ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари шарҳлар билан / Солиққа оид масалалар /

Ер участкасидан фойдаланганлик учун тўловни тўламаганлик тўғрисидаги низо бўйича

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЕР УЧАСТКАСИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК

УЧУН ТЎЛОВНИ ТЎЛАМАГАНЛИК

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗО БЎЙИЧА



ИШНИНГ МОҲИЯТИ


Солиқ бошқармаси корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини режали текшириб, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўғри ҳисобланганлиги ва тўланганлигини кўздан кечирди. Муайян вақт даври мобайнида корхона амалда ер участкасидан фойдаланганлиги, бироқ, ер солиғини тўламаганлиги аниқланди. Буни солиқ тўғрисидаги қонунларни бузиш сифатида баҳолаб, бошқарма фойдаланишнинг бутун даври учун ер солиғини қўшимча ҳисоблади ва қўшимча ҳисоблаб ёзилган сумманинг 10 фоизи миқдорида жарима солди. Корхона бунга рози бўлмади ва солиқ органининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида даъво аризаси билан хўжалик судига мурожаат қилди.



КОРХОНАНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Солиқ бошқармасига қадар корхонада солиқ инспекцияси худди шундай текшириш ўтказган (бундан кейин - аввалги текшириш). Ер солиғини тўламаслик факти кўрсатилмаган эди. Шу сабабли, солиқ органи аввалги текшириш қамраб олган давр учун ер солиғи ва жарима жазосини қўшимча ҳисоблашга ҳақли эмас. Солиқ кодекси 103-моддасининг учинчи қисмига кўра, йил давомида ажратилган ер участкалари учун солиқ ер участкаси ажратилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўланади. Ер кодексининг 23-моддаси талаб қилганидек, ер ажратилмаган, Ер участкасига доир кадастр ҳужжатлари ҳам расмийлаштирилмаган. Тегишинча, Солиқ кодекси 97-моддасининг қоидаларидан келиб чиқиб ер участкасини корхонанинг солиқ солинадиган объекти сифатида эътироф этиш учун расмий асослар мавжуд эмас. Шу тариқа, ер солиғини қўшимча ҳисоблаш, шунингдек молиявий жазо қўллаш учун ҳам асослар мавжуд эмас.



СОЛИҚ ОРГАНИНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Ер кодексининг 28-моддасига кўра, корхона ҳақиқатда эгалик қилиш ва фойдаланишда ер участкасига эга бўлганлиги сабабли, у ер солиғини тўлаши керак. Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг белгиланган тартибда расмийлаштирилмаганлиги (ер ажратиш фактининг мавжуд эмаслиги ва ҳоказо) кўрсатилган қонун қоидасини бажаришдан озод қилмайди, чунки корхона участкадан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланган.



УЛАРГА ШАРҲЛАРИ БИЛАН СУД ҲУЖЖАТЛАРИ


Мазкур низони кўриб чиқаётганда суд, агар:

1) уни тегишинча юридик расмийлаштириш тўғрисида қонун талабларига риоя этилмаган: ер ажратилиши амалга оширилмаган бўлса, шунингдек корхонада кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлмаса;

2) солиқ органи томонидан аввалги текшириш ўтказилаётганида ер солиғини тўламаганлик факти кўрсатилмаган, ҳозирги текшириш ўтказилаётганида эса, шу жумладан илгари текширилган давр учун солиқ ундирилган бўлса, корхона унинг ҳақиқатда фойдаланишида бўлган участка учун ер солиғини тўлаши кераклиги ёки керак эмаслигини белгилаши лозим эди.

Суд қуйидаги ҳолатлардан келиб чиқди. Солиқ кодексининг 97-моддасига мувофиқ, юридик шахслар учун қуйидаги ер участкалари солиқ солинадиган объект ҳисобланади:

- қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулк қилиб олинган ер участкалари;

- қишлоқ ёки ўрмон хўжалигини юритиш учун эгалик қилишга берилган ер участкалари;

- корхоналар, бинолар ва иншоотлар қуриш учун ёки қишлоқ хўжалигига тааллуқли бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун берилган ер участкалари;

- корхоналар, бинолар ёки иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи ўтиши билан бирга эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи ҳам ўтган ер участкалари.

Корхона ер участкасини ўз эҳтиёжлари учун эгаллаган, 2000 йил 15 декабрдаги 171-II-сон “Давлат кадастрлари тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига кўра ер давлат кадастри объектларига киритилади. Кўрсатилган қонуннинг 13-моддасига мувофиқ, юридик шахсларнинг кадастр объектларига, шу жумладан ерга доир ҳуқуқларининг давлат томонидан эътироф этилиши ва тасдиқланишининг юридик ҳужжати бўлиб уларга доир ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши ҳисобланади. Айтилгандан келиб чиқиб, корхонанинг ўзи мазкур ҳолда унинг ер участкасига эгалик қилиш ва ундан фойдаланишга доир ҳақиқатдаги ҳуқуқи давлат реестрига тегишли маълумотлар киритиш йўли билан расмийлаштириш тўғрисида тегишинча ғамхўрлик кўрсатиши, шунингдек унинг эгалигида бўлган ер участкасига доир кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва уни ажратиш тўғрисида қайғуриши керак бўлади.

Ер кодексининг 28-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида ердан фойдаланиш пулликдир. Эгалиги ва фойдаланишида, шунингдек мулкида ер участкалари бўлган шахслар ер учун ҳақ тўлайдилар, унинг миқдорлари ер участкасининг сифати, жойлашган жойи ва сув билан таъминланганлигига боғлиқ ҳолда белгиланадиган йиллик ер солиғи шаклида ундирилади. Ер участкалари ижарага берилганида ер учун ҳақ ижара тўлови шаклида ундирилади, унинг миқдори тарафларнинг келишуви бўйича белгиланади, лекин у ер солиғининг бир ставкасидан кам ва уч ставкасидан кўп бўлмаслиги, ердан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланилган тақдирда - ер солиғининг бир ставкаси миқдорида бўлиши керак.

Шу тариқа, корхона:

- фойдаланилаётган ер участкаси учун кадастр ҳужжатларини белгиланган тартибда расмийлаштириб, у қандай ҳуқуқ билан - доимий эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи билан унга тегишли эканлигини белгилаши;

- кўрсатилган ҳужжатларнинг мазмунига кўра бюджетга ер солиғи ёки ижара ҳақини тўлаши керак эди.

Корхона бундай қилмасдан қонун талабини бузган.

Суд ер учун ҳақ тўлашни амалга оширишнинг дастлабки шарти бўлиб, ер участкасига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳисобланишини таъкидлади. Ер ажратилишини ва ер участкасидан ҳақиқатда фойдаланиш чоғида кадастр ҳужжатларини расмийлаштирмаганлик факти ер солиғини тўламаслик учун асос бўлиб ҳисобланмайди.

Бундан сўнг натижалари бўйича ер солиғини тўламаслик кўринишида ҳуқуқбузарлик кўрсатилмаган аввалги текшириш билан қамраб олинган давр учун ер солиғини қўшимча ҳисоблашнинг тўғрилигига тўхташ зарур. Суднинг таъкидлашича, Солиқ кодекси 127-моддасининг учинчи қисмига кўра, солиқ органи солиқлар ва йиғимлар суммасини ҳисоблаб ёзиш ҳамда даъво муддати доирасида илгари ҳисоблаб ёзилган суммаларни қайтадан кўриб чиқиш ҳуқуқига эгадир.

Суд (шу жумладан кассация инстанцияси) баён этилган асослар бўйича корхона томонидан қонун бузилиши фактини эътироф этди. Унинг ер участкасидан ҳақиқатда фойдаланиши унинг учун бюджетга ҳақ тўлаш бўйича мажбуриятнинг юзага келиши учун асос бўлиб ҳисобланади. Корхона ер солиғини тўлаши керак эди, лекин бундай қилмаганлиги учун, солиқни қўшимча ҳисоблаб ёзиш ва молиявий жазони қўллаш қонунга мувофиқ амалга оширилган.

Молиявий жавобгарлик чоралари қўлланишига йўл қўймаслик учун юридик шахслар ер участкасига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш чоғида ўз ҳуқуқларини тегишинча юридик расмийлаштириш ва Ер кодексининг қоидалари талаб қилганидек, бюджетга ер учун ҳақ тўлаш тўғрисида ғамхўрлик қилишлари керак.



Мазкур материал Германия техник ҳамкорлик жамияти

кўрсатаётган техник мадад туфайли амалга оширилган














Время: 0.0163
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск