ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилган ишлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 21.09.2006 й. Р N 120-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

РАЁСАТИНИНГ

ҚАРОРИ

21.09.2006 й.

Р N 120

(КЎЧИРМА)

Даъвогар - "Жарқўрғоннефть" очиқ акциядорлик жамияти Сурхондарё вилоят хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Жарқўрғоннефть" очиқ акциядорлик жамияти, "Бек-2000" хусусий фирмаси ва Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Шеробод филиали ўртасида 2000 йил 27 майда тузилган 4-сонли кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Сурхондарё вилоят хўжалик судининг 2005 йил 30 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Иш апелляция ва кассация инстанциясида кўрилмаган.

Протестда ушбу иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбориш масаласи қўйилган.

Раёсат судья маърузасини тинглаб, Бош прокурор ўринбосарининг протестни қувватлаши тўғрисидаги фикрини эшитиб, протестда келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан протестни қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 124-моддасида ишда иштирок этувчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суднинг ажрими орқали хабардор қилинишлари, ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат билан юборилиши лозимлиги таъкидланган.

ХПКнинг 131-моддасида эса ишни кўришни кейинга қолдириш тўғрисида ажрим чиқарилиши, хўжалик суди янги мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хўжалик судлов ишларини юритишнинг иштирокчилари топширилганлиги маълум қилинадиган хат билан ажрим ёки бошқа ҳужжатни юбориш орқали хабардор қилиниши белгиланган.

ХПК 188-моддаси учинчи қисмининг 2-бандида иш хўжалик суди томонидан ишда иштирок этувчи, мажлис вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинмаган шахслардан биронтасининг йўқлигида кўрилган бўлса, бу ҳолат ҳал қилув қарорини ёки қарорни бекор қилиш учун асос бўлиши қайд этилган.

Шунингдек, Олий хўжалик суди Пленумининг "Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг суднинг биринчи инстанциясида қўлланилиш амалиёти ҳақида"ги 2000 йил 28 январдаги 82-сонли қарорининг 13-бандига кўра тегишли тартибда суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинмаган шахсларнинг иштирокисиз ишни кўришга йўл қўйилмайди ва бу талабга риоя қилмаслик ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун шубҳасиз асос бўлади.

Вилоят хўжалик судининг 2005 йил 27 майдаги ажрими билан ишни кўриш 2005 йил 30 майга қолдирилган. Лекин ушбу ажрим жавобгар - "Бек-2000" хусусий фирмасига юборилмаган. Натижада иш ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинмаган жавобгарнинг иштирокисиз кўрилган.

Даъвогарнинг корхона акциядорлик жамияти ҳисобланиб, барча йирик битимлар кузатув кенгаши ёки умумий йиғилиш розилиги билан тузилиши тўғрисида келтирган важлари, "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 89, 90-моддалари талабларига кўра, иш бўйича тарафлар ўртасида тузилган кафиллик шартномаси қиймати йирик битим қийматини ташкил этиши ёки ташкил этмаслиги биринчи инстанция суди томонидан муҳокама қилинмаган ва шунга мутаносиб равишда ушбу ҳолатга суд қарорида ҳуқуқий баҳо берилмаган.

Бу суд томонидан иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар тўлиқ аниқланмагани ва иш ҳужжатлари билан исботланмагани ҳамда қабул қилинган қарорда баён қилинган хулосалар иш ҳолатларига мувофиқ келмаслигини кўрсатади.

Бундан ташқари, ХПК 23-моддасининг 1-бандида иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар, юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга доир ишлар хўжалик судига тааллуқлилиги кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2000 йил 28 январдаги 82-сонли қарорининг 2-бандида Хўжалик процессуал кодексининг 23-моддасига мувофиқ ҳуқуқий муносабатлар қатнашчилари орасида хўжалик судига тааллуқли низолар келиб чиқиши мумкин бўлган субъектларнинг таркиби белгилаб қўйилган бўлиб, даъво юридик шахснинг ўзига эмас, балки унинг алоҳида бўлинмасига тақдим этилган бўлса, у ҳолда юридик шахснинг ўзини ишда иштирок этишга жалб қилиш суд томонидан Хўжалик процессуал кодексининг 38-моддасига мувофиқ ҳал этилиши лозимлиги белгиланган бўлса-да, биринчи инстанция суди Пленум қарорининг ушбу талабини бажариш чорасини кўрмаган. Ишга Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкини жавобгар сифатида жалб этмаган.

ХПК 200-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ҳужжатларининг ноқонунийлиги ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни назорат тартибида ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши кўрсатилган.

Юқоридагиларга кўра, мазкур иш юзасидан қабул қилинган суд қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборилиши лозим.

Суд ишни янгидан кўришда мавжуд ҳужжатлар асосида ишнинг ҳақиқий ҳолатини аниқлаб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, ишга Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкини тараф сифатида жалб қилиш масаласини ҳал қилиб тўпланган далиллар йиғиндисига кўра қонуний ва асослантирилган қарор қабул қилиши лозим.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 йил, 4-сон.











Время: 0.0073
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск