ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари шарҳлар билан / Солиққа оид масалалар /

Олиб кирилаётган товарнинг божхона қийматининг нотўғри белгиланиши тўғрисидаги низо бўйича

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ОЛИБ КИРИЛАЁТГАН ТОВАРНИНГ

БОЖХОНА ҚИЙМАТИНИНГ НОТЎҒРИ

БЕЛГИЛАНИШИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗО БЎЙИЧА



ИШНИНГ МОҲИЯТИ


Божхона постларидан бирини хизмат юзасидан текшириш чоғида Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармасининг (бундан кейин - бошқарма) ходимлари аниқлашича, импортчи корхонанинг божхона юк декларациялари маълумотлари бўйича олиб кирилган товарларнинг божхона қиймати пасайтирилган, шу муносабат билан бюджетга божхона тўловларининг суммалари камайтирилган. Бошқарма мазкур фактлар бўйича корхонанинг ҳисоб-китоб варағига қўшимча ҳисобланган пул суммасини акцептсиз ҳисобдан чиқаришга инкассо топшириғини қўйди. Корхонанинг ҳисобварағида ҳисобдан чиқаришга баёнот берилган суммада пул маблағларининг йўқлиги туфайли топшириқ қисман қондирилди. Корхона бошқарманинг хатти-ҳаракатларига қўшилмади ва хўжалик судига ҳисобдан чиқарилган суммани қайтариш ҳамда инкассо топшириғининг бажарилмаган қисмини ижро этилмайди деб топиш тўғрисида хўжалик судига ариза билан мурожаат қилди.



КОРХОНАНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Импорт қилинган товарларнинг божхона расмийлаштируви худди шундай товарларга бир неча минтақада шаклланган ўртача улгуржи нархлар асосида амалга оширилди. Ҳисоблаб чиқариш мазкур нархлар ва Божхона кодексининг 106-109-моддаларига мувофиқ амалга оширилган ҳамда корхона томонидан ҳеч қандай қонунбузарликлар содир этилмаган, шу сабабли божхона тўловларини қўшимча ундиришни амалга ошириш ноқонунийдир.



ОРГАННИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Олиб кирилган товарларнинг божхона расмийлаштируви чоғида уларнинг реал қиймати пасайтирилган, божхона қиймати тўғрисидаги маълумотлар амалдаги қонунларни бузиб, бир неча минтақалар бўйича тузилган, худди шундай товарларга доир базавий нархлар тўғрисида божхона органидан олинган ахборот асосида тақдим этилган. Шу тариқа, товарларнинг реал қийматидан келиб чиқиб, божхона тўловлари суммаси тузатилган ва қўшимча ҳисобланган. Божхона пости ходимлари божхона тўловларини импорт қилинган товарлар қийматини пасайтирган ҳолда ҳисоблаб чиқаришда айбдор деб топилди, уларга нисбатан тегишли чоралар қўлланди.



СУДНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ


Суд материалларни ўрганиб, тарафларнинг фикрини тинглаб, қуйидаги хулосаларга келди:

- божхона органидан олинган ва импорт қилинаётган товарнинг божхона қийматини аниқлаш ва, тегишинча, божхона тўловларини ҳисоблаб чиқариш учун асос бўлиб хизмат қиладиган нархлар тўғрисидаги ахборот тахминий хусусиятга эга ва унда маълумотлар умумий кўринишда, товар келиб чи??ан мамлакат, унинг сифати ва ҳоказолар ҳисобга олинмасдан берилган. Божхона тўловларини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш учун божхона қийматини амалда белгилаш декларацияланаётган товарларга доир реал нархларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак, мазкур ҳолда эса бундай қилинмаган, базавий нархлар эса тўғридан-тўғри қўлланган;

- божхона тўловлари суммаларини тузатиш “Бож тарифи тўғрисида”ги қонуннинг 14-моддасига мувофиқ амалга оширилган;

- божхона постининг импорт қилинган товарларга доир базавий нархларни нотўғри қўллашда айбдор бўлган ходимлари интизомий жавобгарликка тортилганлигига қарамай, божхона тўловларининг тузатилган суммалари барибир бутунлай бюджетга кирим қилиниши керак.

Шу тариқа, суд унинг ҳаракатларини қонунга мувофиқ деб топиб, бошқарма фойдасига қарор чиқарди. Мазкур низони қайта кўриб чиқиш чоғида юқори турувчи апелляция ва кассация инстанциялари судлари биринчи инстанция судининг хулосаларини қонунга номувофиқ деб топмади.



Ш А Р Ҳ


Кўрилаётган низонинг моҳиятини аниқлаштиришда Божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини белгилаш қоидаларига тааллуқли баъзи масалаларни ойдинлаштириш зарур.

1997 йил 29 августдаги 470-I-сон “Бож тарифи тўғрисида”ги қонуннинг 12-моддасига кўра божхона қиймати деганда мазкур Қонунга мувофиқ белгиланадиган ва божхона тўловларини ҳисоблаб чиқариш мақсадида фойдаланиладиган товар қиймати тушунилади. У декларант томонидан божхона органига божхона расмийлаштируви чоғида қонун ҳужжатлари, хусусан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини белгилаш бўйича йўриқнома (Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 13 январда 390-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланган тартиб ва шартларда кўрсатилади (декларация қилинади).

Божхона қийматини тўғри белгилаш устидан назорат қилиш божхона органларига юкланади. “Бож тарифи тўғрисида”ги қонун 14-моддасининг тўртинчи хатбошисига мувофиқ, декларант эълон қилган товарнинг божхона қиймати тўғри аниқланганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд бўлмаса ёки декларант тақдим этган маълумотларни нотўғри ва (ёки) тўлиқ эмас деб ҳисоблаш учун асослар мавжуд бўлса, божхона органи ўзида бор маълумотларга (шу жумладан айнан бир хил бўлган ёки ўхшаш товарларнинг баҳолари ҳақидаги ахборотга) асосланиб, ушбу Қонунга мувофиқ, тузатишлар киритиш йўли билан божхона қийматини аниқлаш усулларини бирин-кетин қўллаган ҳолда декларация берилаётган товарнинг божхона қийматини аниқлаш ҳуқуқига эгадир.

Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кирилаётган товарларнинг божхона қийматини эълон қилиш ва назорат қилиш қоидалари (2000 йил 22 февралда 899-сон билан рўйхатдан ўтказилган) биринчи бўлими 3-бандининг иккинчи хатбошисига кўра олиб кирилаётган товарнинг божхона расмийлаштирувини амалга ошираётган божхона органи декларантнинг божхона қийматини тўғри белгилагани, шу жумладан, декларант танлаган усул тўғрилиги ва уни қўллаш мумкинлиги, шунингдек декларант тақдим этган ҳужжатлар (мажбурий ва қўшимча тусдаги) тўлиқлиги (бутлиги) ҳамда уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги устидан назоратни амалга оширади.

Товар чиқарилганидан кейин ва бошқа ҳолларда божхона декларациясини қабул қилиш санасида товарларнинг эълон қилинган ва ҳақиқатдаги божхона қийматлари ўртасида номувофиқликлар аниқланганида, шунингдек олиб кирилган товарнинг миқдор ва/ёки сифат бўйича контракт шартларидан тафовутлари муносабати билан, декларантнинг (харидорнинг) аризасига кўра божхона органи божхона қийматини тузатишни амалга ошириши мумкин.

Божхона юк декларацияларини тузатиш, қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш тартиби (Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 7 февралда 890-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 1.2-бандининг иккинчи хатбошисига мувофиқ, товарлар божхонада расмийлаштирилиб, муайян божхона режими остига қўйилганидан кейин божхона органлари томонидан зарурат туғилганида божхонада расмийлаштиришда йўл қўйилган хатолар тузатилиши мумкин.

Мазкур ҳолда 390-сон Йўриқнома 9.1-бандининг учинчи хатбошиси билан белгиланган қоидани ҳам келтириш зарур: “зарурат туғилганда юк чиқарилганидан кейин божхона органлари томонидан божхона қийматининг миқдорини аниқлаш мақсадида текшириш ўтказилиши мумкин. Текшириш натижаларига кўра божхона қиймати, шунингдек божхона тўловларининг тегишли суммаси қайта ҳисобланиши ҳамда уларни ундириш ёки қайтариш амалга оширилиши мумкин”.

Юқорида кўрсатилганидек, импорт қилинадиган товарларнинг тўғри божхона қийматини эълон қилиш бўйича мажбурият декларант зиммасига юкланади, божхона органлари эса мазкур жараённи назорат қилишлари шарт. Лекин шундай бўлсада, божхона қийматини белгилаш ва тегишлича, божхона тўловларини ҳисоблаб чиқиш масаласини тартибга соладиган қонун ҳужжатларига риоя қилиш учун жавобгарлик декларант ҳамда божхона органлари зиммасига юкланади. Қонун ҳужжатларида эса импорт қилинаётган товарларнинг божхона қийматини белгилаш чоғида божхона органлари томонидан нарх ахборотидан нотўғри фойдаланиш сифатида божхона тўловларидан озод қилиш учун асос мавжуд эмас. Бундай фактлар аниқланганида божхона постларининг айбдор ходимлари тегишли жазога тортилиши мумкин, бироқ бу ҳол, божхона тўловлари тўловчиси сифатида импортчининг мақомига, хўжалик суди таъкидлаганидек, таъсир қилмайди.



Мазкур материал Германия техник ҳамкорлик жамияти

кўрсатаётган техник мадад туфайли амалга оширилган




Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск