ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари шарҳлар билан / Солиққа оид масалалар /

Даромадни солиқ солишдан яширганлик санкцияси қўлланилиши тўғрисидаги низо бўйича

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ДАРОМАДНИ СОЛИҚ

СОЛИШДАН ЯШИРГАНЛИК

САНКЦИЯСИ ҚЎЛЛАНИЛИШИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗО БЎЙИЧА



ИШНИНГ МОҲИЯТИ


Юридик шахснинг молия-хўжалик фаолияти текширилганида даромадни солиқ солишдан яшириш ҳолати аниқланди. Унинг материалларига асосан солиқ органи томонидан ташкилотга яширилган даромад суммасини ва худди шунча миқдорда жарима ундириш кўринишида молиявий жазо қўлланди.

Юридик шахс бунга рози бўлмади ва хўжалик судига даромадни яширганлик учун жазо чораси қўлланишини назарда тутадиган қисмида қарорни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида даъво аризаси билан мурожаат қилди.



ЮРИДИК ШАХСНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Даромадни яшириш юридик шахснинг ҳаракатларида мавжуд бўлмаган айбнинг қасддан қилинган шаклини назарда тутади. Юридик шахснинг даромадини солиқ солишдан яширишга олиб келган ҳуқуқбузарликларни содир этишда унинг бир неча ходими айбдор бўлиб, уларга нисбатан жиноий ишлар бўйича суд томонидан айблов ҳукми чиқарилган. Яширилган даромад бирламчи бухгалтерия ҳужжатлари асосида эмас, балки товар юридик шахснинг омборидан берилган якка тартибдаги тадбиркорларнинг кўрсатмалари бўйича аниқланган эди. Жиноий ишлар бўйича суд томонидан тайинланган суд-бухгалтерия экспертизасининг натижалари бўйича хулоса тузилди, унинг мазмунидан яширилган даромадга баҳо беришнинг асосланмаганлиги келиб чиқади. Юридик шахс шунга асосан жавобгарликка тортилмаслиги керак, солиқ органининг бу борадаги қарори эса ҳақиқий эмас деб топилиши керак.



СОЛИҚ ОРГАНИНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Юридик шахс якка тартибдаги тадбиркорлар билан товарларнинг олди-сотди шартномаларини тузган. Уларни бериш юкхатларида товарларнинг қиймати асоссиз равишда пасайтирилган ва улар ҳужжатларда назарда тутилганидан камроқ миқдорда берилган. Натижада омборларда ҳужжатлар билан тасдиқланмаган қолдиқлар пайдо бўлган. Улар юкхатларга кўра берилган товарлар сифатида қайд этилган. Буларнинг ҳаммаси даромад яширилганидан гувоҳлик беради, бу эса соли??а доир ҳуқуқбузарлик ҳисобланиб, уни содир этганлик учун юридик шахс молиявий жавобгарликка тортилиши керак.



СУДНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ


Хўжалик суди иш материалларини ўрганиб, низо тарафларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги ҳолатларни аниқлади:

- молия-хўжалик фаолиятини текшириш ташкилотнинг солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, лавозим ваколатларини суиистеъмол қилиш ва хизмат сохталигида айбланаётган мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида ўтказилган;

- кўрилаётган иш бўйича жиноий ишлар бўйича суд судланувчиларни жиноят содир этишда айбдор деб топди, улар бўйича мазкур шахсларга айбнома тақдим этилган;

- жиноят иши материалларидан кўринадики, айбланувчи мансабдор шахслар товарларни омбордан бериш чоғида юкхатларда уларнинг қийматини ҳақиқий қийматидан кам ва миқдорини харидорлар  якка тартибдаги тадбиркорларга бериладиганидан кўп кўрсатганлар;

- товарлар берилган омбор юридик шахсга қарашли бўлган;

- жиноий ишлар бўйича суд омбордаги товарлар қолдиқларининг суммасини солиқ солишдан яширилган даромад сифатида тан олди;

- жиноят ишини кўриш чоғида ўтказилган суд-бухгалтерия экспертизасининг хулосасини жиноий ишлар бўйича суд мансабдор шахсларнинг ҳаракатларида жиноят таркиблари йўқлигининг лозим даражадаги исботи сифатида қабул қилмади.

Қонун қоидаларини таҳлил қилиб, хўжалик суди қуйидагиларни белгилади:

- Хўжалик процессуал кодекси 60-моддасининг тўртинчи қисмига биноан хўжалик суди учун мазкур ҳолда жиноий ишлар бўйича суднинг ҳукми билан белгиланган, юридик шахснинг мансабдор шахслари томонидан содир этилиб, даромадни солиқ солишдан яширишга олиб келган ҳаракатлар содир этилиши далиллари мажбурийдир;

- Солиқ кодекси 135-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мувофиқ юридик шахсдан яширилган даромаднинг бутун суммаси ва худди шунча миқдорда жарима ундирилиши керак.

Хўжалик суди:

- юридик шахс томонидан даромадни солиқ солишдан яширишни назарда тутадиган соли??а доир ҳуқуқбузарлик ҳодисаси ва таркибининг мавжудлигини;

- солиқ органининг юридик шахсни молиявий жавобгарликка тортиш бўйича ҳаракатларининг тўғрилигини эътироф этди.

Айтилганларга асосланиб, суд юридик шахснинг даъво талабларини қондиришни рад этиб, солиқ органининг қарорини қонуний ва асосланган деб топди. Хўжалик судининг юқори инстанциялари уни бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос топмади.



Ш А Р Ҳ


Солиқ кодекси 135-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига кўра “даромад (фойда) яширилган тақдирда солиқ тўловчидан яширилган даромаднинг (фойданинг) бутун суммаси ва яна шунча сумма миқдорида жарима ундирилади”. Ушбу соли??а доир ҳуқуқбузарликка баҳо бериш учун қуйидаги асосий аломатлар: қилмишнинг субъекти, объекти, субъектив ва объектив томонлари жамликда мавжуд бўлиши зарур.

Ҳуқуқбузарлик субъекти бўлиб юридик шахс - солиқ тўловчи ҳисобланади. Ушбу ҳуқуқбузарлик таркибини ташкил этувчи ҳаракатлар (ҳаракатсизлик)ни унинг ходимлари (одатда мансабдор шахслари) содир этишига қарамай, ташкилот соли??а доир ҳуқуқий муносабатларда ўз номидан мустақил равишда чиқади (солиқларни тўлайди, ҳисоб-китоб-лар топширади ва ҳоказо). Шу боис даромад солиқ солишдан яширилганда айни у ҳуқуқбузарликни содир этган ва қонун билан белгиланган молиявий жавобгарликка тортиладиган шахс сифатида қаралади.

Субъектив томон қасднинг мавжудлиги билан тавсифланади. Юридик шахсга ушбу аломат хос эмаслигини ҳисобга олиб, ташкилотнинг қасди одатда унинг ҳақиқатда айни даромадни яширишга олиб келган қилмишларни содир этган мансабдор шахслари қасди орқали аниқланади. Шуни таъкидлаш лозимки, мазкур ҳуқуқбузарлик айбнинг бош-қа шаклини назарда тутмайди. Яширишнинг ўзи шахс ўз қилмишининг жамият учун хавфини англашини (солиқ тўғрисидаги амалдаги қонунларнинг меъёрларини бузяпти), салбий оқибатлар бошланишини олдиндан кўришини (бюджетга солиқ суммаларининг келиб тушмаслиги, унинг даромад қисми тўлиқ шаклланмаслиги ва, оқибатда, харажат қисмининг бажарилмаслиги ва ҳоказо), уларнинг бошланишини хоҳлаши ёки онгли равишда йўл қўйишини билдиради. Шу боис даромадни яширишга баҳо бериш чоғида эҳтиётсизларча қилинган ҳаракатлар ушбу ҳуқуқбузарлик таркибини ташкил эта олмаслигини тушуниш лозим. Чунончи, масалан, солиқ тўловларининг бир қисми бюджетга оддийгина бухгалтерия хатоси оқибатида солиқ базасини нотўғри белгилаш сабабли келиб тушмаган бўлса, бунда даромадни яширилган деб топиш учун асос мавжуд эмас, қилмишга ҳам Солиқ кодекси 135-моддасининг 5-моддаси бўйича баҳо берилади, унда бухгалтерия ҳисобининг йўқлиги ёки уни белгиланган тартибни солиқлар бўйича ҳисоб-китобларнинг бузилишига олиб келадиган тарзда бузган ҳолда юритганлик кўринишида ҳуқуқбузарлик таркиби назарда тутилади.

Ҳуқуқбузарлик объекти солиқ солиш соҳасидаги ижтимоий муносабатлар бўлиб, давлат билан солиқ тўловчи ўртасидаги давлатнинг юридик шахс ўз фаолиятидан олган даромаднинг бир қисмига даъвоси ва мазкур юридик шахснинг уни даромад солиғи тўлаш йўли билан бериш мажбуриятидан иборат бўлган ҳуқуқий алоқани ўз ичига олади. Ушбу мажбуриятни субъект бажармаса ва даромадни солиқ солишдан фаол ҳаракатлар ёки ҳаракатсизлик содир этиш (бу ҳақда қуйида батафсилроқ айтилади) воситасида “яширса”, мазкур ҳуқуқий алоқа бузилади ва давлат уни тиклаш ҳамда ҳуқуқбузарни жазолаш чораларини кўради.

Объектив томон юридик шахс масъул ходимларининг фаол ҳаракатлари ҳамда ҳаракатсизлиги шаклида ифодаланиши мумкин. Даромадни яширишдан гувоҳлик берувчи қилмишларнинг рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 23 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан солиқлар ва йиғимларни ундиришни тартибга солиш тўғрисида” 483-сон қарорига иловада келтирилган. Агар:

- ҳужжатларни сохталаштириш (тузатиш, ноқонуний тўғрилаш);

- қалбаки бошланғич бухгалтерия ҳужжатларидан фойдаланиш;

- фойдаланилмаган моддий харажатларни ишлаб чиқариш ҳисобига қўшиб ҳисобдан чиқариш;

- корхонада ишламайдиган, бироқ ҳисобда турадиган ходимларга иш ҳақи ёзиш йўли билан меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларини ошириш;

- сотишдан олинган тушумни ҳисобот давридан кейинги даврга ўтказиш (сотиш ҳажмини ва даромадни қасддан камайтириш);

- моддий, ёқилғи-энергетика ресурслари харажатларини ва амортизация (эскириш) миқдорини сунъий равишда ошириш ёки норматив (лимит)ларни нотўғри қўллаш;

- ҳужжатларни йўқ қилиш ёки уларни тақдим этишни рад этиш;

- сотиш жойларида бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар билан тегишли равишда расмийлаштирилмаган маҳсулот (товар)ларнинг мавжуд бўлиши;

- давлат рўйхатидан ўтмасдан ва солиқ органларида ҳисобга турмасдан хўжалик (тадбиркорлик) фаолиятини юритиш;

- давлат солиқ хизматининг ёзма билдиришномаси мавжуд бўлгани ҳолда икки ва ундан ортиқ манбалардан даромад олувчи жисмоний шахслар томонидан даромадлари ҳақида декларация тақдим этмаслик шунга олиб келса, даромад яширилган ҳисобланади.

Ушбу рўйхат батафсил ва кенг шарҳлашга ҳожати бўлмаган рўйхат ҳисобланади. Вазирлар Маҳкамаси 483-сон қарори 9-бандининг иккинчи хатбошисида белгиланишича, яшириб қолинган ёки камайтириб кўрсатилган фойда (даромад)нинг барча суммасини ва шу миқдордаги жаримани ундириб олиш тарзидаги молиявий жазолар солиқ органлари томонидан ҳужжатлар бўйича текшириш якунлари ва солиқ тўлашдан бош тортиш ёки фойда (даромад)ни яшириш (камайтириб кўрсатиш)нинг иловага мувофиқ белгилари мавжуд бўлгандагина қўлланилади. Булардан келиб чиқадики, ҳуқуқбузарликка даромадни яшириш сифатида баҳо бериш саналган қилмишлардан лоақал биттасигина мавжуд бўлганда қонунийдир. Бошқа ҳолатлар мазкур таркибни ташкил этмайди.

Муайян вазиятларда ҳуқуқбузарликни содир этиш жойи сингари факультатив (ихтиёрий) аломат ҳам аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Чунончи, масалан, юридик шахсга бухгалтерия ҳужжатлари билан лозим даражада расмийлаштирилмаган товарлар мавжуд ҳолатда даромад яширилишини айб қилиб қўйиш учун бу товарлар унинг назоратидаги ҳудудда (субъектга тегишли омбор, унинг офиси хоналари ва ҳоказоларда) бўлиши зарур. Акс ҳолда мазкур товар айни шу юридик шахсга қарашли эканлигини исботлаш анча мушкулдир.

Вазирлар Маҳкамасининг 483-сон қарорига иловада келтирилган айрим қилмишлар жиноят таркибларини ташкил этади, улар учун бундай жиноятни содир этган жисмоний шахслар (одатда ташкилотнинг мансабдор шахслари), юридик шахсни даромадни яширганлик учун молиявий жавобгарликка тортиш билан бир пайтда, жиноий жавобгарликка тортилишлари мумкин. Хўжалик суди кўрган низода Жиноят кодексининг уч моддаси (184, 205 ва 209) қўлланган бўлиб, улар бўйича корхонанинг мансабдор шахсларига нисбатан аввал жиноят ишлари қўзғатилган, улар айблов ҳукми чиқарган жиноий ишлар бўйича судда тергаб-текширилган ва кўрилган эди.

ЖК 184-моддасига мувофиқ ташкилотнинг фойда (даромад) ёки юридик шахснинг солиқ тўланадиган бошқа объектларини қасддан яширган, камайтириб кўрсатган, шунингдек давлат томонидан белгиланадиган солиқларни, йиғимларни, бож ёки бошқа тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлаган мансабдор шахси жиноий жавобгарликка тортилади. Агар яширилган даромаднинг миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз баравари ва ундан кўпни ташкил этган бўлса (жуда кўп миқдорда яшириш*), шахс энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади (мазкур модданинг учинчи қисми).

Жиноят кодексининг 205-моддаси бўйича ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш жазоланади, бунда “мансабдор шахснинг ўз мансаб ваколатидан қасддан фойдаланиши фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказиши” тушунилади. Агар зарарнинг миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз баравари ва ундан кўпни ташкил этса (жуда кўп миқдорда зарар етказиш*) ёки жиноят уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб ёки масъул мансабдор шахс томонидан содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум этган ҳолда беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш кўринишида жазо назарда тутилади (кўрсатилган модданинг иккинчи қисми).

ЖК 209-моддаси бўйича мансаб сохтакорлиги, яъни “мансабдор шахснинг ғаразгўйлик ёки бошқа манфаатларни кўзлаб, расмий ҳужжатларга била туриб, сохта маълумотлар ёки ёзувлар киритиши, ҳужжатларни қалбакилаштириши ёки била туриб, сохта ҳужжатлар тузиши ва тақдим этиши, фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига жиддий зарар етказиши” жазоланади. Агар ушбу жиноят такроран ёки уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилган ҳолда беш йилгача озодликдан маҳрум этиш кўринишида жазо қўлланади (кўрсатилган модданинг иккинчи қисми).

Хўжалик процессуал кодекси 60-моддасининг тўртинчи қисмида белгиланишича, “жиноят иши бўйича умумий суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилган ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича хўжалик суди учун мажбурийдир”. Шу тариқа, жиноий ишлар бўйича суд томонидан белгиланган айтиб ўтилган ҳолатлар хўжалик ишини кўраётган судга нисбатан суд преюдицияси (олдинги суд ечимининг зарурлиги) хусусиятига эгадир. Агар ҳукмда юридик шахснинг мансабдор шахслари унинг даромадини яширишга олиб келган қилмишларни (дастлабки бухгалтерия ҳужжатларига берилаётган товар тўғрисида ёлғонлиги аввалдан маълум бўлган маълумотларни киритиб, омборда ҳужжатлар билан тегишли даражада расмийлаштирилмаган қолдиқларнинг тўпланишига олиб келиши ва ҳоказо) содир этганлиги кўрсатилса, хўжалик суди учун ушбу ҳолатлар мажбурий ҳолатлар ҳисобланади ва юридик шахс томонидан даромад яширилишига баҳо бериш ва, бунинг натижасида, солиқ органининг молиявий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш хусусидаги даъвони қондиришни рад этиш учун асос бўлиб ҳисобланади**.


-------------------------

* Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг VIII бўлими.

** Президентнинг 2005 йил 14 июндаги “Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-3619-сон Фармонининг 1-бандига мувофиқ шу йилнинг 1 июлидан бошлаб молиявий жазо чораларини фақат суд орқали қўлланиш тартиби жорий этилди.


Мазкур материал Германия техник ҳамкорлик жамияти

кўрсатаётган техник мадад туфайли амалга оширилган






































Время: 0.0373
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск