ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари шарҳлар билан / Солиққа оид масалалар /

Солиққа ортиқча тўлов учун молиявий жавобгарликдан озод этилиши тўғрисидаги низо бўйича

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

СОЛИ??А ОРТИҚЧА ТЎЛОВ УЧУН

МОЛИЯВИЙ ЖАВОБГАРЛИКДАН

ОЗОД ЭТИЛИШИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗО БЎЙИЧА



ИШНИНГ МОҲИЯТИ


Солиқ органи томонидан юридик шахснинг (бундан кейин - корхона) молия-хўжалик фаолияти текширилди. Унинг натижалари бўйича далолатнома тузилиб, унда бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби бузилганлиги, бу эса мол-мулк, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, ер солиқлари, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратмалар бўйича ҳисоб-китобларни нотўғри тузишларга олиб келганлиги кўрсатилди. Улар бўйича 4954380 сўм қўшимча ҳисобланди ва корхонага қўшимча ҳисобланган суммаларнинг 10 фоизи миқдорида жарима солинди. Корхонанинг бюджет олдидаги умумий қарзи 95653865 сўмни ташкил этди. Корхона ушбу қарорга қўшилмади ва хўжалик судига уни бекор қилиш тўғрисидаги илтимос билан даъво аризасини топширди.



КОРХОНАНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Корхонада текшириш натижалари бўйича даромад солиғига доир ортиқча тўлаш факти аниқланган. Ана шу асосда Солиқ кодекси 133-моддасининг биринчи қисмига кўра у молиявий жавобгарликдан озод қилинади, чунки ортиқча тўлаш ҳосил бўлган боқиманда суммасини қоплайди.



СОЛИҚ ОРГАНИНИНГ ПОЗИЦИЯСИ

Корхона солиқ тўловлари бир қисмининг келиб тушмаслигига олиб келган солиқ солинадиган базани нотўғри белгилаганлиги учун қонунда белгиланган тартибда молиявий жавобгарликка тортилиши керак. Даромад солиғи бўйича аниқланган ортиқча ҳисоблаб ёзилган тўловлар, Солиқ кодекси 129-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар солиқлар ва йиғимлар бўйича қарз мавжуд бўлмаса, қайтарилиши ёки бўлғуси тўловлар ҳисобига киритилиши керак. Корхонада қарз мавжуд, шу сабабли ортиқча ҳисоблаб ёзилган суммалар ҳосил бўлган боқиманда ҳисобига қайд этилиши керак.



СУДНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ


Суд иш материалларини ўрганиб, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, қонун ҳужжатларининг қоидаларини таҳлил қилиб, қуйидаги хулосаларга келди:

- Солиқ кодекси 133-моддасининг биринчи қисмига кўра “агар солиқлар ва йиғимларнинг бирон тури бўйича ортиқча тўланган суммалар бошқа тур бўйича боқиманданинг ўрнини қопласа, солиқ тўловчи солиқлар ва йиғимларни тўламаганлик учун жавобгарликдан озод қилинади”;

- корхонада текшириш натижалари бўйича даромад солиғига доир ортиқча ҳисоблаб ёзилган ва бошқа солиқларга доир (мол-мулк, ер ва ҳоказо) кам ҳисоблаб ёзилган тўловлар аниқланди;

- даромад (фойда) солиғи бўйича ортиқча ҳисоблаб ёзилган тўловларнинг ҳақиқатда тўланганлиги аниқланмаган. Боқиманда суммаси даромад солиғи бўйича ортиқча ҳисоблаб ёзилган тўловлар суммасидан ошади ва улар суммани қопламайди (та??ослаш учун: боқиманда суммаси - 4954380 сўм, ортиқча ҳисоблаб ёзилган тўловлар суммаси - 980530 сўм);

- Солиқ кодекси 135-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига мувофиқ, бухгалтерия ҳисобини белгиланган тартибни солиқлар ва йиғимлар бўйича ҳисоб-китобларнинг бузилишига олиб келадиган тарзда бузган ҳолда юритганлик учун солиқ тўловчидан қўшимча ҳисоблаб чиқарилган сумманинг ўн фоизи миқдорида жарима ундирилади;

- корхона бухгалтерия ҳисобини юритишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган қоидаларига риоя қилмаган ва бу нарса солиқлар ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратмалар бўйича нотўғри ҳисоб-китобларга олиб келган.

Шу тариқа, корхонанинг талабларини қондириш рад этилди, солиқ органининг ҳаракатлари қонун ҳужжатларига мувофиқ деб топилди.




Ш А Р Ҳ


Келтирилган низо учта суд инстанциясидан, шу жумладан кассация инстанциясидан ўтган. Кўриб чиқилган низога ўхшаган низолар суд амалиётида оз эмас ва улар ҳақида кўп ҳикоя қилинган. Ҳолбуки, уларнинг ҳар бири ўз хусусиятларига эга бўлиб, умуман вазият ўхшаш бўлганида суд томонидан ҳал қилув қарорининг қабул қилинишига ва ишнинг якунига жиддий равишда таъсир этиши мумкинлигини унутмаслик муҳимдир.

Суд томонидан қабул қилинган қарорнинг моҳиятини ойдинлаштираётганда бир қатор ҳолларни тавсифлаш зарур. Юридик шахс молиявий жавобгарликка Солиқ кодекси 135-моддаси биринчи қисмининг 5-банди бўйича бухгалтерия ҳисобининг йўқлиги ёки белгиланган тартибни солиқлар ва йиғимлар бўйича ҳисоб-китоб-ларнинг бузилишига олиб келадиган тарзда бузган ҳолда юритганлиги учун тортилади. Бундай ҳуқуқбузарлик учун солиқлар ва йиғимларнинг қўшимча ҳисобланган суммаларининг 10 фоизи миқдорида жарима солиш назарда тутилган. Мазкур меъёрий-ҳуқуқий қоида на бухгалтерия ҳисобини юритишнинг белгиланган тартибини бузиш турларини, на тадбиркорлик фаолияти субъекти мансабдор шахсларининг айби хусусиятини ойдинлаштирмаганлиги сабабли, бухгалтерия ҳисобини юритишга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилмасликнинг ҳар қандай фактларига мазкур бандни расман қўллаш мумкинлиги тўғрисида хулоса чиқариш керак бўлади. Мазкур ҳолда бундай бузилишларнинг оқибати - солиқ тўловлари ва йиғимларга доир ҳисоб-китобларни бузиш баҳо бериш аломати ҳисобланади.

Кўриб чиқилаётган низода суд юридик шахс томонидан бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қоидалари бузилган ёки бузилмаганлигини ҳамда кўрсатилган солиқ турлари бўйича солиқ солинадиган базани нотўғри белгилашга ва, тегишинча, уларга доир ҳисоб-китобларнинг бузилишига олиб келганлигини аниқлаши керак эди.

Юридик шахс бухгалтерия ҳисобини юритиш тартибининг бузилиш фактидан бўйин товламаган, солиқ суммалари бир қисмини тўламаганлик фактини эса солиқ органи текшириш чоғида аниқлаган ва исботлаган. Шу тариқа, юридик шахсни жавобгарликка тортиш учун расмий асос мавжуд эди.

Сўнгра шу билан бир қаторда Солиқ кодекси 133-моддасининг биринчи қисмини айнан тушунишдан келиб чиқиб, юридик шахсни жавобгарликдан озод этиш учун расман асос бор-йўқлигини аниқлаш зарур, унга кўра “агар солиқлар ва йиғимларнинг бирон тури бўйича ортиқча тўланган суммалар бошқа тур бўйича боқимандаларнинг ўрнини қопласа, солиқ тўловчи солиқлар ва йиғимларни тўламаганлик учун жавобгарликдан озод қилинади”. Суд қуйидаги ҳолатдан келиб чиқди. Кўрсатилган модданинг биринчи қисми бўйича юридик шахсни жавобгарликдан озод этиш тўғрисида қонун томонидан белгиланган қоидаларни қўллашнинг ҳуқуқий омиллари бўлиб қуйидагилар чиқади:

- солиқнинг муайян турлари бўйича боқимандаларнинг борлиги;

- бошқа солиқлар бўйича ортиқча киритилган тўловлар;

- улар билан боқимандаларни тўлдириш.

Шуни таъкидлаш лозимки, қонунда ортиқча тўланган тўловлар боқиманда суммасини тўлиқ қоплаши кераклиги ёки фақатгина қисман қоплаш етарли бўлиши масаласига жавоб берилмаган, шунингдек ортиқча тўланган маблағлар суммаси билан қопланган боқиманда қисмига тегишли равишда жавобгарликдан мутаносиб озод этиш мумкинлигини кўрсатмайди.

Кўриб чиқилган низода фақат қисман тўлдириш мавжуд, бунинг устига мол-мулк, ободончилик ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, ер солиқлари ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратмалар бўйича боқиманда даромад солиғи бўйича ортиқча ҳисоблаб ёзилган суммалар миқдоридан анча ошган. Суд Солиқ кодексининг кўрсатилган моддасини қўллаш учун зарур шарт бўлиб тўлиқ қоплаш ҳисобланади деган хулосага келди, келтирилган ҳолатда эса бундай қоплаш бўлмаган.

Сўнгра қонун “ортиқча тўланган” тўловлар ҳақида сўзлайди, бу эса уларнинг амалда тўланганлигини тақозо этади. Мазкур ҳолда “солиқларни ҳисоблаб ёзиш” ва “солиқларни тўлаш” сингари тушунчаларни фарқлаш муҳимдир. Солиқ кодекси 127-моддасининг биринчи қисмига кўра “солиқ органи солиқлар ва йиғимлар суммасини... солиқлар бўйича ҳисоб-китобларда кўрсатилган миқдорда, шунингдек тегишли давлат органлари тақдим этадиган маълумотлар асосида ҳисоблаб чиқаради”. 128-модданинг биринчи қисмига кўра эса “солиқлар ва йиғимларни тўлаш юридик шахслар томонидан нақд пулсиз тартибда тегишли суммани бюджет таснифининг тегишли бўлими ва параграфига ўтказиш йўли билан амалга оширилади...”

Кўриб чиқилаётган ҳолда юридик шахс бюджет олдида, текширилаётган даврни қўшганда, 95653865 сўм миқдорида қарздор бўлган. Бунда ҳисоб-китоб рақамида пул маблағлари мавжуд бўлмаган. Солиқ органи томонидан текшириш чоғида айни “ортиқча тўланган” тўловлар факти аниқланган, бу ҳали уларнинг ҳақиқатда тўланганлигини англатмайди. Суд даромад солиғи бўйича ортиқча тўловларни бюджет таснифининг тегишли бўлими ва параграфига киритиш факти аниқланмаганлигини кўрсатди.

Шу тариқа, юридик шахсни молиявий жавобгарликдан озод этишнинг Солиқ кодекси 133-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган ҳуқуқий омиллари, кўрганимиздек, кўриб чиқилаётган ҳолда мавжуд бўлмаган. Тегишинча, суд ҳам кўрсатилган меъёрий-ҳуқуқий қоида мазкур ишда қўлланмаган деб қарор қилди ва солиқ органининг юридик шахсни Солиқ кодекси 135-моддаси биринчи қисмининг 5-банди бўйича молиявий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги ҳаракатини қонуний деб топди.

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари шуни унутмаслиги керакки, ўз аҳволини баҳолаётганда Солиқ кодекси 133-моддасининг биринчи қисми қоидаларини айнан тушунишни ҳисобга олган ҳолда ва уларни ўзларига шарҳлашга йўл қўймасдан туриб ўз ишининг аниқ ҳолатларида келиб чиқиш тавсия қилинади.



Мазкур материал Германия техник ҳамкорлик жамияти

кўрсатаётган техник мадад туфайли амалга оширилган























Время: 0.0217
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск