ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари шарҳлар билан / Божхона билан боғлиқ масалалар /

Назорат-касса машиналари қўлланмасдан товарларни сотиш тўғрисидаги низо бўйича

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

БОЖХОНА РАСМИЙЛАШТИРУВИДА

ТАСДИҚЛАНМАГАН МАЪЛУМОТЛАРНИ

ТАҚДИМ ЭТИШ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗО БЎЙИЧА



ИШНИНГ МОҲИЯТИ


Божхона ҳудудига импортчи жисмоний шахслар автотранспорт воситаларини олиб келишди. Уларнинг божхона баҳоси ва расмийлаштирувини божхона брокери ўзи билан импортчилар тузган шартномалар асосида амалга оширди. Расмийлаштирилиб, божхона тўловлари тўланганидан кейин товар эркин муомалага чиқарилди. Кейинроқ Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармаси (бундан кейин - божхона органи) олиб келинган автотранспорт воситаларининг божхона қийматини тузатди. Унинг натижалари бўйича бу қиймат божхона расмийлаштируви чоғида эълон қилинган ва божхона органи томонидан қабул қилинган қийматдан ошган. Якунда қайта ҳисобланган божхона тўловларининг суммаси ҳам илгари импортчилар тўлаган суммадан ошиб кетди. Олиб келинган автотранспорт воситаларининг божхона расмийлаштирувини амалга оширган божхона брокерининг ҳисоб-китоб рақамига тўланган божхона тўловлари суммасидан ошадиган фар??а инкассо топшириқномаси қўйилди. Божхона брокери бунга рози бўлмади ва хўжалик судига кўрсатилган топшириқномани ижро этиб бўлмайди деб топиш тўғрисида даъво аризаси билан мурожаат қилди.



БОЖХОНА БРОКЕРИНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Божхона брокери импортчилар билан олиб кирилган автотранспорт воситаларини декларациялаш ва божхонада расмийлаштириш тўғрисида шартномалар тузган. Расмийлаштиришни амалга ошира бориб, у импортчилар тақдим этган ахборотга таянди, ахборотнинг тўғрилиги учун бутун жавобгарлик айни улар зиммасидадир. Шу тариқа, мазкур ҳолда инкассо топшириқномасини қўйиш асосли эмас.



БОЖХОНА ОРГАНИНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Божхона брокери божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган автотранспорт воситаларининг декларанти сифатида иш юритган. У товарни декларациялаш ва божхона расмийлаштирувини қонун ҳужжатлари қўядиган талабларга мувофиқ амалга ошириши, хусусан, автотранспорт воситаларининг божхона қиймати тўғрисида ишончли маълумотларни тақдим этиши шарт эди. Божхона органи нотўғри декларациялаш фактини аниқлади. Шу сабабли, божхона брокери Божхона брокерлари ва декларантлари фаолияти тўғрисидаги низом (Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 8 октябрда 495-сон билан рўйхатдан ўтказилган - ўз кучини йўқотган ва бугунги кунда амал қилмайди) 2.1-бандининг учинчи хатбошисига кўра бунинг учун жавоб бериши керак. Унинг ҳисоб-китоб рақамига инкассо топшириқномаси қўйилиши асосли ва қонун ҳужжатларига тўғри келади.



СУДНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ


Суд иш материалларини ўрганиб, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги хулосаларга келди:

- Божхона кодекси 101-моддасининг иккинчи қисмига кўра божхона брокери билан уни вакил қилган шахснинг ўзаро муносабатлари шартнома асосида қурилади;

- божхона брокери билан импортчилар ўртасида хизматлар кўрсатишга шартномалар тузилган, уларнинг шартлари бўйича брокер импортчилар божхона чегараси орқали олиб ўтадиган барча товарларни декларациялашни амалга ошириши, белгиланган талабларга мувофиқ тузилган божхона юк декларацияларини расмийлаштириши ва божхона органларига тақдим этиши, божхона расмийлаштируви ва эркин муомала учун божхона ҳудудига чиқариш учун автотранспорт воситаларини тақдим этиши керак;

- тузилган шартномаларнинг шартларига кўра импортчилар олиб ўтилаётган автотранспорт воситалари тўғрисида БЮД тузиш ва кўрсатилган товарларнинг божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган ахборотни тақдим этишлари шарт эди;

- импортчи томонидан божхона брокерига БЮД ва божхона назоратини амалга ошириш учун бошқа ҳужжатларни тузиш учун тақдим этилган ахборотнинг ишончлилиги учун импортчиларнинг ўзи жавоб беради;

- божхона брокери тузилган шартномаларнинг шартлари бўйича импортчи томонидан божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлар учун фақат божхона назоратини амалга ошириш ва божхона юк декларациясини расмийлаштириш санасида жавоб беради;

- божхона қийматини тузатиш божхона органи томонидан бошқа божхона брокери иштироки билан ва автотранспорт воситаларини божхона чегараси орқали олиб ўтаётганда БЮД ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштирган ходимни жалб этмасдан амалга оширилган, импортчилар билан шартномаларда эса биринчи божхона брокерининг божхона қийматини тузатишда мажбурий иштирок этиши ва унинг натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган божхона тўловларини тўлаш юкини зиммасига олиш мажбурияти назарда тутилмаган эди;

- барча божхона тўловларини импортчиларнинг ўзлари қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тўлашган;

- божхона брокери амалга оширилган божхона қийматини тузатиш натижалари бўйича унга инкассо топшириқномасини қўйиш хатари остида бўлиши керак эмас.

Шу тариқа, суд божхона брокерининг ҳисоб-китоб рақамига инкассо топшириқномасини қўйиш қисмида божхона органи ҳаракатларининг асоссизлиги тўғрисида хулосага келди.




Ш А Р Ҳ


Мазкур материалда хўжалик суди кассация инстанциясининг хулосалари келтирилган. Бундан ташқари, таъкидлаш зарурки, мазкур низонинг юзага келиши учун асос бўлиб хизмат қилган юридик факт юзага келган пайтда Божхона брокерлари ва декларантлари фаолияти тўғрисидаги низом амал қилар эди. Божхона брокери тўғрисидаги низом (ДБҚнинг Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 15 сентябрда 1271-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) амалга киритилиши сабабли у ўз кучини йўқотган, янги низомга мувофиқ божхона брокерларининг фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш бир қадар ўзгарди. Масалан, илгари декларацияланаётган товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона ва бошқа тўловларнинг тўланишини таъминлаш божхона брокери фаолиятининг элементи бўлиб ҳисобланган бўлса (Божхона брокерлари ва декларантлари фаолияти тўғрисидаги низом 3.2-бандининг “г” кичик банди), энди декларацияланаётган товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона тўловларини тўлаш унинг меъёрий-ҳуқуқий тартибда бевосита белгиланган мажбурияти ҳисобланади (Божхона брокери тўғрисидаги низом 5-бандининг “г” кичик банди).

Фактларнинг қуйидаги навбатда келишидан келиб чиқиб кўрилган низони тавсифлаш ва таҳлил қилиш керак:

1) божхона қийматини эълон қилишнинг ишончлилиги қисмида божхона брокери амалга оширадиган импорт қилинган товарнинг божхона расмийлаштируви бўйича унинг жавобгарлиги қандай чегараларга эга ҳамда ана шу мақсадларда божхона брокерига тақдим этиладиган ахборотнинг ишончлилиги учун импортчининг жавобгарлиги қандай нисбатга эга;

2) божхона органининг божхона қийматини тузатиш натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган божхона тўловлари суммасини акцептсиз ҳисобдан чиқариш тўғрисида инкассо топшириқномасини божхона брокерининг ҳисоб-китоб рақамига қўйиш қисмидаги ҳаракатлари, башарти божхона тўловлари аввал-бошдан (яъни товарнинг божхона расмийлаштируви чоғида эълон қилинган божхона қийматини қабул қилиш натижалари бўйича) бевосита импортчи томонидан тўланган бўлса, тўғрими.

Божхона кодексининг 89 ва 90-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан олиб ўтилаётган ёки божхона режими ўзгартирилаётган товарлар ва транспорт воситалари, шунингдек бошқа товарлар ва транспорт воситалари қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда товарлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги, улар жойлаштириладиган божхона режимлари ҳақидаги аниқ маълумотларни, божхона мақсадлари учун зарур бўлган бошқа маълумотларни белгиланган шаклда баён этиш орқали божхона органига декларацияланиши керак. Божхона кодекси 99-моддасининг биринчи қисмига кўра, декларант сифатида қуйидагилар чиқиши мумкин: товарлар ва транспорт воситаларини олиб ўтувчи шахс; божхона брокери.

Кўрсатилган модданинг учинчи қисмига мувофиқ декларант, у божхона чегараси орқали товарлар ва транспорт воситаларини олиб ўтувчи шахс ёки божхона брокери бўлишидан қатъи назар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча вазифаларни бажаради ва тўлиқ жавобгар бўлади.

Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кирилаётган товарларнинг божхона қийматини эълон қилиш ва назорат қилиш қоидалари (Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 22 февралда 899-сон билан рўйхатдан ўтказилган) иккинчи бўлими 7-бандининг иккинчи хатбошисига кўра декларант томонидан бериладиган ахборот, шу жумладан товарларнинг божхона қийматини эълон қилиш пайтида ишонарли, тўлиқ (кенг қамровли) бўлиши ва эълон қилинган божхона қийматининг тасдиқланишини таъминлаши керак. Ниҳоят, кўрсатилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат иккинчи бўлими 1-бандининг иккинчи хатбошисига мувофиқ, божхона қиймати декларациясида ва божхона қийматини тасдиқлашга тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган барча маълумотлар учун декларант қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

Шу тариқа, қонун ҳужжатларининг кўрсатилган қоидалари божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарнинг божхона қийматини ва нотўғри қийматни эълон қилиш чоғида божхона тўловларини тўлиқ ҳажмда тўламасликка олиб келган нохуш оқибатлар кўриш хатарини белгилаш учун уларга ишонарли ва воқеликка мувофиқ ахборотни тақдим этиш зарурлиги тўғрисида талабларни қўйиш мақсадида импортчи ва божхона брокерини чегараламайди. Расмий жиҳатдан нотўғри, тўлиқ бўлмаган ахборотни тақдим этганлик учун иккаласи жавобгар бўлади, чунки иккаласи декларантлар тоифасига киритилади.

Ҳолбуки шуни унутмаслик керакки, божхона брокери Божхона кодексининг 101-моддаси қоидаларига, шунингдек Божхона брокери тўғрисидаги низомга кўра - тузилган шартномага асосан, гарчи ўз номидан бўлсада, лекин у билан товарларни олиб келиш ҳақида шартнома тузган ва ундан божхона расмийлаштируви учун барча ахборотни (ҳужжатлар ва ҳоказо) оладиган шахс топшириғига кўра ва унинг ҳисобидан иш юритадиган воситачидир. Божхона қийматини эълон қилиш учун ахборотнинг тўлиқ ва ишонарли бўлиши бутунлай олиб келувчига боғлиқ. Ахборотнинг тўлиқ ва ишонарли бўлиши тўғрисидаги талабни бузганлик учун нохуш оқибатлар кўриш хатарини бундай вазиятда божхона брокерига эмас, балки унга ушбу ахборотни тақдим этадиган шахс зиммасига юклаш тўғри бўлади, чунки брокерда уни текшириш мажбурияти йўқ (бунга имконияти ҳам мавжуд эмас). Бу унинг вазифаси эмас.

Божхона тўловлари божхона қийматини баҳолашга асосан товарни божхона ҳудудига олиб келган шахс томонидан тўланиши, тўловлар божхона қийматини тузатиш натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган суммани мажбуран ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги талаблар эса божхона брокерига тақдим этилиши, зеро декларациялаш билан айни у шуғулланган, ҳолати янада манти??а зиддир.

Суд ишнинг муайян материалларидан келиб чиқиб, шартнома шартларига таянди, уларга кўра импортчилар божхона брокерига божхона қийматини эълон қилиш учун асос бўлиб ҳисобланадиган тўла ва ишонарли ахборот тақдим этишлари, бунинг учун бутун жавобгарликни ўз зиммаларига олишлари шарт эди, шунингдек божхона брокерида шартнома шартлари бўйича божхона тўловларини тўлаш бўйича мажбуриятлар ва божхона қийматини тузатишда иштирок этиш ҳуқуқи йўқ эди. У божхона брокери юзага келган вазиятда импортчилар тақдим этган, нотўғри божхона қийматини эълон қилишга олиб келган ахборотнинг нотўғрилиги учун жавоб бера олмаслигини кўрсатди ва, тегишлича, шунга асосан тузатиш натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган божхона тўловлари суммаларини тўлаш юкини ўз зиммасига олмаслиги керак. Суднинг кўрсатишича, божхона брокерининг мажбуриятлари ва у томонидан декларациялаш чоғида ишлатилган ахборотнинг, божхона қийматини эълон қилишнинг тўлалиги ва ишонарлилиги учун жавобгарликнинг чегаралари шартномада назарда тутилади. Ушбу низода сўз бораётган шартномаларда бунинг учун импортчиларнинг жавобгарлиги очиқдан-очиқ кўрсатилганлиги сабабли суд божхона брокерининг ҳисоб-китоб варағига инкассо топшириқномасини қўйишни асоссиз деб ҳисоблади.

Шундай бўлсада, олиб ўтилаётган товар божхона қийматини эълон қилиш учун фойдаланиладиган, тўлиқ бўлмаган ва (ёки) ишонарли бўлмаган ахборотни тақдим этиш қисмида товарлар олиб келаётган шахслар ва божхона брокерлари жавобгарлигининг аниқ чегараларини ўтказишга имкон бермайдиган қонун ҳужжатларининг бугунги кунда амал қилаётган қоидаларини қайта кўриб чиқиш зарурдир. Фикримизча, тегишли ўзгартиришларни киритиб, хусусан, божхона брокери унга товар олиб кираётган шахс тақдим этадиган, ундан фойдаланиш божхона қийматини нотўғри белгилашга олиб келадиган ахборотнинг ишонарлилиги ва тўлалиги учун жавобгар бўлиши мумкин эмаслигини назарда тутиш, бундан ташқари, ушбу вазиятда божхона брокерига божхона қийматини тузатиш натижасида қўшимча ҳисобланган божхона тўловлари суммаларини мажбуран ундириш чораларини ҳам қўллаш мумкин эмаслигини кўзлаш мақсадга мувофиқдир. Кўрсатилган нохуш оқибатлар юкини божхона брокерига ахборот тақдим этган шахс, яъни товарларни олиб келадиган ва брокер билан уларни декларациялаш шартномасини тузган шахс зиммасига тўла ҳажмда юклаш оқилона иш бўлар эди.

Тўғри, божхона брокери билан шартнома тузган шахс тўла ва ишонарли ахборот тақдим этган, брокернинг ўзи эса қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли шартномани ҳамда қонун ҳужжатларини бузган ҳамда у ёки бу сабабга кўра унга берилган ахборотга мувофиқ келмайдиган божхона қийматини кўрсатган, бу эса божхона тўловларини нотўғри ҳисоблашга ва уларни кам ҳажмда тўлашга олиб келган ҳоллар бошқа масала. Бироқ, мазкур ихтилоф шартнома тарафлари ўртасида ҳал этилиши керак ва, ўйлашимизча, таклиф этилаётган ёндашувнинг моҳиятига таъсир этмаслиги лозим.

Бундай ўзгартиришларни киритиш божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларни декларациялаш ва уларнинг божхона қийматини эълон қилиш тартибини белгилайдиган қонун ҳужжатлари қоидаларини қўллашда ноаниқликни истисно этиш ва божхона брокерига нисбатан божхона қийматини тузатиш натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган божхона тўловлари суммаларини мажбуран ундириш чораларини асоссиз қўллашга йўл қўймаслик имконини беради дейиш мумкин.



Мазкур материал Германия техник ҳамкорлик жамияти

кўрсатаётган техник мадад туфайли амалга оширилган















Время: 0.0072
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск