ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари шарҳлар билан / Божхона билан боғлиқ масалалар /

Товарларни эркин муомала учун шартли чиқариб юбориш қоидаларини бузганлик тўғрисидаги низо бўйича

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТОВАРЛАРНИ ЭРКИН МУОМАЛА

УЧУН ШАРТЛИ ЧИҚАРИБ ЮБОРИШ

ҚОИДАЛАРИНИ БУЗГАНЛИК

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗО

БЎЙИЧА



ИШНИНГ МОҲИЯТИ

     

Юридик шахс божхона ҳудудига ўз эҳтиёжлари учун мўлжалланган товарларни олиб келди. Уларнинг божхона расмийлаштируви чоғида божхонага уларни эркин муомала учун чиқариш режимида шартли чиқариб юборишни қўллаш илтимос қилинган хат юборди. Божхона органи илтимосни қондирди, унинг бошлиғи тегишли қарор чиқарди. Импорт қилувчи томонидан дастлабки божхона юк декларацияси тўлдирилаётганда божхона органи тегишли тўловларни ҳисоблаб ёзди, бироқ юридик шахс тўлиқ БЮДни расмийлаштириши ва уларни 20 миллион сўм миқдорида тўлаши керак бўлган икки ҳафта муддатни белгилади. Муддат тугагач, юридик шахс тегишли божхона расмийлаштирувини бажармади ва ушбу суммани ўтказмади. Давлат органи муддатида тўланмаган тўловларнинг 100 фоизи миқдорида жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилди. Унга асосан импортчининг ҳисоб-китоб рақамига кўрсатилган пул маблағларини сўзсиз ҳисобдан чиқариш тўғрисида инкассо топшириқномасини тақдим этди. Юридик шахс бу қарорга қўшилмади ва хўжалик судига уни ҳақиқий эмас деб топиш ва тақдим этилган пул-ҳисоб-китоб ҳужжатини ижро этмаслик тўғрисида даъво аризаси билан мурожаат қилди.



ЮРИДИК ШАХСНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Унга кўра товарларни божхона ҳудудига олиб кириш амалга оширилган импорт контракти юридик шахс таркибий бўлинмаларидан бирининг бошлиғи томонидан имзоланиб, унда ишончнома бўлмаган. Демак, контракт ҳақиқий эмас ва товарларни олиб кириш учун асос бўлиб хизмат қила олмайди. Божхона расмийлаштируви бунга лозим даражадаги ваколатларсиз амалга оширилган ва, тегишлича, у ҳам нотўғридир. Юридик шахс ҳисоблаб ёзилган тўловларни тўлашга мажбур эмас, демак у белгиланган муддатларда уларни тўламаслик муносабати билан жавобгар бўла олмайди. Божхона органи жарима солишга ва уни сўзсиз ҳисобдан чиқариш тўғрисида инкассо топшириқномасини тақдим этишга ҳақли эмас, чунки товарларни эркин муомала учун шартли чиқариб юбориш таомили қўлланган. Бинобарин, у амалга оширган ҳаракатлар қонун ҳужжатларига мувофиқ келмайди.



БОЖХОНА ОРГАНИНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Импорт контрактида имзодан ташқари юридик шахснинг муҳри бўлган. Уни имзолаган шахс   юридик шахс манфаатларини ифодалаши ҳамда ҳужжатларни унинг номидан ва алоҳида ишончномасиз имзолаши мумкинлиги хусусида исбот келтирган. Бинобарин, божхона расмийлаштирувини нотўғри деб топиш мумкин эмас. Юридик шахсга қонун божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлар бермаган. Шу сабабли у тўловларни бюджетга тўлиқ ҳажмда киритиши шарт. Ҳисоблаб ёзиш олиб кирилган товарнинг кўрсатилган божхона қийматига мувофиқ амалга оширилган. Таркибий бўлинманинг ана шу бошлиғи томонидан имзоланган хатга асосан товар эркин муомалага шартли чиқарилган, юридик шахсга эса тўловни икки ҳафтага кечиктириб тўлаш ҳуқуқи тақдим этилган. Бу муддат тугаган, импорт қилувчи эса тўлиқ божхона расмийлаштирувини амалга оширмаган ва ҳисоблаб ёзилган тўловларни тўламаган. У тўлиқ божхона тозалашидан ўтмаган товарнинг бир қисмини сотган. Жарима солиш ва уни сўзсиз ундириш қонунга мувофиқ амалга оширилган.




СУД ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ МАЗМУНИ

ВА УЛАРГА ШАРҲЛАР


Уларни лозим даражада расмийлаштириш тадбиркорлик субъектлари томонидан тузиладиган шартномаларнинг қонунийлигини эътироф этиш шартларидан бири бўлиб ҳисобланади. Фуқаролик кодекси 107-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, юридик шахслар ўртасида ёзма шаклда тузилган битим уларнинг вакиллари томонидан имзоланиши керак.

Низони кўриб чиқаётганда хўжалик суди таркибий бўлинма раҳбарининг импорт контрактини юридик шахс номидан имзолашга ҳуқуқи бор-йўқлигини белгилаши керак эди. Уларни расмийлаштиришнинг икки варианти мавжуд:

- ишончнома бериш йўли билан, унда  ишониб топширувчи учун ҳуқуқ ва мажбуриятларни юзага келтирадиган, содир этиладиган юридик ҳаракатларнинг рўйхати кўрсатилади;

- юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида ёки юридик шахснинг ўзи томонидан тасдиқланадиган, таркибий бўлинманинг мақоми белгиланадиган ва унинг фаолиятини ташкил этиш тартибга солинадиган ҳужжатда тегишли ваколатларни белгилаб қўйиш. Масалан, Бошқарув (филиал, бошқа бўлинмада) тўғрисидаги низом ана шундай ҳужжат бўлиши мумкин.

Суднинг аниқлашича, юридик шахс бошқармаларидан бирининг бошлиғи, лавозимига кўра у раҳбар ўринбосари ҳисобланади, импорт битимини амалга оширишга доир алоҳида расмийлаштирилган ишончномага эга бўлмаган. Бироқ суд у раҳбарлик қилаётган бўлинма тўғрисидаги Низомнинг бандларидан бирида унинг эгаллаб турган лавозимига мувофиқ махсус расмийлаштирилган ишончномасиз юридик шахс номидан шартномаларни имзолаш, унинг манфаатларини бошқа шахслар, шу жумладан давлат органлари олдида ҳимоя қилиш ҳуқуқи кўрсатилганидан келиб чиқди. Шунга асосан импорт контрактини суд ҳақиқий деб топди, унинг шартлари бўйича етказиб берилаётган товарни эса юридик шахс қабул қилиши ва ҳақини тўлаши керак.

Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисида йўриқноманинг 1.5-бандига мувофиқ ташкилотлар томонидан божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган ҳар қандай товар божхона органига божхона юк декларациясини топшириш йўли билан мажбурий декларацияланиши керак. Суд товарларни олиб кираётган юридик шахс уларни декларациялаши ва БЮДни расмийлаштириши шартлигини кўрсатди. Шу сабабли у бажарилган божхона расмийлаштирувини асоссиз деб топиш учун асос топмади.

Божхона кодексининг 103-моддасига кўра товарни божхона чегараси орқали олиб ўтаётганда божхона тўловларини (импорт божи, ??С ва ҳоказо) тўлаш лозим. Улардан озод этиш учун қонуний асос бўлиб қонун билан белгиланган имтиёзлар ҳисобланади. Суднинг аниқлашича, юридик шахсга улар тақдим этилмаган. Бинобарин, у тегишли божхона тўловларини тўлиқ тўлашга мажбур.

Олиб кирилган товарлар эркин муомала учун чиқариш божхона режимида расмийлаштирилиши керак эди. Бироқ юридик шахс уларни ушбу режимда шартли чиқариб юбориш тўғрисида ариза берди ва давлат божхона хизмати органига юборилган хатда божхона тўловлари тўланишини кечиктириш тўғрисида илтимос қилди. Суд мазкур ҳужжат импорт қилувчининг етказиб берилган товарни қабул қилиш ва божхона тўловларини тўлашга тайёрлигини тасдиқлашини кўрсатди. Юридик шахснинг важларини шу муносабат билан асоссиз деб топди.

Шартли чиқариб юбориш боғлиқ вазиятни таҳлил қилиб, суд “Эркин муомала учун чиқариш” божхона режимига мувофиқ шартли чиқариб юборилаётган товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомдан келиб чиқди. Унинг 1-бандига мувофиқ шартли чиқариш божхона органлари томонидан божхона расмийлаштирувидан ўтган товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган чеклашлар, талаблар ёки шартларга риоя қилиш тўғрисидаги мажбуриятлар билан боғланган шахснинг тасарруфига топширишни назарда тутади. Низом бунинг имкони бўлган омиллар жамлигини назарда тутади.

Биринчидан, у фақат олиб келинадиган объектларнинг муайян турлари бўйича фойдаланилиши мумкин. Уларга қуйидагилар киради:

- табиий офатлар, авариялар, фалокатлар чоғида, ўта муҳим объектларни қуриш ва реконструкция қилиш, симпозиумлар, анжуманлар, кўргазмалар, машқлар ўтказиш, муддатли мавсумий ўрим тадбирларини амалга ошириш пайтида ва ҳоказоларда зарур бўлган товарлар;

- тирик ҳайвонлар, тез бузиладиган маҳсулотлар, алоҳида сақлаш шарт-шароитини талаб қиладиган радиоактив материаллар, хабарлар ва оммавий ахборот мақсадлари учун бошқа материаллар, республика қонун чиқарув, ижроия ва суд ҳокимиятининг юқори органлари номига инсонпарварлик ёрдами сифатида юбориладиган товарлар.

Иккинчидан - салмоқли сабаблар бўлиши керак, уларнинг батафсил рўйхати ҳам Низомда берилган. Булар: олиб кирилаётган объектларни сақлаш, қўллаш ва ишлатишга доир алоҳида шартлар ва талабларнинг зарурлиги; товар тўғрисида айрим ҳужжатлар ва маълумотларнинг етишмаслиги ва, тегишлича, уларни қўшимча равишда олиш.

Хўжалик судининг аниқлашича, махсус сақлаш шартлари (алоҳида ҳарорат режими, намликни ушлаб туриш ва ҳоказо) талаб қилинадиган тез бузиладиган маҳсулотлар импорт қилинган. Божхона омборлари талаб қилинаётган шартларнинг зарур жамлигини таъминлай олмас эди, шу сабабли уларни бундай товарларни сақлаш учун махсус мўлжалланган импорт қилувчининг омборларига жойлаштириш муҳим эди.

Учинчидан - импорт қилувчига шартли чиқарилган товарлардан фойдаланишга доир шартлар, талаблар ва (ёки) чеклашлар белгиланади. Кўрилган низода юридик шахснинг олиб келган маҳсулотларни шартли чиқариб юбориш чоғида, тўлиқ божхона расмийлаштирувига қадар, уларни сотиши тақиқланган эди.

Юқорида айтилган уч позицияга асосланиб, хўжалик суди мазкур вазиятда божхона юридик шахс олиб келган товарни шартли чиқариб юбориш учун назарда тутилган барча асосий талабларга риоя қилганлигини белгилади. Шу сабабли у қонуний ва асосланган деб топилди, бинобарин импорт қилувчига божхона қонунчилигида назарда тутилган, декларациялаш, божхона тўловларини тўлаш бўйича барча қоида ҳамда талаблар татбиқ этилади.

Низомнинг 4 ва 5-бандларига мувофиқ товарларни шартли чиқариб юбориш божхона органи бошлиғининг импорт қилувчининг аризасига асосан қабул қилган рухсати бўйича амалга оширилади.

Суднинг белгилашича, унга импорт қилувчи тегишли илтимос билан юборган хат божхона органи томонидан шартли чиқариб юбориш шаклини қўллаш учун асос бўлган. Суд уни юридик шахс бош-қарма бошлиғи имзолаганини қонуний деб топди, унга бу ҳуқуқ ҳам мазкур бўлинманинг ташкил этилиши ва фаолиятини тартибга соладиган ҳамда юридик шахс томонидан тасдиқланган ҳужжатга биноан тақдим этилган. Демак, хат импорт қилувчининг хоҳиш-истагидан гувоҳлик берадиган, юридик аҳамиятга эга ҳужжат ҳисобланади ва уни Низомга мувофиқ берилган, шартли чиқариб юбориш тўғрисидаги ариза деб ҳисоблаш тўғри бўлади.

Хўжалик суди Низомнинг 9-бандига кўра шартли чиқариш олиб кирилган товарларнинг икки босқичда божхона расмийлаштирувини назарда тутишидан келиб чиқди. Биринчи босқичда дастлабки божхона декларацияси берилади. Импорт қилувчи уни расмийлаштириб, унда товарнинг номи, миқдори ва божхона қийматини кўрсатди. Иккинчи босқичда тўлиқ божхона юк декларацияси тақдим этилади. Кўрилган низода божхона органи юридик шахс тўлиқ БЮДни тўлдириши ва органга тақдим этиши керак бўлган 14 кунлик муддат белгилади. Суднинг кўрсатишича, импорт қилувчи уни тақдим этмаганлиги сабабли бу талабни бузган.

Низомнинг 15-бандида назарда тутилишича, рухсат беришнинг амал қилиш муддати мобайнида шартли чиқарилган товарлар БЮД бўйича декларацияланмаган тақдирда уларнинг қайтадан божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқилишига йўл қўйилади. Бироқ, суднинг белгилашича, импорт қилувчи бу ҳуқуқдан фойдаланмаган, балки олиб кирилган товарнинг бир қисмини сотиб, шартли чиқариб юбориш қоидаларини бузган.

Божхона кодекси 108-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ божхона тўловлари божхона декларацияси қабул қилинишигача ёки қабул қилиш билан бир вақтда тўланади. Бунда импорт қилувчининг асосли аризасига кўра божхона органи тўлашни кечиктириш ҳуқуқини бера олади. Юридик шахсга 14 кун кечиктириш тақдим этилган эди. Бироқ импорт қилувчи у тугагач, бюджетга ҳисоблаб ёзилган тўловларни ўтказмади. Шу тариқа суд уларни тўлаш муддати бузилганлиги далилини қайд этди.

Кўриб турибмизки, юридик шахс айни вақтда божхона қонунчилигини бир неча бор бузган.

Божхона кодекси 169-моддасининг мазмунидан келиб чи??анидек, жиноят аломатлари мавжуд бўлмасада, божхона тўловларини белгиланган муддатларда тўламаслик тўланмаган суммаларнинг юз фоизидан икки юз фоизигача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади. Хўжалик суди қонунбузар импорт қилувчига нисбатан белгиланган иқтисодий жазо чораларини қўллаш учун барча асослар мавжуд бўлганлигини тасдиқлади. У тўланмаган божхона тўловлари суммаси миқдорида жарима солинганлигини қонуний ва асосланган деб топди.

Божхонанинг жарима жазосини қўллаш ва ушбу суммаларни сўзсиз ундириш тўғрисидаги қарори тўғрилигини белгилашда суд 1997 йил 29 августдаги 472-I-сон “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги қонун 3-моддаси тўртинчи қисмининг талабларидан келиб чиқди. Унга кўра божхона органлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида қабул қилинадиган қарорлар барча юридик ва жисмоний шахслар бажариши учун мажбурийдир. Бундан келиб чиқадики, импорт қилувчи тўлиқ божхона расмийлаштируви ва божхона тўловларини тўлаш тўғрисидаги талабларни бажаришга мажбур эди. Кўрсатилган қонун 5-моддаси биринчи қисмининг саккизинчи хатбошисига мувофиқ давлат божхона хизмати органлари божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун юридик шахсларни жавобгарликка тортиш ҳуқуқига эгалар. Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида низом 41-бандининг “б” кичик бандига кўра эса божхона органлари инкассо топшириқномаларини тақдим этиш воситасида уларни сўзсиз тартибда ундиришга ҳақлилар.

Баён этилган ҳолатларга асосан суд юридик шахснинг даъво талабларини қондиришни рад этиб, божхонанинг ҳаракатларини қонуний ва асосли деб топди. Кассация инстанцияси ушбу ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос топмади.

Шу муносабат билан тадбиркорлик фаолияти субъектларига товарларни эркин муомала учун чиқариш режимида шартли чиқариб юбориш талабларини бузмаслик тавсия этилади, токи бунинг учун иқтисодий жазо чоралари қўлланишига дуч келмасинлар.



Мазкур материал Германия техник ҳамкорлик жамияти

кўрсатаётган техник мадад туфайли амалга оширилган











Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск