ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари шарҳлар билан / Солиққа оид масалалар /

Бажарилган ишларнинг актларида ҚҚС акс эттирилишининг молиявий жавобгарлиги тўғрисидаги низо бўйича

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

БАЖАРИЛГАН ИШЛАРНИНГ АКТЛАРИДА

??С АКС ЭТТИРИЛИШИНИНГ МОЛИЯВИЙ

ЖАВОБГАРЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗО БЎЙИЧА

            

      

ИШНИНГ МОҲИЯТИ

        

Пудрат ташкилотининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўғри ҳисоблаб чиқариши ва тўлаши борасида молия-хўжалик фаолиятини режали текшириш пайтида давлат солиқ хизмати органи ташкилот буюртмачилар билан тузилган шартномаларга биноан бажарилган қурилиш ишлари далолатномаларини расмийлаштириш чоғида уларда иш қийматини қўшилган қиймат солиғини киритган ҳолда кўрсатганлигини аниқлади. Ташкилот солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллаб, ягона солиқ тўлагани ва ??С тўловчиси ҳисобланмагани сабабли далолатномаларни шу тариқа расмийлаштириш солиқ қонунчилигини бузиш сифатида баҳоланди. Солиқ органи 8 миллион сўм - далолатномаларда акс эттирилган ??С суммаси ва худди шунча миқдордаги жаримани ундириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Корхона бунга рози бўлмади ва хўжалик судига қарорни ҳақиқий эмас, деб топиш тўғрисида даъво аризаси билан мурожаат қилди.

     


ПУДРАТ ТАШКИЛОТИНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Ташкилот бажарилган ишлар далолатномалари билан бир қаторда белгиланган тартибда ҳисобварақ-фактураларни ҳам ёзиб борган, уларда қўшилган қиймат солиғи суммалари қайд этилмаган. Бажарилган ишлар далолатномалари қонун билан белгиланган, уларга асосан ??С суммалари ҳисобга киритиладиган ҳужжатлар ҳисобланмайди. Шу сабабли уларда ишлар қийматига қўшилган қиймат солиғи киритилишининг кўрсатилиши пудрат ташкилотига нисбатан солиқ қонунчилигига биноан молиявий жавобгарлик чораларини қўллашга олиб келмаслиги керак. Солиқ органининг ҳаракатлари тўғри эмас.



СОЛИҚ ОРГАНИНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Қўшилган қиймат солиғининг тўловчиси ҳисобланмаган пудрат ташкилоти ??С суммасини буюртмачилар билан тузилган шартномалар бўйича бажарилган ишлар қийматида акс эттирган. Бажарилган ишларнинг далолатномалари қонун томонидан ҳисобварақ-фактуралар учун белгиланган барча мажбурий реквизитларни ўз ичига олган, шу сабабли ташкилот учун улар ҳисобварақ-фактуралар ўрнини босган. Буюртмачилар кўрсатилган далолатномалар асосида ??С суммаларини ҳисобга киритганлар. Шундай ҳаракатлар билан тадбиркорлик субъекти солиқ қонунчилигини бузган ва молиявий жазо чораси тўғри қўлланган.



СУДНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ


Суд иш материалларини ўрганиб ва тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларни аниқлади:

- пудрат ташкилоти бюджетга ягона солиқ тўлаган ва қўшилган қиймат солиғининг тўловчиси бўлиб ҳисобланмаган;

- қурилиш ишлари якунланганидан кейин, бошқа шахслар билан тузилган пудрат шартномаларига кўра, тарафлар томонидан бажарилган ишлар далолатномалари расмийлаштирилган, уларнинг умумий қиймати “??Сни ҳисобга олган ҳолда” кўрсатилган;

- бажарилган ишлар далолатномаларини расмийлаштириш билан бир қаторда ташкилот “қўшилган қиймат солиғисиз” белгиси билан ҳисобварақ-фактураларни ҳам ёзиб борган, уларни расмийлаштириш тартиби бузилмаган.

Қонун қоидаларини таҳлил қилиб, суд қуйидагиларни белгилади:

- Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 42-бандига мувофиқ, буюртмачилар томонидан ??С суммасини ҳисобга киритиш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатларга пудратчи ташкилот томонидан ёзиладиган ҳисобварақ-фактуралар кирган;

- Солиқ кодекси 135-моддаси биринчи қисми 9-бандининг учинчи хатбошисига кўра, худди шунча миқдорда жарима солиш билан бирга ??С суммасини ундириш ҳисобварақ-фактураларда қўшилган қиймат солиғи унинг тўловчиси ҳисобланмаган шахслар томонидан акс эттирилган тақдирда амалга оширилади;

- Фуқаролик кодексининг 646, 680-моддаларига кўра, бажарилган ишлар далолатномалари фуқаролик-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳисобланади ва буюртмачиларга қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга киритиш учун, уларда ишлар қийматини ??Сни ҳисобга олган ҳолда акс эттириш эса - пудратчига нисбатан Солиқ кодекси 135-моддаси биринчи қисми 9-бандининг учинчи хатбошиси билан белгиланган ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш тартибини бузганлик учун молиявий жазони қўллаш учун асос бўлиб хизмат қила олмайди.

Баён этилганларга асосан суд пудрат ташкилотининг талабларини тўғри деб топди ва даъвони қондирди. Солиқ органининг қарори ҳақиқий эмас деб, ташкилотни молиявий жавобгарликка тортиш эса - қонунга мувофиқ эмас деб топилди. Хўжалик судининг юқори органлари биринчи инстанция суди томонидан қабул қилинган қарорни бекор қилиш учун асос топмади.




Ш А Р Ҳ


Кўрилган низонинг ва хўжалик суди чиқарган хулосаларнинг моҳиятини тушуниш учун шуни ҳисобга олиш лозимки, давлат солиқ хизмати органи билан пудрат ташкилоти ўртасида низо келтириб чиқарган юридик фактларнинг пайдо бўлиш пайтида ҳали унга Молия вазирлиги ва ДСҚнинг Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 12 октябрда 1238-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмаган Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (Молия вазирлиги ва ДСҚнинг Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 29 апрелда 1238-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) 52-банди амал қилган. Шу сабабли аввал кўрсатилган қарор кучга киришига қадар қонунчиликнинг ҳолатига кўра таҳлил қилиш, кейин эса унга киритилган янгиликларни ҳисобга олган ҳолда баъзи хулосаларни чиқариш зарур.

Хуллас, низони кўриб чиқиш чоғида суд қуйидаги эпизодларни аниқлаб олиши талаб қилинарди:

- пудрат ташкилоти томонидан қурилиш ишлари тугаши ва улар натижаларининг буюртмачиларга топширилиши юридик жиҳатдан расмийлаштирилишининг, шунингдек бажарилган ишлар далолатномалари мазмунининг қонун ҳужжатларига мослиги;

- бажарилган ишлар далолатномаларида қўшилган қиймат солиғини акс эттирган ҳолда ташкилот томонидан пудрат шартномаси асосида бажарилган ишлар қийматини кўрсатишнинг тўғрилиги;

- ташкилот томонидан расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар ва бажарилган ишлар далолатномаларининг нисбати, бундай далолатномаларни буюртмачилар томонидан ??С суммасини ҳисобга киритиш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлар деб топишнинг тўғрилиги;

- ягона солиқ тўловчиси бўлган пудрат ташкилоти томонидан қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда бажарилган ишлар қийматини далолатномаларда акс эттиришни соли??а доир ҳуқуқбузарлик сифатида баҳолашнинг, шунингдек бунинг учун уни ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш тартибини бузганлик учун молиявий жазога тортишнинг тўғрилиги.

Суд шундан келиб чиқдики, қонун ҳужжатларида пудрат ташкилоти томонидан бажарилган ишлар натижаларини топшириш ва уларнинг буюртмачилар томонидан қабул қилинишини ҳужжатли расмийлаштиришнинг турли усуллари; буюртмачилар томонидан пудратчи ташкилот бажарган ишлар қийматида тўланган қўшилган қиймат солиғининг суммасини ҳисобга киритиш ҳуқуқи белгиланган.

Биринчи далил тарафлар томонидан қурилиш пудрати шартномалари, бажарилган ишлар далолатномаларини тузиш ва имзолаш билан тасдиқланди. Фуқаролик кодекси 646, 680-моддаларининг қоидалари мазмунидан келиб чи??анда, пудрат ташкилоти ва унинг буюртмачилари томонидан тузилган ва расмийлаштирилган ана шундай ҳужжатлар фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги ҳужжатлар бўлиб ҳисобланган ва иш тузилган шартномаларнинг шартларига мувофиқ бажарилганлигини, унинг натижалари пудратчи томонидан топширилганлиги ҳамда буюртмачилар томонидан қабул қилинганлигинигина тасдиқлаган. Суд қонунга кўра кўрсатилган ҳужжатлар бошқа вазифага эга эмаслигини кўрсатди.

Қонун ҳужжатларида пудрат ташкилоти ва буюртмачилар тузадиган ҳамда имзолайдиган бажарилган ишлар далолатномалари мазмуни белгиланмаган, уларда қандай шартлар бўлиши кераклиги тартибга солинмаган. Бунга асосан суд пудрат ташкилоти ва унинг буюртмачиларининг далолатномалар мазмунини мустақил белгилаш ҳуқуқи борлигини кўрсатди. Уларда ишлар қийматини “??Сни ҳисобга олган ҳолда” қайд этиш пудрат ташкилоти томонидан бажарилган ишлар натижаларини топшириш ва уларни буюртмачилар қабул қилиши далилига ҳеч ҳам таъсир қилмаган.

Пудрат ташкилоти томонидан ёзилган ҳисобварақ-фактуралар айтилган далиллардан иккинчисини тасдиқлайди, улар Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 42-бандига кўра, ??С суммасини мазкур меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг Х бобида назарда тутилган тартибда ҳисобга киритиш учун асос ҳисобланадиган ҳужжатлардир. Ташкилот солиқ солишнинг соддалаштирилган тизими (ягона солиқ) субъекти бўлиб ҳисобланганлиги ва ??С тўловчиси эмаслиги сабабли, кўрсатилган йўриқнома 43-бандининг иккинчи хатбошисига кўра, у буюртмачиларга ҳисобварақ-фактураларни қўшилган қиймат солиғисиз ёзишга мажбур эди.

Иш материалларидан кўринадики, пудрат ташкилоти буюртмачиларга на ??С ставкаси, на суммаси кўрсатилмаган (“қўшилган қиймат солиғисиз” белгиси бор бўлган) ҳисобварақ-фактуралар ёзган. Шу сабабли суд у Солиқ кодексининг 74, 75-моддалари, шунингдек юқорида кўрсатилган Йўриқнома билан белгиланган ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш тартибини бузмаган деб кўрсатди. Қонун ҳужжатларида бошқа нарса бевосита назарда тутилмаганлиги сабабли суд кўрсатдики, пудрат ташкилоти ва унинг буюртмачилари томонидан расмийлаштирилган далолатномалар, “??Сни ҳисобга олган ҳолда” деб кўрсатилган бажарилган ишлар қиймати буюртмачилар томонидан қўшилган қиймат солиғи суммаларини ҳисобга киритиш учун асос бўлиб ҳисобланиши мумкин эмас.

Солиқ кодекси 135-моддаси биринчи қисми 9-бандининг учинчи хатбошисига мувофиқ, “қўшилган қиймат солиғи тўловчи бўлмаган маҳсулот етказиб берувчилар томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилинаётганда ҳисобварақ-фактураларда қўшилган қиймат солиғини акс эттирган тарзда расмийлаштирганлик учун маҳсулот етказиб берувчилардан ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган солиқ суммаси ҳамда худди шу суммага тенг миқдорда жарима ундирилади”. Суд пудрат ташкилоти томонидан ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришнинг қонун билан белгиланган тартиби бузилишларини аниқламаганлиги сабабли уни молиявий жавобгарликка тортиш учун асослар ҳам мавжуд эмас эди. Суднинг фикрича, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган асосларсиз, уларда пудрат ташкилоти томонидан “қўшилган қиймат солиғисиз” белгиси билан ёзилган ҳисобварақ-фактуралар мавжуд бўлганида, бажарилган ишлар далолатномаларида акс эттирилган ??С суммаларини ҳисобга киритган буюртмачиларнинг ўзлари қонунни бузганлар. Суд пудрат ташкилотидан бажарилган ишлар далолатномаларида акс эттирилган ??С суммасини ундиришни ва унга худди шу миқдорда жарима солинишини тўғри эмас, деган хулосага келди.

Энди мазкур шарҳнинг иккинчи қисмига ўтиш керак. Бугунги кунда қонунчиликда бажарилган ишлар далолатномасини қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга киритиш ва уни мақомига кўра ҳисобварақ-фактура билан тенглаштириш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжат деб эътироф этиш билан боғлиқ вазият бир қадар ўзгарди.

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг “Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” қарорига (Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 12 октябрда 1238-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган ва 2004 йил 22 октябрдан кучга кирган) илованинг 7-бандида белгиланишича, “агар ишлар бажарадиган корхоналарда бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) қиймати тўғрисидаги маълумотнома-ҳисобварақ-фактура ёки буюртмачига имзо қўйиш учун - тақдим этиладиган ҳужжат, ушбу ҳужжатда ??С тўловчилар учун - ??С суммасини ёки ??С тўламайдиганлар учун - “??Ссиз” ёзувини (штампини) кўрсатган ҳолда белгиланган ҳисобварақ-фактура шаклида акс эттирилган барча мажбурий реквизитларни ўз ичига олган бўлса, мазкур ҳужжатлар ҳисобварақ-фактурага тенглаштирилади ва бундай корхоналарга қўшимча равишда ҳисобварақ-фактура ёзилмаслиги керак”. Кўриниб турибдики, мазкур меъёрий-ҳуқуқий кўрсатмада маълумотнома - ҳисобварақ-фактура билан бир қаторда “буюртмачига имзо қўйиш учун тақдим этиладиган ҳужжат” ҳам келтирилган. Янгилик бунинг нималигини ойдинлаштирмайди. Шу сабабли, фикримизча, бажарилган ишлар далолатномаси пудратчи томонидан буюртмачига имзо қўйиш учун тақдим этиладиган ҳужжат сифатида кўрсатилган қоидани қамраб олади. Бундан шундай хулоса чиқариш мумкинки, агар бундай далолатнома, унда ??С суммасини кўрсатган ҳолда (уни тўловчилар учун), ҳисобварақ-фактуралар учун белгиланган барча мажбурий реквизитларни ўз ичига олса (Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 2-сон илова), бу ҳолда у ҳисобварақ-фактурага тенглаштирилади ва унинг асосида буюртмачи - ??С тўловчи у томонидан пудратчига ишлар қийматида тўланган ва юқорида айтилган Йўриқноманинг Х бобида белгиланган қоидалар бўйича далолатномада акс эттирилган солиқ суммасини ҳисобга кирита олади.

Демак, энди қонун ҳисобварақ-фактураларга тенглаштирилган, бажарилган ишлар далолатномаларини расмийлаштиришнинг белгиланган тартибини бузишни соли??а доир ҳуқуқбузарлик деб баҳолашга ва, тегишлича, қонунда белгиланган молиявий жавобгарлик чораларини қўллашга йўл қўяди. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ушбу янгиликларни ҳисобга олишлари ва ҳужжатларни расмийлаштираётганда ғоятда эътиборли бўлишлари лозим, токи хўжалик суди томонидан кўрилган низода пудрат ташкилоти тушиб қолганга ўхшаш вазиятга дучор бўлмасинлар.


Мазкур материал Германия техник ҳамкорлик жамияти

кўрсатаётган техник мадад туфайли амалга оширилган












Время: 0.0063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск