонуний асосларда сотиб олишган. Ҳуқуқни тасдиқлайдиган барча зарур ҳужжатлар мавжуд. Олий суд ва Олий хўжалик судининг 2000 йил 28 апрелдаги пленумларининг “Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ қонунларни қўллашнинг суд амалиёти тўғрисида” биргаликдаги қарори 3-бандининг учинчи хатбошисига кўра мулк ҳуқуқини амалга оширишга қонунга асосланмаган тарзда ҳар қандай аралашиш уни қўпол равишда бузиш ҳисобланади. Хўжалик судининг апелляция инстанцияси ҳаракатлари билан эса икки мулкдорнинг қонуний ҳуқуқлари камситилган, бу эса Конституция қоидаларини бузади. Суд ҳужжатларни ҳамда МЧЖ ва ҚК мулк ҳуқуқининг қонунийлиги далилларини ўрганмади, бироқ қонунни бузган ҳолда дастлабки жавобгарни (гаровга қўювчи корхонани) икки янги жавобгарга (масъулияти чекланган жамият ва қўшма корхонага) алмаштириш масаласини кўриб чиқди. Ишни янгидан кўриб чиқишга юбориб бўлмайди, балки гаровга қўювчи корхона тугатилиши, бинобарин - унга доир жавобгарнинг йўқлиги сабабли тўхтатилиши керак.



БАНКНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Хўжалик суди томонидан қабул қилинган ҳал қилув қарорига берилган ижро варақаси фақат қисман бажарилган. Гаровга қўювчи корхонадан у гаровга тақдим этган бинолар олинмаган, чунки ҳудудий ҳокимнинг қарори билан корхона тугатилган, бинолар эса масъулияти чекланган жамият ва қўшма корхонанинг эгалигига ўтган. Кўрсатилган далил илгари қабул қилинган қарорни янгидан очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш, айтиб ўтилган ташкилотларни жавобгар сифатида судга тортиш ва ундиришни гаровга қўювчи корхонадан ўтган биноларга қаратиш учун асос бўлиб хизмат қилади.



СУД ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ

МАЗМУНИ ВА УЛАРГА ШАРҲЛАР


Берилган кассация шикоятини кўриш чоғида суд уларнинг ҳал этилишига ишнинг якунланиши боғлиқ бўлган қуйидаги саволларга жавоб бериши лозим эди:

1) жавобгарни тугатиш ҳолатида, бироқ бунинг натижасида илгари қабул қилинган қарор бажарилмаганлиги ва кредитор учун гаров предметига доир ўз мулкий даъволарини қондириш имконияти бўлмаганда иш юритишни бекор қилишнинг тўғрилиги;

2) янгидан очилган ҳолатлар бўйича ишни қайта кўриш учун процессуал қонунчиликда қандай важ ва асослар мавжуд ҳамда банк буни қанчалик асослаган тарзда кўрсатди;

3) қонунчиликда низо тарафларидан бирини алмаштириш тўғрисида қандай шартлар назарда тутилади ва мазкур масала хўжалик судининг апелляция инстанцияси томонидан кўрилган эдими;

4) янгидан очилган ҳолатлар бўйича ишни қайтадан кўриш тўғрисидаги ажримда илгари акциядорлик жамияти томонидан қарз мажбурияти бажарилишини таъминлаш сифатида гаровга берилган мол-мулк янги мулкдорларининг ҳуқуқлари бузилмадими.

Иш материалларидан кўринадики, хўжалик судининг ундиришни гаровга берилган кўчмас мулкка қаратиш тўғрисидаги қарори бажарилмаган, чунки қарз олувчи акциядорлик жамияти тугатилган. Ижро варақасини суд ижрочилари даъвогарга қайтаришди.

Бироқ суд мазкур вазиятда амал қилган қоидага биноан кредитор қарздор мажбуриятларини бажармаган ва гаров мол-мулки мавжуд бўлган ҳолда гаров предметининг қаерда жойлашганлиги ва ҳолатидан қатъи назар ўзининг қонуний даъволарини қондиришни талаб қилишга ҳақлидир. Мазкур ҳуқуқ банк билан акциядорлик жамияти, шунингдек банк билан гаровга қўювчи корхона ўртасида тузилган бинолар гарови тўғрисидаги шартномаларда мустаҳкамланган.

Фуқаролик кодекси 264-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ гаровга кўра қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни бажармаган тақдирда кредитор (гаровга олувчи) бу мажбурият бўйича ўз талаби гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматидан ушбу мол-мулк эгаси бўлган шахс (гаровга қўювчи)нинг бошқа кредиторларига қараганда имтиёзли суратда қаноатлантирилишига, қонунда белгилаб қўйилган чегиришлардан кейин, ҳақли бўлади. Хўжалик суди кредитор банк гаров предмети ҳисобига кредит бўйича ўз талабларини қондиришга ҳақли эканлигидан келиб чиқди, чунки кредит маблағларини қайтармаганлик далили исботланган, ундиришга қаратиш ҳуқуқи эса иш бўйича чиқарилган қарор билан тасдиқланган.

Фуқаролик кодекси 53-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ юридик шахс-ни тугатиш унинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтмасдан бекор қилинишига олиб келади. Фуқаролик кодекси 55-моддасининг ўн биринчи қисмига кўра юридик шахснинг тугатилиши ҳақидаги ёзув юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритиб қўйилганидан сўнг юридик шахсни тугатиш тамомланган, юридик шахснинг фаолияти эса тугаган ҳисобланади.

Хўжалик судининг белгилашича, қабул қилинган қарор асосида берилган ижро варақаси ваколатли органнинг қарорига асосан тугатилган жавобгарнинг ҳозир эмаслиги туфайли бажарилмаган. Хўжалик процессуал кодекси 204-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ у ўзи қабул қилган ва қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриши мумкин. Бундайлар сирасига кўрсатилган модда иккинчи қисмининг 1-бандига кўра аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар киритилган.

Суд банк гаров предмети қийматидан қаноатланиши учун тўсиқ бўлган қуйидаги ҳолатларни кўрсатди: унинг тугатилиши оқибатида қарз олувчининг ҳозир эмаслиги ва банкда гаровда турган кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқининг учинчи шахсларга ўтиши. Уларни ўзгартирилишини даъвогар низони моҳиятига кўра кўриш пайтида билиши мумкин бўлмаган ва унинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган муҳим ҳолатларга киритиш мумкин. Улар ишнинг бундан кейинги якунига тубдан таъсир этиши мумкин эди. Ушбу масалаларни аниқлаштириш ва ҳал этишга кредитор банкнинг мулкий ҳуқуқлари ва манфаатлари боғлиқ бўлиб, уларнинг ҳимоя қилинишини унга қонун кафолатлаган. Суд янги очилган ҳолатларга баҳо беришни ва илгари қабул қилинган қарорни қайта кўриш учун асосларнинг мавжудлигини тўғри деб топди.

Масъулияти чекланган жамият ва қўшма корхона томонидан тақдим этилган важларнинг тўғрилигини баҳолашда кассация ҳайъати қуйидагилардан келиб чиқди.

Конституция 53-моддасининг иккинчи қисмига кўра хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин. Асосий Қонуннинг 54-моддасига мувофиқ мулкдор ўз мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Бундан ташқари, Фуқаролик кодексининг 164-моддаси унга ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқини беради. Бироқ, бошқа томондан, мулк ҳуқуқи қонун ҳужжатларига зид бўлмаган асослар бўйича олиниши ва бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги керак (Фуқаролик кодексининг 164-моддаси, 172-моддасининг биринчи қисми).

Қарор чиқариш чоғида апелляция инстанцияси ҳуқуқ масаласини ҳал қилмади. У учинчи шахслар томонидан гаров предметининг мулк қилиб олиниши қонуний ёки ноқонуний эканлигини ҳал этмади, бунинг устига биноларни МЧЖ ва ҚКдан олиб қўйиш ва уларни кредит бўйича қарзни сўндириш ҳисобига банкка топшириш кераклиги ёхуд керак эмаслиги хусусида ҳам қарор қабул қилмади. Қарорда биноларнинг кўрсатилган шахслар томонидан харид қилиниш далили ўрганилмаганлиги кўрсатилди ва амалга оширилган битимларнинг қонунийлиги ва асослилигига баҳо берилмади, ҳолбуки янги муҳим ҳолатлар юзага келганлиги натижасида низони тўғри ҳал этиш учун шундай қилиш зарур эди. Шу сабабли кассация ҳайъати мазкур ҳолатда МЧЖ ва ҚКнинг мулк ҳуқуқи хўжалик суди апелляция инстанциясининг ҳаракатлари билан бузилмаганлигини кўрсатди.

Хўжалик процессуал кодекси 86-моддасининг 4-бандига мувофиқ, агар ишда иштирок этувчи шахс бўлмиш ташкилот тугатилган бўлса, хўжалик суди иш юритишни тугатади. Бироқ суд жавобгарнинг тугатилишига кўра иш юритишни тўхтатиш зарурлиги хусусидаги важни асоссиз деб топди, зеро гаровга қўювчи корхонани тугатиш ва гаров предмети ҳисобланган биноларнинг бошқа шахс-ларга ўтиши билан боғлиқ ҳолатлар низони моҳиятига кўра кўриш чоғида ўрганилмаган ва уларга лозим баҳо берилмаган. Чунончи, биринчидан, тугатишнинг ўзи қонунийлиги ва унинг таомиллари якунланганлиги, иккинчидан, кредиторлар талабларини қаноатлантиришнинг белгиланган кетма-кетлиги тартибига риоя қилиниши ўрганилмаган.

Хўжалик процессуал кодекси 37-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ бошқа жавобгарни жалб этиш зарур бўлган ҳолларда хўжалик суди ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар даъвогарнинг розилиги билан ўша жавобгарни жалб этади. Бироқ, Олий хўжалик суди 2001 йил 24 февралдаги пленумининг “Апелляция инстанцияси судида ишларни кўриш чоғида Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш тўғрисида” 91-сон қарори резолютив қисмининг йигирма биринчи хатбошисидаги талаблардан келиб чиқадики, бу ҳол фақат низони биринчи инстанцияда, яъни моҳияти бўйича кўришга тааллуқлидир. Апелляция инстанцияси суди ХПК 37-моддасининг иккинчи қисмига амал қилиб, ишда иштирок этишга бошқа жавобгарни жалб этишга ҳақли эмас.

Кассация ҳайъатининг кўрсатишича, апелляция инстанцияси томонидан ишда жавобгарни алмаштириш масаласи ҳал этилмаган. Банкнинг аризасини қаноатлантириб, у бу билан янги очилган ҳолатлар бўйича ишни қайта кўриш учун асосларнинг мавжудлиги хусусидаги важнинг тўғрилигинигина тасдиқлади. Бунда ҳайъат қуйидаги ҳолатларни аниқлаш зарурлигини кўрсатди:

- гаровга олувчининг талаблари бошқа кредиторларнинг талабларига қараганда биринчи ўринда қаноатлантирилиши кераклигини назарда тутган ҳолда гаров сифатида чи??ан кўчмас мулкнинг янги мулкдорларга ўтишининг асослари;

- акциядорлик жамияти тугатилганлиги (статистика бўйича органнинг маълумотномаси ва бошқа ҳужжатлар) ва мулк ҳуқуқининг пайдо бўлиши (шартномалар, далолатномалар, кадастрга оид ва бошқа ҳужжатлар)ни тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг мазмуни.

Кўрсатилган ҳужжатлар низонинг моҳияти бўйича дастлабки қарор қабул қилиниши чоғида ўрганилмаган, чунки даъвогарга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра судга тақдим этилмаган. Ундиришни биноларга қаратиш мумкин эмаслигини у қарор чиқариб бўлинганидан кейингина - ижро ишини юритиш босқичида билган.

Шу тариқа, кассация ҳайъати берилган шикоятни қаноатлантиришдан бош тортиб, хўжалик суди апелляция инстанциясининг қарорини ўз кучида қолдирди, уни қонуний ва асосланган деб топиб, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос топмади.


Мазкур материал Германия техник ҳамкорлик жамияти

кўрсатаётган техник мадад туфайли амалга оширилган





Время: 0.0262
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск