ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари шарҳлар билан / Солиққа оид масалалар /

Даромадни бир қисмини солиқ солишдан яширганлик тўғрисидаги низо бўйича

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ДАРОМАДНИ БИР ҚИСМИНИ

СОЛИҚ СОЛИШДАН ЯШИРГАНЛИК

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗО БЎЙИЧА



ИШНИНГ МОҲИЯТИ


Тошкент ДСБ ходимлари юридик шахснинг молия-хўжалик фаолиятини текширдилар. Натижаларга кўра далолатнома туздилар, унда солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бир қатор бузилишлари кўрсатилди. Хусусан, тадбиркорлик фаолиятини юритишдан олинган даромад бир қисмининг яширилганлик факти аниқланди. Ана шу асосда даромаднинг яширилган суммасини ундириш ва худди шунча миқдорда жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Юридик шахс бунга рози бўлмади ва Тошкент шаҳри хўжалик судига бу қарорни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилди.



ЮРИДИК ШАХСНИНГ ПОЗИЦИЯСИ

Мазкур ҳолда жазо чораси ноҳақ қўлланилган. Яширилган даромадни ундириш ва шунча миқдорда жарима солиш фақат Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 23 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган жисмоний шахслардан солиқлар ва йиғимларни ундиришни тартибга солиш тўғрисида” 483-сон қарорига иловада саналган даромадни қасддан яшириш аломатлари аниқланган тақдирдагина амалга оширилади. Мазкур ҳолда текширишнинг ўзи ноқонуний ўтказилган ва бунинг устига солиқ органининг вакиллари даромадни қасддан яшириш аломатларидан бирортасини аниқламаган.


ОРГАННИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Юридик шахснинг бухгалтерия ҳисоби тегишли тарзда юритилмаган, амалдаги қонунлар бузилган, бу эса олинган даромаднинг бир қисмини яширишга ва, тегишлича, бюджет томонидан солиқлар суммасининг бир қисми олинмаганлигига олиб келган. Даромад бир қисмини яширганлик учун жарима жазоси тадбиркорлик фаолияти субъектига Солиқ кодекси 135-моддасининг биринчи қисми 3-бандига асосан солинган.



СУДНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ


Суд иш материалларини ўрганиб, тарафларнинг изоҳларини тинглаб, қонун ҳужжатларининг қоидаларини таҳлил қилиб, қуйидаги хулосаларга келди:

-бухгалтерия ҳисоби “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонун қоидаларини, шунингдек Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларини бузиб юритилган, кўпгина бирламчи ҳужжатлар тегишли тарзда расмийлаштирилмаган;

-юридик шахснинг солиқ органи молия-хўжалик фаолиятини ноқонуний тарзда текширган ва даромадни қасддан яшириш факти аниқланмади деган даъвосини суд эътиборга олмади, чунки мазкур текширишни ўтказишга солиқ органи барча рухсат берувчи ҳужжатларга эга эди, молиявий жазо эса Солиқ кодекси 135-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан белгиланган, унга кўра “даромад (фойда) яширилган тақдирда солиқ тўловчидан яширилган даромаднинг (фойданинг) бутун суммаси ва яна шунча сумма миқдорида жарима ундирилади” ва мазкур ҳолда 483-сон қарор қоидалари қўлланилмайди.

Шу тариқа суд бу низода солиқ органининг позициясини қабул қилди ва даромадни яширганлик учун молиявий жазо солинишини қонуний деб топди. Давлат органи ҳаракатларининг қонунийлиги ва тўғрилиги апелляция ва кассация инстанциялари судлари томонидан ҳам тасдиқланди.



Ш А Р Ҳ


Даромадни (фойдани) солиқ солишдан яшириш солиқ тўғрисидаги қонунларни энг жиддий бузишлардан бири деб топилади. Уни содир этганлик учун муносабат билдиришнинг қатъий чоралари назарда тутилган, улар:

-тадбиркорлик фаолияти субъекти сифатида юридик шахсга молиявий жазо солиш кўринишида;

-муайян ҳолларда юридик шахснинг мансабдор шахсларига (раҳбар ва бош бухгалтерга) уларни маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш кўринишида қўлланади.

Даромадни (фойдани) яширганлик учун молиявий жазо қўлланиши Солиқ кодексининг 135-моддаси билан тартибга солинади. Кўрсатилган модда биринчи қисмининг 3-бандига кўра даромадни (фойдани) солиқ солишдан яширганлик учун юридик шахсга бир вақтнинг ўзида қўлланади:

- яширилган даромад  (фойда)нинг бутун суммасини олиб қўйиш кўринишида ундириш;

-солиқ солишдан яширилган даромад (фойда) суммаси миқдорида жарима.

Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 23 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган жисмоний шахслардан солиқлар ва йиғимларни ундиришни тартибга солиш тўғрисида” 483-сон қарорининг 9-банди қоидаларига эътиборни қаратиш керак. Кўрсатилган банднинг иккинчи хатбошисига мувофиқ, яширилган даромад (фойда)нинг бутун суммасини ва шунча сумма миқдоридаги жаримани ундириш кўринишидаги молиявий жазо чоралари давлат солиқ хизмати органлари томонидан фақат ҳужжатларни текширишлар натижалари бўйича ва солиқ тўлашдан бўйин товлаш ёки фойда (даромад)ни қасддан яшириш (камайтириш) аломатлари мавжуд бўлганида қўлланади. Кўрсатилган аломатлар 483-сон қарорга иловада келтирилган ва умуман жисмоний шахсларга (шу жумладан маъмурий ва жиноий жавобгарлик субъектлари сифатида юридик шахснинг раҳбари ва бош бухгалтерига) тааллуқли бўлиши мумкин, чунки қасддан яшириш факти фақат жисмоний шахс томонидан содир этилиши мумкин. Хўжалик суди кўриб чиқилган низода бу фактга эътибор қаратди.

Муаммо шундан иборатки, 135-модда биринчи қисмининг 3-бандида субъектив томонни (қасддан ёки эҳтиётсизлик) аниқлаштирмасдан, фақат “даромадни (фойдани) яшириш” умумий кўрсатмаси келтирилган. Шубҳасиз, таъкидлаш жоизки, субъектив томоннинг мавжудлиги жисмоний шахснинг қилмишида ифодаланиши мумкин. Юридик шахсга нисбатан “қасддан” аломатини, очиқ айтиш керак, қўллаб бўлмайди. Бироқ, юридик шахс солиқ жавобгарлигининг мустақил шахси бўлиб ҳисобланишини назарда тутиш керак. Фикримизча, юридик шахсни Солиқ кодексининг мазкур қоидаси асосида солиқ жавобгарлигига тортиш 483-сон қарор қоидалари орқали ўтиши керак, яъни:

-юридик шахс мансабдор шахсларининг (раҳбар, бош бухгалтернинг) ҳаракатларида 483-сон қарорга иловада кўрсатилган аломатлардан бири (ёки дарҳол бир нечтаси) аниқланганда, мазкур ҳолда кўрсатилган шахслар томонидан ғараз я??ол кўринади ва, тегишинча, уларни маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиш билан бир қаторда, юридик шахснинг ўзи ҳам Солиқ кодекси 135-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига кўра солиқ жавобгарлигига тортилади;

-даромад (фойда) бир қисмининг, масалан, бухгалтерия хатоси натижасида ҳақиқатда яширилиши юз берса ва бунда қасддан ҳаракат аломатлари мавжуд бўлмаса, бундай ҳолда юридик шахсни Солиқ кодекси 135-моддаси биринчи қисмининг 3-бандида кўрсатилган қаттиқ жазога тортиш мақсадга мувофиқ бўлмаса керак. Бу ҳолда раҳбар, шунингдек бош бухгалтер на маъмурий, на жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас, чунки уларнинг ҳаракатларида, ғараз йўқлиги туфайли, МЖК 174-моддаси ва ЖК 184-моддаси бўйича ҳуқуқбузарлик (жиноят) таркиби бўлмайди. Бундай ҳолларда Солиқ кодекси, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг бошқа қоидалари қўлланиши керак (бу  алоҳида мавзу, шунинг учун бу ерда унга тўхталмаймиз).

Улар аниқланган тақдирда юридик шахслар СК 135-моддаси биринчи қисмининг 3-банди бўйича солиқ жавобгарлигига тортиладиган даромад (фойда)ни қасддан яшириш ва солиқ тўлашдан бўйин товлаш аломатларини келтириб ўтиш керак (улар 483-қарорга иловада кўрсатилган):

-ҳужжатларни қалбакилаштириш (ўчириш, ноқонуний равишда тузатиш);

-сохта бирламчи бухгалтерия ҳужжатларидан фойдаланиш;

-ишлаб чиқаришда фойдаланилмаган моддий харажатларни ҳисобдан чиқариш;

-корхонада ишламайдиган, лекин штатда бўлган ходимларга иш ҳақини ҳисоблаб ёзиш йўли билан меҳнат ҳақи харажатларини кўпайтириш;

-сотишдан олинган тушумни ҳисобот давридан кейинги даврга кўчириш (сотиш ва даромад ҳажмини қасддан пасайтириш);

-моддий, ёқилғи-энергетика ресурсларини сарфлаш ва амортизацияни (эскиришни) ҳисоблаб ёзиш меъёрларини (лимитларини) сунъий равишда ошириш ёки нотўғри қўллаш;

-ҳужжатларни йўқ қилиш ёки уларни тақдим этишдан бўйин товлаш;

-сотиш жойларида тегишли тарзда бухгалтерияга оид ва бошқа ҳужжатлар билан расмийлаштирилмаган маҳсулот (товарлар)нинг мавжудлиги;

-давлат рўйхатига ўтказмасдан ва солиқ органларида ҳисобга қўймасдан хўжалик (тадбиркорлик) фаолиятини юритиш.



Мазкур материал Германия техник ҳамкорлик жамияти

кўрсатаётган техник мадад туфайли амалга оширилган




Время: 0.0223
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск