ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилган ишлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 23.11.2006 й. Р N 142-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

РАЁСАТИНИНГ

ҚАРОРИ

23.11.2006 й.

Р N 142

(КЎЧИРМА)

Даъвогар - Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси "Мардона" хусусий савдо-ишлаб чиқариш фирмаси манфаатида Тошкент шаҳар хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - "Бил-Ол" хусусий фирмасидан 27973000 сўм пеня ундириб беришни сўраган.

Тошкент шаҳар хўжалик судининг 2005 йил 6 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилган.

Иш апелляция ва кассация тартибида кўрилмаган.

Протестда ушбу иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбориш масаласи қўйилган.

Раёсат судья маърузасини тинглаб, Бош прокурор ўринбосарининг протестни қувватлаши тўғрисидаги фикрини эшитиб, протестда келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан протестни қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 124-моддасида ишда иштирок этувчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суднинг ажрими орқали хабардор қилинишлари, ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат билан юборилиши лозимлиги таъкидланган.

ХПКнинг 131-моддасида эса ишни кўришни кейинга қолдириш тўғрисида ажрим чиқарилиши, хўжалик суди янги мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хўжалик судлов ишларини юритишнинг иштирокчилари топширилганлиги маълум қилинадиган хат билан ажрим ёки бошқа ҳужжатни юбориш орқали хабардор қилиниши белгиланган.

ХПК 188-моддаси учинчи қисмининг 2-бандида иш хўжалик суди томонидан ишда иштирок этувчи, мажлис вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинмаган шахслардан биронтасининг йўқлигида кўрилган бўлса, бу ҳолат ҳал қилув қарорини ёки қарорни бекор қилиш учун асос бўлиши қайд этилган.

Шунингдек, Олий хўжалик суди Пленумининг 2000 йил 28 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг суднинг биринчи инстанциясида қўлланилиш амалиёти ҳақида"ги 82-сонли қарорининг 13-бандига кўра тегишли тартибда суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинмаган шахсларнинг иштирокисиз ишни кўришга йўл қўйилмайди ва бу талабга риоя этмаслик ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун шубҳасиз асос бўлади.

Тошкент шаҳар хўжалик судининг 2005 йил 8 апрелдаги ажрими билан ишни кўриш 2005 йил 29 апрелга тайинланган. Мазкур ажрим тарафларга буюртма хат билан юборилган, лекин юборилган ажрим жавобгар кўрсатилган манзилда фаолият кўрсатмаётгани сабабли судга қайтиб келган ҳамда суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабари бўлмаган жавобгар суд мажлиси муҳокамасида иштирок этмаган.

Жавобгар вакилининг суд муҳокамасида иштирокини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар хўжалик судининг 2005 йил 29 апрелдаги ажрими билан ишни кўриш 2005 йил 6 майга қолдирилган. Аммо иш ҳужжатларида ишни кўриш кейинга қолдирилгани тўғрисида жавобгарга хабар берилганини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмас.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, жавобгар 10-0510/3655-сонли ишни кўриш юзасидан суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинмаган. Натижада, иш ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинмаган жавобгарнинг иштирокисиз кўрилган.

ХПК 200-моддасининг биринчи қисмига биноан суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини ва қарорларни назорат тартибида ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.

Юқоридагиларга кўра, Раёсат мазкур иш бўйича қабул қилинган суд қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриб чиқиш учун юборишни лозим топади.

Суд ишни янгидан кўришда қайд этилган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиб, ҳужжатлар ва баёнотлар асосида ишнинг ҳақиқий ҳолатини аниқлаб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, тўпланган далиллар йиғиндисига кўра қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши лозим.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 йил, 4-сон.













Время: 0.0113
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск