ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари шарҳлар билан / Божхона билан боғлиқ масалалар /

Божхона қийматига тузатиш киритишнинг ноқонунийлиги тўғрисидаги низо бўйича

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

БОЖХОНА ҚИЙМАТИГА ТУЗАТИШ

КИРИТИШНИНГ НОҚОНУНИЙЛИГИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗО БЎЙИЧА



ИШНИНГ МОҲИЯТИ


Юридик шахс божхона ҳудудига истеъмол товари - ўсимлик ёғини олиб келди. Қонун талабларига мувофиқ унга импорт божи, ??С ва акциз солиғи солинади. Уни расмийлаштириш чоғида давлат божхона хизмати органи бу тўловларни ҳисоблаб ёзди, уларни тўлашга тўловнома (счёт) тақдим этди. Импорт қилувчи маблағларни бюджетга тўлиқ ҳажмда ўтказди. Бир йилдан сўнг божхона органи божхона қийматига тузатиш киритди, 50 миллион сўм суммасида кўрсатилган тўловларни қўшимча равишда ҳисоблаб ёзди ва юридик шахснинг ҳисоб-китоб рақамига ушбу суммани сўзсиз ҳисобдан чиқариш тўғрисида инкассо топшириқномасини тақдим этди. Импорт қилувчи божхона органининг ҳаракатларини қонунга мувофиқ эмас деб ҳисоблади ва хўжалик судига инкассо топшириқномасини ижро этиб бўлмайди деб топиш тўғрисида даъво аризаси топширди.



ЮРИДИК ШАХСНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Қўшимча ҳисобланган 50 млн сўмни ундириш қонунни бузган ҳолда божхона қийматига тузатиш киритиш натижалари бўйича амалга оширилган. Божхонада уни ўтказиш учун асослар бўлмаган. Биринчидан, у ҳудудий божхона бошқармасининг Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилмаган, бинобарин, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланмайдиган, демак қонунга мувофиқ бўлмаган фармойишига биноан амалга оширилган. Иккинчидан, тузатиш киритилаётганда божхона ходимлари унинг сабабларини кўрсатмаганлар ҳамда божхона юк декларациясида ва божхона қиймати декларацияси варақларида (1-БҚД, 2-БҚД) тегишли белгиларни қўймаганлар. Учинчидан, юридик шахс божхона қонунчилигини бузмаган, божхона томонидан мазкур ҳолат борасида қўзғатилган иш бўлмаган. Тўртинчидан, орган томонидан божхона юк декларацияси қабул қилинишига қадар юридик шахс божхона тўловларини тўлиқ ҳажмда тўлаган. Бешинчидан, тузатиш киритилгандан кейинги даврда юридик шахс худди шундай товарларни импорт қилган, айни шундай божхона қийматини кўрсатган ва ДБХ органи уни пасайтирилган деб ҳисобламаган. Бу эса дастлабки декларациялаш тўғрилигини тасдиқлайди. Олтинчидан, тузатиш божхона юк декларацияси қабул қилинган пайтдан бошлаб бир йил тугагач амалга оширилган, бунга ҳам йўл қўйиб бўлмайди.

Ана шу далиллардан келиб чи??анда, божхона органининг ҳаракатлари асоссиз, инкассо топшириқномаси процессуал қоидаларни бузган ҳолда тақдим этилган, пул маблағлари унинг асосида сўзсиз тартибда ҳисобдан чиқарилмаслиги керак.



БОЖХОНА ОРГАНИНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Давлат божхона қўмитаси томонидан икки йиллик даврда импорт қилинган товарларнинг божхона расмийлаштируви ҳолати ўрганилди, бунга ўсимлик ёғини етказиб бериш ҳам кирди. ДБҚ сўровига кўра юридик шахс томонидан олиб келинган товарнинг келиб чиқиш мамлакати божхона идораси тақдим этган ахборотга кўра унинг базавий нархи импорт қилувчи кўрсатган нархдан юқори бўлган. Қўмита тузатишни амалга ошириш тўғрисида кўрсатма берди, унга асосан ҳудудий божхона бошқармаси тегишли фармойишни қабул қилди. Унинг натижаларига кўра божхона тўловлари суммаси қўшимча ҳисобланган ва уни ҳисобдан чиқаришга инкассо топшириқномаси тақдим этилган.

Тузатиш киритиш учун асослар мавжуд эди, божхона органи ваколатларини ошириб юбормаган, унинг ҳаракатлари қонунга мувофиқ, юридик шахснинг талаблари эса асоссиз ва қондирилиши мумкин эмас.



СУД ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ МАЗМУНИ

ВА УЛАРГА ШАРҲЛАР


Қонун ҳужжатларининг орган позициясига ва у амалга оширган ҳаракатларга мувофиқлигини баҳолаш учун хўжалик суди, биринчидан, унинг томонидан божхона қийматига тузатиш киритишни тайинлаш ва ўтказиш асослари ҳамда тартибига роия қилинган-қилинмаганлигини, иккинчидан, божхона тўловлари қўшимча тўғри ҳисобланган ёки ҳисобланмаганлигини ва, ниҳоят, учинчидан, орган қўшимча ҳисобланган суммаларни сўзсиз ҳисобдан чиқариш тўғрисида инкассо топшириқномасини тақдим этиш ҳуқуқига эгалиги ёки эга эмаслигини аниқлаши керак эди.

Тузатиш киритишнинг қонунийлигидан келиб чи??ан ҳолда хўжалик суди шуни аниқладики, импорт қилинган товарнинг юридик шахс томонидан кўрсатилган божхона қиймати импорт амалга оширилган давлатнинг божхона идорасидан олинган маълумотларга мувофиқ эмаслиги божхона томонидан ушбу қарор қабул қилиниши учун расмий асос бўлган. 920-сон Йўриқнома I бўлими 8-бандининг тўртинчи хатбошисига кўра товар эркин муомала учун чиқарилгандан кейин товарнинг кўрсатилган божхона қиймати божхона декларациясини қабул қилиш санасида унинг ҳақиқий қийматига номувофиқлиги аниқланган ҳолларда тузатиш киритишни амалга ошириш мумкин.

Қонунда мазкур номувофиқликни белгилаш усуллари тартибга солинмаган. Давлат божхона хизмати органи томонидан республикага олиб кириладиган товарлар келиб чи??ан давлатларнинг божхона идораларига юбориладиган сўров ҳуқуқни қўллаш амалиётида кенг тарқалган усуллардан бири бўлиб ҳисобланади. Кўриб чиқилган низода хўжалик суди уни тўғри деб топди.

Импорт қилувчининг ҳудудий божхона бошқармаси чиқарган тузатиш киритиш тўғрисидаги фармойишнинг ноқонунийлиги хусусидаги важини кўриб чиқиб ва унинг шакли қонун ҳужжатларига мувофиқлиги масаласини ҳал эта бориб, суд ҳужжатнинг моҳияти ва хусусиятидан, шунингдек қонун томонидан меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар учун белгиланган аломатлардан келиб чиқди. 2000 йил 14 декабрдаги 160-II-сон “Норматив-меъёрий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонуннинг 2-моддасига мувофиқ мазкур қонун билан белгиланган шаклда қабул қилинган, умуммажбурий давлат кўрсатмалари сифатида қонун меъёрларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга йўналтирилган расмий ҳужжатлар ана шундай ҳужжатлар ҳисобланади.

Божхонанинг тузатиш киритиш тўғрисидаги фармойиши фақат идоравий ҳужжатдир. Унинг амал қилиши фақат қуйи божхона органларига татбиқ этилади ва улар ижро этиши учун мажбурийдир. У умуммажбурий тусга эга эмас. Давлат божхона хизмати органлари тизимида белгиланган ҳужжат айланишининг ички қоидаларига ҳамда 920-сон Йўриқнома ва 899-сон Қоидаларда белгиланган қоидаларга қатъиян мувофиқликда қабул қилинган. Шу сабабли Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилиши керак ҳам эмас.

Суд ушбу ҳолатларни ҳисобга олди ва фармойишнинг шакли қонунга зид эмас деб топди, демак ҳужжат ҳақиқий ва қуйи божхона органлари томонидан қўлланмаслиги мумкин эмас. Юридик шахснинг важини шу муносабат билан суд асоссиз деб топди, бинобарин меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар учун белгиланган фармойиш шаклига риоя қилинмаганлиги туфайли тузатиш киритиш натижаларининг ҳақиқий эмаслиги масаласини қўйиш тўғри бўлмаган.

Божхона расмийлаштируви чоғида ҳисоблаб ёзилган тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тўланганлиги тўғрисида импорт қилувчи айтган важнинг тўғрилигини баҳолаганда суд Божхона кодекси 108-моддасининг биринчи қисмига амал қилди. Унга мувофиқ божхона тўловлари божхона декларацияси қабул қилингунга қадар ёки қабул қилиниши билан бир вақтда тўланади. Бунда мазкур меъёрий-ҳуқуқий қоида қуйидагиларни назарда тутади:

- биринчидан, божхона расмийлаштируви ҳамда божхона юк декларацияси ва божхона қиймати декларациясини тўлдириш чоғида импортчи томонидан товарнинг ҳақиқий божхона қиймати кўрсатилади;

- иккинчидан, шу асосда ҳисоблаб ёзилган божхона тўловлари қонун билан белгиланган муддатларда тўланади.

Хўжалик суди юридик шахс БЮД ва БҚД топшираётганда ўзи импорт қилган товарнинг қийматини аслидагидан кам миқдорда кўрсатганлигини қайд этди. Бунинг маъноси шуки, расман улар қабул қилинган пайтда тўловлар божхона органи томонидан тўлиқ ҳажмда ҳисоблаб ёзилмаган ва импорт қилувчи ҳам тўлиқ тўламаган. Божхона кодексининг 110-моддасида назарда тутилганидек, юридик шахс шунингдек унга тўловларни кечиктириб ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш берилиши хусусида ариза бермаган, божхона органи эса тегишлича ана шундай қарор қабул қилмаган. Ушбу далиллар судга тадбиркорлик субъекти томонидан божхона тўловларини ўз вақтида ва тўлиқ тўлаш талабига риоя этилмаганлиги тўғрисида хулоса чиқариш имконини берди. Тузатиш киритиш натижасида қўшимча ҳисобланган божхона божи, ??С ва акциз солиғи суммаларини импорт қилувчи, моҳиятан, илгари, яъни БЮД қабул қилингунга қадар ёки қабул қилиш пайтида тўлаши керак эди. Шу тариқа, суд буни тузатиш киритишни қонуний деб топиш учун асос деб ҳисоблади.

Суд шуни кўрсатдики, 390-сон Йўриқноманинг 9.1-бандига кўра тузатиш киритиш натижаларига асосан божхона қиймати, шунингдек божхона тўловларининг тегишли суммаси қайта ҳисобланиши ва уларни ундириш ёки қайтариш амалга оширилиши мумкин. Шу тариқа божхона тўловлари суммаларини қайта ҳисоблаётганда давлат органи божхона божи, акциз солиғи ва ??Сни қўшимча ҳисоблаб ёзган. Буни суд қонуний ва асосланган деб топди.

Суд инкассо топшириқномаси тақдим этилишининг тўғрилигини божхона ходимларида пул маблағларини юридик шахснинг ҳисоб-китоб рақамидан сўзсиз ундириш ваколати мавжудлиги позициясидан туриб баҳолади. У Божхона кодекси 112-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган, унга кўра “мазкур қонунга мувофиқ, тўланмаган божхона тўловлари божхона органи томонидан сўзсиз тартибда ундирилади”. Уни амалга ошириш шакли 1122-сон Низом 41-бандининг “б” кичик банди билан белгиланган, унга мувофиқ божхона органларига муддатида тўланмаган божхона тўловлари ва жарималарни ундириш тўғрисида инкассо топшириқномасини тақдим этиш ҳуқуқи берилган. Бунинг устига Божхона кодекси 112-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилишича, тўланмаган божхона тўловлари, тўламаганлик далили қачон аниқланганлигидан қатъи назар, ундирилиши лозим. Айтилган меъёрий-ҳуқуқий қоидаларга амал қилиб, суд юридик шахснинг орган томонидан БЮД қабул қилинган ва дастлаб ҳисоблаб ёзилган тўловлар тўланган пайтдан бошлаб бир йил ўтгач маблағларни сўзсиз ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги инкассо топшириқномасини унинг ҳисоб-китоб рақамига қўйишнинг нотўғрилиги хусусидаги важлари асоссиз эканлигини кўрсатди.

Қисқаси, хўжалик суди божхона органининг божхона қийматини тузатиш, тўловларни қўшимча ҳисоблаб ёзиш ва уларни сўзсиз ундириш бўйича ҳаракатларини тўғри деб топиш учун қуйидаги асосларни белгиладики, субъектларнинг уларга эътибор бериши таклиф қилинади:

- импорт қилинаётган товарни нотўғри декларациялаш, божхона қийматини ҳақиқийсидан камроқ миқдорда кўрсатиш;

- божхона божларига тортиш санасини нотўғри белгилаш, белгиланганидан камроқ суммаларни ҳисоблаб ёзиш ва, охир-оқибатда, уларни бюджетга тўлиқ тўламаслик;

- давлат божхона хизмати органлари импорт қилинаётган товарлар нархини улар келиб чи??ан мамлакатда ўтказган мониторинги;

- тузатиш киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш ва уни ўтказиш тўғрисида ички идора ҳужжатини жорий этиш;

- импорт қилинаётган товарнинг ҳақиқий қийматидан келиб чиқиб божхона тўловлари суммаларини қўшимча ҳисоблаб ёзиш;

- ҳисоб-китоб рақамига инкассо топшириқномасини қўйиш ва кўрсатилган суммаларни сўзсиз ундириш.

Баён этилган ҳолатлар асосида хўжалик суди божхонанинг ҳаракатларини қонуний ва асосланган деб топди ҳамда импорт қилувчи кўрсатган даъво талабларини қондиришни рад этди.

Иш қабул қилинган қарордан норози бўлган импорт қилувчининг шикоятига биноан кассация инстанциясида қайтадан кўрилди. Суд ҳайъати уни бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар топмай, қонунга мувофиқ деб топди.

Ташқи савдо фаолияти субъектларига божхона расмийлаштируви ва божхона тўловларини тўлаш чоғида юридик шахс йўл қўйган хатоларни ҳамда хўжалик суди чиқарган хулосаларнинг хусусиятини ҳисобга олишни тавсия қиламиз.



Мазкур материал Германия техник ҳамкорлик жамияти

кўрсатаётган техник мадад туфайли амалга оширилган









Время: 0.0199
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск