ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари шарҳлар билан / Чет эл инвестицияси иштрокидаги корхоналарга оид масалалар /

ҚҚС тўловни тўлашда хорижий инвесторнинг имтиёзлардан фойдаланиш тўғрисидаги низо бўйича

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

??С ТЎЛОВНИ ТЎЛАШДА ХОРИЖИЙ

ИНВЕСТОРНИНГ  ИМТИЁЗЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗО БЎЙИЧА


ИШНИНГ МОҲИЯТИ

Қўшма корхона 2001 йил апрелдан бошлаб 2003 йилнинг мартигача Ўзбекистон божхона ҳудудига ўз ишлаб чиқаришида фойдаланиш учун товар олиб кирди. Барча ҳолларда божхоначиларнинг талабига кўра қўшилган қиймат солиғини тўлаб келди. Кейинроқ ҚК хўжалик судига божхона органлари мансабдор шахсларининг ??С тўлаш бўйича талабларини ноқонуний деб топиш ва тўланган солиқ суммаларини тўла ҳажмда қайтариш талаби билан мурожаат қилди.



ҚК ПОЗИЦИЯСИ


Қўшма корхона хорижий инвестициялар иштирокидаги ишлаб чиқариш корхонаси ҳисобланади, хорижий инвесторнинг улуши устав сармоясининг 50 фоиздан кўпроғини ташкил этади. Ходимлар умумий таркибининг 50 фоиздан кўпроғи - ногиронлар. ҚК импорт товарлар олиб кираётганда ??С тўлаш бўйича имтиёзга эга эди, бу имтиёз 2002 йил бошида унинг учун расман бекор қилинди. Шу тариқа, корхона рўйхатдан ўтказиш санасидан бошлаб 10 йил мобайнида ??С тўламаслиги мумкин, шу муносабат билан 2001 йил апрелдан бошлаб 2003 йил мартга қадар давр ичида мазкур солиқнинг илгари тўланган суммалари божхона органи томонидан тўла ҳажмда қайтарилиши керак.



БОЖХОНА ОРГАНИНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Қўшилган қиймат солиғи божхона тўловлари сирасига киради. Корхона қонун ҳужжатларининг солиқ қонунчилигига ўзгартишлар киритиш қисмида имтиёзли 10 йиллик давр берилишини кафолатлайдиган қоидаларини қўллаши мумкин. Божхона тўловларини, шу жумладан импорт қилинадиган товарлар бўйича ??Сни ҳисоблаш ва тўлаш божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинмайди. Шу сабабли мазкур ҳолда 1998 йил 30 апрелдаги 611-I-сон “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги қонун қоидаларини қўллаш тўғри эмас.



СУДНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ


Суд иш материалларини ўрганиб, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги хулосаларга келди:

- қўшма корхона 1995 йилда рўйхатдан ўтказилган ва хорижий инвестициялар иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналарига киради;

- корхонанинг штатдаги ходимлари сонининг 50 фоиздан кўпи ногиронлардан иборат, корхона бўйича локал ҳужжатлар буни тасдиқлайди;

- 1991 йил 18 ноябрдаги 422-ХII-сон “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун 31-моддасининг иккинчи қисмига кўра ҚК барча турдаги солиқларни тўлашдан озод қилинган, бундан ер остидан фойдаланганлик учун солиқ мустасно;

- 2001 йил 7 декабрдаги 320-II-сон “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, 50 фоиздан кўп ногирон ишлайдиган юридик шахс сифатида ҚК учун ??С тўлашга доир имтиёз бекор қилинган;

- ҚК учун имтиёзнинг бекор қилиниши инвестициялаш шартларининг ёмонлашиши сифатида қаралади, шу муносабат билан чет эллик инвесторларга “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги қонун билан белгиланган, инвестициялаш шарт-шароитини ёмонлаштирган ўзгартишлар киритилишига қадар амал қилган қонун ҳужжатларини қўллашнинг инвестициялаш пайтидан бошлаб 10 йиллик кафолатли даври қўлланади.

Шу тариқа, суд кўриб чиқилаётган давр учун қўшилган қиймат солиғини тўлаш ҳисобига тўланган пул маблағлари корхонага тўла ҳажмда қайтарилиши керак деб қарор қилди. Хўжалик судининг апелляция ва кассация инстанциялари умуман олганда биринчи инстанция суди хулосалари ва қарорининг тўғрилиги ҳамда асосланганлигини тасдиқлади. Бироқ, Олий хўжалик суди кўрсатдики, тўланган ??С суммалари эълон қилинган талабларнинг тўла ҳажмида эса, балки қисман - фақат 2002 йил апрелдан бошлаб 2003 йил мартга қадар давр учун қайтарилиши керак, чунки Божхона кодексининг 113-моддасига кўра ортиқча тўланган божхона тўловлари суммалари тўловчининг талабига кўра тўланган пайтидан бошлаб бир йил мобайнида қайтарилиши ёки бўлғуси тўловлар ҳисобига инобатга олиниши керак. Шу сабабли кассация инстанцияси суди аввалги инстанциялар судларининг корхонанинг талабларини эълон қилинган тўла ҳажмда қондириш тўғрисидаги хулосаларини нотўғри деб ҳисоблади. Шундан келиб чиқиб, кассация инстанциясининг қарорида 2001 йил апрелдан 2002 йил мартга қадар бўлган давр учун тўланган ??С суммаларини қайтариш тўғрисидаги талаблар асоссиз деб топилди. Бунда Олий хўжалик судининг кассация ҳайъати божхона органининг импорт қилинадиган товарлар бўйича ??С тўлашдан озод қилиш қисмида “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги қонуннинг қоидаларини, кўрсатилган солиқ “божхона тўловлари” тоифасига кириши ва уни ундириш солиқ қонунчилиги билан тартибга солинмаслиги сабабли, қўллаб бўлмаслиги хусусидаги важларига қўшилмади.



Ш А Р Ҳ


Кўриб чиқилган низонинг таҳлилида эътиборни қуйидаги масалаларга қаратиш муҳимдир:

1) “Инвестициялаш шартларининг ёмонлашиши” тоифасидан импорт қилинадиган товарлар бўйича қўшилган қиймат солиғига доир имтиёзларни бекор қилишга татбиқан фойдаланиш тўғрими;

2) импорт қилинадиган товарлар бўйича қўшилган қиймат солиғини тўлаш бўйича имтиёзларни бекор қилиш чоғида имтиёзли қонунни қўллашнинг кафолатли ўн йиллик давридан фойдаланиш учун ҳуқуқ қисмида “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги қонуннинг қоидалари қўлланиши керакми;

3) импорт қилинадиган товарлар бўйича ортиқча тўланган ??С суммаси қайси давр мобайнида қайтарилиши керак.

“Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги қонун 3-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ “агар Ўзбекистон Республикасининг кейинги қонун ҳужжатлари инвестициялаш шарт-шароитларини ёмонлаштирса, унда чет эл инвестицияларига нисбатан инвестициялаш санасида амал қилган қонун ҳужжатлари инвестициялаш пайтидан бошлаб ўн йил мобайнида қўлланилади”. Кўриб турибмизки, мазкур қоида ҳаракатнинг умумий хусусиятини кўрсатади ва унинг шу жумладан импорт қилинадиган товарлар бўйича қўшилган қиймат солиғини тўлашга доир ҳуқуқий муносабатларнинг айрим тоифаларига татбиқ этилмаслигини кўрсатмайди.

Қонунда “инвестициялаш шарт-шароитларини ёмонлаштириш” деганда нимани тушуниш кўрсатилмайди. Шу сабабли мазкур тушунчани шарҳлаётганда хўжалик судлари аввало амалдаги қонун ҳужжатларига киритиладиган у ёки бу ўзгартишларнинг чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқий аҳволига, хусусан, Ўзбекистон ҳудудида инвестицияларни қўйиш ва улар муомаласидан чет эллик инвестор оладиган даромад ҳажмига таъсир кўрсатиш хусусиятидан келиб чиқади.

1998 йил 30 апрелдаги 609-I-сон “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги қонун 3-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ республика ҳудудида чет эл инвестициялари деганда барча турдаги моддий ва номоддий неъматлар ва уларга доир ҳуқуқлар, шу жумладан интеллектуал мулкка доир ҳуқуқлар, шунингдек чет эллик инвесторлар тадбиркорлик объектларига ҳамда қонун билан тақиқланмаган фаолият бошқа турлари объектларига асосан фойда (даромад) олиш мақсадида қўядиган чет эл инвестицияларидан олинадиган ҳар қандай даромад эътироф этилади.

Чет эл инвестицияларини амалга ошириш шакллари кўрсатилган Қонуннинг 5-моддасида келтирилади, улардан бири сифатида Ўзбекистоннинг юридик ва (ёки) жисмоний шахслари билан ҳамкорликда барпо этилган хўжалик жамиятлари ва ширкатларнинг устав фондларида улушли иштирок этиш ҳисобланади. Кўриб чиқилган ҳолатда юридик шахснинг устав капиталида чет эллик инвесторнинг улуши 90 фоизни ташкил этади. Юридик шахс ходимларининг умумий таркибида ногиронларнинг сони эллик фоиздан ошган, шу сабабли қўшма корхона (хорижий инвестициялар иштирокидаги ишлаб чиқариш корхонаси) “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун 31-моддасининг иккинчи қисмига кўра солиқларни тўлашдан бутунлай озод қилинган, бундан ер остидан фойдаланганлик учун солиқ мустасно. Шу тариқа, ҚК барпо этилиш пайтида қўшилган қиймат солиғининг тўловчи ҳисобланмасди ҳам.

2001 йил 7 декабрдаги 320-II-сон “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун тў??изинчи бўлимининг 7-бандига мувофиқ олиб кириладиган товарлар Солиқ кодекси 71-моддаси биринчи қисмининг 35-бандидан чиқариб ташланди (1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сон “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун таҳририда) ва ??С тўлашдан озод қилиш кўринишида имтиёз қўлланган объектлар сифатида қаралмаган. Ана шу пайтгача кўрсатилган бандда қўшилган қиймат солиғидан ходимларининг умумий сонида камида эллик фоизи ногирон бўлган юридик шахслар озод қилиниши, бундан савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва тайёрлаш фаолияти билан шуғулланадиганлари мустасно деган умумий кўрсатма мавжуд эди.

Шу тариқа, бошқа ўзгармас шарт-шароитларда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун ??С бўйича имтиёзнинг бекор қилиниши чет эллик инвестор ҚК устав капиталида иштирок этишдан оладиган даромаднинг миқдорида салбий акс этмаслиги мумкин эмас. Кўрсатилган позициядан келиб чиқиб, 320-II-сон Қонун билан Солиқ кодексининг 71-моддасига киритилган, кўриб чиқилаётган ўзгартиш суд томонидан “инвестициялаш шарт-шароитларини ёмонлаштириш” деб баҳоланган.

“Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги қонун 3-моддасининг тўртинчи қисмида белгиланган, “инвестициялаш шарт-шароитларини ёмонлаштирадиган” тоифага киритиладиган ўзгартишлар киритилишига қадар амал қилган қонун ҳужжатларини чет эл инвестицияларига қўллашнинг ўн йиллик даври кўринишидаги кафолатдан фойдаланиш қонунчилик соҳалари бўйича қонун билан белгиланган амал қилиш чегараларига эга эмас. Шу тариқа, амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга киритиладиган ўзгартишлар суд томонидан, ушбу меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қандай қонунларга - солиқ, божхона ёки бошқа - киришидан қатъи назар, “инвестициялаш шарт-шароитларини ёмонлаштириш” деб топилиши мумкин.

Айтилгандан келиб чиқиб, “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги қонун амалдаги қонунчиликнинг бирор-бир айрим соҳалари бўйича унинг амал қилиш доирасида расман чеклашларга эга эмас, шу сабабли ҚК учун импорт қилинадиган товарларга доир ??С бўйича имтиёзнинг бекор қилинишини суд чет эллик инвестор - мазкур юридик шахс муассиси учун “инвестициялаш шарт-шароитларини ёмонлаштирадиган ўзгартиш” деб топди. Республика ҳудудида чет эл инвестицияларининг муомаласи билан боғлиқ низолар юзага келганида ана шу жиҳатга алоҳида эътибор қаратиш муҳимдир.

“Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги қонун 3-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ “чет эллик инвестор ўз хоҳишига кўра янги қонун ҳужжатларининг инвестициялаш шарт-шароитларини яхшилайдиган қоидаларини қўллаш ҳуқуқига эгадир”. Кўриб чиқилган низода суд чет эллик инвесторнинг ўзи барпо этган юридик шахсга нисбатан инвестициялаш пайтидан бошлаб импорт қилинадиган товарлар бўйича ??С тўлашдан озод қилиш қисмида имтиёзли солиқ солишнинг ўн йиллик даврини қўллаш ҳуқуқини ва, тегишинча, ҚКнинг божхона органидан товарларни олиб кираётганда тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаларини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқини тасдиқлади.

Учта инстанция томонидан қайтарилиш ҳуқуқи тасдиқланган, ??С кўринишида қўшма корхона томонидан тўланган пул маблағлари ҳажмига келсак, бунда қуйидагиларни айтиш мумкин. Божхона кодексининг 113-моддасига мувофиқ, ортиқча тўланган божхона тўловлари суммалари қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда бундай тўловларни тўлаш пайтидан бошлаб бир йил мобайнида тўловчининг талабига кўра қайтарилиши ёки бўлғуси тўловлар ҳисобига инобатга олиниши керак. Суд томонидан кўриб чиқилган низонинг моҳиятидан кўринадики, юридик шахс томонидан ариза беришдан аввал икки йил учун тўланган ??С суммасини қайтариш тўғрисида талаб билдирилган. Суд ҚКнинг талабини фақат бундан аввалги бир (охирги) йил учун тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасига нисбатан тўғри деб топди. Шу тариқа, мазкур ҳолда Божхона кодексининг 113-моддасида кўрсатилган муддат суд томонидан даъво қилишнинг махсус муддати сифатида қўлланилган. Фуқаролик кодексининг 151-моддасига кўра талабларнинг айрим турлари учун қонун ҳужжатларига кўра даъво қилишнинг махсус муддатлари, шу жумладан умумий муддат билан та??ослаганда қисқартирилган муддатлар белгиланиши мумкин. Субъектлар белгиланган жиҳатни тўловчилар сифатида ўз ҳолатини баҳолаш чоғида ҳам эътиборда тутишлари керак.



Мазкур материал Германия техник ҳамкорлик жамияти

кўрсатаётган техник мадад туфайли амалга оширилган












Время: 0.0275
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск