ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари шарҳлар билан / Солиққа оид масалалар /

Йўл жамғармасига ажратмалар миқдорини тўлаш тўғрисидаги низо бўйича

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЙЎЛ ЖАМҒАРМАСИГА АЖРАТМАЛАР

МИҚДОРИНИ ТЎЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗО БЎЙИЧА


ИШНИНГ МОҲИЯТИ


2003 йилнинг июлида “Ўзавтойўл” давлат-акциядорлик концерни уй-жой мулкдорлари ширкатининг ҳисоб-китоб рақамидан 2002 йилдаги фаолият даври учун йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлаш ҳисобига 10 миллион сўмни сўзсиз тартибда ҳисобдан чиқарди. УЖМШ бунга рози бўлмади ва хўжалик судига концерн ҳаракатларини асоссиз деб топиш ҳамда ноқонуний равишда ҳисобдан чиқарилган пул маблағларини қайтариш тўғрисида даъво аризаси билан мурожаат қилди. Даъво 2004 йилда берилган. Иш бўйича жавобгар бўлиб давлат концернининг ҳуқуқий вориси сифатида “Ўзавтойўл” давлат-акциядорлик компанияси, қўшимча жавобгар сифатида эса Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси қатнашди.



ШИРКАТНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Уй-жой мулкдорлари ширкати Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 18 апрелдаги 178-сон қарорига кўра тугатилган уй-жойдан фойдаланиш идораси базасида, кўп квартирали уй-жойларни тутиб туриш, фойдаланиш ва таъмирлаш учун барпо этилган.

Уй-жойдан фойдаланиш идоралари ва уй бошқармалари учун йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод қилиш кўринишида имтиёз белгиланган эди. УЖМШ ва УЖФИнинг вазифалари бир хиллиги, фақат мулк шакли ўзгарганлигини, имтиёз эса УЖФИнинг собиқ "ЖЕК"нинг хизмат вазифасига кўра тақдим этилганлигини ҳисобга олганда, ширкат ундан ҳуқуқий ворислик тартибида фойдаланишга ҳақлидир. Шунга асосан у йўл жамғармасига ажратмалар қилишга мажбур эмас эди.

Бундан ташқари, “Ўзавтойўл” концерни ширкатга банк реквизитлари ва йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар бўйича маблағлар келиб тушадиган ҳисоб-китоб рақами тўғрисидаги маълумотларни ёзма равишда ёки оммавий ахборот воситалари орқали тақдим этиши шарт эди. У бундай қилмаган, демак, қонунни бузган. Бу эса пул маблағларини сўзсиз ҳисобдан чиқаришни ҳақиқий эмас деб топиш ва ширкатни кўрилаётган мажбурий тўловни тўлашдан озод этиш учун асос ҳисобланади.



ДАВЛАТ КОМПАНИЯСИНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


2002 йилда амал қилган қонун ҳужжатларига мувофиқ уй-жой мулкдорлари ширкати йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод қилинмаган эди. Имтиёзлар фақат уй-жойдан фойдаланиш идоралари ва уй бошқармаларига берилган, улар эса бошқа ташкилотлар бўлиб, уй-жой мулкдорлари ширкатларига ҳеч қандай алоқадор эмаслар. Ширкат айтилган ажратмаларни тўлаши шарт эди. Лекин у буни қилмаганлиги сабабли, тегишлича, 2002 йил учун ҳисобдан чиқариш тўғри қилинган.



ЙЎЛ ЖАМҒАРМАСИНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси 2003 йилда “Ўзавтойўл” давлат концерни ҳузуридаги тугатилган Республика йўл жамғармаси, шунингдек унинг ҳудудий йўл жамғармалари ўрнига барпо этилган ва уларнинг ҳуқуқий вориси ҳисобланмайди. Тегишлича, у уларнинг ҳаракатлари учун жавобгар бўла олмайди ва қўшимча жавобгар деб ҳисобланмайди. Ширкатнинг ҳисоб-китоб рақамидан пул маблағларини сўзсиз тартибда ҳисобдан чиқариш далили учун, агар у ноқонуний деб топилса, давлат концернининг ҳуқуқий вориси сифатида “Ўзавтойўл” компанияси жавоб беради. Ширкатнинг Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига нисбатан талаблари асоссиздир.




СУД ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ

МАЗМУНИ ВА УЛАРГА ШАРҲЛАР


Низони моҳиятига кўра ҳал этиш учун хўжалик суди қуйидагиларни аниқлаши зарур эди:

1) йўл жамғармасига ажратмаларни тўлаш бўйича белгиланган имтиёзларнинг хусусияти;

2) илгари уй-жойдан фойдаланиш идоралари ва уй бошқармаларига берилган мажбурий тўловлар бўйича имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқининг унга ҳуқуқий ворислик тартибида ўтиши мумкинлиги тўғрисида ширкат важининг қанчалик тўғрилиги;

3) белгиланган муддатда тўланмаган тўловларни сўзсиз ҳисобдан чиқаришнинг асослилиги.

Пул маблағлари ҳисобдан чиқарилган вақт даврини ҳисобга олиб, хўжалик суди ўша пайтда амал қилган Республика йўл жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тўғрисида низомга асосланди.

Унинг 18-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилишича, уй-жойдан фойдаланиш идоралари ва уй бошқармалари йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод этилган. Уй-жой мулкдорларининг ширкатлари алоҳида ажратиб кўрсатилмаган.

Хўжалик суди бюджетдан ташқари йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлаш бўйича имтиёз бажарилаётган вазифаларга қараб эмас, балки тўловчиларнинг турларига боғлиқ ҳолда берилганидан келиб чиқди. У қатъий тартибда белгиланган ва уни бериш имтиёз мўлжалланган субъектларнинг хоҳишига боғлиқ эмас.

Низонинг моҳиятидан кўриниб турибдики, ширкат хўжалик судига бошқа субъектлар учун белгиланган мажбурий тўлов бўйича имтиёзларни қўллаш ҳуқуқи унга ўтиши тўғрисида ариза берган.

Ҳуқуқий ворислик - ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг шартнома, қонунга мувофиқ ёки бошқа асосларга кўра бир шахсдан бошқасига ўтишининг юридик далилидир. Модомики ҳуқуқий ворислик фуқаролик-ҳуқуқий инс-титут ҳисобланар экан, уни, тегишлича, фуқаролик ҳуқуқ ва мажуриятларига нисбатан қўллаш тўғри бўлади. Уй-жойдан фойдаланиш идоралари учун белгиланган имтиёзни қўллаш ҳуқуқи фуқаролик ҳуқуқи ҳисобланмайди, низо эса тарафларнинг маъмурий ҳуқуқ муносабатларидан келиб чи??ан. Шу сабабли суд Фуқаролик кодекси 2-моддасининг олтинчи қисмидан келиб чиқди, унга кўра “бир тарафнинг иккинчи тарафга маъмурий бўйсунишига асосланган мулкий муносабатларга, шу жумладан солиқ, молиявий ва бошқа маъмурий муносабатларга нисбатан фуқаролик қонун ҳужжатлари қўлланилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно”.

Суд ҳуқуқнинг қатъий тартибда бир субъектдан бошқасига ўтиши учун ваколатли давлат органининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатда махсус кўрсатмаси бўлиши зарурлигини кўрсатди. Тегишлича, йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар бўйича имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқий ворислигининг тўғрилигини баҳолаш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 18 апрелдаги 178-сон қарорида унинг тугатилаётган уй-жойлардан фойдаланиш идораларидан янги барпо этилаётган уй-жой мулкдорлари ширкатларига ўтиши бевосита кўрсатилиши лозим эди. Бироқ бундай қоида айтиб ўтилган ҳужжатда мавжуд эмас, айни пайтда ҳукуматнинг бошқа қарорларида ҳам бундай қоида йўқ.

Шунга асосан хўжалик суди ширкат қонун ҳужжатларида махсус назарда тутилган қоидасиз бошқа субъектга нисбатан белгиланган имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас эди деб топди, унинг мажбурий тўлов бўйича имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқи ворислигига доир позициясини эса суд асосланмаган деб ҳисоблади. Унинг кўрсатишича, даъвогар унга буни қонун ҳужжатлари берган тақдирдагина имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига эгадир. УЖМШнинг кўрилаётган мажбурий тўловни тўламаслик ҳуқуқи фақат 2003 йилда, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 августдаги 361-сон қарори асосидагина белгиланди. Мазкур қарор билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси даромадларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби тўғрисида низомнинг 29-бандида белгиланишича, “уй-жой-фойдаланиш идоралари, уй бошқармалари, уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар уй-жой фондини бошқариш, сақлаш ва улардан фойдаланишни бевосита амалга оширувчи бошқа ташкилотлар” йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод қилинади. Бундан тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадлар мустаснодир. Кўрамизки, УЖМШ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатда уй-жойдан фойдаланиш идоралари ва уй бошқармалари билан бир қаторда махсус айтиб ўтилган.

Шу тариқа, суд УЖМШ 2002 йил даври учун йўл жамғармасига ажратмаларни белгиланган муддатларда тўлиқ ҳажмда тўлаши ҳамда уларга доир ҳисоб-китобларни тақдим этиши керак эди деб топди.

УЖМШ томонидан мажбурий тўлов бўйича имтиёздан нотўғри фойдаланиш оқибатларини баҳолаб, хўжалик суди бунда Низомнинг 9-бандига амал қилди, унга кўра йўл жамғармасига ҳисоб-китобларни ўз вақтида тақдим этиш ва ажратмаларни тўлаш учун жавобгарлик тўловчилар зиммасига юкланади.

Низомнинг 11-бандига мувофиқ йўл жамғармасига йиғимлар ва ажратмаларни белгиланган муддатларда тўлашдан бўйин товлаш ҳолларида ҳудудий давлат-акциядорлик бирлашмалари, туман автомобиль йўллари бошқармалари, шунингдек “Ўзавтойўл” давлат концернига тўланадиган маблағларни сўзсиз тартибда ундириш ҳуқуқи берилган эди.

Шу тариқа, хўжалик суди собиқ “Ўзавтойўл” давлат концернининг ширкат мажбурий ажратмалар доирасида йўл жамғармасига тўлаши шарт бўлган пул маблағларини сўзсиз ҳисобдан чиқариш бўйича ҳаракатларининг Низомга мувофиқлигини тасдиқлади.

Даъвогарнинг давлат концерни (ҳудудий давлат-акциядорлик бирлашмаси ёки туман автомобиль йўллари бошқармаси) унга пул маблағларини ўтказиш учун йўл жамғармасининг тўлов ва банк реквизитларини маълум қилмаганлиги сўзсиз ҳисобдан чиқаришни нотўғри деб топиш учун асос бўлиб ҳисобланиши тўғрисидаги важини суд асоссиз важ сифатида эътиборга олмади. Унинг кўрсатишича, Низомнинг 10-бандида тилга олинган тузилмалар учун бундай мажбурият назарда тутилган ва уни бажармаслик улар томонидан қонунбузарлик ҳисобланади, бунинг учун айбдор мансабдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилиши керак. Бироқ бу ширкатни унинг учун белгиланган йўл жамғармасига ажратмалар тўлаш оммавий мажбуриятидан озод қилиш учун асос бўлиб хизмат қила олмайди, чунки ушбу тўловлар мажбурий ва юқорида кўрсатилган тузилмалар Низомнинг 10-бандида белгиланган талабни бажариши ёки бажармаслигидан қатъи назар тўланиши керак.

Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси томонидан баён этилган позицияга нисбатан хўжалик судининг хулосалари қизиқиш уйғотади. Президентнинг 2003 йил 19 августдаги ПФ-3292-сон Фармони 4-бандининг иккинчи хатбошисига мувофиқ у 2003 йил 1 октябрдан тугатилган, илгари йўл хўжалиги бошқармаси таркибида бўлган Республика, вилоят ва маҳаллий йўл жамғармалари ўрнига барпо этилган.

Суд субъектни тугатиш тўғрисида умумқабул қилинган кўрсатмадан келиб чиқди, унга кўра тугатиш уни ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг бошқа субъектларга ҳуқуқий ворислик тартибида ўтишисиз тугатишга олиб келади. Тегишлича, илгари мавжуд бўлган йўл жамғармаларини тугатиш улар фаолиятини ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг Молия вазирлиги ҳузурида янги барпо этилган Республика йўл жамғармасига ўтишисиз тугатишга олиб келади. Янги жамғарманинг ҳуқуқий ворислиги тўғрисида мазкур Фармонда ҳеч нарса де-йилмаган. Шу сабабли суд қайд этдики, Молия вазирлиги ҳузуридаги РЙЖ илгари “Ўзавтойўл” давлат концернида мавжуд бўлган йўл жамғармаларининг вориси эмас, демак унга нисбатан даъво талаблари нотўғри тақдим этилган.

Баён этилганлар асосида хўжалик суди “Ўзавтойўл” давлат концернининг белгиланган муддатларда асоссиз равишда тўланмаган деб пул маблағларини сўзсиз ҳисобдан чиқариш бўйича ҳаракатларини қонун ҳужжатларига мувофиқ деб топди. Хўжалик судининг апелляция ва кассация инстанциялари қабул қилинган қарорни бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асосларни топмади.


Мазкур материал Германия техник ҳамкорлик жамияти

кўрсатаётган техник мадад туфайли амалга оширилган






Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск