ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари шарҳлар билан / Солиққа оид масалалар /

Даъво муддатини тўхталиши тўғрисидаги низо бўйича

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ДАЪВО МУДДАТИНИ ТЎХТАЛИШИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗО БЎЙИЧА



ИШНИНГ МОҲИЯТИ

Солиқ органи томонидан фирманинг молия-хўжалик фаолияти режали тарзда текширилди. Унинг якунлари бўйича далолатнома тузилиб, унда қонунбузарликлар сифатида қуйидагилар қайд этилди:

- кечиктирилган кредиторлик қарзи суммалари ялпи даромад таркибига киритилмаган ва у соли??а тортилмаган;

- консигнация шартномалари бўйича берилган товарларни сотиш бўйича айланмалардан Пенсия жамғармасига ажратмалар объекти нотўғри белгиланган.

Ана шу асосда ялпи даромад солиғини ва сотилган консигнация товарлари ҳажмидан Пенсия жамғармасига ажратмалар суммаларини қўшимча ҳисоблаб, жарима жазосини белгилаш ҳамда фирманинг ҳисоб-китоб варағига инкассо топшириқномасини қўйиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Фирма мазкур қарорга қўшилмади ва хўжалик судига қарорни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида илтимос билан мурожаат қилди.


СОЛИҚ ОРГАНИНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Кредиторлик қарзи бўйича даъво муддати тугаган, шу сабабдан ҳам мазкур суммани фирма ялпи даромад таркибига киритиши ва ундан солиқни ҳисоблаши керак эди. Фирма бундай қилмади. Консигнация товарларини сотиш бўйича айланмалардан Пенсия жамғармасига ажратмалар объекти бўлиб, улар қийматини чегирмасдан, сотилган товарларнинг бутун ҳажми ҳисобланади.



ФИРМАНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Кредиторлик қарзи бўйича даъво муддати ҳали тугагани йўқ ва шу сабабли фирма мазкур суммани ялпи даромад таркибига киритмаслиги керак эди. Консигнацияга қабул қилинган товарларни сотиш бўйича айланмалардан Пенсия жамғармасига ажратмалар объекти бўлиб, улар қийматини чегирган ҳолда, мазкур сотилган товарларнинг суммаси ҳисобланади.



СУДНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ


Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш материалларини ўрганиб, қуйидаги хулосаларга келди:

- Фуқаролик кодексининг 150-моддасига кўра даъво муддати ҳаммаси бўлиб 3 йилни ташкил этади;

- кўрсатилган муддат мобайнида фирма кредиторлари томонидан қарз суммасини мажбурий тарзда ундириш тўғрисида даъво талаблари тақдим этилмаган;

- фирма кечиктирилган кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқариши, уни ялпи даромад таркибига киритиши ва солиқни ҳисоблаб чиқариши керак эди;

- бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига давлат ижтимоий суғуртаси бўйича мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаб ёзиш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома (Адлия вазирлиги томонидан 2001 йил 16 мартда 1018-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 33-бандининг “е” кичик бандига кўра консигнация шартномалари бўйича воситачилик фаолиятини амалга оширадиган корхоналар ва ташкилотлар учун кўрсатилган фондга сотилган маҳсулотнинг ҳақиқий ҳажмидан ажратмалар объекти бўлиб, консигнация товарининг қийматини қўшган ҳолда, сотилган маҳсулотнинг бутун ҳажми ҳисобланади.

Баён этилганлар асосида суд солиқ органининг қарорини тўғри деб топди ва фирманинг талабларини қондиришни рад этди. Фирма биринчи инстанция судининг қарорига қўшилмади ва апелляция шикоятини берди. Хўжалик судининг апелляция инстанцияси юзага келган низонинг моҳиятини баҳолашга бир қадар бошқача ёндашди. Суд томонидан таъкидланишича, Фуқаролик кодекси 157-моддасининг биринчи қисмига биноан даъво муддатининг ўтиши мажбур шахс қарзни тан олганлигини кўрсатувчи ҳаракатларни қилиши билан узилади. Фирма ўз контрагент - кредиторлари билан бир неча маротаба солиштириш далолатномаларини тузган, бу эса унинг кредиторлик қарзи суммаларини тан олишидан далолат беради.

Мазкур модданинг иккинчи қисмига кўра узилишдан кейин даъво муддатининг ўтиши янгидан бошланади, узилишгача ўтган вақт эса - янги муддатга қўшилмайди. Шу тариқа, фирма ҳақли равишда уни даромадга киритган ва солиқни ҳисоблаб чиқарган ҳолда кредиторлик қарзи суммасини ҳисобдан чиқармаган.

Консигнация товарини сотиш ва, тегишинча, ана шу асосда Пенсия жамғармасига сотилган маҳсулотнинг ҳақиқатдаги ҳажмидан ажратмаларни белгилаш 1018-сон йўриқнома кучга киргунига қадар амалга оширилган, мазкур меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг амал қилиши эса қайтар кучга эга эмас. Шунинг учун мажбурий ажратмалар объектини белгилаш чоғида мазкур ҳолда Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг сотилган маҳсулот (ишлар, хизматлар) ҳақиқий ҳажмидан Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалари ҳисоб-китоби ва уларни тўлаш тартибига (Адлия вазирлиги томонидан 1997 йил 5 мартда 311-сон билан рўйхатдан ўтказилган, бугунги кунда ўз кучини йўқотган) ва Молия вазирлигининг консигнация операциялари бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари тўғрисида тушунтириш хатига (Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 21 январда 607-сон билан рўйхатдан ўтказилган, бугунги кунда ўз кучини йўқотган) асосланиш лозим эди, уларга кўра мазкур жамғармага ажратмалар объекти бўлиб консигнаторнинг ялпи даромади (комиссион ҳақ) ҳисобланади. Кўрсатилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилиб, фирма консигнация шартномалари бўйича олинган, сотилган товарларнинг ҳақиқатдаги ҳажмидан, улар қийматини чегирган ҳолда, ажратмаларни тўғри амалга оширган.

Баён этилганлар асосида апелляция суди биринчи инстанция судининг қарорини бекор қилди ва фирманинг талабларини қондириш ҳамда солиқ органининг ҳаракатларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида янги қарор қабул қилди. Иш солиқ органининг шикояти бўйича Олий хўжалик судида кўрилди, унинг кассация ҳайъати апелляция инстанциясининг хулосаларини қонуний ва асосли деб топди.



Ш А Р Ҳ


Солиқ органи билан фирма ўртасида юзага келган, кечиктирилган кредиторлик қарзи суммасини ҳисобдан чиқариш ва уни ялпи даромад таркибига киритишга доир низо негизида даъво муддатининг ўтиши фактини тан олиш тўғрилиги хусусидаги масала ётган.

Фуқаролик кодексининг 149-моддасига мувофиқ, даъво муддати - шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддатдир. Кўрилаётган ҳолатда фирма бир неча мажбуриятлар бўйича қарздор ҳисобланиб, улар тегишли шартномаларга биноан белгиланган муддатларда у томонидан бажарилмаган.

Фуқаролик кодексининг 150-моддасига кўра умумий даъво муддати уч йилни ташкил этади. Шу паллада солиқ органи билан фирманинг фикрлари ажралди: солиқ органининг ҳисоблашича, даъво муддати муддатида бажарилмаган мажбуриятлар бўйича ўтганлиги, фирма кредиторлари эса судга кечиктирилган қарз суммаларини ундириш даъвоси билан мурожаат қилмаганликлари сабабли, тегишинча, кўрсатилган суммалар бўйича фирма ҳисобдан чиқаришни ўтказиб, уларни ялпи даромад таркибига киритиши ва солиқни ҳисоблаб чиқариши керак эди; фирманинг уқтиришича, белгиланган даъво муддати кредиторлар билан солиштириш далолатномаларини тузиш билан узилган ва шу сабабли фирмада, уни ялпи даромад таркибига киритган ҳолда, кечиктирилган кредиторлик қарзи суммасини ҳисобдан чиқариш учун расмий асослар бўлмаган.

Мазкур низони ҳал этиш чоғида суд аввало Фуқаролик кодекси 154, 157-моддаларининг мазмунидан келиб чиқди. Мазкур ҳолда фирма мажбуриятлари бўйича даъво муддатининг ўтиши, ФК 154-моддасининг иккинчи қисмига кўра, фирма томонидан ўз шартнома мажбуриятларини бажариш муддати тугагач бошланди. Бунда, ФК 157-моддаси биринчи қисмининг маъносидан келиб чи??анидек, мажбур шахс қарзни тан олганлигини кўрсатувчи ҳаракатларни қилиши даъво муддатини узиш учун расмий асослардан бири бўлиб ҳисобланади.

Кўрилаётган қонун қоидаси қарздор томонидан қарзни тан олишга доир ҳаракатлар содир этилганлиги фактини қайд этиши мумкин бўлган намунавий ҳолатлар тўғрисида кенг тушунтиришни ўз ичига олмайди, шунингдек бундай ҳаракатларнинг намунавий рўйхати келтирилмайди. Натижада ҳуқуқни қўллаш амалиётида кўпинча қарздор томонидан содир этилаётган, мажбурият бўйича қарзни тан олишдан гувоҳлик берадиган ҳаракатларни етарлича тушунишда ихтилофлар юзага келади.

Суд мазкур ҳолда Олий хўжалик суди пленумининг 1999 йил 5 февралдаги “Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг жавобгарлик тўғрисидаги қоидаларини қўллашнинг баъзи масалалари тўғрисида” 77-сон қароридан келиб чиқди, унинг 16-бандига кўра қуйидагилар ФК 157-моддасини қўллаш учун қарзни тан олишга доир ҳаракатлар деб топилади:

- қарздорнинг ёзма мурожаати (шу жумладан учинчи шахсга);

- солиштириш далолатномасини тузиш;

- тўлаш муддатини кечиктириш тўғрисида илтимос билан кредиторга мурожаат қилиш;

- қарзнинг асосий суммасига ҳисобланган фоизларни тўлаш;

- қарзнинг бир қисмини тўлаш ва ҳоказо.

Кўрсатилган рўйхат батафсил эмас ва ФК 157-моддаси биринчи қисмининг қоидаларини қўллаш ҳар бир аниқ ҳолатда суднинг хоҳишига ҳавола қилинади.

Фирма томонидан кредиторлар билан солиштириш далолатномалари тузилганлиги сабабли, тегишинча, бу нарса қарзни тан олиш деб қаралади, айни шу сабабли даъво муддатининг ўтиши узилган эди ва солиқ органи ўтказаётган текшириш билан қамраб олинган даврда даъво муддати ўтмаган.

ФК 157-моддасининг иккинчи қисмига кўра узилишдан кейин даъво муддатининг ўтиши янгидан бошланади, узилишгача ўтган вақт эса - янги муддатга қўшилмайди. Шу тариқа суд кечиктирилган кредиторлик қарзи суммасини даъво муддати ўтиши факти бўйича ялпи даромад таркибига киритмаган (чунки, эслатиб ўтамиз, даъво муддати ўтмаган) ва, бунинг оқибатида, солиқ органининг ялпи даромад солиғини қўшимча ҳисоблаш ва жарима жазосини қўллаш бўйича ҳаракатларини нотўғри деб топган фирманинг позицияси тўғрилигини тасдиқлади.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига сотишнинг ҳақиқатдаги ҳажмидан ажратмалар объектига келсак, консигнация шартномалари бўйича қабул қилинган товарларни сотишни амалга оширадиган юридик шахслар шуни ҳисобга олишлари муҳимки, ҳозирги вақтда Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига давлат ижтимоий суғуртаси бўйича мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаб ёзиш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида йўриқнома амал қиляпти, унинг 33-банди “е” кичик бандига кўра консигнация шартномалари бўйича воситачилик фаолиятини амалга ошираётган корхоналар ва ташкилотлар учун мажбурий ажратмаларга тортиш объекти бўлиб сотилган маҳсулотнинг бутун ҳажми, шу жумладан консигнация товарининг қиймати ҳисобланади.



Мазкур материал Германия техник ҳамкорлик жамияти

кўрсатаётган техник мадад туфайли амалга оширилган













Время: 0.0081
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск