ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари шарҳлар билан / Суд қарорларни ижро этиш билан боғлиқ масалалар /

Суд ижрочилари ҳаракатларининг ноқонуний этиб тан олиш тўғрисидаги низо бўйича

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

СУД ИЖРОЧИЛАРИ ХАРАКАТЛАРИНИНГ

НОҚОНУНИЙ  ЭТИБ  ТАН  ОЛИШ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗО БЎЙИЧА



ИШНИНГ МОҲИЯТИ


Хўжалик судига юридик шахс Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техник жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг ҳудудий бўлинмаси (кейинги ўринларда - давлат органи)дан хўжалик суди томонидан юридик шахс билан қарздор корхона ўртасидаги низо хусусида қабул қилинган ҳал қилув қарори асосида берилган ижро варағининг унинг мансабдор шахслари ўз вақтида ижро этмаганлиги учун етказилган зарар суммаларини ундириш илтимоси билан мурожаат қилди.



ЮРИДИК ШАХСНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Юридик шахс давлат органига қарздор корхона мол-мулкидан 5 млн сўм ундириш тўғрисидаги ҳал қилув қарори асосида хўжалик суди томонидан берилган ижро варағини тақдим этди. Қонун ҳужжатларида белгиланган икки ойлик муддатда ундириш амалга оширилмаган. Суд ҳужжатини ўз вақтида бажармаслик натижасида юридик шахсга бой берилган фойда кўринишида зарар етказилган, зеро агар у ўз муддатида амалга оширилганда эди, қарздор корхонанинг мол-мулкини сотишдан келиб тушган маблағларни юридик шахс депозит омонат сифатида банкка киритиши ва даромад (йилига 12 фоиз) олиши мумкин эди.



ДАВЛАТ ОРГАНИНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Суд ижрочилари томонидан ундиришни қарздор корхонанинг мол-мулкига қаратишга доир барча зарурий чоралар кўрилган: йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат бошқармаси органларига рўйхатдан ўтказилган автотранспорт воситаларининг мавжудлиги тўғрисида, давлат кўчмас мулк кадастри органларига қарздор корхона мулкида кўчмас мулк мавжудлиги тўғрисида ва ҳоказо тегишли сўровномалар тақдим этилган. Натижада, ундиришни қаратиш мумкин бўлган, охиригача қуриб битказилмаган бинонинг борлиги аниқланди. Ушбу бинони савдоларда сотиш учун уни баҳолаш зарур эди, бунга баҳолаш ташкилоти жалб этилган. Давлат органи мансабдор шахсларининг ҳаракатларида айб бўлмаган, чунки суд ҳужжати ижросининг кечиктирилиши қуриб битказилмаган бино қийматини баҳолаш оқибатида юз берган.




УЛАРГА ШАРҲЛАР БИЛАН БИРГА

СУД ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ МАЗМУНИ


2001 йил 29 августдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” 258-II-сон қонун 88-моддасининг учинчи қисмига биноан суд ижрочиси томонидан юридик шахсларга етказилган зарар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда қопланиши керак. Мазкур ҳолда Фуқаролик кодекси 8-моддаси иккинчи қисмининг 6-бандига кўра, бой берилган фойда кўринишида етказилган зарарларни қоплаш бўйича мажбурият пайдо бўлиши учун асос бўлиб Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти ҳудудий бўлинмасининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида юридик шахсга зарар етказиш факти ҳисобланиши керак.

Юридик шахс томонидан эълон қилинган, талабларни қондириш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун суд Фуқаролик кодексининг 990-моддаси бўйича фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик чораларини кўриш учун расмий асослар бўлган-бўлмаганлигини аниқлаши зарур эди. Кўрсатилган модданинг иккинчи қисмига кўра, давлат органи мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида етказилган зарар суднинг ҳал қилув қарорига асосан қопланиши керак.

Кодекснинг кўрсатилган моддасини қўллаш учун асос сифатида юридик шахс томонидан:

- ижро ҳаракатларининг содир этилиш муддатларига риоя қилинмаганлиги;

- зарар етказилганлиги (бой берилган фойданинг мавжудлиги юридик шахс томонидан етказилган зарар сифатида баҳоланган) эълон қилинди.

“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонун 30-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд ижрочиси ижро ҳужжатининг ижро ҳаракатлари ва талабларини ижро ҳужжати келиб тушган кундан эътиборан кўпи билан икки ой муддат ичида амалга ошириши ва ижро этиши лозим. Суд кўрсатилган ижро муддатига давлат органининг ходимлари риоя этмаганлигини аниқлади.

Бироқ, фақат ижрони кечиктириш фактининг мавжудлиги суд томонидан бой берилган фойдани ундириш учун етарли деб топилмади. Уни ундириш учун қуйидагиларни аниқлаш зарур эди:

- давлат органи ходимлари томонидан суд ҳужжатини ўз вақтида ижро этиш учун барча зарур ва қонун томонидан талаб қилинадиган ҳаракатлар қўлланилганми;

- суд ижрочилари томонидан ижро белгиланган муддатларда амалга оширилмаганлигига олиб келган бирор-бир ғайриқонуний ҳаракатлар (ёки ҳаракатсизлик) содир этилганми;

- бой берилган фойдани давлат органида зарарларни қоплаш бўйича мажбурият юзага келган “етказилган зарар” сифатида қараш мумкинми.

“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 45-моддасига мувофиқ, ихтиёрий равишда ижро этиш учун суд ижрочиси томонидан белгиланган муддатнинг ўтганлиги мажбурлаб ижро этиш чораларини қўллаш учун асос бўлади. Мол-мулкни хатлаш ва уни реализация қилиш йўли билан ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш, кўрсатилган Қонун 46-моддасининг 1-бандига кўра, мажбурий ижро этиш чораларидан бири ҳисобланади. Қонуннинг 59-моддасига кўра, қарздор юридик шахснинг қарзларни узиш учун етарли пул маблағлари бўлмаса, ундирув унга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган, қаерда ва кимнинг фойдаланишида бўлишидан қатъи назар, бошқа мол-мулкка (муомаладан чиқарилган ёхуд муомалада бўлиши чекланган мол-мулк бундан мустасно) қаратилади. Бу мол-мулк “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонунда назарда тутилган тартибда хатланади ёки унга нисбатан бошқа ижро ҳаракатлари амалга оширилади.

Суд томонидан белгиланишича, Суд қарорларини ижро этиш департаменти ҳудудий бўлинмасининг ходимлари қўзғатилган ишни юритиш доирасида мазкур ҳолатда уни хатлаш амалга оширилиши мумкин бўлган мол-мулкни аниқлашга доир барча зарур чораларни амалга оширганлар, улар натижасида қарздор корхона ўз мулкида кўчмас мулкка (қуриб битказилмаган бинога) эгалиги аниқланган. Шу тариқа, суд барча зарур ижроия ҳаракатларини содир этиш тўғрисидаги талабларга риоя этилиши бобида суд ижрочилари томонидан Қонун қоидалари бузилмаган деб ҳисоблади.

Суднинг аниқлашича, суд ижрочилари томонидан ҳеч қандай ғайриқонуний ҳаракатлар амалга оширилмаган, яъни улар кўрган барча чоралар “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонун талабларига мувофиқ келган. Шу билан бирга суд ижрочилари томонидан ғайриқонуний ҳаракатсизлик факти ҳам аниқланмаган.

“Зарар етказиш” тушунчасини ва унинг “бой берилган фойда”га нисбатини ойдинлаштириб олиш зарур. Етказилган зарар Фуқаролик кодекси қоидаларида ҳақиқатда етказилган, унинг натижасида юридик шахс реал зиёнлар кўрган зарар сифатида қаралади. Бой берилган фойда деганда, агар унинг ҳуқуқи бузилмаганда ушбу шахс фуқаролик муомаласининг одатий шароитларида оладиган, лекин олинмаган даромадлар тушунилади. Суднинг қайд этишича, Фуқаролик кодексининг 990-моддаси бўйича айни етказилган зарар қопланиши сабабли бой берилган фойда “етказилган зарар” тушунчасини қоплай олмайди ва олинмаган даромадларнинг мавжудлиги юридик шахс эълон қилган қопламни давлат органи томонидан тўлаш учун асос сифатида қаралиши мумкин эмас. Суд ҳужжатининг ижросини кечиктириш натижасида юридик шахсга зарар етказилмаган.

Шу тариқа, суд юридик шахс талабларининг нотўғрилиги ҳақидаги хулосага келди ва уларни қондиришни рад қилди. Юқори инстанциялар биринчи инстанция суди хулосаларининг қонунийлиги ва асослилигини тўла тасдиқлади ҳамда қарорни бекор қилиш учун асосларни топмади.

Айтилганлардан келиб чиқиб, субъектларга худди шундай вазиятларда суд қарорларини ижро этиш бўйича органлар билан низога киришишдан олдин, қоплам тўлаш учун расман асослар мавжудлигини асослаш учун, айни зарар етказилганлигини, яъни реал зиёнлар (агар улар мавжуд бўлса) мавжудлигини исботлаш тавсия қилинади.



Мазкур материал Германия техник ҳамкорлик жамияти

кўрсатаётган техник мадад туфайли амалга оширилган









Время: 0.0198
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск