ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари шарҳлар билан / Савдо фаолиятини олиб бориш ҳамда НКМдан фойдаланиш тартибига оид масалалар /

Якка тартибдаги тадбиркорларга товарларни реализация қилиш тартибидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги низо бўйича

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАРГА

ТОВАРЛАРНИ РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШ

ТАРТИБИДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗО БЎЙИЧА



ИШНИНГ МОҲИЯТИ

      

2003 йил сентябрида солиқ органи корхона 2000-2002 йиллар учун бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўғри ҳисоблагани ва тўлаганини текширди. Корхона ўзи ишлаб чиқарган халқ истеъмоли моллари ва импорт истеъмол товарларини (бундан кейин биргаликда “товарлар” деб номланади) улгуржи сотиш қоидаларини бузганлиги аниқланди: улар якка тартибдаги тадбиркорларга ўзларида назорат-касса машиналари мавжудлиги ва уларнинг солиқ инспекциясида рўйхатдан ўтказилганлиги далилини тасдиқлайдиган ҳужжатлар тақдим этилмасидан сотилган. Шунга асосан молиявий жазо қўллаш: мазкур сотишдан корхона олган бутун даромадни ундириш ва худди шунча миқдорда жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Корхона буни асоссиз деб ҳисоблади ва чиқарилган қарорни бекор қилиш тўғрисида илтимос билан хўжалик судига мурожаат қилди.



КОРХОНАНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Молиявий жазо нотўғри қўлланилган, чунки товарлар якка тартибдаги тадбиркорларга кичик туркумлар билан сотилган (яъни улгуржи сотиш далили мавжуд эмас). Бунда улар корхонага барча талаб қилинадиган ҳужжатларни, яъни:

- чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқи билан якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлигини;

- турғун чакана савдо учун шароитлар мавжудлигини тасдиқлайдиган (шу жумладан бозорларда турғун савдо шохобчаларини ижарага олиш шартномалари) ҳужжатларни тақдим этганлар.



СОЛИҚ ОРГАНИНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Ишлаб чиқарувчи корхоналар ва улгуржи етказиб берувчилар товарларни якка тартибдаги тадбиркорларга фақат улар томонидан назорат-касса машиналари мавжудлиги ва уларнинг солиқ инспекциясида рўйхатдан ўтказилгани тасдиқлангандагина сота оладилар. Мазкур шартга риоя қилмаслик товарларни улгуржи сотиш қоидаларини бузиш сифатида қаралади, бунинг учун корхона Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 августдаги “Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида” 280-сон қарорига асосан жавобгарликка тортилган.



СУДНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ


Суд иш материалларини ўрганиб, тарафларнинг тушунтиришини тинглаб, шундай хулосаларга келди:

- Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 мартдаги “Истеъмол товарлари билан улгуржи ва чакана савдо қилишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 125-сон қарори 2-бандининг тўртинчи хатбошиси (бугунги кунда чиқариб ташланган) кўрсатишича, жисмоний шахсларга товарларни улгуржи сотиш нақдсиз ҳисоб-китоб бўйича майда туркумлар билан фақат улар юридик шахсни ташкил этмаган тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилганда ва турғун чакана савдо учун шароитлар мавжуд бўлганида амалга оширилиши керак;

- Вазирлар Маҳкамасининг “Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори 7-бандига мувофиқ (Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг истеъмол товарлари олиб келиш ва сотиш масалалари бўйича айрим қарорларига ўзгартириш, қўшимчалар киритиш ва уларнинг айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида” 446-сон қарорига 1-илованинг 13-бандига кўра ўзгартиришлар киритилгунга қадар таҳрирда) Вазирлар Маҳкамасининг 125-сон қарори билан белгиланган юридик шахслар (товар ишлаб чиқарувчи корхоналар ва уларни улгуржи етказиб берувчилар) томонидан товарларни улгуржи сотиш тартиби бузилганлиги учун хўжалик юритувчи субъектлардан ушбу фаолиятдан олинган бутун даромад (фойда) ундириб олинади ва айбдор мансабдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилган ҳолда шу миқдорда жарима солинади;

- товарларни майда туркумлар билан сотиш улгуржи савдо ҳисобланмайди;

- якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тақдим этилган, уларнинг юридик шахсни ташкил этмаган тадбиркорлар сифатида рўйхатдан ўтказилиши ва турғун чакана савдо учун шароитларнинг мавжудлиги фактини тасдиқлайдиган ҳужжатлар Вазирлар Маҳкамасининг 125-сон қарори билан тасдиқланган талабларга мувофиқ келади;

- Вазирлар Маҳкамасининг 125-сон қарорида улар томонидан товарлар юридик шахслардан харид қилинганида якка тартибдаги тадбиркорларнинг назорат-касса машиналарининг мавжудлиги ва уларнинг ДСИда рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида маълумотларни мажбурий тарзда тақдим этишлари хусусида талаб тўғридан-тўғри белгиланмаган;

- импорт истеъмол товарларини сотиш қисмида Вазирлар Маҳкамасининг 280-сон қарори 7-банди бўйича молиявий жазони қўллаш фақат МИСВ, ДБҚ, МВ, ТИАВнинг Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 25 сентябрда 1175-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб келинадиган истеъмол товарлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида” қарори 2002 йил 5 октябрда кучга кирганидан кейин қонуний бўлади (бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган истеъмол товарларининг рўйхати қабул қилиниши муносабати билан (ИВ, ТИАА, ДБҚ  МВнинг Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 21 майда 1242-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) ўз кучини йўқотган).

Баён этилганлар асосида биринчи инстанция суди корхонанинг талабларини қондирди ва солиқ органининг молиявий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорини нотўғри деб топди.

Биринчи инстанция суди хулосаларининг тўғрилиги ва асослилигини юқори судларнинг апелляция ва кассация инстанциялари тасдиқлади.




Ш А Р Ҳ


Шуни эслатиш муҳимки, кўрсатилган низонинг моҳияти бўйича қарор чиқараётганда суд умуман олганда 2002 йил октябридаги ҳолат бўйича амал қилган қонунчилик қоидаларига амал қилди, чунки айни 2000-2002 йиллар даври давлат солиқ хизмати органлари ўтказган текшириш билан қамраб олинган эди. Бунда бугунги кунга келиб Вазирлар Маҳкамаси 280-сон қарорининг 7-банди бўйича товарларнинг улгуржи сотилиши тартибини бузганлик учун молиявий жазо қўллаш масалаларини меъёрий-ҳуқуқий тартибга солиш билан боғлиқ вазият бир қадар ўзгарди, бу ҳақда мазкур материалнинг якуний қисмида айтилади.

Кўриб чиқилган низонинг моҳияти бўйича қуйидаги жиҳатларга тўхташни зарур деб биламиз.

Юридик шахслар (ишлаб чиқарувчилар ва улгуржи етказиб берувчилар) томонидан товарларни якка тартибдаги тадбиркорларга сотишнинг Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 мартдаги “Истеъмол товарлари билан улгуржи ва чакана савдони тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 125-сон қарори 2-бандининг тўртинчи хатбошиси билан белгиланган мажбурий шартлари қуйидагилардир:

- нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича сотиш;

- майда туркумлар билан сотиш;

- якка тартибдаги тадбиркорларни юридик шахсни ташкил қилмаган субъектлар сифатида рўйхатдан ўтказиш;

- турғун чакана савдо учун шарт-шароитларнинг мавжудлиги.

Бунда, кўрсатилган меъёрий-ҳуқуқий қоиданинг маъносидан келиб чи??анидек, юридик шахс якка тартибдаги тадбиркор билан товарларни майда туркумлар билан сотишга доир шартномавий ҳуқуқ муносабатларига киришдан олдин моҳиятан юқорида кўрсатилган талабларга риоя этилганлигига ишонч ҳосил қилиши керак (бироқ шуни таъкидлаш лозимки, келтирилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда кўрсатилган талабларга якка тартибдаги тадбиркорнинг риоя қилишини текшириш корхоналар - ишлаб чиқарувчилар ва улгуржи етказиб берувчилар учун бевосита мажбурият эканлиги белгилаб қўйилмаган). Кўриб чиқилган низода корхона якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганлигини кўрсатди:

- юридик шахсни ташкил этмаган тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилганлигини - белгиланган намунада давлат рўйхатидан ўтказилганлик гувоҳномаси;

- турғун чакана савдо учун шарт-шароитлар мавжудлигини - шу жумладан бозорларда турғун савдо шохобчаларини ижарага олиш шартномаси.

Бунда Вазирлар Маҳкамаси 125-сон қарорининг 2-бандида айни қандай шартлар ёки уларнинг жами тасдиқлаш учун мажбурий шартлар эканлиги ойдинлаштирилмаган. Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорда давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказилган назорат-касса машинасининг мавжудлиги факти тасдиғи мажбурий тартибда тақдим этилишининг зарурлиги кўрсатилмаган. Шу тариқа, суд эгалик қилиш ва фойдаланишда турғун савдонинг турғун савдо шохобчалари сингари объектларининг мавжудлиги тўғрисида тақдим этилган ҳужжатлар “турғун чакана савдо учун шарт-шароитларнинг мавжудлиги”ни тасдиқлаш фактини эътироф этиш учун етарли ҳисобланишидан келиб чиқди.

Вазирлар Маҳкамаси 280-сон қарорининг 7-бандида шундай қоида мавжудки, унга асосан юридик шахсларга (корхоналар - ишлаб чиқарувчилар ва улгуржи етказиб берувчиларга) Вазирлар Маҳкамасининг 125-сон қарори билан белгиланган товарларни улгуржи сотиш тартибини бузганлик учун молиявий жазо қўлланиши мумкин эди. Бунда, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳиятини расман тушунишдан келиб чиқиб, суд мазкур молиявий жазоларни қўллаш, фақат Вазирлар Маҳкамасининг 125-сон қарори билангина ўрнатилган қоидаларга риоя этмаган ҳолда, қонунийлик ва асослилик мезонларига жавоб беради деб ҳисоблайди. Бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган талабларга риоя этилмаганлигига келсак, ўша пайтда Вазирлар Маҳкамаси 280-сон қарорининг 7-банди бўйича жарима жазосини қўллаш учун расмий асослар мавжуд эмас эди.

Шу тариқа, суд Вазирлар Маҳкамаси 125-сон қарорнинг матнида юридик шахслар (корхоналар - ишлаб чиқарувчилар ва улгуржи етказиб берувчилар) учун якка тартибдаги тадбиркорлардан уларда давлат солиқ хизматининг ҳудудий органларида рўйхатдан ўтказилган назорат-касса машиналари мавжудлигини тасдиқлайдиган маълумотлар (ҳужжатлар) тақдим этишни талаб қилиш зарурлигини белгилайдиган қоидалар мавжуд эмаслиги сабабли юридик шахс томонидан кўрсатилган фактни тасдиқлайдиган ҳужжатларни тақдим этмаган якка тартибдаги тадбиркорларга товарлар сотилиши “Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 мартдаги 125-сон қарори билан белгиланган халқ истеъмоли товарларини улгуржи сотиш тартибини бузиш” сифатида қараб бўлмаслиги тўғрисидаги хулосага келди.

Айтилганлардан келиб чиқиб, юридик шахс товарларни якка тартибдаги тадбиркорга сотишдан олган бутун даромадни олиб қўйиб, худди шунча миқдорда жарима жазосини қўллаш нотўғри ва қонун ҳужжатларига мувофиқ эмас, деб топилди.

Шуни таъкидлаш лозимки, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг истеъмол товарлари олиб келиш ва сотиш масалалари бўйича айрим қарорларини ўзгартириш, қўшимчалар киритиш ва уларнинг айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида” 446-сон қарорига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси 125-сон қарори 2-бандининг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташланди, бироқ юридик шахслар (ишлаб чиқарувчилар ва улгуржи етказиб берувчилар) томонидан товарларни майда туркумлар билан якка тартибдаги тадбиркорларга сотишга йўл қўядиган қоида амалда сақланди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси 280-сон қарори 7-бандининг мазмуни ўзгартирилди. Унга Вазирлар Маҳкамасининг 446-сон қарори билан киритилган ўзгартиришлар худди шу миқдорда жаримани қўллаган ҳолда товарларни якка тартибдаги тадбиркорларга улгуржи сотиш тартибини бузганлик учун юридик шахслар (ишлаб чиқарувчилар ва улгуржи етказиб берувчилар) олган бутун даромадни ундириш кўринишидаги молиявий жазони қўллаш соҳасини жиддий тарзда кенгайтиради: кўрсатилган бандни қўллаш учун ҳуқуқий асос сифатида Вазирлар Маҳкамаси 125-сон қарорининг қоидалари билан бир қаторда Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги “Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” 407-сон қарори ва у билан тасдиқланган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини рўйхатдан ўтказиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида низом қоидалари ҳам чиқади.

Келтирилган Низомда, хусусан, улар томонидан чакана савдо фаолияти турғун савдо шохобчалари орқали амалга оширилганда якка тартибдаги тадбиркорларга қўйиладиган талаблар белгиланади. 30-бандда белгиланган товарларни мажбурий тарзда назорат-касса машиналарини қўллаган ҳолда сотиш талаби ана шундай талаблардан биридир. Бундан ташқари, унинг 11-банди иккинчи хатбошисига кўра юридик шахслар томонидан товарлар майда туркумлар билан турғун савдо шохобчалари орқали чакана савдо билан шуғулланадиган жисмоний шахсларга сотилганида шартномага харидор рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органининг турғун савдо шохобчасининг мавжудлиги ва назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида маълумотномаси илова қилиниши керак.

Бунда шунга эътибор қаратилиши лозимки, Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини рўйхатдан ўтказиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида низом 2-бандининг учинчи хатбошисига кўра улгуржи савдо дейилганда товарларни йирик туркумлар билан сотишни назарда тутадиган савдо соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш тушунилади. Шубҳасиз, якка тартибдаги тадбиркорларга товарларни майда туркумлар билан сотишни, кўрсатилган Низомда белгиланганидек, улгуржи савдога киритиш анча қийин. Ҳолбуки, Вазирлар Маҳкамаси 280-сон қарорининг 7-банди айни товарларни улгуржи сотиш тартибини бузганлик учун молиявий жавобгарлик чораларини назарда тутади.

Бугунги кунда қонун ҳужжатларидаги белгиланган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқилган масалалар бўйича муайян суд амалиёти ҳали шаклланмаган.



Мазкур материал Германия техник ҳамкорлик жамияти

кўрсатаётган техник мадад туфайли амалга оширилган


















Время: 0.0169
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск