ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари шарҳлар билан / Солиққа оид масалалар /

Солиқ тўловлари бўйича даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги низо бўйича

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

СОЛИҚ ТЎЛОВЛАРИ БЎЙИЧА

ДАЪВО МУДДАТИНИ ҚЎЛЛАШ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗО

БЎЙИЧА

     


ИШНИНГ МОҲИЯТИ

        

Давлат солиқ хизмати органи юридик шахснинг молия-хўжалик фаолиятини бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларга солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши бобида режали текширишдан ўтказди. Далолатномада солиқ қонунчилигини қуйидагича бузишлар кўрсатилди:

- бухгалтерия ҳисоби белгиланган қоидаларни бузган ҳолда юритилган;

- ягона солиқ суммаси нотўғри ҳисоблаб чиқарилган;

- кўрсатилган хизматлар ҳажмидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар нотўғри ҳисоб-китоб қилинган.

Унинг асосида молиявий жазо чораларини қўллаган ҳолда мажбурий тўловлар суммаларини қўшимча ҳисоблаб ёзиш - жами 6 миллион сўм - тўғрисида қарор чиқарилди. Юридик шахснинг ҳисоб-китоб рақамида маблағлар йўқлиги туфайли қўйилган инкассо топшириғи бажарилмаган. Юридик шахсга қарзни 10 кун ичида сўндириш ва молиявий жазони тўлаш зарурлиги тўғрисида талабнома юборилди, у қондирилмасдан қолдирилди.

Солиқ органи хўжалик судига ундиришни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисида ариза берди. Юридик шахс, ўз навбатида, қарорни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида муқобил даъво аризасини топширди.

     


ЮРИДИК ШАХСНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Солиқ органининг қўшимча ҳисоблаб ёзилган тўловлар ва жарима жазосини тўлаш талаби бўйича уч йиллик даъво муддати тугаган: суммалар 1999 йил учун қўшимча ҳисоблаб ёзилган, текшириш эса 2003 йилда ўтказилган. Қарорда кўрсатилган солиқ қонунчилигини бузишлар ҳам тегишлича 2003 йилда аниқланган деб топилиши керак эди. Молиявий жавобгарлик чораларини қўллаган ҳолда тўловларни қўшимча ҳисоблаб ёзиш қарори ҳамда ундиришни мол-мулкка қаратиш талаби асосланмаган.



СОЛИҚ ОРГАНИНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Текшириш чоғида даромадни яшириш далиллари аниқланган ва, шу тариқа, ягона солиқ солиш ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлаш базалари 20 фоиздан кўпга камайтирилган. Мазкур қонунбузарликлар бўйича беш йилга даъво қилиш муддати қўлланади, уларни аниқлаш пайтида бу муддат тугамаган эди. Ундиришни юридик шахснинг мол-мулкига қаратиш талаби асосли, чунки унда мажбурий тўловлар бўйича қарзни пул билан сўндириш ҳамда ҳисоблаб ёзилган жарималар ва пеняларни тўлаш имконияти мавжуд эмас.



СУДНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ


Суд иш материалларини ўрганиб, низо тарафларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларни белгилади:

- давлат солиқ хизмати органи солиқ қонунчилигига риоя қилиш борасида 1999-2001 йиллар учун молия-хўжалик фаолиятини текширган;

- 1999 йилдаги фаолият даврида бухгалтерия ҳисобини юритиш тартибини бузишлар аниқланди, бу эса ягона солиқ бўйича солиқ солинадиган базани ва кўрсатилган хизматлар ҳажмидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар бўйича базани нотўғри белгилашга ва, тегишлича, уларга доир ҳисоб-китобларни бузиб кўрсатишга олиб келган;

- кўрсатилган мажбурий тўловлар бўйича суммалар қўшимча ҳисоблаб ёзилган, ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун жарима ва тўлов кечиктирилгани учун пеня кўринишида молиявий жавобгарлик чоралари қўлланган;

- қўшимча ҳисоблаб ёзилган суммаларни сўндириш ва молиявий жазоларни тўлаш учун пул маблағлари йўқ бўлган, инкассо топшириқномаси бажарилмаган;

- 1999 йилда молия ҳисоботини юридик шахс ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда топширган;

- солиқ органи томонидан даромадни яшириш ва шу муносабат билан ягона солиқ солиш ва кўрсатилган хизматлар ҳажмидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлаш базаларини камайтириш далиллари аниқланмаган ва исботланмаган (улар текшириш натижалари бўйича тузилган далолатномада қайд этилмаган);

- юридик шахс даъво муддатини қўллаш тўғрисида ариза берган.

Қонун ҳужжатлари қоидаларини таҳлил қилиб, суд қуйидагиларни белгилади:

- Солиқ кодекси 135-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига мувофиқ бухгалтерия ҳисобини бузганлик учун юридик шахсдан 1999 йил учун қўшимча ҳисоблаб ёзилган ягона солиқ ва кўрсатилган хизматлар ҳажмидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратмалар суммаларининг 10 фоизи миқдорида жарима ундирилади;

- Солиқ кодекси 135-моддаси биринчи қисмининг 8-бандига кўра кўрсатилган тўловлар кечиктирилган ҳар бир кун учун тўлаш кунини ҳам қўшганда 0,07 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади;

- юридик шахс томонидан солиқ органининг олингандан бошлаб ўн кун мобайнида боқимандалар ва молиявий жазоларни сўндириш тўғрисидаги ёзма талаби қондирилмасдан қолдирилиши солиқ органининг ундиришни мол-мулкка қаратиш талаби билан хўжалик судига мурожаат қилиши учун асос бўлиб ҳисобланади;

- Солиқ кодекси 124-моддаси иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисига мувофиқ солиқ органи томонидан бюджетга солиқлар, йиғимлар ва жарима жазоларини тўлаш ва ундириш бўйича эътирозларни тақдим этиш учун даъво қилиш муддати, бунга ундиришни мол-мулкка қаратиш ҳам киради - уч йил, бу муддат ягона солиқ ва кўрсатилган хизматлар ҳажмидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўғри ҳисоблаб чиқаришни бузиш далилларини аниқлаш пайтида тугаган;

- Фуқаролик кодекси 153-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига кўра қўлланиши тўғрисида низо тарафи томонидан ариза берилган даъво қилиш муддатининг тугаши даъвони рад этиш учун асос бўлиб ҳисобланади.

Баён этилганлар асосида суд солиқ органининг ундиришни юридик шахс мол-мулкига қаратиш талабини қондиришни рад этди ва қўшимча ҳисоблаб ёзилган ягона солиқ, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратмалар ва жарима жазоси суммаларини тўлаш талаблари бўйича даъво қилиш муддати тугаши муносабати билан солиқ органининг қарорини ҳақиқий эмас деб топди. Юқори инстанциялар судлари мазкур қарорни бекор қилиш учун асосларни топмади.




Ш А Р Ҳ


Кўрилган низода қуйидаги саволлар гуруҳларини таҳлил қилиш таклиф қилинади:

1) юридик шахс томонидан солиқ қонунчилигини бузиш турлари, улар учун жавобгарлик чоралари;

2) қонун томонидан белгиланган даромадни яшириш аломатлари, текшириш далолатномасида уларни ва, тегишлича, ягона солиқ солиш ва кўрсатилган хизматлар ҳажмидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлаш базаларини пасайтириш далилларини қайд этиш;

3) солиқлар, мажбурий ажратмалар ва жарима жазоларини тўлаш талаблари бўйича даъво қилиш муддатини қўллаш, солиқ органига бундай муддатнинг тугаши муносабати билан даъвони рад этиш учун асослар.

Солиқ органи томонидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисобланиши ва тўланишини текшириш чоғида аниқланган бирламчи ҳуқуқбузарлик “бухгалтерия ҳисобини белгиланган талабларни бузиш билан юритиш” ҳисобланади. Иш юритиш материалларидан кўринадики, юридик шахс бухгалтерия ҳисоби миллий стандартлари талабларини мунтазам равишда бузиб келган, бу ҳол, хусусан, тижорат операцияларининг бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларини нотўғри ишлатишда, шунингдек шартномалар ва бирламчи молиявий ҳужжатларда кўрсатилган пул маблағларининг ҳаракати бўйича ахборотнинг ҳақиқатдаги ҳисоб маълумотларидан фарқ қилишида ифодаланган.

Солиқ органи қайта ҳисоб-китобни бажариб, 1999 йилда ягона солиқ ва юридик шахс томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажмидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратмалар бўйича қилинган ҳисоб-китоблар талаб қилинаётганга мос келмаслигини аниқлади. Солиқ кодекси 135-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига мувофиқ “бухгалтерия ҳисобининг йўқлиги ёки уни белгиланган тартибни солиқлар ва йиғимлар бўйича ҳисоб-китобларнинг бузилишига олиб келадиган тарзда бузган ҳолда юритганлик учун солиқ тўловчидан қўшимча ҳисоблаб чиқарилган сумманинг ўн фоизи миқдорида жарима ундирилади”. Текшириш далолатномасида ягона солиқ ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар бўйича ҳисоб-китоблар бухгалтерия ҳисоби хатолари туфайли бузилганлиги аниқ-равшан кўрсатилган.

Ҳисоб-китобларнинг бузилиши бюджетга ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўловларнинг ўз вақтида ўтказилмаслигига олиб келганлиги сабабли юридик шахс томонидан улар тўланиши кечиктирилишига йўл қўйилган. 1995 йил 22 декабрдаги “Муддатида тўланмаган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириб олиш тўғрисида”ги қонуннинг 2-моддасига мувофиқ “тегишли тўловларни тўлашнинг белгиланган муддатлари тугаши билан киритилмаган сумма боқиманда ҳисобланади ва, агар қонун ҳужжатларида бошқа нарса назарда тутилмаган бўлса, пеня ҳисобланган ҳолда ундирилади”. Бунда кўрсатилган қонуннинг 3-моддасига кўра “пеня боқиманда суммасидан, тўлаш муддати тугагандан сўнг келадиган кейинги кундан бошлаб, кечиктирилган ҳар бир кун учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ҳисоблаб ёзилади”. Солиқ кодекси 135-моддаси биринчи қисмининг 8-бандига мувофиқ “солиқлар ва йиғимлар бўйича тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 0,07 фоиз миқдорида пеня ундирилади, тўлов куни ҳам шунга киради”. “Муддатида тўланмаган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириб олиш тўғрисида”ги қонун 4-моддасининг 1-бандига, Солиқ кодекси 134-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ муддатида тўланмаган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш солиқ органининг қарорига асосан сўзсиз тартибда амалга оширилади.

Хўжалик процессуал кодексининг 2, 6, 112-моддаларига, “Муддатида тўланмаган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириб олиш тўғрисида”ги қонун 8-моддасининг еттинчи хатбошисига, Солиқ кодекси 130-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, боқимандаларни сўндирмаслик ва молиявий жазо суммаларини тўламаганлик (бунга пул маблағларининг йўқлиги сабабли инкассо топшириғини бажармаслик ҳам киради) муносабати билан ундиришни қарздор юридик шахснинг мол-мулкига қаратиш, юридик шахс баён қилинган талабга рози бўлмаган ва, тегишлича, бундай ундиришни амалга ошириш тўғрисида низо мавжуд бўлган ҳолда хўжалик судининг қарори асосида амалга оширилади.

Суднинг кўрсатишича, қўшимча ҳисоблаб ёзилган ягона солиқ ва кўрсатилган хизматлар ҳажмидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар суммаларини ундириш бўйича ҳуқуқий муносабатларга Солиқ кодекси 124-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган даъво қилиш муддатлари татбиқ этилади: молиявий ҳисоботларни тақдим этган солиқ тўловчилар бўйича солиқлар, йиғимлар ва жарималарни бюджетга тўлаш ва ундиришга доир эътирозларни тақдим этиш учун - уч йил, солиқ суммаси 20 фоиздан кўпроқ камайтириб кўрсатилганлиги (яширилганлиги) аниқланганда - беш йил.

Суд юридик шахс кўрсатилган солиқ ҳуқуқбузарликларини содир этган пайтдан бошлаб уларни солиқ органи аниқлашига қадар уч йилдан кўпроқ вақт ўтганлигини кўрсатди. Фуқаролик кодекси 153-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ “даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунигача берган аризасига мувофиқ қўлланади”. Субъект томонидан Солиқ кодекси 124-моддаси иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси билан белгиланган даъво қилиш муддатининг уч йиллик муддатини қўллаш тўғрисида ариза берилган. ФК 153-моддасининг учинчи қисмига мувофиққўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади”. Суд солиқ органининг ундиришни мол-мулкка қаратиш тўғрисидаги даъво талабларини қондиришни ягона солиқни, шунингдек юридик шахс томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажмидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар, жарима жазоларини тўлаш масаласи бўйича эътирозларни тақдим этиш даъво муддатининг тугашига асосланиб рад этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Мазкур асосга кўра юридик шахснинг солиқ органининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаблари қондирилди.

Юқорида таъкидланганидек, давлат солиқ хизмати органи томонидан юридик шахс даромадни яширганлиги, шу сабабли ягона соли??а тортиш ва кўрсатилган хизматлар ҳажмидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлаш базаси 20 фоиздан кўпро??а пасайтирилганлиги сабабли мазкур вазиятда Солиқ кодекси 124-моддаси иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси билан белгиланган уч йиллик эмас, балки беш йиллик даъво муддатини қўллаш зарурлиги тўғрисида ариза берилган.

Даромадни яшириш солиқ ҳуқуқбузарлигининг мустақил тури ҳисобланади. Уни содир этганлик учун молиявий жавобгарлик назарда тутилган: Солиқ кодекси 135-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мувофиқ мазкур ҳолда солиқ тўловчидан яширилган даромад (фойда)нинг бутун суммаси ва шунча миқдорда жарима ундирилади. Бироқ мазкур ҳуқуқбузарликни баҳолаш ва тегишлича белгиланган молиявий жавобгарлик чораларини қўллаш учун, Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 23 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган жисмоний шахслардан солиқ ва йиғимларни ундиришни тартибга солиш тўғрисида” 483-сон қарори 9-бандининг иккинчи хатбошисига кўра, солиқ тўлашдан бўйин товлаш ёки фойда (даромад)ни қасддан яшириш (пасайтириш)нинг мазкур меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатга иловада кўрсатилган аломатлари мавжуд бўлиши керак. Уларга қуйидагилар киради:

1) ҳужжатларни қалбакилаштириш (тозалаш, ноқонуний тузатиш);

2) сохта бирламчи бухгалтерия ҳужжатларидан фойдаланиш;

3) ишлаб чиқаришда фойдаланилмаган моддий харажатларни ҳисобдан чиқариш;

4) корхонада ишламайдиган, бироқ штатда турган шахсларга иш ҳақини ҳисоблаб ёзиш йўли билан меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларини кўпайтириш;

5) сотишдан олинган тушумни ҳисобот давридан кейинги даврга кўчириш (сотиш ҳажми ва даромадни қасддан пасайтириш);

6) моддий, ёқилғи-энергетика ресурсларини сарфлаш ва амортизация (эскириш)ни ҳисоблаб ёзиш меъёрнома (лимит)ларини сунъий равишда ошириш ёки нотўғри қўллаш;

7) ҳужжатларни йўқ қилиш ёки уларни тақдим этишни рад этиш;

8) жойларда тегишли бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлар билан расмийлаштирилмаган маҳсулот (товарлар)нинг сотилиши;

9) хўжалик (тадбиркорлик) фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказмасдан ва солиқ органларида ҳисобга қўймасдан юритиш.

Иш материалларидан кўринадики, текшириш далолатномасида юридик шахс томонидан қонунда белгиланган даромадни қасддан яширишнинг бирорта ҳам аломати кўрсатилмаган, суд шунга алоҳида эътибор қаратди. Бунинг устига, Хўжалик процессуал кодекси 55-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ “ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Давлат органлари ва бошқа органларнинг ҳужжатларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги низолар кўрилганда ушбу ҳужжатларнинг қабул қилинишига асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти ҳужжатни қабул қилган орган зиммасига юклатилади”. Суд давлат солиқ хизмати органи юридик шахс томонидан даромадни яшириш далилларини келтирмаганлигини кўрсатди. Бундан ташқари, Солиқ кодекси 124-моддаси иккинчи қисми учинчи хатбошисининг қоидалари (яширишнинг 20 фоизлик даражаси) ҳар бир солиқ турига алоҳида қўлланади. Кўрилган низода ягона солиқ бўйича ҳам, кўрсатилган хизматлар ҳажмидан ажратмалар бўйича ҳам (алоҳида) 1999 йил учун кам тўлаш даражаси мазкур чегарадан ошмаган.

Қарор қабул қилишда суд келтирилган барча ҳолатларни ҳисобга олди ва солиқ органининг талабларини қондиришни рад қилди ва айни вақтда юридик шахс баён этган талабларни қондирди.


Мазкур материал Германия техник ҳамкорлик жамияти

кўрсатаётган техник мадад туфайли амалга оширилган












Время: 0.0202
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск