ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари шарҳлар билан / Солиққа оид масалалар /

Норезидентнинг даромад солиғини тўлаши тўғрисидаги низо бўйича

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

НОРЕЗИДЕНТНИНГ ДАРОМАД СОЛИҒИНИ

ТЎЛАШИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗО БЎЙИЧА



ИШНИНГ МОҲИЯТИ


Давлат солиқ хизмати органи юридик шахснинг молия-хўжалик фаолиятини солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўғри ҳисоблаб чиқариш ҳамда бюджетга тўлаш бобида режали текширишдан ўтказди. Текшириш натижасида маълум бўлишича, ускунани етказиб бериш ва ўрнатишга ҳақ тўлаш чоғида у билан хорижий етказиб берувчи ўртасида тузилган контракт бўйича тўловлардан норезидентнинг даромад солиғи суммаси ҳисоблаб ёзилмаган ҳамда ушлаб қолинмаган. Солиқнинг 10 миллион сўмини қўшимча ҳисоблаб ёзиш, 10 фоиз миқдорида жарима ва кечиктирилган солиқ тўлови суммасининг 0,07 фоизи ҳисобидан пеня қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Юридик шахснинг ҳисоб-китоб рақамига инкассо топшириқномаси қўйилди, пул маблағлари сўзсиз тартибда ҳисобдан чиқарилди.

Резидент юридик шахс буни асоссиз деб ҳисоблади ва хўжалик судига солиқ органининг қарорини ҳамда, тегишлича, кўрсатилган солиқни қўшимча ҳисоблаб ёзиш ва молиявий жазо қўллашнинг ўзини ҳақиқий эмас деб топиш талаби билан мурожаат қилди.



ЮРИДИК ШАХСНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Хорижий етказиб берувчи шахс билан тузилган контрактнинг шартларига кўра ускуна етказиб берилган, унинг мутахассисларининг кучи билан ўрнатиш, монтаж қилиш ва ишга тушириш бўйича ишлар бажарилган. Тарафлар бундай хил хизматларни кўрсатишга алоҳида шартнома тузмаганлар, ишлар эса ускуна етказиб беришга доир контрактнинг умумий қийматига кирган. Ҳақ суммасига тўлов манбаида норезидентнинг даромад солиғини ҳисоблаб ёзиш тўғри эмас.



СОЛИҚ ОРГАНИНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Контракт шартларига мувофиқ етказиб берувчи ускунани ўрнатиш, монтаж қилиш ва ишга туширишга доир ишларни бажариш мажбуриятини олган. Бу ҳол норезидент томонидан харидор юридик шахсга хизматлар кўрсатиш сифатида баҳоланиши керак эди ва бунинг учун тўланадиган суммадан харидор 20 фоиз ставка бўйича норезидентнинг даромад солиғини ҳисоблаб чиқариши ва бюджетга тўлаши шарт эди. Бу иш қилинмаган, бу билан солиқ қонунчилигининг талаблари бузилган, молиявий жазо тўғри қўлланган. Бундан ташқари, контракт бўйича тўлов шартларида аввал ускунани етказиб беришга, сўнгра эса - уни ўрнатиш, монтаж қилиш ва ишга тушириш бўйича хизматларга ҳақ тўлаш назарда тутилган.



СУДНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ


Суд иш материалларини ўрганиб, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларни аниқлади:

- юридик шахс хорижий етказиб берувчи билан 100 минг АҚШ доллари суммасидаги ускунани етказиб бериш контрактини тузган, бу суммага экспорт ўрови, тамғалаш ва эҳтиёт қисмларнинг қиймати ҳам киритилган;

- ускунани ўрнатиш, монтаж қилиш ва ишга тушириш ишлари контракт шартларига кўра мустақил хизмат сифатида кўрсатилмаган, уларнинг қиймати алоҳида ажратилмаган, балки умуман ускунани етказиб бериш учун ҳақ суммасига кирган;

- ускунани топшириш-қабул қилиш далолатномасида, шунингдек божхона юк декларациясида ускунани ташкил қилувчи барча деталлар уларнинг қийматини кўрсатган ҳолда акс эттирилган, улар умумий суммада юқорида кўрсатилган 100 минг АҚШ долларини ташкил этган;

- ускунани ўрнатиш, монтаж қилиш ва ишга тушириш харажатларини етказиб берувчи ўз харажатларига киритган ва даромад сифатида акс эттирмаган;

- тарафлар хизматлар кўрсатиш шартномасини тузмаганлар, бажарилган ишлар далолатномаларини имзоламаганлар, уларни тўлашга доир алоҳида ҳисоб-китоб ҳужжатларини расмийлаштирмаганлар;

- контракт бўйича етказиб берилаётган ускунани ўрнатиш, монтаж қилиш ва ишга тушириш ишлари унинг предметининг таркибий қисми ҳисобланади, унда булар битта шарт сифатида назарда тутилган;

- контрактда етказиб берувчининг етказиб берилаётган ускунани ўрнатиш ва ишга тушириш мажбурияти назарда тутилган, шунингдек шу пайтдан бошлаб бир йиллик кафолат даври белгиланган.

Қонун қоидаларини таҳлил қилиб, хўжалик суди қуйидагиларни белгилади:

- Йўриқноманинг 3.1-бандининг бешинчи хатбошисига мувофиқ, норезидентнинг республикадаги манбадан резидентга хизмат кўрсатиб олган даромадига 20 фоиз ставкасида солиқ солиш лозим эди. Иш материалларидан етказиб берилган ускунани ўрнатиш, монтаж қилиш, ишга тушириш бўйича ишларни бажарганлик учун алоҳида даромад олиш далили аниқланмаган;

- Фуқаролик кодекси 703-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар бундай шартномани тузмаганлар, шунингдек ускунани етказиб бериш ва ўрнатиш контрактида ҳам бирор-бир хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги қоидалар мавжуд эмас эди. Хорижий етказиб берувчининг уни ўрнатиш ва бу билан боғлиқ бошқа ишларни бажариш мажбуриятини норезидентнинг даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш мақсадида мустақил хизмат кўрсатиш сифатида шарҳлаб бўлмайди;

- Низом 2-бандининг охирги хатбошисига мувофиқ, резидент юридик шахс билан унинг хорижий етказиб берувчиси ўртасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар ва пул ҳисоб-китоб ҳужжатларининг аниқ шакли тузилган контрактга мувофиқ мустақил равишда белгиланган ва субъектларнинг солиқ мажбуриятлари хусусияти ва ҳажмига таъсир кўрсатмайдиган қатъий шартномавий шарт ҳисобланади.

Баён этилганлар асосида суд юридик шахснинг даъво талабларини қондирди ва давлат солиқ хизмати органининг қарорини ҳақиқий эмас деб топди. Хўжалик судининг юқори инстанциялари уни қонун ҳужжатларига мувофиқ деб топди ва бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар топмади.




Ш А Р Ҳ


Ташқи савдо фаолияти амалиётида норезидентларнинг Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган даромадларига солиқ солиш масаласи долзарбдир.

Хорижий юридик шахслар билан уни ўрнатиш, монтаж қилиш ва фойдаланишга топшириш шарти билан ускунани етказиб бериш контрактларини тузиш ҳоллари кенг тар-қалган. Шундай савол туғилади: қандай ҳолларда буни солиқ солиш мақсадида, тегишлича, контракт бўйича норезидентга тўланадиган пул маблағларига даромад солиғини ҳисоблаб ёзиш, уни тўлаш манбаида ушлаб қолиш ва кейин бюджетга ўтказиш билан биргаликда мустақил хизматлар сифатида шарҳлаб бўлади, қайси ҳолларда эса бундай деб шарҳлаб бўлмайди?

Бир-бирига қарама-қарши икки нуқтаи назар мавжуд.

Биринчи. Ҳа, бу - хизматлардир, уларни кўрсатишдан олинадиган маблағлардан норезидент солиқ тўлаши керак. Резидент юридик шахс уни ҳисоблаб чиқариши ва бюджетга ўтказиши даркор. Агар у қонун билан белгиланган ушбу талабларни бажармаган бўлса, қонунбузар ҳисобланади ва жавоб бериши шарт.

Иккинчи. Йўқ, шу тарзда бажариладиган ишларни хорижий юридик шахсларга солиқ солиш тўғрисидаги қонун қоидаларини қўллаш мақсадида хизматлар сифатида шарҳлаш мумкин эмас. Бу ерда даромад солиғи солинадиган объект юзага келмайди. Уни ҳисоблаб чиқармаган ва бюджет таснифининг тегишли ҳисобрақамига киритмаган резидент қонунни бузмайди, ушбу вазиятда унга нисбатан молиявий жавобгарлик чораларини қўллаш нотўғридир.

Кўриб чиқилган низодан аёнки, хўжалик суди иккинчи нуқтаи назарни қўллаган. Бироқ амалиётда кўриб чиқилаётган масала бўйича давлат тузилмалари томонидан эҳтимол бўлган эътирозларга йўл қўймаслик учун контракт шартларини тўғри баён этиш, уни ижро этиш билан боғлиқ ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш ва, тегишлича, ўтказилган операцияларни ҳисобда лозим даражада акс эттириш муҳимдир.

Кўриб чиқилган низода тарафлар ускунани етказиб бериш ва ўрнатишга доир контракт тузишган. Аввал-бошдан унинг предметида мазкур операциялар бир-биридан ажратилмаган, балки ягона шартномавий шарт сифатида қаралган ва саноат объектларини лойиҳалаш, фойдаланишга топшириш бўйича ишлар мажмуини бажариш сифатида белгиланган эди.

Суд “хизматлар кўрсатиш” ва “ишлар бажариш” тушунчаларини ажратиш зарурлигидан келиб чиқди. Хизматлар кўрсатилишида тарафлар бунинг учун алоҳида шартнома тузишлари ёки етказиб бериш контрактида буни мустақил равишда ва олдиндан белгиланган нарх бўйича ҳақ тўланадиган алоҳида операция сифатида акс эттиришлари лозим эди. Суд хизматлар кўрсатилишига доир алоҳида шартнома тузилиши далилини аниқламади, контрактнинг умумий қиймати эса деталлаштирилмасдан ва уни товар етказиб бериш ҳамда ўрнатиш, монтаж қилиш ва бошқа шу хил операциялар бўйича ишларни бажаришга алоҳида тўланадиган суммаларга бўлишсиз ягона сумма қилиб белгиланган. Бунинг маъноси шуки, харидор ҳақиқатда ускунанинг қийматини тўлаган ва уни ўрнатиш, монтаж қилиш ва ҳоказо ишлар учун қўшимча ҳақ тўламаган.

Шартнома ижросига қўшимча ҳужжатларни (қабул қилиш-топшириш далолатномалари, юкхатлар ва ҳоказо) расмийлаштираётганда ҳам уларда содир этилаётган операцияларнинг моҳиятини тўғри акс эттириш муҳимдир. Кўрилган низода ускунани қабул қилиш ва ўрнатиш далолатномасида у улар ҳар бирининг қиймати акс эттирилган ҳолда айрим таркибий деталлар бўйича кўрсатилган. Якунда уларнинг умумий суммаси контрактда кўрсатилган суммага тенг эди. Бу ҳол судга ушбу контракт асосида хорижий етказиб берувчи резидент юридик шахсга хизматлар кўрсатмаган, балки ускунани етказиб бериш бўйича унинг мажбуриятларига кирган ишларни бажарган деб қайд этишга имкон берди. Ўрнатиш, монтаж қилиш ва ишга тушириш етказиб берувчининг ўзида махсус билимлар ва технологиянинг мавжуд бўлишини талаб қилди, аёнки, харидорда тегишли мутахассислар йўқ эди. Шу сабабли норезидентнинг ходимлари бажарган ишларни суд кўрсатилган хизматлар деб топмади.

Резидент юридик шахс билан солиқ органи ўртасида низо учун асос бўлиб хизмат қилган юридик далил юзага келган пайтда бугунги кунда ўз кучини йўқотган Йўриқнома амал қиларди. Унинг 1.4-бандига мувофиқ, норезидентнинг доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган даромади (фойдаси) тўлов манбаида соли??а тортилади. Етказиб берувчининг ҳисобида ускунани ўрнатиш, монтаж қилиш ва ишга тушириш муносабати билан қилган харажатлари ўз харажатлари сифатида акс эттирилган, уларни тўлаш ёки қоплашга доир тўловнома харидорга тақдим этилмаган. Харидорнинг ҳисобида тўланган ҳақ ускунани етказиб бериш учун деталлаштирилмасдан ва ўрнатиш, монтаж қилиш ҳамда ишга тушириш учун алоҳида акс эттирилган. Шу тариқа, суд ушбу ишларни бажарганлик учун хорижий етказиб берувчи даромад олмаганлигидан келиб чиқди. Демак, унда солиқ солиш объекти мавжуд бўлмаган.

Контрактда белгиланган ҳақ тўлаш усули солиқ органининг ўз позицияси фойдасига хизмат қилувчи важлардан бири бўлди. Тўлов шакли унинг шартларига кўра аралаш эди: 20 фоизи - норезидент етказиб берувчининг ҳисоб-китоб рақамига бевосита банк ўтказиши билан олдиндан ҳақ тўлаш, маблағларнинг қолган 80 фоизига эса депонентланган чақириб олинмайдиган аккредитив очилди. Низом 56-бандининг “г” кичик бандига кўра, пул маблағларини тўловчи билан олувчи ўртасидаги шартномада олувчи аккредитив бўйича маблағларни олиш учун тақдим этадиган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати ва аниқ тавсифлари кўрсатилиши керак. Кўрсатилган Низомнинг 66-бандига мувофиқ эса, маблағларни улар олувчисининг (бизнинг ҳолда - хорижий етказиб берувчининг) талаб қилиб олингунгача депозит ҳисобрақамига қайд этиш у томонидан банкка тарафлар ўртасида тузилган шартномада (контрактда) назарда тутилган ва унинг муддати тугашига қадар аккредитивнинг барча шартлари бажарилишини тасдиқлайдиган ҳужжатлар тақдим этилганда амалга оширилиши керак эди.

Ускунани қабул қилиш ва уни фойдаланиш учун ишга тушириш далолатномаси етказиб берувчи билан тузилган контрактда кўрсатилган ана шундай ҳужжат бўлди, уни кўриб чиқилган низода айни норезидент эмитент банкка тақдим этди. Орган шу тариқа тўланган маблағларнинг иккинчи қисми ускунани ўрнатиш, монтаж қилиш ва ишга тушириш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўланган ҳақ ҳисобланади деб белгилади. Бироқ суд шуни кўрсатдики, тўлов шакли шартномавий шарт ҳисобланади, тарафларнинг хоҳишига қараб белгиланади ва “хизматлар” ҳамда “даромад” таснифига таъсир кўрсатмайди, балки фақат етказиб берилган товарлар учун тўлов усулини белгилайди. Тарафлар қонунга зид бўлмаган ҳар қандай бошқа шаклни, шунингдек уларнинг комбинациясини (масалан, олдиндан 100 фоиз ҳақ тўлаш, шартноманинг бутун суммасига аккредитив ва ҳоказо) белгилаш тўғрисида битимга келишлари мумкин.

Шуни таъкидлаш лозимки, бугунги кунда ўз кучини йўқотган Йўриқнома ўрнига Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 5 октябрда 1416-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасида чет эллик юридик шахсларнинг даромад (фойда)ларини соли??а тортиш тартиби тўғрисида йўриқнома амал қилмоқда. Республика ҳудудидаги мамлакатимиз субъектларига хизматлар кўрсатишдан норезидентлар олган даромадларга солиқ солиш шартлари унда ҳам аввалгидек берилган, шу сабабли хўжалик судининг кўриб чиқилган иш бўйича асос-далилларини ҳисобга олиш ва амалдаги қонунларни бузишга йўл қўймаслик учун хорижий контрагентлар билан муносабатларда тузилаётган контрактларнинг шартларини тўғри баён этиш ва ҳисобда улар асосида содир этиладиган операцияларни тўғри акс эттириш тавсия қилинади.



Мазкур материал Германия техник ҳамкорлик жамияти

кўрсатаётган техник мадад туфайли амалга оширилган











Время: 0.0087
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск