ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари шарҳлар билан / Бошқа масалалар /

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги кўрсатмани тегишлича бажариш тўғрисидаги низо бўйича

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

АКЦИЯДОРЛАРНИНГ НАВБАТДАН

ТАШКАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ

ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДАГИ КЎРСАТМАНИ

ТЕГИШЛИЧА БАЖАРИШ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗО БЎЙИЧА



ИШНИНГ МОҲИЯТИ


Хўжалик судига Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ҳудудий бўлинмасининг (бундан кейин  орган) АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида кўрсатмасини тегишлича бажармаганлик учун жарима солиш ҳақидаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш хусусида юридик шахс (бундан кейин - АЖ) мурожаат қилди. Орган солиқ инспекциясига жарима суммасини акцептсиз тартибда ҳисобдан чиқариш учун мурожаат қилди. АЖ бунга рози бўлмади.



АЖ ПОЗИЦИЯСИ


Кўрсатма қонун ҳужжатларини бузган ҳолда қабул қилинган. АЖ кузатув кенгашининг ташаббусига, тафтиш комиссияси, аудитор, камида акцияларнинг 10 фоизига эгалик қиладиган акциядор (акциядорлар)нинг талабига кўра акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказишга ҳақли эди. Орган акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида кўрсатма чиқариш ҳуқуқига эга эмас эди ва АЖ уни бажаришга мажбур эмас эди. Шунинг учун ҳам орган уни тегишлича бажармаганлиги учун АЖга жарима солиш ҳуқуқига эга эмас.



ОРГАННИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Органга акцияларнинг 30 фоизидан кўпига эгалик қиладиган акциядор унинг акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талаби АЖ кузатув кенгаши томонидан бажарилмаётганлиги хусусида шикоят билан мурожаат қилди. Орган қимматли қоғозлар бозорида инвесторларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга ваколат олган ва мазкур ҳолда уларнинг кузатув кенгаши томонидан бузилганлиги фактини аниқлаб, у АЖга мазкур йиғилишни ўтказиш тўғрисида кўрсатма берди, бу билан акциядорнинг бошқарувга доир ҳуқуқини бузишни бартараф қилди. Кўрсатма тўлиқ бажарилмаганлиги сабабли, орган ҳужжатини тегишлича бажармаганлиги учун АЖга жарима солинди ва солиқ инспекциясига бу суммани акцептсиз ҳисобдан чиқариш тўғрисида хизмат кўрсатувчи банкка инкасса топшириғини қўйиш тўғрисида топшириқ берилди, бу эса бажарилди.



СУДНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ


Суд тарафларнинг фикрини эшитиб, қонун ҳужжатларини ўрганиб, шундай хулосаларга келди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисидаги низом (Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида” 126-сон қарорига 3-илова) 5-бандининг олтинчи хатбошисига кўра Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг вазифаларидан бири бўлиб юридик ва жисмоний шахслар  қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширадиган инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳисобланади. Ана шу асосда Марказ инвесторларнинг корхонани (акциядорлик жамиятини) бошқаришда иштирок этиш, дивидендлар олишга бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўради (кўрсатилган низом 6-бандининг тўртинчи хатбошиси). Лекин ушбу ҳужжатда Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг акциядорлик жамиятига акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини мажбурий тартибда ўтказишга кўрсатма бериш ҳуқуқи назарда тутилмаган. Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмалари қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг уларнинг қимматли қоғозларни чиқариш, муомаласи, улар билан операциялар ўтказишга тааллуқли қонуний ҳуқуқларини бузишлар бўйича шикоятларини кўриб чиқиш ҳуқуқига эгадир. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш масаласи бундай масалалар тоифасига кирмаганлиги сабабли, тегишлича, орган унга берилган ваколатлардан ташқарига чи??ан.

Шу тариқа суд АЖ талабларини қаноатлантирди ва органнинг кўрсатмани тегишлича бажармаганлик учун жарима жазосини қўллаш тўғрисидаги қарорини ҳақиқий эмас деб топди. Иш кейинчалик органнинг тегишли шикоятлари бўйича апелляция ва кассация тартибида кўрилди. Кўрсатилган инстанциялар биринчи инстанция судининг хулосаларини қонун ҳужжатларига мувофиқ деб топди ва органнинг талабларини қаноатлантиришни рад этди.



Ш А Р Ҳ


1996 йил 26 апрелдаги 223-I-сон “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” қонуни 72-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши жамият кузатув кенгашининг қарори билан:

-унинг ўз ташаббусига биноан;

-тафтиш комиссияси талабига кўра;

-жамият аудитори талабига кўра;

-талаб тақдим этилган санада жамият овоз берувчи акцияларининг камида ўн фоизига эга бўлган акциядорнинг (акциядорларнинг) талаби билан ўтказилади.

Ушбу Низомдан кўринадики, бошқа шахслар, шу жумладан давлат бошқаруви органлари акциядорлик жамиятининг кузатув кенгашига акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида талаб қўйишга ҳақли эмаслар.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисидаги низом 5-бандининг олтинчи хатбошисида назарда тутилишича, юридик ва жисмоний шахслар  қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширувчи инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш Марказнинг вазифаларидан бири ҳисобланади. Уни бажаришга кўрсатилган Низом 6-банди тўртинчи хатбошисининг амал қилиши йўналтирилган, унга кўра Марказ корхонани (акциядорлик жамиятини) бошқаришда, дивидендлар олишда иштирок этишга доир инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўради. Мазкур Низомнинг “акциядорлик жамиятини бошқаришда иштирок этиш”га оид таърифи бир қадар мавҳум кўринишда бўлиб, аниқ-равшан маъно касб этмайди ва шу сабабли Марказ ва унинг ҳудудий органлари томонидан акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги кўрсатмаси мазкур вазифа доирасида кўриб чиқилиши мумкин деган фикрга олиб келади. Бироқ, мазкур ҳолда шуни ҳисобга олиш жоизки, ушбу ваколатнинг Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилиши умуман олганда унинг умумий ваколат доираси билан чекланади, у фақат қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатишига ва қимматли қоғозлар муомаласи билан боғлиқ барча операцияларга татбиқ этилади. Учта суд инстанциялари қайд этганидек, Марказ ва унинг ҳудудий органларининг акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талаби бевосита қимматли қоғозлар муомаласи билан боғланмаган. Бироқ, шуни қайд этиш лозимки, келтирилаётган низом 6-банди тўртинчи хатбошиси таърифининг ноаниқлиги сабабли мазкур хулоса низоли бўлиб кўриниши мумкин.

Ҳар қандай ҳолда бундай масалани ҳал этишга комплекс ёндашиб, мазкур жиҳатни тартибга соладиган барча меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қоидаларини, биринчи навбатда қонунларнинг қоидаларини ҳисобга олиш зарур. “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун 72-моддасининг биринчи қисми эса акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилишга ҳақли бўлган шахсларнинг батафсил рўйхатини беради. У кенгайтириб талқин қилишга йўл қўймайди. Бундан ташқари, Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисида низомнинг 7-банди Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳуқуқларининг батафсил рўйхатини беради, улар ўз вазифаларини ҳал этиш учун бундан фойдаланишлари мумкин. Унда уларнинг шу жумладан акциядорларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида талаб қўйиш ҳуқуқи назарда тутилмаган.

Шу тариқа Олий хўжалик суди учинчи инстанцияда юқорида кўрсатилган кўрсатмани бериб ва уни тегишлича бажармаганлиги учун жарима жазосини қўллаб, давлат органи унга амалдаги қонун ҳужжатлари тақдим этган ваколатлар доирасидан четга чи??анлигини тасдиқлади. “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга кўра навбатдан ташқари умумий йиғилишни ўтказишни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорнинг бу ҳуқуқини қаноатлантириш ноқонуний ва асоссиз равишда рад этилган ҳолларда, у мазкур Қонун 72-моддасининг ўнинчи қисмига кўра кузатув кенгашининг мазкур қарорини суд тартибида шикоят қилиши мумкин. Бундан ташқари, Марказнинг ўзи ва унинг ҳудудий бўлинмалари акциядорнинг шикояти асосида мазкур ҳолда кузатув кенгашининг қарорини ноқонуний деб топиш ва суд ўз ҳал қилув қарори билан (илтимоснинг асослилиги тан олинган тақдирда) кузатув кенгашини акциядорнинг (акциядорларнинг) талабини бажаришга мажбур этишини сўраб, акциядорнинг манфаатларини ҳимоя қилган ҳолда судга мурожаат қилишлари ҳам мумкин.

Олий хўжалик суди томонидан кассация инстанциясининг суд ҳайъати қарорида Марказ ва унинг ҳудудий органлари ваколатларига тааллуқли бўлган ана шу жиҳатлар ва бошқа масалалар кўрсатиб ўтилди.



Мазкур материал Германия техник ҳамкорлик жамияти

кўрсатаётган техник мадад туфайли амалга оширилган



Время: 0.0135
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск