ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари шарҳлар билан / Чет эл инвестицияси иштрокидаги корхоналарга оид масалалар /

Хорижий инвестицияларга қаратилган солиқ имтиёзларини татбиқ этилиши ҳақидаги низо бўйича

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРГА

ҚАРАТИЛГАН СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИНИ

ТАДБИҚ ЭТИЛИШИ ҲАҚИДАГИ

НИЗО БЎЙИЧА



2001 йил 7 декабрдаги 320-II-сон “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунга биноан (2002 йил 19 январдан кучга кирган) Солиқ кодексига ўзгартишлар киритилди, уларга мувофиқ ишловчиларининг умумий сонида ногиронлар эллик фоиздан кам бўлмаган корхоналар учун даромад (фойда), қўшилган қиймат, мол-мулк, ер, экология, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларга доир имтиёзлар тартибга келтирилди. 320-II-сон Қонун кучга киритилиши билан бу солиқларни тўлашдан барча кўрсатилган корхоналар эмас, балки фақат ногиронлар жамоат бирлашмалари, “Нуроний” жамғармаси ва “Ўзбекистон чернобилчилари” уюшмасининг мулки бўлган корхоналаргина озод қилинди.


ИШНИНГ МОҲИЯТИ

Солиқ инспекцияси қўшма корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини текширди. Унинг якунлари бўйича корхона томонидан тўланмаган ??С, ер солиғини ундириш тўғрисида қарор қабул қилинди. ДСИ хизмат кўрсатувчи банкка корхонанинг ҳисоб-китоб варағидан ана шу суммаларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида инкасса топшириқномасини юборди. ҚК солиқ органининг қарорига қўшилмади ва хўжалик судига ДСИ қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида мурожаат қилди.


ҚК ПОЗИЦИЯСИ


ҚК вакилининг тушунтиришича, у хорижий инвестициялар иштирокидаги ишлаб чиқариш корхонаси ҳисобланади, корхонадаги ногиронлар сони эса ходимлар умумий таркибининг 50 фоизидан ортиғини ташкил этади. Қонун ҳужжатларига мувофиқ, у барча солиқларни тўлашдан озод қилинган, бундан фақат ер остидан фойдаланганлик учун солиқ мустасно. ҚК учун мазкур имтиёзларнинг бекор қилиниши (чунки у ногиронлар жамоат бирлашмалари, “Нуроний” жамғармаси ва “Ўзбекистон чернобилчилари” уюшмасининг мулки эмас) инвестициялашни ёмонлаштириш шарти ҳисобланади. Шу сабабли бундай ўзгартишлар киритилган пайтдан бошлаб 10 йил мобайнида у солиқларни, шу жумладан ер солиғи ва ??Сни тўламаслиги мумкин.



ДСИ ПОЗИЦИЯСИ


Давлат органининг баёнот беришича, ҚК учун имтиёзларни бекор қилиш хорижий иштирокчилар учун инвестициялаш шартларини ёмонлаштирмайди, чунки улар учун солиқларни тўлашга доир ҳеч қандай имтиёзлар бекор қилинмаган. ҚК Ўзбекистон резиденти ҳисобланади ва хорижий инвесторларга кирмайди. Унинг устав фонди солиқ имтиёз-ларини бекор қилиш пайтида тўла шаклланган. Шу сабабли уни инвестициялаш шартлари ёмонлашган тақдирда хорижий инвесторнинг ҳолатини сақлайдиган қонун ҳужжатларини қўллашнинг 10 йиллик кафолати ҚКга татбиқ этилмайди.



СУДНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ


Хўжалик суди тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш материалларини ўрганиб, қуйидаги хулосаларга келди:

- ҚК Солиқ кодексига илгари ногиронлар меҳнатидан фойдаланадиган корхоналар учун назарда тутилган имтиёзларни бекор қиладиган ўзгартишлар киритилишига қадар рўйхатдан ўтказилган;

- корхонада ногирон ходимлар сони ходимларнинг умумий сонида 53,7 фоизни ташкил этади;

- 1991 йил 18 ноябрдаги “Ўзбекистонда ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни 31-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, ҚК солиқларни тўлашдан бутунлай озод қилинган эди, бундан ер остидан фойдаланиш солиғи мустасно;

- Солиқ кодексига ўзгартишлар киритиш пайтида ҚК ер солиғи ва ??Сни тўлашдан озод қилиш бўйича имтиёзлардан тўла даражада фойдаланган;

- ҚК учун солиқларни тўлашга доир имтиёзларнинг бекор қилиниши ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни сотиш баҳоси ички бозордаги нархларнинг ўсишига, экспорт салоҳиятининг пасайишига олиб келади. Натижада, ҚКнинг хорижий муассислари 100 млн сўмдан кўпроқ маблағни олмайди, зарар улар учун 200 млн сўмдан кўпроқни ташкил этади;

- 1998 йил 30 апрелдаги 611-I-сон “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги қонун 3-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ,  мазкур ҳолда инвестициялаш пайтидан бошлаб 10 йил мобайнида инвестициялаш санасида амал қилган қонун ҳужжатлари қўлланади.

Баён этилганлар асосида суд ҚК талабларини қондиришга қарор қилди ва солиқ органининг қарорини бекор қилиб, ҚК у озод этилган солиқларни инвестициялаш санасидан бошлаб 10 йил мобайнида тўламаслик ҳуқуқини эътироф этди, чунки бу нарса инвестициялаш шартларини ёмонлаштиради.

ДСИ биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорига қўшилмади ва уни бекор қилиш илтимоси билан апелляция берди. Апелляция инстанцияси биринчи инстанция судининг позициясини тўлалигича қўллаб-қувватлади ва ДСИнинг талабини қондиришдан бош тортди. Бунда қўшимча равишда кўрсатилдики, модомики “Ўзбекистонда ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун 31-моддасининг иккинчи қисмида ходимлар умумий сонининг камида 50 фоизини ташкил этадиган корхоналар учун барча солиқлардан озод этиш кўринишида имтиёз (бундан ер остидан фойдаланганлик учун солиқ мустасно) назарда тутилган экан, ҚК “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги қонуннинг 12-моддасига кўра мазкур қоидадан корхонанинг чет эллик муассислари учун янада қулай шарт сифатида фойдаланишга ҳақлидир.

ДСИ апелляция инстанциясининг позициясига қўшилмади, бироқ кассация шикоятини бериш муддатини ўтказиб юбориб, назорат протестини келтиришни илтимос қилиб Олий хўжалик судига мурожаат қилди. ОХС иш материалларини ўрганиб, ДСИга рад жавоби берди, буни иккала инстанция судларининг хулосалари тўғри қонун ҳужжатларига мувофиқ, шунинг учун протест келтириш учун асос йўқ деб асослади.



Ш А Р Ҳ


320-II-сон Қонун кучга киргунга қадар давлат рўйхатидан ўтказилган, умумий сонида ишловчиларнинг камида 50 фоизи ногиронлар бўлган, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар (савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва тайёрлаш фаолияти билан шуғулланадиган корхоналар бундан мустасно) Ўзбекистон Республикаси резидентлари сифатида уларга илгари қонун ҳужжатлари тақдим этган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эгадир. Солиқ кодекси 31, 71, 92, 102, 113, 119-моддаларининг қоидаларига кўра (унга 320-II-сон Қонунга мувофиқ ўзгартишлар киритилгунига қадар) корхоналарнинг кўрсатилган тоифаси бюджетга даромад (фойда) солиғи, ??С, мол-мулк, ер, экология солиқлари, шунингдек сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлашдан озод қилинган эди.

“Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги қонун 3-моддасининг 4-қисмига кўра, агар Ўзбекистоннинг кейинги қонун ҳужжатлари инвестициялаш шартларини ёмонлаштирган тақдирда, чет эллик инвестицияларга нисбатан инвестициялаш пайтидан бошлаб ўн йил мобайнида инвестициялаш санасида амал қилган қонун ҳужжатлари қўлланади. Хорижий инвестор ўз хоҳишига қараб янги қонун ҳужжатларининг уни инвестициялаш шартларини яхшилайдиган қоидаларини қўллаш ҳуқуқига эгадир.

Кўрилаётган ҳолда хорижий инвестициялар иштирокидаги ишлаб чиқариш корхонаси учун имтиёзлар бекор қилинган эди.

Амалдаги қонун ҳужжатларида “инвестициялаш шартларининг ёмонлашиши”га таъриф берилмаган. Бироқ, мазкур ҳолда суд аввало 1998 йил 30 апрелдаги 609-I-сон “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги қонун қоидаларидан келиб чиқди. Чунончи, кўрсатилган Қонуннинг 3-моддасига кўра Ўзбекистон ҳудудида чет эл инвестициялари деб хорижий инвесторлар томонидан тадбиркорлик ва фаолиятнинг бошқа турлари объект-ларига қонун ҳужжатлари томонидан тақиқланмаган, фақат фойда (даромад) олиш мақсадида қўйиладиган барча турдаги моддий ва номоддий неъматлар ҳамда уларга доир ҳуқуқлар эътироф этилади. Қонун 5-моддасининг иккинчи ва учинчи хатбошиларига кўра Ўзбекистонда чет эл инвестицияларини амалга ошириш шакллари орасида хорижий инвесторларнинг Ўзбекистон Республикасининг юридик ва (ёки) жисмоний шахслари билан ҳамкорликда ташкил этган хўжалик жамиятлари ва ширкатлари Устав фондлари ҳамда бошқа мол-мулкида улушбай иштироки, шунингдек тўлалигича хорижий инвесторларга тегишли бўлган хўжалик жамиятлари ва ширкатларини барпо этиш ҳамда ривожлантириш бор.

Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун имтиёзларнинг бекор қилиниши хорижий инвесторлар учун инвестициялаш шартларини ёмонлаштирди деб эътироф этганда суд аввало уларнинг мулкий манфаатларидан келиб чиқди. Имтиёзлар бекор қилинганида бошқа ўзгармас шартларда корхонанинг соф фойдаси камайиши сабабли, тегишинча, унинг устав фондида иштирок этишдан хорижий инвесторнинг даромади ҳам камаяди. Мазкур ҳолатни хорижий муассислар учун инвестициялаш шартларининг ёмонлашиши деб эътироф этиш керак.

Шу сабабли 320-II-сон Қонун кучга киргунга қадар, яъни 2002 йил 19 январгача рўйхатдан ўтказилган, ногиронлар меҳнатидан фойдаланадиган қўшма корхоналар, юқорида баён қилинганидек, уларга илгари солиқларни тўлаш бўйича берилган имтиёзлардан корхона рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб 10 йил мобайнида фойдаланиш ва ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиб хўжалик судига мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадир.

Бунда суд, юқорида кўрсатилганидек, ҚК хорижий инвесторларига уларни инвестициялаш шартларини кафолатлайдиган қонун ҳужжатлари қоидаларини қонунга биноан қўллаб, ҚКнинг тўғри позициясини тўлалигича эътироф этди.



Мазкур материал Германия техник ҳамкорлик жамияти

кўрсатаётган техник мадад туфайли амалга оширилган




Время: 0.0330
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск