ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари шарҳлар билан / Бошқа масалалар /

Ўтказилган мониторинг якунлари бўйича ноҳақ қўйилган жарима тўғрисидаги низо бўйича

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎТКАЗИЛГАН МОНИТОРИНГ ЯКУНЛАРИ

БЎЙИЧА НОҲАҚ ҚЎЙИЛГАН ЖАРИМА

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗО БЎЙИЧА


ИШНИНГ МОҲИЯТИ

Монополиядан чиқариш  ва рақобатни ривожлантириш органининг ҳудудий бўлинмаси савдо фирмасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун  ҳужжатларига риоя қилиниши мониторингини ўтказди. Унинг натижалари бўйича баённома тузилди, унда қонунбузарлик сифатида сақлаш муддати ўтган товар сотилиши кўрсатилди, шунингдек таркиби бузилган ва ёрлиғида яроқлилик муддати кўрсатилмаган товар сотувда мавжуд эди. Мониторинг маълумотлари бўйича орган мажлиси ўтказилди ва фирмага энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдорида жарима солиш тўғрисида қарор чиқарилди. Хизмат кўрсатувчи банкка фирманинг ҳисоб-китоб варағидан қўлланган жарима суммасини акцептсиз ҳисобдан чиқариш тўғрисида инкассо топшириқномаси топширилди. Фирма бунга рози бўлмади ва хўжалик судига қарорни бекор этиш ва ундирилган маблағларни қайтариш тўғрисида ариза билан мурожаат қилди.



ФИРМАНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш органи ўтказилган мониторинг натижаларини кўриб чиқишнинг таомил талабларини бузган: улар фирма вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқилган, чунки мажлис тўғрисидаги билдирувнома фирмага уни бошлашдан атиги бир неча соат олдин юборилган. Фирмага ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун имконият берилмаган, бу эса унинг қонуний ҳуқуқлари бузилишига олиб келган. Шу тариқа, орган қонун ҳужжатлари билан белгиланган таомил талабларини бузган ва асоссиз равишда кўрсатилган миқдордаги жаримани белгилаган.



ОРГАННИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Фирма томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун талаблари бузилган. Унинг директори ўтказиладиган мажлис тўғрисида тегишли тарзда огоҳлантирилган. Фирма вакилларининг ҳозир бўлмаслиги ушбу ҳолда монополияга қарши органнинг жарима жазосини қўллаш тўғрисидаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлиб ҳисобланмайди.



СУДНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ


Суд иш материалларини ўрганиб, тарафларнинг тушунтиришларини ўрганиб, қуйидаги хулосаларга келди:

- Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низом (Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 2 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида” 300-сон қарорига 1-сон илова) 5-бандининг ўнинчи хатбошисига кўра монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш органларининг вазифаларидан бири бўлиб истеъмол товарлари нархлари ва хизматлар тарифларининг мониторингини ўтказиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари билан биргаликда нархларнинг асоссиз равишда ўсиб кетишига, бозорда сифатсиз истеъмол товарлари сотилиши ва хизматлар кўрсатилишига олиб келувчи инсофсиз рақобатнинг олдини олиш чора-тадбирларини кўриш ҳисобланади;

- Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун монополияга қарши давлат органи томонидан хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан жарималарни қўллаш тартиби (Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 26 августдаги мазкур тартибни тасдиқлаш тўғрисидаги 370-сон қарорига илова) 3-бандининг “а” кичик бандига кўра яроқлилик муддати ўтган товарларни ёки қонун томонидан яроқлилик муддатини албатта кўрсатиш белгиланган товарларни яроқлилик муддатини кўрсатмасдан реализация ва сотишга қабул қилганлик учун сотувчи - юридик шахсга нисбатан энг кам иш ҳақининг беш юз баравари миқдорида жарима солиниши мумкин;

- монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш органи фирмани бўлғуси мажлис тўғрисида олдиндан хабардор қилиши керак эди, лекин у бундай қилмаган ва натижада таомил талаблари бузилган;

- Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун монополияга қарши давлат органи томонидан хўжалик юритувчи субъектга нисбатан жарималарни қўллаш тартибининг 6-бандига мувофиқ, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик хусусидаги ишларни кўриб чиқиш учун асос бўлиб, қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзи ўтказган текшириш ва мониторингларнинг материаллари, истеъмолчилар, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари, оммавий ахборот воситалари, хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқарув органлари, жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг аризалари ҳисобланади. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун фақат мониторинг натижалари камлик қилади;

- монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш органи мониторинг таомилини рўкач қилиб, амалда савдо фирмасининг фаолиятини унга нисбатан белгиланган талабларга риоя қилмасдан (текширувлар режасидан кўчирмасиз, Текширишларни рўйхатга олиш китобини тўлдирмасдан ва ҳоказо) текширган.

Шу тариқа, юқорида айтилганлар асосида, суд мазкур ҳолда фирмага нисбатан жарима жазосини қўллаш асоссиз бўлган, деб қарор қилди ва органнинг уни қўллаш тўғрисидаги қарорини ҳақиқий эмас деб топди.

Юқори инстанциялар судлари биринчи инстанция судининг хулосаларини тўғри деб тасдиқлади.




Ш А Р Ҳ


Кўриб чиқилган низога ўхшаш низолар ҳуқуқни қўллаш амалиётида анча кўп учрайди. Мазкур ҳолда қуйидаги масалаларга эътибор қаратиш муҳимдир.

Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш органларига, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисида низомнинг 2-бандига мувофиқ, хусусан, истеъмолчиларнингҳуқуқларини ҳимоя қилиш вазифаси юкланган. Бу вазифани ҳал этиш учун уларга муайян ваколат: истеъмол товарларига доир нархлар мониторингини ўтказиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш ҳуқуқи ва ҳоказолар берилган.

Ҳуқуқий тартибга солишнинг энг кенг тарқалган муаммоларидан бири бўлиб қонун ҳужжатларида мониторинг юритиш ва назоратни амалга ошириш сингари, фикримизча, икки асосий таомилнинг етарлича аниқ бўлмаган нисбати ҳисобланади. Мониторингни юритиш тартиби қонун ҳужжатлари билан умуман тартибга солинмаган, шу муносабат билан баъзан монополияга қарши органлар расман мониторинг ўтказадиган, амалда мазкур таомил текшириш (назорат таомили) билан алмаштириладиган вазиятлар юзага келади. Ҳолбуки, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисида низом 5-бандининг ўнинчи хатбошисига кўра монополияга қарши органлар томонидан мониторинг юритиш ҳоллари расман истеъмол товарлари нархлари ва хизматлар тарифлари соҳаси билан чекланади, қолган барча ҳолларда монополияга қарши органлар томонидан, кўрсатилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат 5-бандининг тў??изинчи хатбошисига кўра, шу жумладан, савдо ва бошқа ташкилотлар томонидан ёрлиқларда яроқлилик муддатининг мавжудлиги қисмида озиқ-овқат товарларини сотиш қоидаларига риоя этилиши, шунингдек яроқлилик муддати ўтган ушбу товарларни сотишга йўл қўймаслик устидан назорат амалга оширилади.

1998 йил 24 декабрдаги 717-I-сон “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддасига мувофиқ давлат назорати:

- текшириш, шу жумладан тафтиш, муқобил текшириш, назорат тартибидаги текшириш;

- статистик ва бошқа ахборотларни таҳлил қилиш;

- бўйсунишдаги органларни инспекция қилиш йўли билан амалга оширилади.

Қонунда назоратнинг мониторинг юритиш сингари шакли назарда тутилмаган. Тегишинча, уни ўтказишга назоратни амалга ошириш учун белгиланган қоидалар татбиқ этилмайди.

Суд томонидан кўрилган низонинг моҳиятидан кўринадики, мониторинг таомили амалда текшириш ўтказиш (назоратни амалга ошириш) билан алмаштирилган. Суд шуни кўрсатдики, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш органлари томонидан давлат назорати тўғрисидаги қонун талаблари бузилган, чунки ўтказилган амалдаги текшириш, хусусан, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 9-моддаси билан белгиланган мажбурий тўловларга риоя этмасдан амалга оширилган, унга кўра юридик шахсни текшириш учун қуйидагилар асос бўлиб хизмат қилади:

- махсус ваколатли орган (Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши) ёки унинг тегишли ҳудудий бўлинмаси томонидан берилган, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишларни амалга ошириш мувофиқлаштирувчи режасидан кўчирма;

- назорат органининг мувофиқлаштирувчи режа асосида чиқарилган буйруғи ёки махсус ваколатли органнинг текширишнинг мақсадлари ва муддатлари, текширувчи мансабдор шахслар таркиби кўрсатилган ҳолда режадан ташқари текшириш, шу жумладан тафтиш ўтказиш тўғрисидаги қарорлари.

Бундан ташқари, текшириш ўтказаётганда хўжалик юритувчи субъектларда текширишлар ўтказиш ва Текширишларни рўйхатга олиш китобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомда (янги таҳрири, Адлия вазирлиги томонидан 2001 йил 15 майда 917-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) назарда тутилган барча талабларга риоя этиш лозим.

Фикримизча, амалдаги қонун ҳужжатларини бузишларнинг олдини олиш учун монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш органлари мониторинг таомилини юритиш қоидаларини ишлаб чиқиши ҳамда, белгиланган тартибда тасдиқлаши зарур. Бунда, бизнингча, қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратиш муҳимдир:

1) мониторинг ўтказишга йўл қўйса бўладиган ҳолларга. Бунда шуни таъкидлаш керакки, бугунги кунда уни расман фақат истеъмол товарлари нархлари ва хизматлар тарифлари соҳаси билан чегаралашга йўл қўйиб бўлмайди. Фикримизча, мазкур рўйхатни кенгайтириш, шу жумладан унга яроқлилик муддати ўтган товарларни сақлаш ва сотишни, ёрлиғида яроқлилик муддати кўрсатилмаган товарларнинг мавжудлигини киритиш (улар мажбурий кўрсатиладиган ҳолларда) тақозо қилинади;

2) мониторинг ўтказиш тартиби, уни ўтказиш чоғида давлат органлари ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига;

3) ўтказилган мониторинг натижаларини расмийлаштириш тартиби ва уларга доир қарорлар қабул қилишга. Бугунги кунда мазкур жиҳат қонун ҳужжатлари томонидан фақат умумий кўринишда тартибга солинади. Масалан, Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун монополияга қарши давлат органи томонидан хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан жарималарни қўллаш тартиби 6-бандининг иккинчи хатбошисида назарда тутилишича, монополияга қарши давлат органининг мансабдор шахси истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши тўғрисидаги ишни кўриб чиқади ва қарор чиқаради, унда қуйидагилар кўрсатилади:

- қарор чиқарилган сана;

- қарор чиқарган мансабдор шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми;

- хўжалик юритувчи субъектнинг номи;

- қонунбузарлик тури;

- қонунбузарлик учун жавобгарликни назарда тутадиган меъёрий ҳужжатга ҳавола;

- жариманинг аниқ миқдори, шикоят қилиш тартиби, тўлаш муддати.

Шу билан бирга мониторинг натижаларини расмийлаштириш, унинг якунлари бўйича мажлис ўтказиш тартиби, мониторинг чоғида уларга нисбатан қонунбузарликлар аниқланган субъектларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, қандай ҳолларда мажлис натижалари ва улар бўйича қабул қилинган қарорлар ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги ва ҳоказолар белгиланмаган. Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун монополияга қарши давлат органи томонидан хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан жарималарни қўллаш тартибининг 3-бандида назарда тутилган жазо чораларини қўллашнинг қонунийлиги ва асосланганлиги мазкур ва мониторинг билан боғлиқ кўплаб бошқа масалаларни ҳал қилишга, хусусан, боғлиқдир.

Масалан, суд томонидан қайд этилдики, савдо фирмасига монополияга қарши орган ўтказган мажлисга тайёрланиш ва унда иштирок этиш учун имкониятни тақдим этмаслик таомил қоидаларини бузиш ҳисобланади, мониторинг материалларининг ўзи эса шу ҳолида жарима жазосини қўллаш учун етарли асос бўла олмайди.

Фикримизча, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш органлари томонидан тадбиркорлик фаолияти субъектларининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиши устидан мониторинглар юритиш тартиби билан боғланган масалалар меъёрий-ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиниши керак. Бу нарса бугунги кундаги кўплаб муаммоларни ҳал қилишга равшанлик киритади.



Мазкур материал Германия техник ҳамкорлик жамияти

кўрсатаётган техник мадад туфайли амалга оширилган








Время: 0.0167
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск