ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилган ишлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 27.12.2007 й. Р N 134-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

РАЁСАТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.12.2007 й.

Р N 134

(КЎЧИРМА)

Даъвогар - "Озод Аминов" фермер хўжалиги судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - Беруний туман ҳокимининг фуқаро У.Бабажановага ер майдони ажратиш ҳақидаги 2006 йил 16 августдаги 555/08-сонли қарорини бекор қилишни сўраган.

Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судининг 2007 йил 16 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Иш апелляция ва кассация тартибида кўрилмаган.

Протестда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, хўжалик иши бўйича иш юритишни тугатиш масаласи қўйилган.

Раёсат иш бўйича судьянинг маърузасини, бош прокурор ўринбосарининг протестни қувватлаши тўғрисидаги фикрини эшитиб, иш ҳужжатларини ва протестда келтирилган важларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан протестни қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар судга мурожаат қилиб, Беруний туман ҳокимининг фуқаро У.Бабажановага ер майдони ажратиш ҳақидаги 2006 йил 16 августдаги 555/08-сонли қарорини бекор қилишни сўраган. Суд ишга фуқаро У.Бабажановани тараф сифатида жалб қилиб, низони мазмунан кўрган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 23-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида хўжалик судига иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар, юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга доир ишлар тааллуқли эканлиги кўрсатилган.

Даъвонинг мазмунига кўра, мазкур ишнинг натижаси фуқаро У.Бабажанованинг ҳуқуқ ва манфаатларига бевосита таъсир қилади ва фуқаро ишга жалб қилинган. Аммо жисмоний шахслар иштирокидаги ишлар хўжалик судига тааллуқли эмас.

ХПК 86-моддасининг 1-бандига мувофиқ, низо хўжалик судида кўриш учун тегишли бўлмаса, суд иш юритишни тугатиши лозим.

ХПК 200-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ҳужжатининг ноқонуний ёки асоссизлиги ҳал қилув қарори, қарорни назорат тартибида бекор қилиш учун асос бўлади.

Бундай ҳолда Раёсат иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилиб, хўжалик иши бўйича иш юритишни тугатиш лозим деб топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 йил, 10-сон.


















Время: 0.0063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск