ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари шарҳлар билан / Чет эл инвестицияси иштрокидаги корхоналарга оид масалалар /

Солиқ имтиёзлари амал қилиш муддати ўтиб бўлганда инвестициялаш шартларининг ёмонлашуви тўғрисидаги низо бўйича

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИ

АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ ЎТИБ БЎЛГАНДА

ИНВЕСТИЦИЯЛАШ ШАРТЛАРИНИНГ

ЁМОНЛАШУВИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗО БЎЙИЧА



ИШНИНГ МОҲИЯТИ


Устав сармоясида хорижий инвесторнинг улуши бўлган юридик шахс (бундан кейин - қўшма корхона) товарлар олиб кирди. Уларнинг божхона расмийлаштируви чоғида божхона органининг талабига кўра қўшилган қиймат солиғини тўлади. Ушбу талабларни асоссиз деб ҳисоблаб, ҚК хўжалик судига ноқонуний ундирилган божхона тўловини қайтариб бериш тўғрисидаги илтимос билан даъво аризасини тақдим этди.


ҚЎШМА КОРХОНАНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Корхона ҳукумат қарорига мувофиқ барпо этилган ва унга уч йилга солиқлар ва божхона тўловлари, шу жумладан импорт қилинадиган товарларга қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёз тақдим этилган. Унинг учун мазкур имтиёз бекор қилиниши муносабати билан ҚКни инвестициялаш шартлари ёмонлашган, шу сабабли у ўн йил мобайнида солиқ солишнинг имтиёзли даврини қўллаш ва Божхона ҳудудига товарлар импорти чоғида ??С тўламаслик кафолатидан фойдаланишга ҳақлидир.



БОЖХОНА ОРГАНИНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


??Сни тўлашга доир имтиёз корхонага маълум даврга (уч йилга) тақдим этилган, товарларни олиб келиш пайтида у тугаган ва шу сабабли корхона ??Сни тўлаши шарт. “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги қонун ўн йиллик кафолат қисмида ушбу вазиятда ҚКга нисбатан қўлланмайди.



СУДНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ


Суд иш материалларини ўрганиб, тарафларнинг тушунтиришини тинглаб, шундай хулосаларга келди:

- қўшма корхонага ҳукуматнинг алоҳида қарорига асосан солиқлар ва божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлар тақдим этилган эди;

- шу жумладан импорт қилинадиган товарларга ??С тўлаш бўйича имтиёзни тақдим этиш муддати аввалбошдан уч йил қилиб белгиланган ва кейинчалик узайтирилмаган;

- 1998 йил 30 апрелдаги 611-I-сон “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги қонун 3-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, агар Ўзбекистон Республикасининг кейинги қонун ҳужжатлари инвестициялаш шартларини ёмонлаштирса, чет эллик инвестицияларга нисбатан инвестициялаш пайтидан бошлаб ўн йил мобайнида инвестициялаш санасида амал қилган қонун ҳужжатлари қўлланади;

- мазкур ҳолда имтиёз маълум муддатга тақдим этилган;

- ҚК кўрсатилган даврда имтиёздан фойдаланган ва унинг амал қилиш муддати тугаши муносабати билан имтиёзга бўлган ҳуқуқдан маҳрум бўлган, бунда имтиёзнинг амал қилишини бекор қиладиган ўзгартиришлар қонун ҳужжатларига киритилмаган;

- корхона инвестициялаш шартларининг ёмонлашганлигини исботламаган.

Баён этилганлар асосида суд қўшма корхонанинг талабларини қондиришни рад этди ва импорт қилинаётган товарлар учун ундан ??С ундирилишини қонуний ва асосли деб топди.

Апелляция ва кассация инстанциялари судлари биринчи инстанция суди томонидан қабул қилинган қарорни бекор қилиш учун асосларни топмади.



Ш А Р Ҳ


Республика ҳудудида хорижий инвестициялар киритилиши ва муомаласи муносабати билан юзага келадиган низолар ҳуқуқни қўллаш амалиётида анча тез-тез учрайди. Хорижий инвестициялар иштирокидаги юридик шахсларнинг хўжалик судларига мурожаат қилишлари учун важлар ва асослар анча хилма-хил. Суд томонидан кўриб чиқилган низонинг моҳиятидан кўриниб турибдики, хорижий сармоя иштирокидаги юридик шахсни барпо этиш ва унинг устав фондини шакллантириш чоғида божхона тўлови (импорт қилинадиган товарларга ??С)ни тўлаш бўйича тақдим этилган имтиёзнинг амал қилиш даври тугаши ана шундай ҳолатдир.

Низонинг ва хўжалик суди хулосаларининг моҳиятини ойдинлаштириш учун қуйидагиларни аниқлаш муҳимдир:

- божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзларни тақдим этиш муддатининг тугаши фактини инвестициялаш шартларини ёмонлаштиришга киритиш тўғрими;

- бунда ўз амал қилишининг муддати тугаши пайтигача амал қилган имтиёзли қонунчилик қоидаларини қўллашнинг кафолатланган ўн йиллик давридан фойдаланиш тўғрими.

Амалдаги қонун ҳужжатлари инвестициялаш шартларини ёмонлаштириш мезонларини ўз ичига олмайди. Бироқ, 1998 йил 30 апрелдаги 611-I-сон “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисидаги қонуни 3-моддаси тўртинчи қисмининг маъносидан келиб чи??анда, қуйидаги омиллар юз берганда худди шундай ҳол деб топилиши мумкин:

- инвестициялашдан кейин қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилиши;

- киритилаётган ўзгартиришлар хорижий инвестицияларнинг муомаласига салбий таъсир кўрсатиши.

Қонун у бошланганида инвестициялаш шартларининг ёмонлашганлиги тўғрисида масалани қўйиш мумкин бўлган омил сифатида хорижий инвестор томонидан юридик шахснинг таъсис этилиши ва унинг устав сармояси шаклланиши чоғида қонун ҳужжатлари тақдим этган имтиёзларнинг амал қилиш муддатини назарда тутмайди. Бунинг устига кўрсатилган Қонун 3-моддасининг тўртинчи қисми белгилаган кафолатдан фойдаланиш имконияти “кейинги қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш” фактига боғлиқдир. Божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёз амал қилиш муддатининг тугашини ўз ҳолича “қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш” сифатида қараш тўғри эмас. Демак, мазкур ҳолда инвестициялаш шартларининг ёмонлашуви масаласини қўйиш асосланган эмас, чунки инвестор аввал-бошдан унга имтиёз амал қилишининг чекланган даври тақдим этилаётганидан хабардор эди ва унинг инвестициялаш тўғрисида қарор қабул қилиши бундай шартларда фаолият юритишга розилиги ва тайёрлигидан гувоҳлик беради.

Муддатли тусда бўлган имтиёзлар тақдим этилган вазиятда чет эллик инвестор томонидан, агар илгари қонун ҳужжати билан тақдим этилган имтиёзнинг амал қилиши унинг амал қилишини бекор қиладиган ўзгартириш киритиш йўли билан бекор қилинган бўлсагина, инвестициялаш шартларининг ёмонлашганлиги масаласи қўйилиши тўғри бўлар эди. Имтиёз амал қилиш муддатининг муддатдан аввал бекор қилиниши, фикримизча, инвестициялаш шартларини ёмонлаштиришнинг мустақил мезони сифатида тан олинишга тўлиқ даражада даъвогар бўлади. Бу ерда асосий жиҳат ёмонлашишнинг исботланганлиги ҳисобланади, чунки Хўжалик процессуал кодексининг 55-моддасига мувофиқ, “ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак”.

Ушбу низодан қуйидаги хулосаларни чиқариш мумкин. Устав фондида хорижий инвесторнинг улуши бўлган ва хорижий инвестициялар муомаласини тартибга соладиган қонун ҳужжатларининг қоидаларига амал қиладиган юридик шахсларга уларга тақдим этилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар (шу жумладан божхона тўловлари) хусусиятига, улар муддатли ёки муддатсиз эканлигига эътибор бериш тавсия қилинади. Кўрсатилган низо бўйича хўжалик суди қабул қилган позиция имтиёзлар амал қилиш муддати тугаши далилининг ўзи “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги қонун 3-моддасининг тўртинчи қисми билан белгиланган кафолатни қўллаш мақсадида инвестициялашни ёмонлаштирадиган шарт деб тан олиниши мумкин эмаслигидан гувоҳлик беради.



Мазкур материал Германия техник ҳамкорлик жамияти

кўрсатаётган техник мадад туфайли амалга оширилган












Время: 0.0223
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск