ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари шарҳлар билан / Солиққа оид масалалар /

Қарздорнинг мулкидан ундиришга қаратиш тўғрисидаги низо бўйича

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ҚАРЗДОРНИНГ МУЛКИДАН УНДИРИШГА

ҚАРАТИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗО БЎЙИЧА


ИШНИНГ МОҲИЯТИ

Солиқ органи солиқ ва валюта жиноятларига қарши курашиш органи билан ҳамкорликда корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини текширди. Унинг натижалари бўйича далолатнома тузилиб, унда даромад (фойда) солиғи бўйича солиқ солинадиган база, қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ солинадиган айланма, шунингдек бир қатор бошқа солиқлар бўйича солиқ солинадиган база нотўғри белгиланганлиги кўрсатилди. Бу ҳол солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш сифатида баҳоланди ва қўшимча ҳисобланган солиқ суммаларини сўзсиз тартибда ундириш тўғрисида қарор чиқарилди. Солиқчиларнинг инкассо топшириқномаси бўйича қўйилган талаблари қаноатлантирилмаганлиги сабабли хўжалик судига улар томонидан ундиришни корхонанинг мол-мулкига қаратиш тўғрисида ариза тақдим этилди.



СОЛИҚ ОРГАНИНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Корхона даромад (фойда) солиғи, ??С ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бюджет олдида қарздор, у солиқ органининг талабига кўра корхона томонидан сўндирилмаган. Шу тариқа, солиқ органи суднинг ҳал қилув қарорига асосан ундиришни корхонанинг мол-мулкига қаратиш ҳуқуқига эгадир.



КОРХОНАНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Солиқ органи ходимлари солиқ ва валюта жиноятларига қарши курашиш органи вакиллари билан ҳамкорликда ўтказган текшириш учун далолатнома тузилганидан кейин солиқ органи томонидан кейинчалик бошқа далолатнома тузилди, унга кўра қўшимча ҳисобланган солиқлар суммаси камайтирилди. Акцептсиз ҳисобдан чиқариш тўғрисида инкассо топшириқномаси қўйилганида кўрсатилган маблағлар тўлиқ ҳажмда бюджет даромадига ўтказилди. Қолган дастлаб ҳисоблаб ёзилган суммаларга келсак, улар орган томонидан тузилган далолатнома асосида қарз сифатида қараб чиқилмайди ва, тегишинча, ушбу ҳолда ундиришни корхона мол-мулкига қаратиш тўғрисида сўз юритишнинг ўзи мумкин эмас.



СУДНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ


Cуд иш материалларини ўрганиб, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, шундай хулосаларга келди:

- корхонада ўтказилган молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ расмийлаштирилган: солиқ органининг ҳамда солиқ ва валюта жиноятларига қарши курашиш органининг ваколатли ходимлари томонидан биргаликда имзоланган далолатнома тузилган;

- кўрсатилган далолатнома асосида солиқ органи томонидан солиқларнинг қўшимча ҳисоблаб ёзилган суммаларини сўзсиз тартибда ундириш тўғрисида қарор чиқарилган;

- мазкур қарор устидан корхона шикоят қилмаган;

- кейинчалик қўшимча ҳисобланган солиқлар суммаларини камайтириш билан солиқ органи томонидан тузилган далолатномага солиқ ва валюта жиноятларига қарши курашиш органининг вакиллари имзо чекмаганлар, шунингдек тегишли ўзгартиришлар текшириш далолатномасига ва унинг асосида чиқарилган қарорга киритилмаган. Шу тариқа, текшириш далолатномаси ва қарор қонуний ҳамда тўғри ҳисобланади;

- солиқ суммаларининг қўшимча ҳисобланган қисми корхонада зарур миқдорда пул маблағлари бўлмаганлиги сабабли ҳисоб-китоб варағидан акцептсиз тартибда ҳисобдан чиқарилмаган;

- солиқ органи томонидан Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича бюджетдан қарзларни корхона ва ташкилотларнинг мол-мулкига қаратиш тартиби тўғрисида низомга (Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 8 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган) кўра қарзни сўндириш тўғрисида талаб тақдим этилган, у кўрсатилган муддатда бажарилмаган;

- солиқ органи кўрсатилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатга муносабати билан қарзни корхонанинг мол-мулкига қаратиш учун мурожаат қилишга ҳақлидир ва унинг талаблари мазкур ҳолда асосланган.

Айтилганлардан келиб чиқиб, шунингдек солиқ органининг талаблари қонун ҳужжатларига мувофиқлигини ҳисобга олиб, биринчи инстанция суди уларни тўлиқ қаноатлантирди ва қарзни ундиришни қарздор корхонанинг мол-мулкига қаратиш тўғрисида қарор чиқарди.

Юқори инстанциялар судлари биринчи инстанция судининг хулосалари ва у қабул қилган қарорнинг қонунийлиги ва асослилигини тўлиқ тасдиқлади.




Ш А Р Ҳ


Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўғри ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш борасида молия-хўжалик фаолиятини текшириш мазкур ҳолда, юқорида таъкидланганидек, икки идора: Давлат солиқ қўмитаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги солиқ ва валюта жиноятларига қарши курашиш департаменти ҳудудий бўлинмаларининг вакиллари томонидан ҳамкорликда ўтказилган. Қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ расмийлаштирилган, кўрсатилган органларнинг ваколатли органлари вакиллари томонидан имзоланган текшириш далолатномаси, қонун ҳужжатлари томонидан белгиланган тартибда бекор қилинмагунча ёки унга тегишли ўзгартиришлар киритилмагунга қадар, умуман қонуний деб тан олинади. Кўрсатилган далолатнома асосида солиқлар ва жарима жазоларининг қўшимча ҳисоблаб ёзилган суммаларини ундириш тўғрисида давлат солиқ хизмати органи томонидан чиқарилган қарор тўғрисида ҳам шуни айтиш мумкин.

Кўриб чиқилаётган вазиятда текшириш далолатномаси ва чиқарилган қарор мазмунини ўзгартиришга нисбатан юридик чигаллик юзага келган.

Солиқ органи текшириш далолатномаси расмийлаштирилиб, қўшимча ҳисобланган солиқлар суммаларини мажбурий ундириш тўғрисида қарор чиқарилганидан кейин бошқа далолатнома қабул қилди, унда дастлаб қўшимча ҳисобланган мажбурий тўловлар суммаларини камайтириш кўрсатилди. Текшириш солиқ ва валюта жиноятларига қарши курашиш органи билан ҳамкорликда ўтказилганлиги сабабли кўрсатилган далолатнома уни имзолаш учун мазкур органга юборилди. Бироқ у далолатномага ўз реквизитларини қўйишни рад этди, бунинг натижасида текшириш далолатномасига ва, тегишинча, пул маблағларини сўзсиз ҳисобдан чиқариш тўғрисида қабул қилинган қарорга янги далолатномада назарда тутилган ўзгартиришлар киритилмаган.

Текшириш далолатномаси ва қарорни ўзгартириш учун расмий асослар бўлмаганлиги сабабли солиқ органи юридик шахсдан текшириш далолатномаси ва қарорда кўрсатилган қарз суммасини белгиланган муддатда сўндиришни талаб қилди. Юридик шахс умумий қарз суммасини камайтириш кўрсатилган янги далолатноманинг (фақат солиқ органи томонидан имзоланган) мавжудлигини етарли деб ҳисоблади ва инкассо топшириқномасини бажариш тартибида ҳисобдан чиқарилган пул маблағлари янги далолатномада акс эттирилган суммани қоплашини ҳисобга олиб, тақдим этилган талабларни қаноатлантиришдан бош тортди. Натижада солиқ органи хўжалик судига қарз ундиришни қарздор корхонанинг мол-мулкига қаратиш илтимоси билан мурожаат қилди.

Суд аввало текшириш далолатномаси ва унга доир қабул қилинган қарорнинг тўғрилиги презумпциясидан келиб чиқди. Унга суд муҳокамаси ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш пайтида ўзгартиришлар киритилмаганлиги сабабли, тегишинча, суд юридик шахснинг солиқ органи томонидан бир тарафлама тартибда, солиқ ва валюта жиноятларига қарши курашиш органининг иштирокисиз қабул қилинган янги далолатноманинг мавжудлиги тўғрисидаги далилларини аризани қаноатлантиришни рад этиш учун асос сифатида қабул қилмади.

Суд текшириш далолатномаси бўйича қабул қилинган, солиқ қарзи суммаларини сўзсиз тартибда ундириш тўғрисидаги қарор ҳам ўзгартирилмаганлигини ҳисобга олди. Тегишинча, у ўзининг дастлабки кўринишида амал қилувчи ҳужжат ҳисобланган.

Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича бюджетдан қарзларни корхона ва ташкилотларнинг мол-мулкига қаратиш тартиби тўғрисида низом 2-бандининг учинчи хатбошисига кўра, агар қарздор корхонанинг банк ҳисобварақларида пул маблағлари бўлмаса, қарзни ундириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда унинг мол-мулкига қаратилади. Кўрсатилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг 3-бандига мувофиқ солиқ органи банкнинг уни тўлиқ ёки қисман бажарилмагани тўғрисида белгиси билан бирга инкассо топшириқномаси олинган кундан бошлаб бир сутка ичида қарздор корхонага қарзни сўндириш ва жарима жазоси тўғрисидаги ёзма талабномани чопар билан ёки топширилиши хабар қилинадиган буюртма хат билан юборади.

Солиқ органининг ёзма талабномасида, билдирувнома олинган пайтдан бошлаб бир ой давомида бажарилмаган тақдирда, қарз ундиришни қарздор корхонанинг мол-мулкига қаратиш бошланиши тўғрисида билдириш хати бўлиши керак. Қарздор корхона томонидан солиқ органининг қарзни сўндириш ва жарима жазоси тўғрисидаги ёзма талабномаси у олинган (топширилган) пайтдан бошлаб ўн кун мобайнида қаноатлантирмасдан ёки жавобсиз қолдирилиши хўжалик судига қарз ундиришни қарздор корхонанинг мол-мулкига қаратиш тўғрисида ариза тақдим этиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Шу тариқа, солиқ органининг қарз ундиришни юридик шахснинг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун расмий асослар мавжуд бўлмаган.

Худди шундай вазият юзага келганда юридик шахсларнинг қуйидагиларни ҳисобга олиши муҳим:

- бир неча назорат органлари билан биргаликда текшириш ўтказилган ҳолатда текшириш далолатномаси барча текширувчи тузилмалар ваколатли вакилларининг иштирокида расмийлаштирилади;

- текшириш далолатномасини ўзгартириш ва шу асосда янги далолатнома қабул қилиш учун асослар мавжуд бўлганида янги далолатномани расмийлаштиришда текшириш ўтказган барча органлар ҳам иштирок этиши зарур. Далолатномани ўзгартириш уни қабул қилишдагидек таомил тартибида амалга оширилиши керак;

- текшириш далолатномасини ўзгартирадиган янги далолатномани қабул қилаётганда унга белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритилиши керак, уларни расмийлаштириш текширишни ўтказган барча органлар иштирокида амалга оширилиши керак;

- киритилган ўзгартиришлар натижаларига кўра солиқ органи томонидан у текшириш далолатномасига асосан қабул қилган қарорга тегишли ўзгартиришлар бир тарафлама тартибда киритилиши керак;

- текшириш ўтказган органлардан бири томонидан янги (ўзгартирувчи) далолатномани имзолаш рад этилиши бир тарафлама тартибда текшириш далолатномасига, шунингдек қарорга ўзгартиришлар киритишга расман имкон бермайди;

- юридик шахс бундай ҳолда ўз манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида солиқ органининг текшириш далолатномаси натижалари бўйича қабул қилган қарори устидан шикоят қилишга ва уни қабул қилишнинг ғайриқонунийлиги хусусида далиллар тақдим этишга ҳақлидир.



Мазкур материал Германия техник ҳамкорлик жамияти

кўрсатаётган техник мадад туфайли амалга оширилган










Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск