ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилган ишлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 26.07.2007 й. Р N 73-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

РАЁСАТИНИНГ

ҚАРОРИ

26.07.2007 й.

Р N 73

(КЎЧИРМА)

Тошкент вилоят прокуратураси хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, "Э.Ҳусанов" де??он (фермер) хўжалиги аъзоларининг 1996 йил 27 февралдаги 1-сонли, 1997 йил 6 мартдаги қарорларини, Бўка туман ҳокимининг 1996 йил 14 августдаги 287-сонли, 1998 йил 8 октябрдаги 363-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топишни ҳамда Бўка туман ҳокимлиги ва "Э.Ҳусанов" фермер хўжалиги ўртасида ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш тўғрисида 2005 йил 30 майда тузилган шартномани бекор қилишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2006 йил 10 августдаги ҳал қилув қарори билан ер ижара шартномаси бекор қилинган, қолган даъво талаблари бўйича иш юритиш тугатилган.

Иш апелляция ёки кассация тартибида кўрилмаган.

Протестда ҳал қилув қарорининг давлат божи ундириш қисмини ўзгартириб, қонунга мувофиқлаштириш масаласи қўйилган.

Раёсат иш бўйича судьянинг маърузасини, бош прокурор ўринбосарининг протестни қувватлаши тўғрисидаги фикрини эшитиб, иш ҳужжатларини текшириб, протестда келтирилган важларни муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим деб ҳисоблайди.

"Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2-моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбошисига, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 91-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ хўжалик судларига берилган даъво аризаларидан, шунингдек хўжалик судларининг қарорларини қайта кўриш тўғрисидаги аризалардан давлат божи ундирилади.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 91-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади.

"Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддасига мувофиқ давлат божи ставкаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.

Биринчи инстанция суди ишни кўриш натижаларига қараб "Э.Ҳусанов" фермер хўжалигидан энг кам иш ҳақининг бир баравари - 10800 сўм миқдорида давлат божи ундириб, хатоликка йўл қўйган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат божи ставкалари ҳақида" 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган "Давлат божи ставкалари" 2-бандининг "г" кичик бандига мувофиқ хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш вақтида келиб чиқувчи низолар бўйича хўжалик судларига бериладиган даъво аризаларидан энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган.

Қайд этилганларга кўра ҳал қилув қарорининг хулоса қисмидаги ундирилиши лозим бўлган давлат божи миқдори 108000 сўмга ўзгартирилиши лозим.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 йил, 10-сон.
















Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск