ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари шарҳлар билан / Солиққа оид масалалар /

Биржада олди-сотди шартномаларини расмийлаштиришда давлат божи ундирилиши тўғрисидаги низо бўйича

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

БИРЖАДА

ОЛДИ-СОТДИ ШАРТНОМАЛАРИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШДА ДАВЛАТ БОЖИ

УНДИРИЛИШИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗО БЎЙИЧА


ИШНИНГ МОҲИЯТИ

Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг ҳудудий бўлинмаси томонидан берилган рухсатнома асосида солиқ ва валютага доир жиноятларга қарши курашиш органи юридик шахс (биржа)нинг солиқ ҳамда бошқа мажбурий тўловларни тўғри ҳисоблаб чиқариши ва бюджетга тўлашини текширди. Унинг натижалари бўйича аниқланишича, автотранспорт воситалари (автомобиллар)нинг олди-сотди шартномаларини расмийлаштириш  чоғида биржа томонидан давлат божи суммалари ушланмаган ва бюджетга ўтказилмаган. Мазкур ҳолат қонунни бузиш деб баҳоланди, шундай қилгани учун биржага жарима жазоси қўлланди, шунингдек тегишли давлат божининг суммалари қўшимча ҳисобланди, кўрсатилган суммаларни акцептсиз тартибда ундириш тўғрисида қарор қабул  қилинди, айни шундай қилинди ҳам. Биржа рози бўлмади ва хўжалик судига уни бекор қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилди.


БИРЖАНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


1992 йил 9 декабрдаги 740-XII-сон “Давлат божи тўғрисида”ги қонуннинг 2-моддасида давлат божи ундириладиган ҳолатларнинг батафсил рўйхати назарда тутилган. Автотранспорт  воситаларининг олди-сотди битимларини расмийлаштириш унга кирмайди. Бундан ташқари, Қонун биржанинг ундаги савдолар воситасида расмийлаштириладиган автомобиллар олди-сотдиси бўйича битимлардан давлат божини ҳисоблаш ва ундириш мажбуриятини назарда тутмайди.



ДАВЛАТ ОРГАНИНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Давлат божи ставкалари (Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги “Давлат божи ставкалари тўғрисида” 533-сон қарори билан тасдиқланган) 4-бўлимининг “м” бандига кўра, мулкчилик  шаклидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ўртасида автомототранспорт воситаларининг олди-сотди шартномаларини тасдиқлаганлик учун белгиланган миқдорларда давлат божи ундирилиши керак. Биржа кўрсатилган миқдорларда давлат божи ундириши керак эди. У эса бундай қилмади ва бу билан умуммажбурий тўловни ундириш тартиби тўғрисидаги талабларни бузди.




УЛАРГА ШАРҲЛАРИ БИЛАН СУД ҲУЖЖАТЛАРИ


Мазкур низони кўриб чиқиш чоғида суд қуйидаги масалаларни аниқлаши керак эди:

- амалдаги қонун  ҳужжатларида биржа савдоларида тузилган автотранспорт  воситаларининг олди-сотди битимларини расмийлаштириш чоғида давлат божи тўлашнинг зарурлиги назарда тутилганми;

- биржанинг автотранспорт воситаларининг олди-сотди битимларини рўйхатдан ўтказаётганда давлат божини ҳисоблаш ва ундириш мажбурияти назарда тутилганми;

- мазкур ҳолда давлат органи биржадан тўланмаган давлат божи суммасини ундириш ва унга жарима солиш ҳуқуқига эгами.

Биринчи инстанция  суди ишни кўриб чиқаётганда қуйидагиларга асосланди.

Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 16 сентябрдаги “Автотранспорт воситаларини харид  қилиш, сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини расмийлаштириш тартиби тўғрисида” 233-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбошиси қўядиган талабларга кўра, автомототранспорт воситаларининг олди-сотди битимларини тасдиқлаганлик учун корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва фуқаролардан бож ундирилади. Давлат божи ставкалари 4-бўлимининг “м”) бандида назарда тутилишича, мулкчилик шаклидан қатъи назар корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ўртасидаги автомототранспорт воситаларининг олди-сотди шартномаларини тасдиқлаганлик учун бож қуйидаги тартибда ундирилади:

- юк ва енгил автомототранспортнинг ҳар бир от кучи учун энг кам иш ҳақининг 20 фоизи (воситадан уч йилгача фойдаланилганда), ЭКИҲ 15 фоизи (беш йилдан етти йилга қадар фойдаланилганида) ва ЭКИҲ 10 фоизи (етти йил фойдаланилганда) миқдорида давлат божи ундирилади;

- чет элда ишлаб чиқарилган автотранспорт воситасининг ҳар бир от кучи учун: ЭКИҲ 30 фоизи (уч йилгача фойдаланилганда), ЭКИҲ 20 фоизи (беш йилдан етти йилгача фойдаланилганда) ва ЭКИҲ 10 фоизи (етти йил фойдаланилганда).

Шу тариқа, биринчи инстанция суди иш материалларини  ўрганиб, биржа томонидан автотранспорт воситаларининг олди-сотди шартномалари рўйхатдан ўтказилаётганда кўрсатилган миқдорларда давлат божи ундирилмаганлиги  ва, тегишинча, тўланмаганлигини аниқлади. Биржа, шу тариқа, давлат божи суммасини ундирмай, миллий валютадаги мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида қонун талабларини бузган. Кўрсатилган асослардан келиб чиқиб, шунингдек меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг юқорида айтилган қоидаларига амал қилиб, суд молиявий жазолар билан биргаликда давлат божи суммаларини қўшимча ҳисоблаб ёзиш биржага нисбатан асосли қўлланган деб қарор чиқарди.

Биржа мазкур қарорга рози бўлмади ва аппелляция шикоятини берди. Аппелляция инстанцияси биринчи инстанция суди томонидан қабул қилинган қарорни бекор қилиш учун асосларни топмади.

Олий хўжалик суди биржа савдоларида тузилган автотранспорт воситаларининг олди-сотди битимларини расмийлаштириш чоғида давлат божини тўлаш масалаларини ҳал этишга бошқача ёндашди. Унинг кассация ҳайъати қарор қабул қилаётганда қуйидаги ҳолатларга асосланди.

Автотранспорт воситаларининг олди-сотди битимларини расмийлаштираётганда давлат божини юқорида эслатилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қоидаларига кўра ундириш назарда тутилган. Бироқ, Вазирлар Маҳкамасининг 233-сон қарори ҳам, Давлат божи ставкаларининг 4-бўлими ҳам давлат божини белгиланган миқдорларда автотранспорт воситаларининг олди-сотди битимларини расмийлаштираётганда нотариал идоралар томонидан ундирилишини назарда тутади. Келтирилган меъёрий-ҳуқуқий қоидаларнинг бирортасида, биринчидан, автотранспорт воситаларининг олди-сотди битимларини биржа томонидан рўйхатдан ўтказиш чоғида худди шундай битимларни нотариал тасдиқлаш ҳоллари учун назарда тутилган миқдорларда давлат божи ундирилиши кераклиги, иккинчидан эса, биржага автотранспорт воситаларининг олди-сотди битимларини рўйхатдан ўтказиш учун давлат божини ҳисоблаб чиқариш, ундириш ва бюджетга ўтказиш мажбурияти меъёрий-ҳуқуқий тартибда юкланиши кўрсатилмайди.

Бундан ташқари, “Давлат божи тўғрисида”ги қонун 2-моддасининг 4-хатбошисига кўра давлат божи нотариал ҳаракатларни  амалга оширганлик учун нотариал идоралар ва шаҳар, туман ҳамда қишлоқ бошқарув органлари томонидан ундирилиши керак. Кўрсатилган моддада биржалар келтирилмаган.

Амалдаги қонун ҳужжатларининг юқорида баён этилган барча қоидаларидан келиб чиқиб, кассация ҳайъати биржанинг талабларини тўлиқ қондирди, давлат божи ва жарима суммаларининг ундириш тўғрисидаги қарорни эса қонуний эмас, деб топди.



Мазкур материал Германия техник ҳамкорлик жамияти

кўрсатаётган техник мадад туфайли амалга оширилган
















Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск