ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари шарҳлар билан / Бошқа масалалар /

Корхона хизматчиларининг ўртача йиллик сонини аниқлаш тўғрисидаги низо бўйича

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

КОРХОНА ХИЗМАТЧИЛАРИНИНГ

ЎРТАЧА ЙИЛЛИК СОНИНИ АНИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗО БЎЙИЧА



ИШНИНГ МОҲИЯТИ

        

Давлат солиқ инспекцияси 2003 йилда ногиронлар меҳнатидан фойдаланувчи юридик шахснинг фаолиятини 2001-2002 йилларда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши масаласи бўйича режали текширувдан ўтказди. Текширувда аниқланишича, қўшилган қиймат солиғига доир имтиёзни нотўғри қўллаш туфайли бюджетга 10 миллион сўм миқдоридаги ??С ўтказилмаган. Текшириш натижалари бўйича тузилган далолатномада бу солиқ тўғрисидаги қонунларни бузиш деб баҳоланди, солиқ суммаси қўшимча ҳисоблаб ёзилди, тўловни кечиктирганлик учун жарима ва пеня қўлланди. Орган мазкур суммаларни сўзсиз тартибда ундириш тўғрисида қарор чиқарди ва инкассо топшириқномасини берди, юридик шахснинг ҳисоб-китоб рақамида пул маблағлари бўлмаганлиги сабабли у ижро этилмай қолдирилди. Солиқ органи унга боқимандани ва ҳисоблаб ёзилган молиявий жазо суммаларини сўндириш тўғрисида ёзма талабнома юборди, у ҳам қаноатлантирилмади.

ДСИ хўжалик судига ундиришни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисида даъво аризаси билан мурожаат қилди. Юридик шахс давлат органи томонидан қабул қилинган қарорни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида муқобил даъво аризасини берди.

       


ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ

ОРГАНИНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


??С тўловчиси ҳисобланган юридик шахс ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни сотиш чоғида унинг айланмаларига қўшилган қиймат солиғини ҳисобламаган, ҳисобварақ-фактураларни “??Сни ҳисобламаган ҳолда” ёзиб, қонун билан белгиланган, ногиронлар меҳнатидан фойдаланадиган корхонани уни тўлашдан озод қиладиган имтиёзни қўллаган. Ногирон ходимлар корхонада ишловчилар умумий сонининг ярмидан камини ташкил қилган. Жавобгар ишловчиларнинг камида эллик фоизи ногиронлар бўлган ташкилотларга берилган ??Сни тўлашга доир имтиёздан фойдаланишга ҳақли эмас эди. Инкассо топшириқномасини, шунингдек боқимандани ва ҳисоблаб ёзилган молиявий жазо суммаларини сўндириш тўғрисидаги талабларни бажармаслик ундиришни юридик шахс мол-мулкига қаратиш учун асос бўлиб ҳисобланади. ДСИнинг ҳаракатлари қонунга мувофиқдир.



ЮРИДИК ШАХСНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Ходимларнинг умумий миқдори ва унда ногиронларнинг ҳиссасини аниқлаш чоғида фақат ходимлар ҳисобга олиниши керак, чунки қонунда умумий таркибга бошқа шахсларни, шу жумладан улар билан тузилган пудрат шартномалари асосида бир марталик иш турларини бажарувчиларни киритиш назарда тутилмаган. Бундай шахслар юридик шахснинг ходимлари ҳисобланмайди, тегишлича, улар имтиёзни қўллаш ҳуқуқини олиш учун умумий миқдор таркибига киритилмаслиги керак. Ногиронлар ходимлар сонининг тенг ярмини ташкил этади. Шу сабабли юридик шахс қонун тақдим этган имтиёздан фойдаланиш ва ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни сотиш бўйича айланмаларга ??С ҳисоблаб ёзмаслик учун тўла ҳуқу??а эга эди. Солиқ органининг ҳаракатлари тўғри эмас.




СУДНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ


Суд иш материалларини ўрганиб, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларни аниқлади:

- юридик шахс сотиш бўйича айланмаларга ??Сни ҳисоблаб ёзмасдан ишлаб чиқариш фаолиятини юритиб, ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни сотиш бўйича хўжалик операцияларини амалга оширган;

- ташкилотда ишловчилар таркибига икки тоифадаги шахслар кирган: 80 ходим ва пудрат шартномалари ва фуқаролик-ҳуқуқий тусидаги бошқа шартномалар бўйича ишларни бажарадиган 5 фуқаро. Умумий миқдор саксон беш кишини ташкил қилган;

- 40 нафар ногирон юридик шахснинг ходими ҳисобланган, улар умумий миқдорнинг эллик фоизидан камни ташкил қилган.

Қонун қоидаларини таҳлил қилиб, суд қуйидагиларни белгилади:

- Солиқ кодекси 71-моддаси биринчи қисмининг 35-бандига мувофиқ, ??С тўлашдан ишловчилари умумий сонининг эллик фоизини ногиронлар ташкил қилган юридик шахсларгина озод қилинган;

- Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида йўриқнома 25-банди 30-кичик бандининг иккинчи хатбошисига кўра, юридик шахс имтиёз олиш ҳуқуқини белгилаш учун ходимлар сони билан бир қаторда корхона штатида турмаган (пудрат шартномаси ва фуқаролик-ҳуқуқий тусидаги бошқа шартномалар бўйича ишларни бажарадиган) шахслар сонини ҳам ҳисобга олиши керак эди;

- Солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловлар бўйича қарзларни корхона ва ташкилотларнинг мол-мулкига қаратиш тартиби тўғрисида низом 3-бандининг учинчи хатбошисига мувофиқ, ундириш юридик шахснинг мол-мулкига қаратилиши керак, чунки солиқ органининг боқиманда ва жарима жазо суммаларини сўндириш тўғрисидаги ёзма талаби қаноатлантирилмай қолдирилган.

Суд қуйидаги хулосаларга келди:

- давлат солиқ хизмати органининг ҳаракатлари ва у текшириш натижалари бўйича қабул қилган қарор қонунга мувофиқ;

- юридик шахснинг талаблари тўғри эмас.

Баён этилганлар асосида хўжалик суди солиқ органининг талабини қаноатлантирди ва ундиришни қарздорнинг мол-мулкига қаратди, айни вақтда юридик шахснинг муқобил даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилди. Иш юқори инстанцияларда қайта кўрилганда биринчи инстанция суди қабул қилган ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асослар топилмади.




Ш А Р Ҳ


Мазкур низони кўриб чиқиш чоғида суд охир-оқибатда ишнинг якунини белгилаган ва унинг қарор қабул қилишига таъсир кўрсатган қуйидаги ҳолатларни аниқлаши зарур эди:

- ногиронлар меҳнатидан фойдаланадиган юридик шахслар учун қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёз белгилаган қонун қоидаларининг ва уни қўллаш ҳуқуқини олиш учун қонун ҳужжатлари тақдим этадиган талабларнинг моҳиятини;

- низо тарафи бўлган ташкилот томонидан имтиёз қўлланишининг тўғрилигини;

- қонун билан белгиланган имтиёздан тўғри фойдаланилганлигини аниқлаш учун ташкилот ходимларининг умумий сонига киритиладиган шахслар тоифаларини, шунингдек ногиронларнинг миқдор таркибини.

Солиқ кодекси 71-моддаси биринчи қисмининг 35-бандига мувофиқ, “ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, “Нуроний” жамғармаси ва “Ўзбекистон чернобилчилари” уюшмаси мулкида бўлган, ишловчилари умумий сонининг эллик фоизини ногиронлар ташкил қилган юридик шахслар ишлаб чиқараётган товарлар ҳамда бажараётган ишлар ва кўрсатаётган хизматлар (савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва тайёрлов фаолияти билан боғлиқ ишлар ва хизматлар бундан мустасно)”* товарлар (ишлар, хизматлар)нинг сотилиши қисмида қўшилган қиймат солиғини тўлашдан озод қилинади.

Низо иштирокчиси бўлган юридик шахс томонидан белгиланган имтиёздан фойдаланишнинг тўғрилигини белгилайдиган энг муҳим шартлардан бири ишловчи шахслар умумий сонининг таркиби ва ногиронларнинг ундаги ҳиссаси ҳисобланади.

Иш материалларидан кўринадики, ташкилотда фаолиятни амалга оширган жисмоний шахслар икки тоифага бўлинган:

- ходимлар;

- фуқаролик-ҳуқуқий тусидаги шартномалар бўйича ишларни бажарган шахслар.

Меҳнат кодексининг 14, 72-моддаларига мувофиқ, ходим бўлиб меҳнат шартномасининг тарафи бўлган, муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишни ички меҳнат тартибига бўйсунган ҳолда тарафлар келишуви, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар билан белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бажарадиган жисмоний шахс ҳисобланади. Юридик шахс ходимларининг сони саксон кишини ташкил қилган.

Жисмоний шахсларнинг иккинчи тоифаси - тузилиши ва ижро этилиши Фуқаролик кодекси қоидаларига асосан (631-655, 703-708 ва бошқа моддалар) амалга ошириладиган пудрат, ҳақ эвазига хизматлар кўрсатиш шартномалари ва бошқа фуқаролик-ҳуқуқий тусидаги шартномалар тарафларидир. Кўрсатилган шахслар шартномалар билан белгиланган ишларни бажариш чоғида корхонадаги ички меҳнат тартиби қоидалари, локал ҳужжатларга ва ходимлар учун мажбурий ҳисобланган ўз шартномавий мажбуриятларини бажаришнинг бошқа шартларига бўйсунмайдилар. Иккинчи тоифадаги шахслар ташкилотда беш кишини ташкил қилган.

Солиқ кодекси 71-моддаси биринчи қисмининг 35-банди фақат “умумий миқдор” тушунчасидан фойдаланиб, унга қандай тоифалардаги шахсларни: фақат ходимларни ёки улар билан бирга фуқаролик-ҳуқуқий тусидаги шартномалар бўйича ишларни бажарадиган шахсларни ҳам киритиш лозимлигини аниқлаштирмасдан келтиради. Суд модомики қонунда бошқа нарса назарда тутилмаган экан, “умумий миқдор”нинг моҳиятини тушуниш чоғида унга ходимлар ва бошқа тоифадагилар киритилишидан келиб чиқиш кераклигини кўрсатди.

Солиқ солиш мақсади учун Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида йўриқнома 25-банди 30-кичик бандининг иккинчи хатбошисига ҳам амал қилиш зарур. Унга мувофиқ, “кўрсатилган имтиёзни олиш ҳуқуқини белгилаётганда ходимларнинг умумий миқдорига корхона штатида турган ходимлар, шу жумладан ўриндошлик бўйича ишлаётганлар, шунингдек корхона штатида турмайдиган шахслар (пудрат шартномаси ва фуқаролик-ҳуқуқий тусидаги бошқа шартномалар бўйича ишларни бажарувчилар) киритилади”.

Суднинг кўрсатишича, юридик шахс умумий миқдорни аниқлаш чоғида ходимларни ҳам, фуқаролик-ҳуқуқий тусидаги шартномалар бўйича ишларни бажарувчи шахсларни ҳам ҳисобга олиши керак эди. Юридик шахснинг фақат ходимлар ҳисобга олинади деган важини суд қонуннинг келтирилган талабига мувофиқ эмаслиги боис эътиборга олмади.

Ногиронлар миқдорини аниқлашда суд қуйидаги ҳолдан келиб чиқди. Солиқ кодекси 71-моддаси биринчи қисмининг 35-бандида баён этилган талаблар моҳиятидан келиб чиқиб, у фақат мазкур шарҳда кўрсатилган тоифадаги шахслардан биринчиси бўйича белгиланади: қонун билан белгиланган имтиёзни қўллаш мақсадида юридик шахсда фақат меҳнат шартномаси бўйича ишлаганлар, яъни Меҳнат кодексига кўра тушуниладиган маънодаги ходимлар ҳисобга олиниши керак. Суднинг кўрсатишича, Солиқ кодексида ҳам, Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномада ҳам ногиронлар таркибига пудрат шартномалари ва бошқа фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича ишларни амалга оширадиган шахсларни ҳам киритиш кераклиги тўғрисида бевосита кўрсатмалар берилмаганлиги сабабли кўрсатилган Қонун 71-моддаси биринчи қисмининг 35-банди қоидаларини айнан тушунишдан келиб чиқиш лозим. Иш материалларидан кўринадики, ногирон ходимлар таркибига қирқ киши кирган.

Суд шуни кўрсатдики, меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ногиронлар миқдори ходимлар ва фуқаролик-ҳуқуқий тусидаги шартномалар бўйича ишлар бажарадиган шахслар умумий миқдорининг эллик фоизидан камни ташкил этганлиги боис юридик шахс белгиланган имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмай, ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни сотиш бўйича айланмаларга ??С ҳисоблаб ёзиши шарт эди.

Молиявий жазо тўғри қўлланганлигини текширишда суд солиқ тўғрисидаги қонунларнинг қуйидаги қоидаларидан келиб чиқди:

- Солиқ кодекси 135-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига кўра “бухгалтерия ҳисобининг йўқлиги ёки уни белгиланган тартибни солиқлар ва йиғимлар бўйича ҳисоб-китобларнинг бузилишига олиб келадиган тарзда бузган ҳолда юритганлик учун солиқ тўловчидан қўшимча ҳисоблаб чиқарилган сумманинг ўн фоизи миқдорида жарима ундирилади”;

- 1995 йил 22 декабрдаги “Муддатида тўланмаган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириб олиш тўғрисида”ги қонуннинг 2-моддасига мувофиқ “тегишли тўловларни тўлашнинг белгиланган муддатлари тугагач, киритилмаган сумма боқиманда ҳисобланади ва, агар қонун ҳужжатларида бошқа нарса назарда тутилмаган бўлса, пеня ҳисоблаб ёзилган ҳолда ундирилади”;

- Солиқ кодекси 135-моддаси биринчи қисмининг 8-бандига кўра “солиқлар ва йиғимлар бўйича тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 0,07 фоиз миқдорида пеня ундирилади, тўлов куни ҳам шунга киради. Пеня ундириш солиқ мажбуриятларини бажаришдан озод қилмайди”.

Кўрсатилганлар асосида суд қўшилган қиймат солиғини қўшимча ҳисоблаб ёзишни, шунингдек соли??а доир ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун молиявий жавобгарлик чораларини қўллаганликни тўғри деб топди.

Солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловлар бўйича қарзларни корхона ва ташкилотларнинг мол-мулкига қаратиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандига мувофиқ, солиқ органи унинг тўлиқ ёки қисман бажарилмаганлиги тўғрисида банк белгиси билан биргаликда инкассо топшириқномасини олган пайтдан бошлаб бир кеча-кундуз давомида қарздорга боқиманда ва жарималарни сўндириш тўғрисида ёзма талабнома юбориб, у бажарилмаган тақдирда ундиришни қарздор мол-мулкига қаратиш хусусида огоҳлантиради. Кўриб чиқилган низода давлат солиқ хизмати органининг ??С, ҳисоблаб ёзилган жарима ва пеняни сўндириш тўғрисидаги талаби кўрсатилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат 3-бандининг учинчи хатбошисида белгиланган ўн кун муддат ичида бажарилмаган.

Шу тариқа, суд ундиришни юридик шахснинг мол-мулкига қаратиш учун қонунда назарда тутилган барча асос ва важларни белгилади, солиқ органининг ҳаракатлари ва у чиқарган қарорни қонуний ҳамда асосланган деб топди.

Ногиронлар меҳнатидан фойдаланадиган ва Солиқ кодекси 71-моддаси биринчи қисмининг 35-бандида белгиланган қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзга даъво қилувчи ташкилотларга ўз томонларидан қонун бузилишларига ҳамда солиқ ва бошқа назорат органлари томонидан молиявий жазо чоралари қўлланишига йўл қўймаслик учун хўжалик суди чиқарган хулосалар ва ҳал қилув қарорини эътиборга олиш тавсия қилинади.


------------------------

*) Мазкур материал мақсадида фақат кўрсатилган меъёрий-ҳуқуқий кўрсатмада берилган икки аломат тавсифланади, чунки айни улар даъвогар билан жавобгар ўртасида юзага келган низонинг сабабчиси бўлган. Булар: умумий миқдор таркиби ва ногиронлар сонининг белгиланган кўрсаткичи.



Мазкур материал Германия техник ҳамкорлик жамияти

кўрсатаётган техник мадад туфайли амалга оширилган


































Время: 0.0069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск