ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари шарҳлар билан / Солиққа оид масалалар /

Ҳисобварақ-фактураларни тўлдириш қоидаларини бузганлик тўғрисидаги низо бўйича

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРАЛАРНИ

ТЎЛДИРИШ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗГАНЛИК

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗО БЎЙИЧА


ИШНИНГ МОҲИЯТИ

Солиқ органи юридик шахснинг молия-хўжалик фаолиятини текширди. Унинг натижалари бўйича қуйидаги ҳуқуқбузарлик аниқланди: юридик шахс томонидан ёзилган ҳисобварақ-фактураларда қўшилган қиймат солиғининг ставка ва суммаларини кўрсатиш учун ажратилган устунлар тўлатилмаган эди. Шу тариқа, ҳисобварақ-фактураларни тўлдиришнинг белгиланган тартибини бузганлик учун фирмага молиявий жазо қўлланди. Фирма органнинг қарорига рози бўлмади ва хўжалик судига уни бекор қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилди.

ЮРИДИК ШАХСНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Юридик шахс қонун ҳужжатларига мувофиқ, бюджетга ??С тўламайди ва ёзиладиган ҳисобварақ-фактураларни тўлдираётганда, тегишинча, на солиқ ставкасини, на суммасини акс эттирмай, улар учун ажратилган устунларни бўш қолдирди. Шу тариқа, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилмаган.



СОЛИҚ ОРГАНИНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Юридик шахс ҳисобварақ-фактураларни тўлдиришнинг белгиланган тартибини бузган, чунки ??С ставкаси ва суммасини кўрсатиш учун ажратилган устунлар тўлдирилмасдан қолдирилган. Мазкур фирма бюджетга ??С тўламаслиги сабабли ҳисобварақ-фактура белгиланган шаклининг тегишли устунларида у чизиб қўйиши керак эди, лекин уларни ҳеч ҳам тўлдирмасдан (бўш) қолдирмаслиги керак эди.



СУДНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ


Суд иш материалларини ўрганиб, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, шундай хулосаларга келди:

- Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва сотиш тартиби тўғрисида йўриқнома (янги таҳрири, МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 2003 йил 29 апрелда 1238-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) 43-бандининг биринчи хатбошисига кўра қўшилган қиймат солиғига тортиладиган ва тортилмайдиган товарларни сотувчи, ишларни бажарувчи ва хизматлар кўрсатувчи корхоналар, шунингдек, қўшилган  қиймат солиғи бўйича имтиёзга эга бўлган корхоналар кўрсатилган товарлар (ишлар, хизматлар)ни оладиган шахсга мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига  биноан тартиб ва шаклда ҳисобварақ-фактура ёзиб беришлари шарт;

- юридик шахс ??С тўлашдан озод этилган ва, шу тариқа, ушбу солиқнинг ставка ва суммаларини кўрсатиш учун ажратилган устунларга чизиб қўйиши керак эди;

- фирма ҳисобварақ-фактураларни ёзиш пайтида ??Сга доир устунларни бўш қолдирган. Бу билан у ҳисобварақ-фактураларни тўлдириш тартибини белгилайдиган қонун ҳужжатларининг қоидаларини бузган.

Шу тариқа, суд фирманинг талабларини қондиришни рад этди ҳамда солиқ органининг Солиқ кодекси 135-моддаси биринчи қисмининг 9, 10-бандларига биноан жарима жазосини қўллаш бўйича қарорини тўғри ва қонун ҳужжатларига мувофиқ деб топди.

Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси биринчи инстанция судининг хулосаларини тўғри деб топди ва унинг қарорини кучда қолдирди.




Ш А Р Ҳ


Юқорида баён қилинган низолар суд амалиётида кўп учрайди.

Солиқ органи билан юридик шахс ўртасидаги ихтилоф юридик шахс маҳсулотни юклаб жўнатиш пайтида ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштираётганда қонун билан белгиланган шаклнинг 6, 7-устунларини тўлдирмасдан қолдирганлиги туфайли юзага келган.

Масаланинг моҳиятини аниқлаштириш пайтида қуйидагиларни аниқлаш лозим:

1) бюджетга қўшилган қиймат солиғини тўламайдиган юридик шахслар ҳисобварақ-фактуралар ёзиши керакми;

2) бюджетга ??С тўламайдиган юридик шахслар ҳисобварақ-фактуранинг белгиланган шаклида унинг учун ажратилган устунларни тўлдиришлари керакми ёки уларни бўш қолдириш тўғри бўладими;

3) амалдаги қонун ҳужжатларида ҳисобварақ-фактураларни тўлдиришнинг белгиланган тартибини бузганлик учун қандай жавобгарлик чоралари назарда тутилган.

Ҳисобварақ-фактура - товар етказиб берувчилар (пудратчилар, хизматларни бажарувчилар) томонидан юклаб жўнатиш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) пайтида расмийлаштириладиган ҳамда ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш тўғрисида Йўриқноманинг (янги таҳрирда) 42-бандига мувофиқ қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга қўйишга қабул қилиш учун асос бўлиб ҳисобланадиган ҳужжатдир.

Солиқ кодекси 76-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қўшилган қиймат солиғига тортиладиган товарларни юклаб жўнатадиган, ишлар бажарадиган ва хизматлар кўрсатадиган солиқ тўловчи кўрсатилган товарлар (ишлар, хизматлар)ни оладиган шахсга қонун ҳужжатларида белгиланган шакл бўйича ҳисобварақ-фактура ёзиши шарт. Шу тариқа, қонун ҳужжатларига мувофиқ, бюджетга ??С тўлайдиган шахслар учун товарлар юклаб жўнатиш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш пайтида ҳисобварақ-фактураларни ёзиш биринчи навбатдаги мажбурият ҳисобланади.

Юридик шахс бюджетга ??С тўламайдиган икки ҳолат мавжуд:

1) юридик шахс уни тўловчи ҳисобланган, лекин солиқни тўлашдан озод этиш кўринишида имтиёзга эга бўлган ҳолда;

2) юридик шахс солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллайдиган ва умумбелгиланган солиқлар ўрнига бошқа, масалан, ягона, фаолиятнинг айрим турлари бўйича белгиланган ва бошқа хил солиқларни тўлайдиган, яъни ??С тўловчиси ҳисобланмайдиган ҳолда.

Солиқ кодекси 76-моддасининг учинчи қисмига кўра ??С тўлашдан озод этилган (қонун билан белгиланган имтиёзга эга бўлган) ёки соддалаштирилган тизимлар бўйича солиқ тўловчилари ҳисобланган субъектлар зиммасига, ??С тўлайдиганлар билан бир қаторда, умумий асосларда ҳисобварақ-фактуралар ёзиш мажбурияти юкланади. Бунда белгиланган шаклни тўлдириш пайтида ушбу шахслар учун баъзи бир хусусиятлар назарда тутилган: улар ҳисобварақ-фактураларни “қўшилган қиймат солиғисиз” белгиси билан ёзиб борадилар.

Қонун ҳужжатларига биноан белгиланган ҳисобварақ-фактура шаклида (Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида йўриқномага (янги таҳрирда) 2-илова) 6, 7 ва 8-устунлар бевосита ??С учун ажратилган:

- 6-устун солиқ ставкасини (20 ёки ноль фоиз) кўрсатишни назарда тутади.

- 7-устун ??С суммасини кўрсатиш учун имкониятни назарда тутади;

- 8-устун ??Сни ҳисобга олган ҳолда етказиб бериш қийматини қўйиш учун ажратилган.

Бунда Ҳисобварақ-фактурани тўлдириш тартибига (Йўриқномага 2-илова) мувофиқ, агар юридик шахслар учун амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ соли??а тортишнинг алоҳида тартиби назарда тутилган бўлса, 6 ва 7-устунларда улар қўшилган қиймат солиғи ставкаси ва суммасини кўрсатмайдилар ва “қўшилган қиймат солиғисиз” штампини қўядилар (ёки ёзиб қўядилар) ҳамда 8-устунни тўлдирмайдилар.

Агар товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича юридик шахс қонун билан белгиланган, ??С тўлашдан озод қилиш кўринишида имтиёзга эга бўлса, 6, 7-устунларга чизиб қўйилади, 8-устунда эса ??Ссиз товар (иш, хизмат) қиймати кўрсатилади.

Шу тариқа, қонун ҳужжатларида 6 ва 7-устунларни бутунлай тўлдирмасдан (яъни бўш) қолдириш назарда тутилмаган. Бу ҳол ҳисобварақ-фактураларни тўлдиришнинг белгиланган тартибини бузиш деб қаралади, бунинг учун юридик шахс қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортилиши мумкин.

Солиқ кодекси 135-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар) сотилаётганда белгиланган тартибни бузган ҳолда расмийлаштирганлик учун, агар бу қонунбузарлик қўшилган қиймат солиғининг тушмаслигига олиб келган бўлса, маҳсулот етказиб берувчидан сотилган товарлар (ишлар, хизматлар) қийматининг ўн фоизи миқдорида жарима ундирилади (ҳисобварақ-фактураларда уни тўламайдиган етказиб берувчилар томонидан ??С акс эттириладиган ҳоллардан ташқари).

Солиқ кодекси 135-моддаси биринчи қисмининг 10-бандига мувофиқ ҳисобварақ-фактурани расмийлаштирмаганлик ёки ҳисобварақ-фактураларни белгиланмаган шаклда расмийлаштирганлик (солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ва қонун ҳужжатларига мувофиқ назарда тутилиши шарт бўлган ҳолларда бошқа реквизитлари кўрсатилмаганлиги ёки нотўғри кўрсатилганлиги) учун ҳар бир нотўғри тузилган ҳужжат учун энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида жарима ундирилади.

Шу тариқа, кўриб чиқилган вазиятда суд юридик шахсга нисбатан, у томонидан ёзилган ҳисобварақ-фактураларнинг 6 ва 7-устунларини бўш қолдирганлиги учун, молиявий жазо қўлланганлигини тўғри деб топди ҳамда буни уларни тўлдиришнинг белгиланган тартибини бузиш ва бунинг оқибати сифатида - солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш деб баҳолади.

Айтилганлардан келиб чиқиб, яна бир маротаба тадбиркорлик фаолияти субъектларига Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида йўриқномага (янги таҳрирда) 2-илова билан белгиланган, ёзиб бериладиган ҳисобварақ-фактураларни тўлдириш бўйича қоидаларга қатъиян риоя этиш тавсия қилинади, токи ўзларини молиявий жавобгарликнинг белгиланган чораларини қўллашдан муҳофаза қила олсинлар.



Мазкур материал Германия техник ҳамкорлик жамияти

кўрсатаётган техник мадад туфайли амалга оширилган














Время: 0.0062
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск