ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари шарҳлар билан / Божхона билан боғлиқ масалалар /

Товарлар олиб кирилаётганида ҚҚС тўлаш тўғрисидаги низо бўйича

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТОВАРЛАР ОЛИБ КИРИЛАЁТГАНИДА

??С ТЎЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗО БЎЙИЧА



ИШНИНГ МОҲИЯТИ


Қишлоқ хўжалиги корхонаси 2002 йилда божхона ҳудудига товар (алкоголли маҳсулот бундан мустасно) олиб келди ва божхона органининг талабига кўра қўшилган қиймат солиғини тўлади. Бироқ кейинроқ, божхона ходимларининг талабларини қонунга хилоф деб ҳисоблаб, хўжалик судига ортиқча тўланган божхона тўловларини қайтариш тўғрисида ариза билан мурожаат қилди.



КОРХОНАНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Корхона қонун ҳужжатларига мувофиқ, ягона ер солиғи тўловчиси ҳисобланади ва шу сабабли товар олиб келаётганда ??С тўлаши керак эмас.



ОРГАННИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Ягона ер солиғи солиш объекти бўлиб корхонанинг эгалиги ва фойдаланишида бўлган ер участкаси майдони ҳисобланади. Шу тариқа, у фақат ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар бўйича ??С тўлашдан (“ички солиқ”) озод қилинган, лекин ҳеч ҳам олиб кириладиган товарлар бўйича (“ташқи солиқ”) эмас. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2003 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида” 455-сон қарорига кўра, агар ягона ер солиғи тўловчиси бўлган қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш билан бир қаторда фаолиятнинг бошқа турлари билан шуғуллансалар, улар алоҳида ҳисоб юритишлари ва фаолиятнинг бошқа турлари бўйича тўловчиларнинг мазкур тоифаси учун амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган солиқларни тўлашлари шарт. Шу тариқа, товарларни олиб кираётганда корхона ??С тўлаши керак.



СУДНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ


Суд тарафлар келтирган далилларни тинглаб, иш материалларини ўрганиб, қуйидаги хулосаларга келди:

- Президентнинг 1998 йил 10 октябрдаги “Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғини жорий этиш тўғрисида” ПФ-2086-сон Фармонига биноан қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун белгиланган барча умумдавлат (алкоголли маҳсулот учун акциз солиғидан ташқари) ва маҳаллий солиқлар ҳамда йиғимлар ўрнига ягона ер солиғи жорий этилган;

- Солиқ кодекси 8-моддасининг 8-қисмига мувофиқ, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари барча умумдавлат ва маҳаллий солиқлар ҳамда йиғимлар ўрнига, бундан алкоголли маҳсулотга доир акциз солиғи мустасно, бюджетга ягона ер солиғи тўлайдилар;

- импорт учун ??С қўшилган қиймат солиғининг таркибий қисми ҳисобланади ва “ташқи” солиқ сифатида қаралиши мумкин эмас. Шу сабабли божхона органининг корхона фақат ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича ??С тўлашдан озод этилган эди деган важи асосли эмас;

- қонун ҳужжатларига биноан ??С бўйича берилган имтиёзлар шу жумладан олиб кириладиган товарларга ??Сни тўлашга ҳам татбиқ этилади;

- товарлар Вазирлар Маҳкамасининг 455-сон қарори кучга киришига қадар олиб келинган ва шу сабабли унинг қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан бошқа фаолият юритилган тақдирда алоҳида ҳисоб юритиш ва бошқа солиқларни тўлаш тўғрисидаги талаблари корхона томонидан, товарлар олиб келинишига татбиқ этилиши мумкин эмас.

Шу тариқа, суд корхонанинг даъволарини қондирди ва божхона органининг олиб келинган товарларга ??С тўлаш тўғрисидаги талаблари асосланмаган деб қарор қилди. Юқори инстанциялар судлари биринчи инстанция судининг хулосалари қонуний ва асосли эканлигини тасдиқлади.



Ш А Р Ҳ


Шуни дарҳол таъкидлаш жоизки, корхона билан давлат божхона хизмати органлари ўртасида, ке-йинчалик хўжалик судида низо предметига айланган ҳуқуқий муносабатлар пайдо бўлиши учун асос ҳисобланган юридик фактлар Президентнинг 2004 йил 8 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида” ПФ-3376-сон Фармони кучга киришига қадар мавжуд бўлган. Мазкур ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатга илованинг 5-бандига кўра ягона ер солиғи тўловчилари бугунги кунда товарлар (ишлар, хизматлар) импорти чоғида ??С тўлашлари керак.

Шундай бўлсада, кўриб чиқилган низони Президентнинг ПФ-3376-сон Фармони кучга киргунига қадар бўлган қонун ҳужжатлари қоидаларига татбиқан шарҳлаш керак бўлади.

Президентнинг ПФ-2086-сон Фармони (аввалги таҳрирда) 2-бандига биноан қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғи қуйида солиқларни тўлаш ўрнига жорий этилган эди:

- даромад (фойда) солиғи;

- қўшилган қиймат солиғи;

- экология солиғи;

- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

- ер остидан фойдаланганлик учун солиқ;

- мол-мулк солиғи;

- ер солиғи;

- ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи;

- бошқа маҳаллий солиқлар ва йиғимлар.

Кўриниб турибдики, ўрнига ягона ер солиғи жорий этилган солиқлардан бири айни ??С эди. Бунда унинг умумий номи берилиб, фақат ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар бўйича ??С ёки умуман, шу жумладан импорт товарларга доир ??С назарда тутилаётганлиги аниқлаштирилмаган эди. Бундай вазият ҳуқуқни қўллаш амалиётида ягона ер солиғини тўловчилар айни вақтда товарларни божхона ҳудудига импорт қилиш чоғида ??С тўловчилари бўлиб ҳисобланиши ёки ҳисобланмаслиги хусусида кўпдан-кўп низоларни келтириб чиқарди.

Хўжалик юритувчи субъектлар ва божхона органларининг бу борадаги фикрлари фарқли бўлиб қолди:

- хўжалик юритувчи субъектлар, модомики Президентнинг ПФ-2086-сон Фармонида солиқ аниқлаштирилмаган экан, улар импорт қилинадиган товарлар бўйича ??С тўловчилари бўлиб ҳисобланмайдилар деб таъкидлайдилар;

- божхона органлари ўз даъволарини исботлаш учун импорт қилинадиган товарлар бўйича ??С улар томонидан ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар бўйича ??С билан ҳеч қандай умумийликка эга бўлмаган “ташқи солиқ” сифатида алоҳида кўриб чиқиладиган далил-исботларни келтирдилар. Ягона ер солиғи қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун уларнинг ишлаб чиқариш фаолиятини рағбатлантириш мақсадида жорий этилганлиги сабабли, тегишинча, мазкур ҳолда ҳам “ички солиқ” сифатида ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар бўйича ??С назарда тутилади.

Иккала тарафнинг далил-исботлари ҳам аслида эътибор билан кўриб чиқилиши лозим. Мақсадга мувофиқлик ва мантиқан асосланганлик позициясидан олганда, шубҳасиз, божхона органларининг важлари асослироқ. Бироқ шуни айтиш лозимки, ўша пайтда амал қилган қонун ҳужжатлари позициясидан олганда ҳаммаси тамомила аксинчадир:

- биринчидан, Солиқ кодексининг 65-моддасига кўра қўшилган қиймат солиғи товарлар ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш), уларни реализация қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар (ишлар, хизматлар) импорт қилиш жараёнида қўшилган қийматнинг бир қисмини бюджетга ажратишдир. Бунда, қонун маъносидан келиб чиқишича, импорт қилинадиган товарлар бўйича ??С умумдавлат солиғининг мустақил тури сифатида қаралмайди, балки қўшилган қийматнинг бир қисмини ажратишлар шакли холосдир;

- Президент ПФ-2086-сон Фармони 2-бандининг иккинчи хатбошисидан келиб чиқадики, ягона ер солиғини тўловчи ҳисобланган қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун божхона божлари, давлат божлари, лицензион йиғимлар, бюджетдан ташқари жамғармаларга ажратмаларни тўлаш тартиби сақланган. Кўриниб турибдики, мазкур рўйхатда фақат божхона божи қайд этилган, бироқ импорт қилинадиган товарларга доир ??С  божхона божи билан бир қаторда божхона тўловининг мустақил туридир. Мустақил тўлов сифатида у қаралмаганлиги ва уларни тўлаш тартиби сақланган тўловлар рўйхатида қайд этилмаганлиги сабабли ягона ер солиғини тўловчилар Президент ПФ-2086-сон Фармонининг 2-бандига мувофиқ (аввалги таҳрирда) импорт қилинадиган товарлар бўйича ??С тўловчилари сифатида белгиланмаган.

Шуни ҳам айтиш мумкинки, Солиқ кодекси 8-моддасининг саккизинчи қисми умумий диспозицияни ўз ичига олади: қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари, алкоголли маҳсулот учун акциз солиғидан ташқари, барча амалдаги умумдавлат ва маҳаллий солиқлар ҳамда йиғимлар ўрнига ягона ер солиғини тўлайди. Бу ерда, биринчидан, импорт қилинадиган товарларга доир ??Сни тўлаш ёки тўламаслик ва, иккинчидан, ягона ер солиғи тўловчиси бўлган қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари фаолиятининг бошқа турларини ҳисобга олиш ва уларга солиқ солиш бўйича аниқлаштириш мавжуд эмас.

Суд инстанциялари айни шундай далил-исботларга асосланганлар.

Бугунги кунда (Президентнинг ПФ-3376-сон Фармони кучга кирган пайтдан бошлаб) вазият ўзгарди. У томонидан киритилган ўзгартишларга кўра ягона ер солиғи тўловчиси бўлган қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун улар импорт қиладиган товарлар бўйича ??С тўланиши истисно қилинмайди. Шу сабабли, ягона ер солиғи тўловчиларининг худди шундай вазиятларда низога киришиш олдидан бугунги кунда амал қилаётган қонун ҳужжатларининг талабини тўғри баҳолашлари муҳимдир.



Мазкур материал Германия техник ҳамкорлик жамияти

кўрсатаётган техник мадад туфайли амалга оширилган







Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск