ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари шарҳлар билан / Божхона билан боғлиқ масалалар /

Ўқув-лаборатория ускуналарини олиб киришда божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаш тўғрисидаги низо бўйича

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎҚУВ-ЛАБОРАТОРИЯ УСКУНАЛАРИНИ

ОЛИБ КИРИШДА БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИ

БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАРНИ ҚЎЛЛАШ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗО БЎЙИЧА


ИШНИНГ МОҲИЯТИ


Юридик шахс металл ва ёғочга ишлов бериш учун ускунани импорт қилди ва божхона органининг талабига кўра божхона тўловларини тўлади. Ушбу талабга рози бўлмай ва уларни тўлаш бўйича имтиёз олиш ҳуқуқига эгаман деб ҳисоблаб, юридик шахс хўжалик судига асоссиз ўтказилган пул маблағларини қайтариш тўғрисида даъво аризаси билан мурожаат қилди.



ЮРИДИК ШАХСНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Тендер савдосида ғолиб чиқиб, юридик шахс буюртмачи (давлат бошқарув органи) билан импорт ўқув-лаборатория ускунасини етказиб бериш шартномасини тузди, ускуна кейинчалик чет эллик ишлаб чиқарувчидан харид қилинди ва республикага олиб келинди. У қурилаётган таълим муассасаларини жиҳозлаш учун мўлжалланган. Харид қилиш ва етказиб бериш давлат бюджетидан молиялаштирилган. Шунга асосан юридик шахс олиб кириш чоғида божхона тўловларини тўлашдан озод этилган. Божхона органининг уларни тўлаш тўғрисидаги талаби асоссиз. Ўтказилган пул маблағлари қайтарилиши керак.



БОЖХОНА ОРГАНИНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Юридик шахс томонидан олиб кирилган товарлар истеъмол товарлари ҳисобланади, уларнинг импорти чоғида божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлар бекор қилинган. Улар олиб кирилиши чоғида имтиёзлар сақланадиган товарлар рўйхатига кирмайди. Юридик шахс улардан фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас ва барча тегишли божхона тўловларини умумбелгиланган тартибда тўлаши шарт. Божхонанинг талаби асосли, импортчи томонидан ўтказилган пул маблағлари эса қайтарилмайди.



СУДНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ


Хўжалик суди иш материалларини ўрганиб, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларни аниқлади:

- юридик шахс ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасаларини жиҳозлаш учун ускуналар харидига давлат бошқарув органи ташкил этган тендерда иштирок этиб, ва бу савдода ютиб чи??ан;

- у билан юридик шахс металл ва ёғочга ишлов бериш учун ускуналарни етказиб бериши хусусида шартнома тузилган;

- давлат органи билан тузилган шартнома доирасида харид қилинган товар божхона ҳудудига олиб кирилганида импортчи божхона тўловларини тўлашдан озод қилиш тўғрисида ариза берган. Бироқ божхона органи буни эътиборга олмади ҳамда унга божхона божи ва қўшилган қиймат солиғини тўлаш талабини қўйди;

- ихтилофга ва товарни республика ҳудудига ўтказишни тўхтатиб қўйишга йўл қўймаслик учун, шунингдек ўз шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажариш ва етказиб бериш муддатларига риоя қилиш мақсадида юридик шахс божхона тўловларини тўлаган;

- етказиб беришни давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаш далили молия органининг хати билан тасдиқланган;

- олиб кириладиган ўқув-лаборатория ускунаси ўқув мақсадлари учун мўлжалланган ва истеъмол товарлари тоифасига кирмайди, бу ҳол юридик шахс билан уни етказиб бериш шартномасини тузган давлат бошқарув органининг хатлари билан тасдиқланади.

Қонун ҳужжатларининг қоидаларини таҳлил қилиб, хўжалик суди қуйидагиларни белгилади:

- ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасаларини жиҳозлаш учун олиб кирилаётган, импорт қилинадиган ўқув-лаборатория ускуналарини божхона тўловларини тўлашдан озод этиш Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 сентябрдаги “1999-2005 йилларда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда маблағ билан таъминлаш дастури тўғрисида” 406-сон қарори 6-бандида назарда тутилган;

- истеъмол товарларини олиб кириш чоғида божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлар Президентнинг 2002 йил 11 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига истеъмол товарлари олиб келинишини тартибга солиш тўғрисида” ПФ-3105-сон Фармони 2-банди билан бекор қилинган. Мазкур меъёр уларга тааллуқли бўлмаган ўқув-лаборатория ускуналарига нисбатан эмас, балки айни импорт қилинаётган истеъмол товарларига нисбатан қўлланиши керак;

- олиб кирилаётган ўқув-лаборатория ускуналарига нисбатан имтиёзлар бекор қилинмаган ва унинг юридик шахс томонидан олиб кирилиши пайтида амал қилган;

- Ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларини қайтариш тўғрисида йўриқнома* 1.3-бандига кўра юридик шахс тўлаган пул маблағларини қайтариш божхона органининг депозит ҳисобрақамидан амалга оширилиши керак.

Баён этилганлар асосида хўжалик суди:

- юридик шахсда божхона тўловларини тўлашга доир белгиланган имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқи бор деб;

- божхона органининг божхона божи, ??С тўлаш тўғрисидаги талабини, шунингдек улар суммаларининг амалга оширилган ўтказилишини асоссиз деб;

- импортчининг пул маблағларини қайтариш тўғрисидаги талабини тўғри деб топди.

Айтилган ҳолатларга амал қилиб, суд юридик шахснинг талабларини қондирди ва божхона органи зиммасига унга тўланган маблағларни тўлиқ қайтариш мажбуриятини юклади. Ишни қайта кўриш чоғида хўжалик судининг юқори инстанциялари ушбу қарорни қонунга мувофиқ деб ҳисобладилар ва уни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос топмадилар.



Ш А Р Ҳ


Уни қўллаш ҳуқуқи юридик шахс билан божхона органи ўртасида низо предмети ҳисобланган божхона имтиёзи Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 сентябрдаги “1999-2005 йилларда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда маблағ билан таъминлаш дастури тўғрисида” 406-сон қарори 6-бандининг учинчи хатбошиси билан белгиланган. Унга мувофиқ “таълим муассасаларини жиҳозлаш учун импорт қилинадиган ўқув-лаборатория ускуналари божхона тўловларини тўлашдан озод этилади”.

Импортчининг ундан фойдаланиши асосий меъёрий шартлари қуйидагилар ҳисобланади:

- ўқув-лаборатория ускуналари тоифасига киритилган товарлар импорти;

- олиб киришнинг қатъий мақсадли хусусиятга эгалиги  таълим муассасаларини жиҳозлаш учун мўлжалланган.

Президентнинг 2002 йил 11 июлдаги ПФ-3105-сон Фармони 2-бандига биноан бекор қилиш меъёри белгиланган, унга кўра юридик шахслар томонидан истеъмол товарлари олиб келиниши чоғида божхона тўловларини тўлаш бўйича барча имтиёзлар бекор қилинган, фақат қуйидаги товарлар учун имтиёзлар сақлаб қолинган:

- импорт бўйича олиб келинадиган дори-дармонлар ва тиббий аҳамиятдаги буюмлар;

- инсонпарварлик ёрдами сифатида ва текинга техник кўмак бериш мақсадида олиб келинадиган товарлар;

- олиб келинадиган компьютер техникаси ва унинг бутловчи қисмлари, дастурий воситалар;

- эркин савдо режими ўрнатилган давлатларда ишлаб чиқарилган ва олиб келинадиган товарлар;

- Ўзбекистон Республикаси ҳукумати номидан ёки унинг кафолати остида тузилган ҳукуматлараро ва кредит битимлари бўйича етказиб бериладиган товарлар;

- кўргазмалар учун экспонатлар, реклама ва тақдимотлар сифатида олиб келинадиган товарлар;

- қонунчилик ёки халқаро шартномалар асосида бундай товарларни бож тўламасдан олиб келиш ҳуқуқига эга бўлган хорижий давлатлар вакиллари, жисмоний шахслар томонидан расмий ёки шахсий фойдаланиш учун божхона ҳудудига олиб келинадиган товарлар;

- жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган ва божхона қонунчилигига мувофиқ ишлаб чиқариш ёки ўзгача тижорат фаолияти учун мўлжалланмаган товарлар.

Бунда импорт қилинаётган товарларни “истеъмол товарлари” тоифасига киритиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган истеъмол товарларининг рўйхатига** мувофиқ амалга оширилган.

Юридик шахс олиб кирган металл ва ёғочга ишлов берадиган ускунани ўқув-лаборатория ускунаси сифатида баҳолаш чоғида хўжалик суди унинг қандай мақсадга мўлжалланганлиги, ТИФ ТН кодининг “Ускуна” тоифасига ва юқорида кўрсатилган Рўйхатга киритилишига асосланди.

Суд томонидан белгиланишича:

- олиб кирилган ускуна ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари томонидан ўқув жараёнида фойдаланиш ва лаборатория ишларини ўтказиш учун мўлжалланган;

- товарларни “ускуна ва механик қурилмалар” тоифасига киритадиган ТИФ ТН коди Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган истеъмол товарларининг рўйхатида мавжуд эмас.

Шунга асосланиб суд белгиладики, улар истеъмол товарлари ҳисобланмайди, демак Президентнинг ПФ-3105-сон Фармони 2-бандининг бекор қилиш шарти уларга татбиқ этилмайди. Хўжалик суди томонидан божхона тўловлари бўйича имтиёзни қўллаш ҳуқуқининг тасдиқланиши уларни тўлаш учун асосларнинг мавжуд эмаслигини тан олишга олиб келади. Бундан шу вақтгача тўланган суммалар ортиқча киритилган суммалар сифатида қаралиши келиб чиқади.

Божхона кодекси 113-моддасининг биринчи қисмига кўра “ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларининг, шунингдек божхона режимларига мувофиқ қайтарилиши лозим бўлган божхона тўловларининг суммалари қайтарилиши ёхуд тўланган пайтдан бошлаб ёки бундай тўловлар ундирилган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида тўловчининг талабномаси бўйича қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда бўлғуси тўловлар ҳисобига ўтказилиши лозим”.

Ихтиёрий тартибда қайтариш тартиби Ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларини қайтариш тўғрисида йўриқномада* белгиланган. Бу қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

- ортиқча тўлаш далили аниқланганида;

- тўловчининг белгиланган тартибда берилган, талаб қилинаётган ҳужжатлар илова қилинган ёзма талабномаси (аризаси) мавжуд бўлганида;

- маблағларни қайтариш сўраладиган шарт-шароитлар қонун ҳужжатлари билан белгиланган шартларга жавоб берса;

- унинг мобайнида тўловчи ортиқча тўланган пул маблағларини талаб қилиб олишга ҳақли бўлган тўлов пайтидан бошлаб бир йиллик муддатга риоя қилинган бўлса;

- маблағлар ҳақиқатда божхона органининг ҳисобрақамига келиб тушган бўлса;

- унга қайтариш амалга ошириладиган тўловчида божхона органлари олдида божхона тўловларини тўлашга доир тақдим этилган кечиктириб тўлаш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи бўйича божхона тўловлари, жарималар, пеня, фоизларни тўлаш хусусида қарз мавжуд бўлмаса;

- давлат божхона хизмати органининг ваколатли мансабдор шахси томонидан маблағларни қайтариш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинганида.

Қонунчилик суд тартибида қайтариш имкониятини ҳам назарда тутади. Бу ҳолда Ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларини қайтариш тўғрисида йўриқномада белгиланган талабларнинг амал қилиши сақланади, бундан тўловчи томонидан тегишли ариза берилиши ва унга доир божхона органи қарор қабул қилиши билан боғлиқ ҳоллар мустасно. Охирги икки ҳол қўлланмайди, чунки, биринчидан, маблағларни қайтариш учун сабаблар ва асосларнинг мавжудлигини, бинобарин унинг тўғрилигини мазкур ҳолда хўжалик суди белгилайди, иккинчидан эса, қонуний кучга кирган, бундай бўлиши назарда тутилган унинг ҳал қилув қарори, Хўжалик процессуал кодексининг 209-моддасига мувофиқ, божхона органлари ижро этиши учун мажбурий ҳисобланади.

Ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларини қайтариш тўғрисида йўриқноманинг 1.3-бандида ортиқча тўланган ёки ундирилган (шу жумладан божхона органларининг депозит ҳисобварақлари орқали республика бюджетига ўтказилган) маблағларни ихтиёрий ёки суд тартибида қайтариш тўғри деб ҳисобланадиган ҳоллар рўйхати белгиланган. Булар қуйидаги ҳоллардир:

- товар божхона қийматининг тузатилиши муносабати билан божхона тўловлари суммалари қайта ҳисоб-китоб қилинганида;

- агар божхона режими шартларида илгари тўланган божхона тўловлари суммаларининг қайтарилиши кўзда тутилган бўлса;

- товарнинг импорт божига тортилиши уларнинг белгиланган ҳисоблаб ёзишлар тартибига зид равишда юз берган ҳолларда;

- божхона божлари, солиқлар, йиғимлар ва бошқа хил тўловлар ставкалари ўзгартирилганда;

- божхона тўловларини тўлашга оид имтиёз берилганда;

- агар божхона тўловлари амалга оширилган товарлар божхона назорати остида йўқ қилиб юборилиши лозим бўлса;

- агар импортга етказиб беришлар амалга оширилмаган бўлса;

- эгаси божхона органи бўлиб ҳисобланган божхона омборининг тугатилиши муносабати билан товарларнинг берилиши чоғида сақлаганлик учун тўланган божхона йиғимлари суммаларининг бир қисми қайтарилганида;

- ортиқча тўлашларнинг амалга оширилишига олиб келган божхона тўловларининг ҳисоблаб ёзилиши чоғида арифметик хатолар аниқланган ҳолларда;

- амалдаги божхона қонунчилигида кўзда тутилган бошқа ҳолларда.

Шу тариқа, агар хўжалик суди импортчида божхона тўловларини тўлашга доир имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи борлигини аниқласа, уларнинг божхона органи талабига кўра илгари тўланган суммаларини қайтариш қонуний кучга кирган, амал қилиши қонунда белгиланган тартибда тўхтатилмаган ёки бекор қилинмаган суднинг ижобий ҳал қилув қарори бўлганда амалга оширилиши керак.


-------------------------

* Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 14 июлда 947-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

** Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Молия вазирлигининг Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 21 майда 1242-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.


Мазкур материал Германия техник ҳамкорлик жамияти

кўрсатаётган техник мадад туфайли амалга оширилган







Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск