ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари шарҳлар билан / Бошқа масалалар /

Пўл маблағларини асосланмасдан ўтказганлик учун банкни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги низо бўйича

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ПЎЛ МАБЛАҒЛАРИНИ

АСОСЛАНМАСДАН ЎТКАЗГАНЛИК УЧУН

БАНКНИ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИШ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗО БЎЙИЧА



ИШНИНГ МОҲИЯТИ


Юридик шахснинг (бундан кейин - фирма) ҳисоб рақамига пул маблағлари келиб тушди. Кейинчалик улар тақдим этилган тўлов топшириқномасига асосан бошқа юридик шахсга (бундан кейин - ташкилот) ўтказилган. Тўлов топшириқномасида ўтказилаётган маблағлар текинга молиявий ёрдам сифатида қайд этилган. Фирма ўтказилган операцияни ноқонуний деб ҳисоблади ва судга мурожаат қилди. Бунда жавобгарлардан бири фирмага хизмат кўрсатадиган банк бўлди.



ФИРМАНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Банк пул маблағларини ўтказишига асос бўлган тўлов топшириқномаси белгиланган тартибни бузган ҳолда расмийлаштирилган: унга фирма раҳбари имзо чекмаган (бу вақтда у хизмат сафарида бўлган), фирма билан ташкилот ўртасида текинга молиявий ёрдам кўрсатиш шартномаси тузилмаган. Шу тариқа, банк нотўғри пул ҳисоб-китоби ҳужжати асосида пул маблағларини ўтказиш операциясини ўтказганлик учун жавобгар бўлади, чунки банк уни текширмаган.



БАНКНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Банкда мижозлар маблағларининг ҳаракати устидан назоратни амалга ошириш мажбурияти йўқ. Банк мазкур ҳолда ҳеч қандай ҳужжатларни қалбакилаштирмаган ва нотўғри тўлов топшириқномаси асосида пул маблағларини ўтказиш учун жавобгар бўлмайди. Бутун жавобгарлик фирма зиммасига тушади.



СУДНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ


Суд тарафларнинг тушунтиришини тинглаб, иш материалларини ўрганиб, қуйидаги хулосаларга келди:

- Фуқаролик кодексининг 792-моддасига кўра тўлов топшириқномалари билан ҳисоб-китоблар пайтида банк мижознинг топшириғига кўра унинг ҳисобварағида бўлган маблағлар ҳисобидан муайян пул суммасини ушбу ёки бошқа банкдаги мижоз кўрсатган шахснинг ҳисобварағига қонун ҳужжатларида назарда тутилган муддатда ўтказиш мажбуриятини олади;

- ФК 793-моддасига мувофиқ тўлов топшириқномасининг, у билан бирга тақдим этиладиган ҳисоб-китоб ҳужжатларининг мазмуни ва уларнинг шакли банк қоидалари томонидан белгиланадиган талабларга мувофиқ келиши керак;

- фирма билан ташкилот ўртасида текинга молиявий ёрдам кўрсатиш шартномаси тузилмаган, бунда ташкилот ҳатто фирмага унга ёрдам кўрсатиш илтимоси билан мурожаат қилмаган;

- тўлов топшириқномасидаги имзолар факсимил штамп клишеси изидан фойдаланган ҳолда қўйилган ва имзо намуналари ва муҳр изи билан бирга карточкада бўлган фирма раҳбари имзоларининг асл нусхаларига мувофиқ келмаган, Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомнинг 13-бандига кўра эса (янги таҳрири Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 15 апрелда 1122-сон билан рўйхатдан ўтказилган Марказий банк бошқарувининг қарори билан тасдиқланган) пул ҳисоб-китоби ҳужжатларидаги барча имзолар фақат ўз қўли билан қўйилиши керак.

Шу тариқа, банк томонидан банк операцияларини ўтказиш қоидалари бузилган, ижро учун тақдим этилган тўлов топшириқномасидаги имзоларнинг карточкада акс эттирилган имзо намуналари ва банкда мавжуд бўлган муҳр изига мувофиқлигини текшириш тегишли тарзда бажарилмаган. Апелляция ва кассация инстанциялари судлари биринчи инстанция суди хулосаларининг қонунийлиги ва асосланганлигини тасдиқлади. Шу тариқа банк зиммасига ташкилот билан солидар тарзда асосланмаган ҳолда ўтказилган пул маблағларини фирмага тўлаш мажбурияти юкланди.



Ш А Р Ҳ


Ўз ҳал қилув қарорида тақдим этилган суднинг позицияси кўрилаётган низога қизиқишни уйғотади. Масала қуйидагича эди, яъни банк тўлов топшириқномасининг шакли ва мазмуни қонун ҳужжатларига мувофиқлигини текшириши кераклиги ва у қонун ҳужжатларида белгиланган қоидаларни бузган ҳолда расмийлаштирилган тўлов топшириқномасини ижро этиш ҳолатида жавобгарми ёки йўқ?

Фуқаролик кодекси 792-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ тўлов топшириқномаси билан ҳисоб-китоблар пайтида банк мижознинг топшириғига кўра унинг ҳисобварағида бўлган маблағлар ҳисобидан муайян пул суммасини мижоз томонидан кўрсатилган шахснинг у ёки бошқа банкдаги ҳисобварағига қонун ҳужжатларида назарда тутилган муддатда ўтказиш мажбуриятини олади, агар банк ҳисобрақами тўғрисидаги шартномага кўра  янада қисқароқ муддати назарда тутилмаган бўлса ёки банк амалиётида қўлланадиган амалий муомала одатлари билан белгиланган бўлмаса.

Амалдаги қонун ҳужжатларида тўлов топшириқномаларини расмийлаштириш ва банкка тақдим этишга, шунингдек банк томонидан пул ҳисоб-китоби ҳужжатлари мазкур турини ижро этишга қабул қилиш ва пул маблағларини ўтказиш бўйича операцияларни амалда бажаришга доир муайян талаблар белгиланган.

Тўлов топшириқномасини расмийлаштиришга нисбатан талаблар умумий кўринишда қуйидагича белгиланиши мумкин:

- шаклга нисбатан талаблар. У шакли Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида низомга 2-иловада белгиланган стандарт бланкда тўлдирилади;

- мазмунга нисбатан талаблар. Тилга олинган Низомнинг 11-бандига биноан тўлов топшириқномаси мажбурий тартибда қуйидагилар тўлдирилиши керак:  рақами, санаси (кун, ой, йил), номи ва тўловчи ҳисобварағининг рақами, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), тўловчи банкининг номи ва коди, олувчи ҳисобрақамининг номи ва рақами, олувчи банкининг номи ва коди, тўлов суммаси (рақам ва ёзув билан), тўлов тафсилотлари.

Расмийлаштиришга доир кўрсатилган талаблар тўлов топшириқномасидан фойдаланиб пул маблағларини ўтказмоқчи бўлган банк мижози учун мажбурий ҳисобланади.

Сўнгра, банклар учун қонун ҳужжатларига кўра тақдим этилган тўлов топшириқномасини ижро учун қабул қилишга доир талаблар белгиланган. Фуқаролик кодексининг 793-моддасига мувофиқ банк тўлов топшириқномасини унинг шакли ва мазмуни, шу билан биргаликда тақдим этилаётган ҳисоб-китоб ҳужжатларининг шакли ва мазмуни банк қоидалари билан белгиланадиган талабларга мувофиқ келадиган тақдирдагина ижро этишга қабул қилади. Бундан ташқари, топшириқнома мижознинг ҳисоб-китоб варағида маблағлар мавжуд бўлганида, агар мижоз билан банк ўртасидаги шартномада бошқа нарса назарда тутилмаган бўлса, ижро этишга қабул қилинади.

Яна бир жиҳатни ҳам унутмаслик керак. Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида низомнинг 13-банди тўртинчи хатбошисига кўра тақдим этилаётган тўлов топшириқномасидаги имзолар тадбиркорлик фаолияти субъектининг ваколатли шахслари томонидан ўз қўли билан қўйилиши керак. Факсимилда қўйиш тақиқланади.

Мижоз томонидан тақдим этилган тўлов топшириқномаси ижро этиш учун қабул қилинаётганида банк ушбу топшириқнинг қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқлигини текширишни амалга ошириш мажбурияти билан боғланган.

Бундан келиб чиқадики, тақдим этилган тўлов топшириқномаси мазмунининг қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқлигини солиштиришга доир ҳаракатларни амалга оширмасдан ёки тегишлича амалга оширмасдан банкнинг ўзи қонун талабларини бузади.

Банкка ижро этиш учун тақдим этилган тўлов топшириқномасининг белгиланган талабларга мувофиқлигини текширишга доир ўз мажбуриятини тегишлича бажармаганлик учун банк мижоз олдида қандай жавобгарликни олиши масаласига келсак, бунда қуйидагиларни айтиш лозим. Қонун ҳужжатларида мазкур қонунбузарлик учун алоҳида белгиланган чора-тадбирлар мавжуд эмас. Фақат банклар ва уларнинг филиаллари томонидан “банк тўғрисида қонун ҳужжатлари” бузилган тақдирда Марказий банк устав сармояси энг кам миқдорининг 0,1 фоизига қадар жарима ундириш ёки айрим операциялар ўтказилишини олти ой муддатга қадар чеклаш ҳуқуқига эгалиги хусусидагина умумий кўрсатма мавжуд (1995 йил 21 декабрдаги 154-I-сон “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги қонун 53-моддасининг биринчи қисми). Банк тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, равшанки, - кенг тушунча ва, тегишинча, ўз ичига банк соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга соладиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг барча қоидаларини олади.

Баён этилган бундай ҳолларда банклар белгиланган тартибни бузиб расмийлаштирилган тўлов топшириқномаларини ижро этадилар, чунки ҳисобварақлар очиш, мижозларнинг ҳисобварақларига маблағларни кирим қилиш ва уларни ҳисобдан чиқариш, иш ҳақига ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа эҳтиёжларга нақд пул бериш тартиби бўйича белгиланган талабларни бузганлик учун тижорат банкларига нисбатан жарима жазосини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (Марказий банкнинг Адлия вазирлиги томонидан 2001 йил 30 июнда рўйхатдан ўтказилган 1044-сон қарорига илова) 6-бандига кўра қонун ҳужжатларида белгиланган маблағларни кирим қилиш ва мижозларнинг ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқариш тартибини бузганлик учун жавобгарликка тортилишлари мумкинлигидан хавфсирайдилар. Мазкур ҳолда бундай хавфсирашлар асосланмаган, чунки ана шу меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг 7-банди “б” кичик бандига мувофиқ банк мижози томонидан амалдаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган талабларга мувофиқ келмайдиган тўлов ҳужжатлари (шу жумладан тўлов топшириқномалари) тақдим этилганда банк белгиланган жавобгарликдан озод қилинади.

Бироқ шуни эсда тутиш муҳимки, банк тақдим этилган, қўлда қўйилган имзо ўрнига факсимила штампи қўйилган тўлов топшириқномаларига асосан пул маблағларини ўтказиш бўйича  операцияларни амалга оширганлик учун асоссиз равишда ўтказилган пул маблағларини қайтариш бўйича унга пул маблағлари ўтказилган шахс билан солидар тартибда мажбурий чорага тортилиш хавфига дуч келади. Шу сабабли банк тақдим этилган тўлов топшириқномасида қонунбузарликлар аниқланган тақдирда бундай топшириқномани ижро этишга қабул қилмаслиги ва уни аниқланган ҳуқуқбузарликларни кўрсатган ҳолда қайтариши шарт.



Мазкур материал Германия техник ҳамкорлик жамияти

кўрсатаётган техник мадад туфайли амалга оширилган






Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск