ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари шарҳлар билан / Кредит, қарз, кафиллик ва гаров шартномаларига оид масалалар /

Қарзни ўчириш навбати тўғрисидаги низо бўйича

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ҚАРЗНИ ЎЧИРИШ НАВБАТИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗО БЎЙИЧА



ИШНИНГ МОҲИЯТИ


Уюшма ва давлат акциядорлик компанияси 300 миллион сўмга қарз шартномаси тузишди. Қарз олувчи уни бир ярим йилдан кейин қайтариш ва қарз маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олди. Кейинроқ улар биргаликдаги хўжалик фаолиятини юритиш ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги шартномани имзолашди. Унга кўра уюшма акциядорлик компаниясига 420 миллион сўмни фоиз олмасдан қарз бериш, компания эса ярим йилдан кейин қайтариш мажбуриятини олди. Давлат акциядорлик компанияси (қарз олувчи) кўрсатилган шартномалар бўйича ўз мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажармаганлиги муносабати билан уюшма хўжалик судига икки шартнома бўйича асосий қарз суммасини, шунингдек улардан биринчиси бўйича фоизларни ундириб беришни сўраб мурожаат қилди.



УЮШМАНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Иккала шартноманинг шартларига кўра, қарзнинг қайтарилиши кечиктирилганида давлат компанияси - қарз олувчи неустойка (кечиктирилган тўлов суммасининг 20 фоизи миқдоридаги жарима) тўлашга мажбур, уни суд камайтира олмайди. Қарз олувчи 150 миллион сўм ўтказиб, қарзни қисман сўндирди. Бироқ бу пул асосий қарз суммаси ўз вақтида қайтарилмаганлиги учун белгиланган неустойкани сўндириш ҳисобланади. Асосий қарз ва қарз маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар (биринчи шартнома бўйича) ҳануз сўндирилмаган, шу сабабли компанияни ушбу суммаларни қайтаришга мажбур этиш зарур.



ДАВЛАТ КОМПАНИЯСИНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Тўланган пул маблағлари асосий қарзни тўлаш ҳисобига ҳисобдан ўтказилиши керак. Уюшма қарзни дастлабки ҳажмида (720 миллион сўм) қайтаришни талаб қилишга ҳақли эмас, чунки тўланган 150 миллион сўм асосий қарзни қисман сўндириш ҳисобланади. Неустойка камайтирилиши  керак, чунки компаниянинг молиявий-иқтисодий аҳволи уни сўндириш имконини бермайди. Уюшманинг талаблари асоссиз.



СУДНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ


Суд  материалларни ўрганиб, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларни аниқлади:

- шартномаларнинг шартларига кўра уюшма давлат компаниясига фоизли ва фоизсиз асосларда 720 миллион сўмни қарзга берган;

- шартномаларнинг шартларига кўра қарзни ўз вақтида қайтармаганлиги учун давлат компанияси уюшмага ўз вақтида тўланмаган маблағларнинг 20 фоизи миқдорида жарима тўлаши шарт;

- белгиланган муддатларда қарз олувчи иккала шартнома бўйича асосий қарзни тўламаган;

- давлат компанияси кейин уюшмага 150 миллион сўмни ўтказиб, ўз қарзини қисман сўндирган.

Қонун қоидаларини таҳлил қилиб, суд қуйидагиларни белгилади:

- Фуқаролик кодексининг 248-моддасига мувофиқ 150 миллион сўм неустойкани тўлашга эмас, балки биринчи навбатда қарз маблағларидан фойдаланганлик учун фоизларни ва асосий қарзни сўндиришга йўналтирилади;

- Фуқаролик кодекси 326-моддасининг иккинчи қисмига кўра қарз шартномаларида белгиланган неустойка камайтирилиши керак, чунки уни эълон қилинган ҳажмда тўлаш давлат компаниясининг умумий қарзини (шу жумладан бошқа кредиторлар бўйича) унинг устав фонди миқдоридан ошадиган суммага кўпайтиради.

Суд уюшманинг талабларини қисман қондириш; тўланган 150 миллион сўмни қарз шартномаларидан бири бўйича фоизларни сўндириш, шунингдек иккала шартнома бўйича асосий қарзни қисман сўндириш деб топиш; тўланиши керак бўлган жаримани эълон қилинган сумманинг 40 фоизига камайтиришга қарор қилди.

Олий хўжалик судининг кассация ҳайъати биринчи инстанция судининг хулосаларини қонунга мувофиқ деб топди ва у қабул қилган ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асосларни топмади.




Ш А Р Ҳ


Кўриб чиқилган низо қизиқиш уйғотади, чунки тўланиши керак бўлган неустойка суммасини камайтириш масаласи қонун ҳужжатларида батафсил акс эттирилмаган, фақат умумий қоидалар мавжуд. Шу сабабли қуйидаги жиҳатларни тавсифлаш мақсадга мувофиқдир:

1) уюшманинг:

- неустойкани тўлаш;

- қарз маблағларидан фойдаланганлик учун фоизларни тўлаш;

- асосий қарзни сўндириш бўйича унинг талабларини қондириш кетма-кетлиги тўғрисидаги позициясининг тўғрилиги;

2) давлат компанияси - қарз олувчи томонидан қарз суммалари ўз вақтида қайтарилмаганлиги учун неустойка миқдорини шартномаларнинг шартларига мувофиқ камайтиришга важ ва асослар.

Қарз шартномаси шартларининг бажарилиши кечиктирилганида қарз олувчи томонидан саналган маблағлар барча мавжуд талабларни қондириш учун етарли бўлмаган тақдирда кредитор - қарз берувчининг пул талабларини сўндириш кетма-кетлигини белгилаш - асосий қарз суммаси (қарз суммаси), қарздан фойдаланганлик учун фоизлар, қарз олувчининг жавобгарлик чораси сифатида белгиланган  неустойка (жарима, пеня) тўлаш муҳимдир. Кредиторнинг пул маблағларини тўлаш тўғрисидаги талабларини сўндириш кетма-кетлиги Фуқаролик кодексининг 248-моддасида белгиланган: биринчи навбатда у кредиторнинг ижрони олишга доир чиқимларини; кейин - фоизларни, унинг қолган қисми эса - олинган қарзнинг асосий суммасини узади. Бу қоида диспозитив ҳисобланади, яъни қарз шартномасининг тарафларига ўзаро келишувга кўра бошқача кетма-кетликни белгилаш ҳуқуқи ва имкониятини беради. Кўриб чиқилган низода давлат компанияси билан уюшма ўртасида сўндириш кетма-кетлигининг бошқача тартиби, шу жумладан, биринчи навбатда неустойкани, сўнгра эса - қарз ва қарз маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар суммаларини тўлаш бўйича мажбуриятни бажариш кераклиги белгиланмаган.

Суд қонунда мустаҳкамланган қоидалар моҳиятини айнан тушунишдан келиб чиқди. Фуқаролик кодексининг 248-моддаси  “кредиторнинг ижрони олишга қаратилган чиқимлари” деб нимани тушуниш кераклигини изоҳламайди. Шу сабабли суд қарз суммаси ва унга доир фоизларни ўз вақтида тўламаганлик учун неустойка кўринишида белгиланган жавобгарлик чораси бундай чораларга киритилиши мумкин эмаслигини кўрсатди, чунки у қарз берувчининг чиқимлари ҳисобланмайди. Шунингдек суд уюшманинг шартномалар шартларига мувофиқ ҳисоблаб ёзилган, давлат компанияси томонидан тўланган 150 миллион сўм жаримани биринчи навбатда сўндириш зарурлиги тўғрисидаги важини тўғри эмас деб топди. Мазкур вазиятда ушбу сумма билан қарздан фойдаланганлик учун фоизлар бўйича қарз ва қарз бериш тўғрисидаги шартномалар бўйича асосий қарз сўндирилиши керак. Фақат шундан кейингина ҳисоблаб ёзилган неустойка сўндирилиши мумкин.

Уни Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ камайтиришга суд қуйидаги ҳолларда ҳақлидир:

- у кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса (биринчи қисм);

- бошқа (истисно) ҳолларда - қарздор ва кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб (иккинчи қисм).

Қонун ушбу “истисно ҳоллар”ни ойдинлаштирмай, буни расман хўжалик судининг ихтиёрига қолдиради. Кўриб чиқилган низода суд мазкур модданинг иккинчи қисмини қўллади, чунки давлат компанияси унинг зиммасига неустойкани тўлиқ тўлаш мажбурияти юкланганда ўзининг молиявий-иқтисодий аҳволи жиддий ёмонлашганлиги исботини тақдим этди: жорий кредиторлик қарзининг миқдори (шу жумладан бошқа шахслар билан шартномалар бўйича қарз) бу ҳолда унинг устав фонди миқдоридан ошиб кетар эди, бу эса охир-оқибатда унинг иқтисодий ночорлиги омили бўлиб хизмат қилиши мумкин. Суд Олий хўжалик суди пленумининг 1999 йил 5 февралдаги “Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг жавобгарлик тўғрисидаги қоидалари қўлланишининг баъзи бир масалалари ҳақида” 77-сон қарори 4-бандига ҳам асосланди, унга кўра Фуқаролик кодекси 326-моддасининг иккинчи қисмини қўллаш чоғида қуйидаги ҳолат ҳисобга олиниши керак: агар неустойка (жарима, пеня) ҳатто асосий қарз суммасидан ошмаса, лекин уни тўлаш қарздорнинг иқтисодий ночорлигига қадар ғоятда нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин бўлса, у камайтирилиши мумкин. Бунда неустойканинг энг кам миқдори, Фуқаролик кодексининг 327-моддасида назарда тутилганидек, бошқаларнинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар миқдоридан кам бўлиши мумкин эмас.

Тадбиркорлик фаолиятининг субъектлари шуни билишлари лозимки, улар қарз шартномасини тузиш босқичидаёқ ёки ундан кейинги ҳар қандай вақтда, бироқ хўжалик судига мурожаат қилишгача, қарз олувчи шартнома бўйича тўлайдиган суммалар кам бўлган тақдирда қарз берувчининг пул талабларини сўндириш кетма-кетлигини мустақил равишда белгилашга ҳақлилар. Буни, қарз шартномасига тегишли шартлар киритиб ёки алоҳида битим тузиб амалга ошириш мумкин. Агар тарафлар бу борада алоҳида кўрсатмаларни назарда тутмасалар, Фуқаролик кодекси 248-моддасининг қоидалари қўлланилади.

Қарз шартномасида белгиланган неустойка суммаси олинган қарзнинг асосий суммасини, шунингдек қарзга берилган пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизларни ўз вақтида қайтармаганлик учун барча ҳолларда ҳам муддатни кечиктирган қарздор - қарз олувчидан тўлиқ ундирилиши мумкин эмас. Кўриб чиқилган ҳолатга ўхшаш вазиятларда амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга кўра белгиланган қарзни қайтаришни кечиктирганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги талаблар ҳам, қарз олувчининг ҳақиқатдаги молиявий-иқтисодий аҳволи ҳам ҳисобга олиниши мақсадга мувофиқдир.



Мазкур материал Германия техник ҳамкорлик жамияти

кўрсатаётган техник мадад туфайли амалга оширилган















Время: 0.0142
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск