ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари шарҳлар билан / Солиққа оид масалалар /

ҚҚС бўйича солиқ солинадиган базани нотўғри белгилаганлик тўғрисидаги низо бўйича

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

??С БЎЙИЧА СОЛИҚ СОЛИНАДИГАН

БАЗАНИ НОТЎҒРИ БЕЛГИЛАГАНЛИК

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗО БЎЙИЧА



ИШНИНГ МОҲИЯТИ*


Юридик шахс (бундан буён - фирма) улгуржи савдо фаолиятини юритиш тартибида импорт товарлар олиб келган. Божхона расмийлаштируви чоғида божхона тўловлари, шу жумладан қўшилган қиймат солиғи ҳисобланган ва тўланган. Кейинроқ, ҳисобот даври учун ??С бўйича ҳисоб-китоблар тақдим этиш чоғида фирма ортиқча тўладик деб ҳисоблади ва солиқ органига ортиқча тўланган суммани қайтариш тўғрисида илтимос билан мурожаат қилди. Орган илтимосни қаноатлантиришни рад қилди, шу муносабат билан фирма хўжалик судига мурожаат этди.



ФИРМАНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Ҳисобга киритиладиган ва бюджетга тўланиши керак бўлган ??С суммасини ҳисоблаб чиқариш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилган. Ҳисобга киритиладиган ??С суммаси эса реализация бўйича айланмалардан олинадиган солиқ суммасидан ошганлиги сабабли ортиқча тўлаш равшан кўзга ташланади, фирма ортиқча тўланган ??С суммасини қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Бунинг устига солиқ органига бир неча бор уни қайтариш тўғрисида илтимос билан аризалар тақдим этилган, улар ҳамма ҳолларда ҳам қаноатлантирилмай қолинган, бу эса фирма ҳуқуқларининг бузилиши ҳисобланади.



ОРГАННИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Ортиқча тўланган ??С суммаси қайтарилмайди, балки солиқлар бўйича бўлғуси тўловларни тўлаш ҳисобига йўналтирилиши керак. Бироқ, ҳозирча бундай қилиш ниятида эмаслар, чунки фирма товарларнинг берилиш қийматини нотўғри белгилаган, шу сабабли реализация бўйича айланмалардан ??С нотўғри ҳисоблаб чиқарилган (унинг суммаси камайтирилган) деган гумон мавжуд. Нотўғри ҳисоб-китоблар натижасида ортиқча тўлов юзага келган.




СУД ҲУЖЖАТЛАРИ ВА УЛАРГА ШАРҲ


Кўрилаётган низомнинг моҳиятини таҳлил қилишда суд учун асосийси қуйидагиларни аниқлаш бўлди:

- биринчидан, қўшилган қиймат солиғи бўйича ортиқча тўланган деб таъкидлаш мумкинми. Фирма томонидан импорт товарнинг харид қиймати тўғри белгиланганми ва, тегишинча, шу муносабат билан бериш қиймати пасайтирилган эмасми. Шундан келиб чиқиб, фирма ҳисобга киритиладиган ва бюджетга тўланадиган ??С суммасини тўғри ҳисоблаб чиқарганми;

- иккинчидан, ортиқча тўланганлик факти тасдиқланганда солиқ органи фирманинг аризасига кўра ортиқча тўланган суммаларни қайтариши керак эдими ёки пул маблағларини қайтармаслик, балки уларни бўлғуси тўловлар ҳисобига ўтказиш тўғри бўладими.

Мазкур низони кўриб чиқиш чоғида биринчи ва юқори инстанция судларининг фикрлари жиддий равишда фарқланди.

Биринчи инстанция суди иш материалларини, тарафлар томонидан келтирилган важларни ўрганаркан, фирма томонидан импорт товарнинг харид ҳамда бериш қийматлари тўғри белгиланган деган хулосадан келиб чиқди. Товарнинг харид қийматини шакллантириш чоғида у қисман компенсация суммасига камайтирилди, компенсация импорт контракти шартларига кўра етказиб берувчи томонидан божхона тўловларини тўлашга доир фирма харажатларини камайтириш мақсадида тўланган. Шу тарзда белгиланган харид нархидан келиб чиқиб, фирма бериш нархини ҳам шакллантирди. Бунда ҳисобга киритиладиган (божхонада тўланган) ??С суммаси реализация бўйича айланмадан олинадиган ??С суммасидан ошиб кетди. Натижада ана шу ортиқча тўлов юзага келган.

Солиқ кодексининг 129-моддасига мувофиқ, солиқ тўловчи солиқлар ва йиғимларни ортиқча суммада тўлаган тақдирда, агар унинг солиқлар ва йиғимлар бўйича қарзи бўлмаса, бу суммалар солиқ тўловчига унинг ёзма аризасига кўра ўттиз кун ичида қайтариб берилади ёки келгуси тўловлар ҳисобига ўтказилади. Суд орган томонидан кўрсатилган талаблар бузилган ва, тегишинча, солиқ органи ортиқча тўланган ??С суммасини қайтаришни асоссиз равишда тўхтатиб қўйган деган хулосага келди. Ана шунга асосан суд солиқ органидан ??С бўйича ортиқча тўланган суммани ундиришга қарор қилди.

Солиқ органининг шикоятига кўра иш хўжалик судининг апелляция инстанциясида қайта кўриб чиқилди.

Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг хулосаларига қўшилмади, солиқ органининг важларини қонуний деб топди.

Фирма томонидан импорт товарнинг харид қийматини белгилаш чоғида Бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларда хорижий валютадаги операцияларни акс эттириш тартиби тўғрисида низомнинг (Адлия вазирлиги томонидан 2001 йил 16 ноябрда 1085-сон билан рўйхатдан ўтказилган МВ, ДСҚ, МИСМ, МБ қарори билан тасдиқланган) 14-банди қоидалари бузилган. Унга мувофиқ импорт товарларнинг харид қиймати контракт қиймати, божхона тўловлари суммалари, шунингдек Маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича харажатлар таркиби ва молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низомнинг (Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган) 1.1.12-банди ва 4-сон Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти “Товар-моддий захиралар” (Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 28 августда 486-сон билан рўйхатдан ўтказилган)га мувофиқ шакллантириладиган, харид қилиш билан боғлиқ бошқа харажатлардан шаклланади.

Фирма мазкур ҳолда импорт товарнинг харид қийматини нотўғри ҳисоблаган. Тузилган импорт контрактининг шартларига кўра етказиб берувчи фирма томонидан импорт товарнинг божхона расмийлаштируви чоғида тўланган божхона тўловларини қисман қоплаш мажбуриятини олган. Шу муносабат билан товарнинг харид қиймати фирмага компенсацияланган пул маблағлари суммасига камайтирилган. Суд фирманинг бундай ишини ноқонуний деб ҳисоблади, чунки бу ҳол харид нархини ҳақиқатда пасайтиришга олиб келган. Айни шу сабабга кўра шундай вазият шаклландики, фирма томонидан ҳисобга киритиладиган ??С суммаси  реализация бўйича айланмалардан олинадиган ??С суммасидан ошиб кетди ва, тегишлича, фирмага ортиқча тўланганликни тасдиқлаш имконини берадиган манфий фарқ юзага келган.

Божхона тўловларини (божхона божи, акциз солиғи, ??С ва бошқа) ҳисоблаб чиқаришга асос қилиб фирма томонидан баёнот берилган товарнинг божхона (контракт) қиймати эмас, балки божхона органлари томонидан белгиланган ҳисоб-китоб божхона қиймати олинди, у эса биринчи қийматдан анча юқори бўлиб чиқди. Бироқ, ҳисобга киритиладиган ??С суммасини белгилаш чоғида, суднинг фикрича, мазкур факт ҳам фирма томонидан ҳисобга олинмаган. Божхона расмийлаштируви чоғида амалда тўланган ??С суммаси билан ҳисобга киритиладиган (фирма кўрсатган қийматдан ҳисоблаб чиқарилган) ??С суммаси ўртасидаги фарқни фирма импорт товарнинг харид қийматига киритиши керак эди, лекин у шундай қилмаган.

Юқорида айтилганларнинг барчасидан келиб чиқиб, суд фирма аввал-бошдан қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисоб-китобларни нотўғри амалга оширган деб топди, улар ортиқча тўловлар ҳосил бўлишига олиб келган. Шу тариқа, суд солиқ органининг талабларини қондирди. Суднинг барча харажатлари тегишинча фирма ҳисобига ўтказилди.

Олий хўжалик судининг кассация ҳайъати апелляция инстанцияси судининг хулосаларини қонунга мувофиқ деб топди.

Баён этилганлар муносабати билан қуйидаги ҳолатларга эътиборни қаратиш муҳимдир. Бугунги кунда улгуржи савдо корхоналари Президентнинг 2003 йил 30 июндаги “Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида соли??а тортиш тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-3270-сон Фармонининг 1-бандига мувофиқ ялпи даромад солиғи тўловчилари ҳисобланади ва реализация бўйича айланмалардан қўшилган қиймат солиғини тўламайди. Бироқ, шунга қарамай, шу жумладан импорт истеъмол товарлари билан улгуржи савдо корхоналари учун харид қилинаётган товарлар қийматида тўланган, шунингдек божхона тўлови кўринишида тўланган ??С суммаларини ушбу товарларнинг харид қийматига киритиш тартибини белгилайдиган қонун қоидаларининг долзарблиги сақланади. Алалхусус, ялпи даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг тўғри бўлиши бевосита кўрсатилган ҳисоб-китобларни тўғри ўтказишга боғлиқдир.


Мазкур материалдан мақсад  солиқ солинадиган базани нотўғри белгилаш солиқ тўловчининг ўзи учун кўп сонли ноқулайликлар ва муаммоларга олиб келиши мумкинлигини, шу жумладан, бу ҳол солиқ органлари томонидан молиявий жазолар қўллашга олиб келиши эҳтимоли борлигини кўрсатишдир. Шу сабабли, яна бир бор тадбиркорлик субъектлари эътиборини, агар улар солиқ солиш базасини белгилаш чоғида солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга қатъиян риоя қилсалар, битта муаммо кам бўлишига қаратиш жоиздир.


--------------------------------------------

*) Хўжалик суди томонидан кўрилган ва мазкур материалда келтирилган низога нисбатан 2002 йил 5 июлдан 2003 йил 3 февралга қадар ҳолат бўйича қонун ҳужжатлари қўлланган. Ўша пайтда улгуржи савдо корхоналари ялпи тушумдан ягона солиқ ва реализация бўйича айланмалардан ??С тўловчилари ҳисобланган.



Мазкур материал Германия техник ҳамкорлик жамияти

кўрсатаётган техник мадад туфайли амалга оширилган


























Время: 0.0470
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск