ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари шарҳлар билан / Савдо фаолиятини олиб бориш ҳамда НКМдан фойдаланиш тартибига оид масалалар /

Ёқилғи-мойлаш материалларини лицензиясиз сотиш тўғрисидаги низо бўйича

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЁКИЛГИ-МОЙЛАШ МАТЕРИАЛЛАРИНИ

ЛИЦЕНЗИЯСИЗ СОТИШ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗО БЎЙИЧА

          


ИШНИНГ МОҲИЯТИ*


Корхонанинг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиши текширилаётганда солиқ органи ёнилғи-мойлаш материаллари (ЁММ) тегишли лицензия олинмасдан сотилганлиги фактини аниқлади. Бу нарса қонун ҳужжатларини бузиш сифатида баҳоланиб, юридик шахсга нисбатан молиявий жазо қўлланди - мазкур сотишдан олинган барча даромад олиб қўйилиб, худди шунча миқдорда жарима солинди. Корхона эса органнинг хулосасига қўшилмади ва хўжалик судига у чиқарган ҳукмни қонуний эмас, деб топиш тўғрисида даъво аризаси билан мурожаат қилди.



СОЛИҚ ОРГАНИНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Корхоналар (ташкилотлар)га фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқи учун махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисида низом (Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 19 апрелдаги “Фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”* 215-сон қарорига илова) 2-бандининг ўн биринчи хатбошисига мувофиқ (бугунги кунда амал қилмайди - таҳр. изоҳи) нефть маҳсулотларини сотишга доир фаолият лицензияланиши керак. Тегишинча, корхона томонидан ЁММни лицензиясиз сотиш қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланади ҳамда молиявий жазони қўллаш қонуний ва асослангандир.



КОРХОНАНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Корхоналар (ташкилотлар)га фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқи учун махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисида низом Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида” 236-сон қарорига 2-сон илова I бўлими - “Ҳукуматнинг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати”нинг 1-бандига мувофиқ, ўз кучини йўқотган. Нефть маҳсулотларини сотиш ҳуқуқига лицензия олиш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва расмийлаштириш тартиби билан белгиланган талабларга кўра (Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 18 сентябрдаги “Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларининг ишини такомиллаштириш ва республика истеъмолчиларини нефть маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 397-сон қарорига 1-сон илова) (бугунги кунда амал қилмайди - таҳр. изоҳи), лицензияни фақат корхонага тегишли бўлган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси орқали сотишга олиш зарур. Корхона эса ЁММни сотишни харидор юридик шахсларга бевосита нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича амалга оширган.

Шу тариқа, унга молиявий жазо асоссиз равишда қўлланган.



СУДНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ


Суд иш материалларини ўрганиб, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги хулосаларга келди:

- Корхоналар (ташкилотлар)га фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқи учун махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисида низом нефть маҳсулотларини сотишга доир фаолиятни албатта лицензиялаш тартибини назарда тутар эди. ЁММни тегишли лицензия олмасдан туриб сотиш, кўрсатилган ҳужжат талабларига зид келади;

- корхона томонидан ЁММ сотилиши пайтида Вазирлар Маҳкамасининг 215-сон қарори ҳали ўз кучини йўқотмаган эди, шу сабабли, корхонанинг ўша пайтда унинг қоидалари амал қилмаслиги тўғрисида важи асосли эмас;

- Солиқ кодекси 135-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига мувофиқ, лицензия олмасдан фаолият турлари билан шуғулланганлик учун ушбу фаолиятдан олинган барча даромад (фойда) ва шунча миқдорда жарима ундирилади.

Баён этилганлар асосида солиқ органининг тегишли лицензия олмасдан туриб ЁММ сотишдан олинган даромадни олиб қўйиш ва шунча миқдорда жарима солиш бўйича ҳаракатлари суд томонидан қонун талабларига мувофиқ деб топилди.




Ш А Р Ҳ


Мазкур низо хўжалик судининг уч суд инстанциясидан, шу жумладан кассация инстанциясидан ўтди.

Суд учун баён қилинган даъво талабларини қондириш ёки қондиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш пайтида бир қатор қуйидаги жиҳатларни аниқлаб олиш муҳим жиҳат бўлди.

Биринчидан, қандай ҳолларда ЁММ сотилиши мажбуран лицензияланиши керак эди. Мазкур низода лицензиялаш тўғрисидаги қонун қоидалари корхона томонидан ЁММ автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасидан фойдаланмасдан харидорларга бевосита нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича сотилишини қамраб оладими ва тегишли лицензия олмасдан амалга оширилган ушбу сотиш қонунийми эканлигини ҳам белгилаб олиш зарур эди.

Иккинчидан, солиқ органи томонидан сотилишдан олинган барча даромадни олиб қўйиш шаклида, худди шунча миқдорда жарима солган ҳолда молиявий жазонинг қўлланиши асосланганми?

Суд ҳужжатларининг мазмунидан келиб чиқиб, суд белгиладими, корхона ЁММ сотилишини Вазирлар Маҳкамасининг 215-сон қарорини бекор қилган Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги “Фаолиятнинг айрим турларини лизензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида” 236-сон қарори кучга киргунига қадар амалга оширган. Тегишинча, ушбу пайтда корхоналар (ташкилотлар)га фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқи учун махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисида низом (Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 19 апрелдаги “Фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 215-сон қарорига илова) 2-бандининг ўн биринчи хатбошисида белгиланган нефть маҳсулотларини сотишга доир фаолиятни мажбуран лицензиялаш тўғрисидаги қоидалар ўз кучини тўлиқ сақлаган эди. Низомда бевосита харидорларга нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича ёки автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси орқали сотиш бобида даражага бўлиш назарда тутилмаганлиги сабабли, тегишинча, корхона томонидан ЁММ сотиш чоғида лицензия олиш тўғрисидаги талаблар иккала ҳолатга татбиқ этилади. Суд шу тариқа корхона томонидан ЁММ бевосита харидорларга автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасидан фойдаланмасдан сотилганда у мажбуран лицензия олиш тўғрисидаги талабларни бузган деган хулосага келди.

Корхонанинг лицензия олиш тўғрисидаги талаблар фақат ЁММни автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали сотишга татбиқ этилиши тўғрисидаги важига батафсилроқ тўхташ маънога эга бўлади. Гап шундаки, нефть маҳсулотларини сотиш ҳуқуқига лицензия олиш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва расмийлаштириш тартиби (Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 18 сентябрдаги 397-сон қарорига 1-сон илова) нефть маҳсулотларини автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали сотиш ҳолларига татбиқ этилган. Мазкур ҳужжат, унинг 1-бандига кўра, халқ хўжалиги ва аҳолининг нефть маҳсулотларига эҳтиёжини янада тўлароқ таъминлаш, уларни автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктларида ҳуқуқбузарликлар олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш, хизмат кўрсатиш  маданиятини яхшилаш учун ишлаб чиқилган. Унда бошқа шартлар билан бир қаторда нефть маҳсулотларини сотиш ҳуқуқини олишлари учун автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларига қўйиладиган талаблар белгиланган. Шу тариқа, кўрсатилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг мавжудлиги ҳали нефть маҳсулотларини автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларисиз сотишни лицензиясиз олиб бориш мумкин деган маънони англатмайди, чунки  Корхоналар (ташкилотлар)га фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқи учун махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисида низом амал қилмоқда эди, унга кўра, юқорида кўрсатилганидек, ҳар қандай нефть маҳсулотларини сотиш лицензияланиши керак. Солиқ кодекси 135-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига кўра эса фаолиятнинг лицензияланадиган турлари билан лицензиясиз шуғулланганлик учун ундан олинган барча даромад (фойда) ва худди шунча миқдорда жарима ундирилади.

Юқорида келтирилган қонун қоидаларидан келиб чиқиб, суд солиқ органи томонидан корхонага нисбатан молиявий жазо тўғри қўлланган, деб топди.

Бугунга келиб, нефть маҳсулотларини сотиш ҳуқуқига лицензия олиш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва расмийлаштириш тартиби ҳам, Корхоналар (ташкилотлар)га фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқи учун махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисида низом ҳам ўз кучини йўқотган. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ҳозирги вақтда қуйидагилар амал қилишини эътиборда тутишлари муҳимдир:

- Амалга оширилиши учун лицензия талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати (Олий Мажлиснинг 2001 йилнинг 12 майдаги 222-II-сон “Амалга оширилиши учун лицензия талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида” қарорига 1-сон илова);

- Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисида низом (нефть маҳсулотларини автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотишлардан ташқари) (Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги “Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисида низомларни тасдиқлаш ҳақида” 289-сон қарорига 1-сон илова);

- Нефть маҳсулотларини автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисида низом (кўрсатилган қарорга 2-сон илова).

Ушбу меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қоидаларига кўра, тегишли нефть маҳсулотларини автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали ҳам, улардан фойдаланмасдан сотиш ҳам лицензияланиши керак. Солиқ кодекси 135-моддаси биринчи қисмининг 6-бандида белгиланган молиявий жазони қўллашдан қочиш учун субъектларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга қатъиян риоя этишлари муҳимдир.


-------------------------

*) Низони кўриш чоғида 2001 йил давридаги ҳолат бўйича қонун ҳужжатлари қўлланган.



Мазкур материал хўжалик судларига Германия техник

ҳамкорлик жамияти кўрсатаётган техник мадад туфайли

амалга оширилган.













































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск