ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилган ишлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 29.08.2006 й. Р N 106-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

РАЁСАТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.08.2006 й.

Р N 106

(КЎЧИРМА)

Қашқадарё вилояти прокурори Косон туман ҳокимлиги, Косон туман пахта тозалаш заводи ОАЖ, "Қишлоқхўжаликкимё" АЖ Косон туман филиали, АТ "Пахтабанк" Косон туман бўлими, "Косон машина-трактор парки" ДАЖ манфаатларида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - "Зирали-Ч" фермер хўжалигига нисбатан ер участкасини узоқ муддатга ижарага бериш шартномасини бекор қилиш, минерал ўғитлар бўйича тўланмаган 28000 сўм қарз, контрактация шартномасига асосан қопланмаган 558655 сўм қарз, кредит шартномасига асосан қопланмаган 764400 сўм қарз ва бажарилган механизация хизматлари бўйича 100000 сўм қарзни ундиришни сўраган.

Қашқадарё вилоят хўжалик судининг 2005 йил 13 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, Косон тумани ҳокимлиги ва "Зирали-Ч" фермер хўжалиги ўртасида 2004 йил 15 июнда тузилган ер участкасини узоқ муддатга ижарга бериш ҳақидаги ижара шартномаси бекор қилинган. Фермер хўжалигидан Косон туман пахта тозалаш ОАЖ фойдасига контрактация шартномасига асосан қопланмаган 558655 сўм қарз ҳамда АТ "Пахтабанк" Косон туман бўлими фойдасига кредит шартномасига асосан қопланмаган 764400 сўм қарз ундирилган.

Иш апелляция ва кассация инстанцияси судларида кўрилмаган.

Протестда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юбориш масаласи қўйилган.

Раёсат иш бўйича судья маърузасини, Бош прокурор ўринбосарининг протестни қувватлаши тўғрисидаги фикрини эшитиб, иш ҳужжатларини ва протестда келтирилган важларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан протестни қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 124-моддасида ишда иштирок этувчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суднинг ажрими орқали хабардор қилиниши, ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат билан юборилиши белгиланган.

Аммо, мазкур иш бўйича қонуннинг ушбу талабига риоя қилинмаган.

Суднинг даъво аризасини қабул қилиш ва ишни кўришни 2005 йил 13 октябрда Косон тумани ҳокимлиги биносида ўтказиш тўғрисидаги 2005 йил 12 октябрдаги ажрими тарафларга юборилмаган.

Даъво талаблари вилоят прокуратураси томонидан Косон тумани ҳокимлиги, Косон туман пахта тозалаш ОАЖ, "Қишлоқхўжаликкимё" АЖ Косон туман филиали, АТ "Пахтабанк" Косон туман бўлими, "Косон машина-трактор парки" ДАЖ манфаатларида билдирилган бўлса-да, аммо суд томонидан қайд этилган ташкилотларга ҳам ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида қонунда ўрнатилган тартибда хабар берилмаган ҳамда иш уларнинг вакили иштирокисиз кўрилиб, процессуал ҳуқуқ нормасининг бузилишига йўл қўйилган.

Суд томонидан ишни кўриш жойи ва вақти тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинмаган ишда иштирок этувчи шахслардан бирортасининг йўқлигида иш кўрилганлик ҳолати Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 170, 188-моддаларига асосан ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос бўлади.

Фермер хўжалиги раҳбарининг назорат тартибидаги аризасида унинг суд муҳокамасига чақирилмаганлиги, иш унинг иштирокисиз кўрилганлиги, ҳал қилув қарорида эса унинг фамилияси қўйилиб, даъвони тан олишини билдирганлиги ҳақида нотўғри ёзиб қўйилганлиги тўғрисидаги важларини инкор этувчи ҳужжатлар ишда мавжуд эмас.

Суд томонидан Косон тумани ҳокимлиги билан фермер хўжалиги ўртасида тузилган ер ижараси шартномасини бекор қилиш учун фермер томонидан ижара шартномаси мажбуриятлари қўпол равишда бузилиб, давлатга пахта сотиш шартномавий режасининг бажарилмаганлиги, ердан оқилона фойдаланилмаганлиги, ижарага берилган ер майдонининг экилган пахта ҳосили билан бошқа фермер хўжалигига ҳадя қилиб юборилганлиги асос қилиб олинган.

Аммо, суднинг ушбу хулосалари иш бўйича тўпланган ҳужжатлар билан тасдиқланмаган, суд хулосалари ҳал қилув қарорида етарлича асослантирилмаган. Ишдаги Косон туман статистика бўлими томонидан берилган фермер хўжалигининг 2003-2005 йиллардаги фаолияти тўғрисидаги маълумотнома муҳокама қилинмаган ва унга тегишли ҳуқуқий баҳо берилмаган, ҳадя шартномасининг мавжудлиги ёки йўқлиги ҳамда ижарага олинган участкаси кимга ҳадя қилинганлиги ҳолати аниқланмаган.

Иш ҳужжатларида "Бегим ота Ч" фермер хўжалиги раҳбари Б. Изомов томонидан Косон туман прокурори номига ёзилган тушунтириш хати мавжуд бўлиб, унда "Зирали-Ч" фермер хўжалигининг 22,5 гектар ер майдонини ўзининг фермер хўжалиги таркибига қўшиб, режада белгиланган пахта ҳосилининг топширилганлиги қайд этилган. Суд томонидан бекор қилинган туман ҳокимлиги ҳамда "Зирали-Ч" фермер хўжалиги ўртасида тузилган ер участкасини узоқ муддатга ижарага бериш ҳақидаги шартномага мувофиқ эса, "Зирали-Ч" фермер хўжалигига 30 йил муддатга 10 гектар ер участкаси ижарага берилган. Суд томонидан бу ҳолатга ҳам аниқлик киритилмаган, бу борада "Бегим ота Ч" фермер хўжалиги раҳбари суд мажлисида сўроқ қилинмаган.

Даъво талабларининг фермер хўжалигидан минерал ўғитлар бўйича тўланмаган 28000 сўм ундириш, кредит шартномасига асосан тўланмаган 764000 сўм қарз ва контрактация шартномасига кўра қопланмаган аванс бўйича 558655 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги қисмлари суд томонидан умуман муҳокама қилинмаган.

Фермер хўжалигининг назорат тартибидаги аризасидаги АТ "Пахтабанк" Косон туман бўлимидан ғалла етиштириш учун олинган кредит суммасини 2005 йилнинг охирига қадар бўлиб-бўлиб тўлаб бериш тўғрисида келишилганлиги ҳақидаги важларини инкор этувчи далиллар иш ҳужжатларида мавжуд эмас. Даъво талабларининг бу қисми бўйича суд томонидан кредит шартномаси талаб қилиб олинмаган. Кредит бўйича фермер хўжалигининг қарзи бор ёки йўқлигини аниқлаш чоралари кўрилмаган.

Фермер хўжалигидан контрактация шартномасига асосан қопланмаган аванс бўйича 558655 сўм қарз ундириш тўғрисидаги даъво талаби юзасидан ҳам суд ишнинг ҳақиқий ҳолатларини аниқлаш чораларини кўрмаган. Бу сумманинг қайси шартнома бўйича ва қайси йил ҳосили юзасидан мавжуд эканлиги текширилмаган.

Қайд этилган ҳар иккала даъво талаби бўйича АТ "Пахтабанк" Косон туман бўлими ва пахта тозалаш заводи вакиллари суд мажлисида сўроқ қилинмаган.

Гарчанд, юқорида қайд этилганидек, даъво аризаси 5 та ташкилотнинг манфаатида киритилган бўлса-да, аммо суд мажлисининг баённомасида фақатгина 1 та ташкилот вакилининг ер ижараси шартномасини бекор қилиш, фермер хўжалигидан етказиб берилган минерал ўғит, қопланмаган кредит ва авансдан ҳамда бажарилган механизация хизматларидан бўлган қарзларни ундириб бериш ҳақидаги кўрсатмаси баён қилинган, лекин унинг қайси ташкилотдан вакил бўлиб қатнашганлиги баённомада кўрсатилмаган.

Бу ҳолат ҳам суд мажлисида манфаати кўзланган барча ташкилотларнинг вакиллари қатнашмаганлиги, суд томонидан эса даъво талабларининг қанчалик асосли эканлигини ҳамда ишнинг объектив ҳолатини аниқлаш учун етарлича чоралар кўрилмаганлигидан далолат беради.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 200-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни назорат тартибида ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.

Ишни янгидан кўришда юқорида қайд этилган, иш бўйича йўл қўйилган процессуал қонунбузилиш ҳолатлари бартараф қилиниб, ишнинг объектив ҳолати аниқланиши ва тўпланган далиллар йиғиндиси асосида низо хусусида қонуний ва асослантирилган қарор қабул қилиниши лозим бўлади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 йил, 4-сон.













Время: 0.0204
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск