ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари шарҳлар билан / Солиққа оид масалалар /

Асосий воситани юридик шахснинг устав фондига киритиш чоғида ҚҚСни ҳисоблаб ёзиш тўғрисидаги низо бўйича

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

АСОСИЙ ВОСИТАНИ ЮРИДИК

ШАХСНИНГ УСТАВ ФОНДИГА КИРИТИШ

ЧОҒИДА ??СНИ ҲИСОБЛАБ ЁЗИШ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗО БЎЙИЧА



ИШНИНГ МОҲИЯТИ


Туман солиқ инспекцияси юридик шахснинг (бундан кейин - фирма) молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижаларига кўра далолатнома тузди, унда солиқ қонунчилигини бир қатор бузишлар, хусусан, қўшилган қиймат солиғининг тўланмаганлиги, ҳисобварақ-фактурани расмийлаштирмаганлик, солиқ тўлаш муддатларини бузганлик кўрсатилди. Далолатнома асосида туман солиқ инспекциясининг бошлиғи ??С суммасини қўшимча ҳисоблаш, жарима ва пеня солиш тўғрисида қарор чиқарди. Фирма қарорнинг айрим бандларига қўшилмади ва хўжалик судига солиқ органининг қарорини қисман ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида даъво билан мурожаат қилди. (Мазкур низони кўриб чиқиш пайтида Адлия вазирлиги томонидан 1997 йил 29 декабрда 383-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида йўриқнома амал қилар эди).


ИНСПЕКЦИЯНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Асосий воситаларни улуш сифатида киритиш ??Сга тортиладиган айланма ҳисобланади. Мазкур ҳолда солиқ солинадиган айланманинг миқдори бериладиган асосий воситаларнинг қиймати асосида белгиланади; (Мазкур ҳолда солиқ инспекцияси ўз позициясини унга Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 3 августда 383-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган 1-сон қўшимча қабул қилинишига қадар бўлган 383-сон Йўриқнома қоидаларига асослади, янги Қўшимчага кўра унга 4.13-банд киритилган. Унга мувофиқ асосий воситаларни, шу жумладан корхоналарнинг устав сармоясига улуш сифатида киритиладиган, улар бўйича қўшилган қиймат солиғининг суммасини ҳисобга ўтказиш назарда тутилмаганлари ҳам сотилиши чоғида солиқ солинадиган айланма ҳажми сотиш нархи билан қолдиқ қиймат ўртасидаги фарқ кўринишида белгиланади). Ҳисобварақ-фактура ёзилмаган, бу билан 383-сон Йўриқнома ХI бўлимининг талаблари бузилган.



ЮРИДИК ШАХСНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Фирма муассис сифатида ўзи ташкил этган юридик шахснинг устав фондига улуш сифатида асосий воситаларнинг бир қисмини киритди. Ушбу ҳолда фирма ўз мол-мулкининг бир қисмини устав фондига киритиш бўйича айланмага қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб ёзиши ва, демак, уни тўлаши керак эмас эди. Бунда ҳисобварақ-фактура ёзилмаган, чунки ??С суммаси ҳисоблаб ёзилмаган эди.



СУДНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ


Суд иш материалларини ўрганиб, қуйидаги хулосаларга келди:

- фирманинг асосий воситаларини устав фондига улуш сифатида бериш 1-сон Қўшимча қабул қилинишига қадар юз берган. Шунинг учун мазкур ҳолда аввалги таҳрирдаги 383-сон Йўриқноманинг 4.2-бандига мувофиқ, асосий воситаларни текинга бериш чоғида солиқ солинадиган айланма миқдори корхонада бериш пайтида шаклланган ??Сни киритмасдан, лекин уларнинг қолдиқ қийматидан паст бўлмаган нархлар (тарифлар) даражасидан келиб чиқиб белгиланади;

- 383-сон Йўриқноманинг 3.1-бандига мувофиқ қўшилган қиймат солиғига тортиш объекти бўлиб товарлар (ишлар, хизматлар) сотилиши бўйича айланмалар ҳисобланади, қўшилган қиймат солиғидан озод этилган ва ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиганлари бундан мустасно. Товарлар (ишлар, хизматлар) сотилиши бўйича айланмалар деганда юклаб жўнатилган маҳсулот, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар тушунилади;

- 383-сон Йўриқнома 3.5-бандининг б) кичик бандига кўра солиқ солинадиган айланмаларга бошқа корхоналар ёки жисмоний шахсларга, шу жумладан корхона ходимларига товарлар (ишлар, хизматлар)ни текинга бериш ёки қисман ҳақ тўлашдан айланмалар ҳам киради;

- 383-сон Йўриқнома 4.2-бандининг иккинчи хатбошисига мувофиқ товарлар текинга берилганида (мазкур ҳолда устав фондига улуш сифатида) тўловчи бўлиб уларни берувчи корхона сифатида фирма ҳисобланади;

- 383-сон Йўриқноманинг VI бобида “мол-мулкни улуш сифатида устав фондига киритиш” ??С тўлашдан озод этиш учун асос сифатида назарда тутилмайди;

- 383-сон Йўриқноманинг 11.1-банди асосида қўшилган қиймат солиғи солинадиган ёки солинмайдиган товарлар ишлаб чиқарувчи, ишлар бажарувчи ва хизматлар кўрсатувчи корхоналар, шунингдек қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзга эга бўлган корхоналар кўрсатилган товарларни (ишлар, хизматларни) оладиган шахсга ҳисобварақ-фактура ёзиб беришлари шарт.

Шу тариқа, биринчи инстанция суди фирма асосий воситалар у томонидан ташкил этилган юридик шахснинг устав фондига улуш сифатида текинга берилганида ??С ҳисоблаб ёзиши ва ҳисобварақ-фактура ёзиши шартлигини тан олди.

Фирма бу қарорга қўшилмай, апелляция шикоятини берди. Тошкент шаҳар хўжалик судининг апелляция ҳайъати биринчи инстанция судининг хулосаларини тан олди ва уларни бекор қилиш учун асосни топмади. Ишни кассация тартибида қайта кўриб, Олий хўжалик судининг суд ҳайъати қабул қилинган ҳужжатларни бекор қилиш учун асосларни топмади.



Ш А Р Ҳ


Кўриб чиқилган низо бўйича суд ҳужжатларини қабул қилиш учун асос бўлиб 383-сон Йўриқноманинг қоидалари ҳисобланган, Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида йўриқнома (янги таҳрири Молия вазирлиги ва ДСҚнинг Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 29 апрелда 1238-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) амалга киритилиши муносабати билан у ўз кучини йўқотди. Шунинг учун мазкур шарҳда 1238-сон Йўриқнома қоидаларига амал қиламиз.

Бирор-бир мол-мулкни (асосий воситалар ва ҳоказо) улуш сифатида юридик шахс устав фондига беришнинг қўшилган қиймат солиғига тортилиши масаласини аниқлаштирганда аввало қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш масалаларини тартибга соладиган Солиқ кодексининг қоидаларига мурожаат қилиш лозим.

Унинг 65-моддасига кўра, ??С товарлар ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш), уларни реализация қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар (ишлар, хизматлар) импорт қилиш жараёнида қўшилган қийматнинг бир қисмини бюджетга ажратишдир. У солинадиган объект бўлиб товарларни (ишларни, хизматларни) реализация ва импорт қилиш айланмаси ҳисобланади (67-модда). Товарни (ишлар, хизматларни) реализация қилиш айланмаси солиқ солинадиган айланма бўлиб ҳисобланади, бундан қўшилган қиймат солиғини тўлашдан озод қилинган ва ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) мустасно. 1238-сон Йўриқнома 4-бандининг иккинчи хатбошисига мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар) реализацияси бўйича айланмалар деганда юклаб жўнатилган маҳсулот, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар тушунилади.

Шуни таъкидлаш лозимки, устав фондига муассис томонидан бирор-бир мол-мулкни киритишни “текинга бериш” деб тан олиш қийин. Мазкур ҳолда мол-мулкни устав фондига киритиш чоғида муассисда унга дивидендлар (агар акциядорлик жамияти ташкил этилган бўлса) ёки фойданинг бир қисмини (чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар ташкил этилганда) тўлашни талаб қилиш ҳуқуқи пайдо бўлиши, “текинга бериш” ҳолатида эса умуман содир этилган операцияга пул тўланиши кўзда тутилмаслиги далилини келтириш кифоя қилади. Бундан ташқари, у ёки бу операцияни ўтказишнинг молиявий натижалари турлича, бухгалтерия ҳисобини юритиш, шунингдек эҳтимол бўлган солиқ оқибатлари турличадир.

Шу тариқа, бундан буён “мол-мулкни текинга бериш” операциясини “мол-мулкни улуш сифатида юридик шахснинг устав фондига киритиш” операциясидан фарқлаймиз.

Асосий воситаларни устав фондига киритиш чоғида уларни киритувчи юридик шахс ??С тўловчиси бўлиб ҳисобланади, чунки асосий воситаларни юридик шахснинг устав фондига киритиш бўйича айланмалар Солиқ кодексининг ??Сдан озод қилиш ҳолатлари назарда тутилган 71-моддасида қайд этилмаган. Солиқ солинадиган айланмани белгилаш чоғида мазкур ҳолда 1238-сон Йўриқноманинг 22-бандига асосланиш лозим. Унда айтилишича, “асосий воситалар ва номоддий активлар, шу жумладан улуш сифатида корхоналарнинг устав капиталига киритиладиган, улар бўйича қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга олиш назарда тутилмаганларини ҳам, реализация қилинганда солиқ солинадиган айланманинг миқдори реализация нархи билан қолдиқ қиймат ўртасидаги фарқ кўринишида белгиланади”.

Шу тариқа, қўшилган қиймат солиғини тўламаганлик учун молиявий жазога тортишга йўл қўймаслик учун юридик шахслар меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг юқорида келтирилган қоидаларига амал қилишлари ва, солиқ органи билан фирма ўртасидаги низо бўйича кўриб чиқилган ишда бўлганидек, уларни бузишларга йўл қўймаслик лозим.



Мазкур материал Германия техник ҳамкорлик жамияти

кўрсатаётган техник мадад туфайли амалга оширилган








Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск