ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари шарҳлар билан / Солиққа оид масалалар /

Дивидендлардан даромад солиғи ҳисоб-китобини ўз вақтида тақдим этмаганлик тўғрисидаги низо бўйича

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ДИВИДЕНДЛАРДАН ДАРОМАД СОЛИҒИ

ҲИСОБ-КИТОБИНИ ЎЗ ВАҚТИДА ТАҚДИМ

ЭТМАГАНЛИК ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗО БЎЙИЧА



ИШНИНГ МОҲИЯТИ


Давлат солиқ хизмати органи қўшма корхонанинг уч йиллик молия-хўжалик фаолиятини режали текшириш чоғида субъект томонидан ўз муассисларига дивидендлар тўлаш пайтида даромад солиғи бўйича ҳисоб-китобларни ўз вақтида тақдим этмаслик, шунингдек унинг суммаларини бюджетга ўз вақтида ўтказмаслик далилини аниқлади. Текшириш натижалари бўйича далолатнома тузилди, ҚКга ҳисоб-китобни ўз вақтида тақдим этмаганлик учун жарима ва солиқ тўловини кечиктирганлик учун пеня қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинди. ҚКнинг ҳисоб-китоб рақамига ҳисоблаб ёзилган молиявий жазо суммаларини сўзсиз ҳисобдан чиқариш тўғрисида инкассо топшириқномаси берилди. Қўшма корхона бунга қўшилмади ва хўжалик судига солиқ органининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ва асоссиз ундирилган пул маблағларини қайтариш ҳақида даъво аризаси билан мурожаат қилди.



ҚЎШМА КОРХОНАНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Корхона дивидендлар кўринишидаги даромадга солинадиган солиқ бўйича ҳисоб-китобни бош бухгалтернинг айби билан ўз вақтида тақдим этмаган. Бюджетга солиқ ҳам ана шу сабабга кўра ўз вақтида ўтказилмаган. Шу сабабли қўшма корхонани эмас, балки бош бухгалтерни жавобгарликка тортиш зарур. Раҳбар барча зарур ҳужжатларга ўз вақтида имзо чеккан. Бунда ҚКнинг айби йўқ, демак унга нисбатан молиявий жазо асоссиз қўлланган.



СОЛИҚ ОРГАНИНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Мазкур ҳолда солиқ ҳуқуқбузарликларини баҳолаш учун қўшма корхона иштирокчиларининг дивидендлари кўринишидаги даромадга солинадиган солиқ ҳисоб-китоби тақдим этилиши ҳамда тўланишининг кечиктирилиши далили кифоя қилади. Бунда корхона бош бухгалтери ёки бошқа мансабдор шахсининг айбдор эканлиги аҳамиятсиз. Шу муносабат билан молиявий жазо асосли қўлланган.




СУД ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ МАЗМУНИ

ВА УЛАРГА ШАРҲЛАР


Кўриб чиқилган низода юридик шахснинг 2002 - 2004 йиллар давридаги фаолияти режали текшириш билан қамраб олинган. Қўшма корхона масъулияти чекланган жамият ташкилий-ҳуқуқий шаклида рўйхатдан ўтказилган. Уч муассисга эга бўлиб, улардан бири - хорижий фирма.

2001 йил 6 декабрдаги “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги 310-II-сон қонун 25-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ жамият йилнинг ҳар чорагида, ярим йилда бир марта ёки йилда бир марта жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишида ўзининг соф фойдасини улар ўртасида тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

Суднинг аниқлашича, 2004 йил январида қўшма корхона муассислари 2003 йилдаги фаолият якунлари бўйича умумий йиғилиш ўтказганлар, унда соф фойданинг солиқлар тўланганидан кейин қолган қисмини тақсимлаш ва муассисларнинг ҳар бирига уларнинг улушларига мувофиқ тегишли бўлган суммаларни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган. Бу умумий йиғилишнинг баённомасида белгилаб қўйилган.

Солиқ кодексининг 17-моддасига мувофиқ дивидендлар кўринишида олинган даромад муассис (иштирокчи) юридик шахснинг жами йиллик даромадига киритилиши ва белгиланган тартибда соли??а тортилиши керак. Юридик шахсларнинг даромади (фойдаси)га солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома 20-бандининг иккинчи хатбошисига кўра солиқ солиш мақсадида дивидендлар деганда акциялар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг устав капиталида улушли иштирок этишдан олинадиган даромад тушунилади. Йўриқноманинг 36-бандига мувофиқ (МВ ва ДСҚнинг 1109-5-сон қарорига кўра ўзгартиришлар киритилишигача таҳрирда) муассис (иштирокчи) юридик шахсларга дивиденд тўлайдиган юридик шахслар тўлов манбаида даромад (фойда) солиғини ушлашга мажбурлар.

Йўриқнома 36-бандининг тўртинчи хатбошисига кўра даромад (фойда) солиғини ушлаш ва бюджетга ўтказиш учун даромад тўлайдиган юридик шахс жавобгардир. Дивиденд тўлайдиган шахслар учун солиқ бўйича ҳисоб-китоблар тақдим этишнинг аниқ муддати Йўриқнома 36-бандининг олтинчи хатбошиси (Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 1109-5-сон қарорига мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишига қадар таҳрирда) билан қуйидагича белгиланган: тўлов амалга оширилган ой тугаганидан кейин беш кун мобайнида.

Иш материалларидан кўриниб турибдики, ҚК 2004 йилнинг февралида муассисларнинг ҳисоб-китоб рақамларига пул маблағларини ўтказган. Дивидендлар кўринишидаги даромаддан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини қўшма корхона солиқ инспекциясига 2004 йилнинг июнидагина тақдим этган. Шу тариқа солиқ қонунчилиги ҳисоб-китобни тақдим этишни кечиктириш кўринишида бузилган.

Солиқ кодекси 135-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун зарур бўлган декларациялар, ҳисоб-китоблар ва ҳисоботларни тақдим этмаганлик, ўз вақтида тақдим этмаганлик ёки белгиланмаган шаклда тақдим этганлик учун солиқ тўловчидан тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тегишли сумманинг бир фоизи миқдорида, бироқ тегишли ҳисобот даври учун илгари ҳисоблаб чиқарилган тўловлар чегириб ташланган ҳолда белгиланган тўлов муддатига тегишли тўлов суммасининг ўн фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима ундирилади.

Солиқ ҳуқуқбузарлигини Солиқ кодекси 135-моддаси биринчи қисмининг 4-банди бўйича баҳолашда суд қуйидаги аломатларнинг мавжудлигидан келиб чиқди:

1) ҳуқуқбузарлик объекти. Бу - дивидендлар кўринишида даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун зарур бўлган, қатъий ҳисобот ҳужжати ҳисобланган ҳисоб-китобни топшириш муддатларини белгилаш ҳамда уларга риоя этишга доир ҳуқуқий муносабатлардир;

2) объектив томон. У қўшма корхона солиқ инспекциясига дивидендлар кўринишидаги даромадларга солинадиган солиқ бўйича ҳисоб-китобни Йўриқнома 36-бандида белгиланган муддатда топширмаганлигида ифодаланди;

3) ҳуқуқбузарлик субъекти. Тақсимланган соф фойда суммаларини ўз муассисларига тўлаган юридик шахс сифатида қўшма корхона ана шундай субъектдир.

Кўриб чиқилган низода ҚК ўз ходимининг айбини ҚКнинг ўз фаолиятига дахлдор бўлмаган юридик далиллар мустақил тоифасига ажратишга уриниб кўрди. Суд буни тўғри эмас деб топди. Суд айб омилини юридик шахсга нисбатан қўллаш мумкин эмаслигини, у унинг ходимлари, аввало масъул мансабдор шахсларнинг айби орқали белгиланишини кўрсатди. Шу сабабли бош бухгалтернинг айбини суд ҚКни солиқ қонунчилигини бузишда айбдор деб ҳисоблаш учун етарли деб топди. Бунинг устига, юридик шахс томонидан Солиқ кодекси 135-моддаси биринчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган солиқ қонунчилигини бузишни баҳолаш учун қонун умуман унинг мансабдор шахслари (ёки улардан бири) айбининг албатта мавжуд бўлишини назарда тутмайди. Шу сабабли кўриб чиқилган вазиятда қўшма корхона бош бухгалтерининг ҳаракатсизлигида ғаразли ният ёки эҳтиётсизлик далили белгиловчи аҳамиятга эга эмас.

Тадбиркорларнинг эътиборини шунга қаратиш лозимки, амалдаги Солиқ кодексида солиқ тўловчининг айбли жавобгарлиги қоидаси белгиланмаган, бу эса солиқ органларига кўпчилик ҳолларда ҳуқуқбузар юридик шахсга нисбатан, корхона мансабдор шахсларининг солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашга доир талабларни бузишга олиб келган ҳаракатларида (ҳаракатсизлигида) айб мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар, молиявий жазо чораларини қўллаш имконини беради. Хўжалик суди Солиқ кодекси 135-моддаси биринчи қисмининг 4-банди бўйича молиявий жазо чорасини қўллашнинг асосий шарти бўлиб қўшма корхона томонидан Солиқ кодекси 12-моддаси биринчи қисмининг 4-бандида белгиланган ўз мажбуриятини, яъни: қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ органларига солиқларга доир ҳисоб-китобларни тақдим этишни лозим даражада бажармаганлиги далилининг ўзи бўлди деб топди. У дивидендлар кўринишидаги даромадга солинадиган солиқ бўйича ҳисоб-китобни ўз вақтида тақдим этмаганлик учун қўшма корхонага жарима қўлланганлигини қонунга мувофиқ деб топди.

Йўриқнома 36-бандининг олтинчи хатбошисига кўра (Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 1109-5-сон қарорига мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгунига қадар таҳрирда) дивиденд тўлайдиган юридик шахс солиқни тўлов манбаида ушлаши ва у амалга оширилган ой тугаганидан кейин беш кун мобайнида солиқни бюджетга ўтказиши шарт. Йўриқнома 35-бандига мувофиқ бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлиқ тушишини таъминлаш мақсадида корхоналар навбатдаги тўлов муддати келгунига қадар тегишли банк муассасаларига уни бюджетга ўтказиш учун тўлов топшириқномасини топширишлари керак. Иш материалларидан кўринадики, қўшма корхона 2004 йил июнида тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатувчи банкка топширган ва ҳисоблаб ёзилган солиқ суммасини бюджетга ўтказган, демак у солиқ тўловини бюджетга ўтказиш муддати тўғрисидаги талабни бузган.

Солиқ кодекси 135-моддаси биринчи қисмининг 8-бандига мувофиқ солиқлар ва йиғимлар бўйича тўловнинг ҳар бир ўтказиб юборилган куни учун 0,07 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади, бунга тўлаш куни ҳам киради. Хўжалик суди мазкур банд бўйича ҚКга нисбатан молиявий жавобгарлик чорасининг қўлланганини тўғри деб топди.

Баён этилганлар асосида суд солиқ органининг ҳаракатлари қонунга мувофиқ келади, ҚКни молиявий жавобгарликка тортиш эса асосли деб кўрсатди. Хўжалик судининг юқори инстанциялари ҳал қилув қарорини тўғри деб топдилар ва уни бекор қилиш учун асос топмадилар.

Муассисларга (иштирокчиларга) дивиденд тўлайдиган юридик шахсларнинг раҳбарларига хўжалик судининг позициясини ва унинг соли??а доир ҳисоб-китобни топшириш ва унинг суммаларини бюджетга ўтказиш муддатлари бузилганда ходимлар айбини баҳолаш аломати сифатида тан олмаслигини ҳисобга олиш тавсия қилинади.


Мазкур материал Германия техник ҳамкорлик жамияти

кўрсатаётган техник мадад туфайли амалга оширилган







Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск