ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилган ишлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 28.12.2006 й. Р N 155-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

РАЁСАТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.12.2006 й.

Р N 155

(КЎЧИРМА)

Даъвогар - Ўзбекистон Республикаси "Замин" давлат акциядорлик ипотека банки хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "EVEREST-SAVDO" масъулияти чекланган жамияти, "ИНТЕР" хусусий ишлаб чиқариш-савдо фирмаси ва "Уйжойжамғармабанк" Чирчиқ шаҳар бўлимидан 18618351 сўм кредит ва унинг фоизларини ундиришни сўраган.

Тошкент шаҳар хўжалик судининг 2005 йил 12 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Иш апелляция ва кассация тартибида қўрилмаган.

Протестда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш масаласи қўйилган.

Раёсат иш бўйича судья маърузасини, Бош прокурор ўринбосарининг протестни қувватлаши ҳақидаги фикрини эшитиб, протестда келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра протестни қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.

Суд томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилган ҳолда ҳал қилув қарори қабул қилинган.

Жумладан, даъвогар даъво аризасида "EVEREST-SAVDO" масъулияти чекланган жамиятига берилган кредит ва унинг фоизлари қийматини жавобгарлар - "EVEREST-SAVDO" масъулияти чекланган жамияти, "ИНТЕР" хусусий ишлаб чиқариш-савдо фирмаси ва "Уйжойжамғармабанк" Чирчиқ шаҳар бўлимидан ундиришни сўраган. Биринчи инстанция суди даъво суммасини қарздор "EVEREST-SAVDO" масъулияти чекланган жамияти ва кафил - "ИНТЕР" хусусий ишлаб чиқариш савдо фирмасидан солидар тартибда ундирган. "Уйжойжамғармабанк" Чирчиқ шаҳар бўлими жавобгарликдан озод қилинган. Лекин, ҳал қилув қарорида банкни жавобгарликдан озод этиш сабаби асослантирилиб берилмаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 138-моддасига кўра ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида ишнинг хўжалик суди томонидан аниқланган ҳолатлари, хўжалик судининг бу ҳолатлар тўғрисидаги хулосаларига асос бўлган далиллар ва хўжалик суди у ёки бу далилларни рад қилишига ҳамда ишда иштирок этувчи шахслар асос қилиб келтирган қонун ҳужжатларини қўлламаслигига сабаб бўлган важ, шунингдек суд ҳал қилув қарорини қабул қилишда таянган қонун ҳужжатлари кўрсатилиши лозим. Ишда бир неча даъвогар ва жавобгар иштирок этаётган бўлса, қарорда низо улардан ҳар бирига нисбатан қандай ҳал қилингани кўрсатилади.

ХПКнинг 124-моддасида ишда иштирок этувчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суднинг ажрими орқали хабардор қилинишлари, ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат билан юборилиши белгиланган.

ХПК 188-моддаси учинчи қисмининг 2-бандида иш хўжалик суди томонидан ишда иштирок этувчи, мажлис вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинмаган шахслардан биронтасининг йўқлигида кўрилган бўлса, бу ҳолат ҳал қилув қарорини ёки қарорни бекор қилиш учун асос бўлиши қайд этилган.

Олий хўжалик суди Пленумининг 2000 йил 28 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг суднинг биринчи инстанциясида қўлланилиш амалиёти ҳақида"ги 82-сонли қарорининг 13-бандига кўра, тегишли тартибда суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинмаган шахсларнинг иштирокисиз ишни кўришга йўл қўйилмайди ва бу талабга риоя этмаслик ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос бўлади.

Суднинг 2005 йил 18 мартдаги ажрими билан даъво аризаси иш юритишга қабул қилиниб, ишни кўриш 2005 йил 12 апрелга тайинланган. Лекин жавобгар - "ИНТЕР" хусусий ишлаб чиқариш-савдо фирмасига юборилган ажрим нусхаси манзил тўлиқ кўрсатилмаганлиги ҳақидаги алоқа хизматининг маълумотномаси билан судга қайтарилган. Ушбу ҳолатда судья юқорида қайд этилган Пленум қарорининг 13-бандига мувофиқ даъвогарга жавобгарнинг турар жойи ҳақидаги ҳужжат билан тасдиқланган маълумотни тақдим этишини таклиф қилиши лозим бўлган. Лекин, суд томонидан ушбу фирманинг манзилини аниқлаш чоралари кўрилмаган. Иш унинг иштирокисиз кўрилган.

Бундай ҳолда Раёсат биринчи инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлиги, суд қарорларида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ келмаслиги сабабли, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан биринчи инстанция судида кўриш учун юборишни лозим топади.

Ишни янгидан кўришда суд қайд этилган ҳолатларни бартараф этиб, ҳужжатлар ва баёнотлар асосида ишнинг ҳақиқий ҳолатини аниқлаб, далилларга тўғри ҳуқуқий баҳо бериб, ишни тарафлар иштирокини таъминлаган ҳолда кўриб, Республика "Уйжойжамғармабанк"ини ишга жалб қилиш масаласини ҳал этиб, низо хусусида қонуний ва асослантирилган қарор қабул қилиши лозим.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 йил, 4-сон.








Время: 0.0070
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск