ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилган ишлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 29.08.2006 й. Р N 107-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

РАЁСАТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.08.2006 й.

Р N 107

(КЎЧИРМА)

Кредитор - "PLATTAS" шўъба корхонаси Тошкент шаҳар хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, қарздор - "FAR-ITAL" қўшма корхонаси мол-мулкидан 20518456 сўм ундириш тўғрисида суд буйруғи беришни сўраган.

Суд томонидан 2004 йил 10 декабрда ариза қаноатлантирилиб, қарздорнинг мол-мулкидан кредитор фойдасига 20518456 сўм асосий қарз, 102592 сўм давлат божи, 4000 сўм почта харажатлари, жами 20625048 сўм ундириш ҳақида суд буйруғи берилган.

Суд буйруғини ижро қилиш жараёнида тарафлар ўртасида келишув битими тузилиб, суд ижрочиси томонидан мазкур келишув битимини тасдиқлаш сўралиб, хўжалик судига ариза тақдим этилган.

Суднинг 2005 йил 11 мартдаги ажрими билан тарафлар ўртасида тузилган келишув битими тасдиқланиб, хўжалик иши иш юритишдан тугатилган.

Иш апелляция ва кассация инстанцияларида кўрилмаган.

Протестда келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ажримни бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган.

Раёсат иш бўйича судья маърузасини, Бош прокурор ўринбосарининг протестни қувватлаши ҳақидаги фикрини эшитиб, протестда келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра протестни қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, "PLATTAS" шўъба корхонаси томонидан таъсисчи сифатида қарздор - "FAR-ITAL" қўшма корхонаси ҳисоб рақамига Устав капиталини ошириш мақсадида 2003 йил 3 ноябрдаги 480-сонли тўлов топшириқномаси билан 20518456 сўмлик пул маблағи кўчириб берилган. Лекин, қарздор корхона Устав капиталини оширишни амалга оширмаган. Натижада тарафлар ўртасида қарздорлик вужудга келган.

Кредитор қарздор билан ўзаро тузилган 2004 йил 12 ноябрдаги та??ослаш далолатномасини асос қилиб, қарз қийматини қарздорнинг мол-мулкидан ундириш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат қилган. Суд томонидан ариза 2004 йил 10 декабрда қаноатлантирилиб, қарздорнинг мол-мулкидан кредитор фойдасига 20518456 сўм асосий қарз 102592 сўм давлат божи, 4000 сўм почта харажатлари, жами 20625048 сўм ундириш ҳақида суд буйруғи берилган.

Суд буйруғини ижро қилиш жараёнида тарафлар ўртасида келишув битими тузилган.

Келишув битимида жавобгар даъвогар олдидаги суд буйруғи асосида ундирилган қарз ҳисобига ҳар бири 50 тонна ҳажмга эга бўлган 14 дона сиғим (ёмкость)ларни 5867741 сўмга, ДЭУ "Леганза" русумли автомашинани 6269095 сўмга, ДЭУ "Броугхам" русумли автомашинани 8132880 сўмга бериш, ушбу мулклар кредиторга топширилгандан сўнг тарафлар бир-бирига нисбатан эътироз билдирмаслиги қайд этилган.

Суд тарафлар ўртасида тузилган келишув битимини тасдиқлаш жараёнида мазкур битим қонун ҳужжатларига хилоф тузилганлиги ва учинчи шахсларнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилганлигига эътибор бермаган.

Жумладан, протестга илова қилинган Тошкент шаҳар Яккасарой туман 1-сонли давлат нотариал идораси катта давлат нотариуси томонидан жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси номига берилган 2005 йил 22 сентябрдаги 5104-сонли маълумотномадан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов бошқармаси терговчисининг хатига асосан 2001 йил 10 августда "FAR-ITAL" қўшма корхонасининг барча мол-мулкларига банд солинган. Бу эса келишув битимида кўрсатилган мол-мулкларга ҳам банд солинган, деган хулосани беради.

Келишув битими "FAR-ITAL" кўшма корхонаси бош директори вазифасини бажарувчи Д.Полатов томонидан имзоланган. Лекин, суд томонидан унинг мазкур келишув битимини тузиш ваколати бор ёки йўқлиги текширилмасдан, фақатгина топширилаётган мулкларнинг ҳужжатлари талаб қилиб олинган.

Бундай ҳолда Раёсат биринчи инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлиги, келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги ажримда баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ келмаслиги сабабли, мазкур ажримни бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юборишни лозим деб ҳисоблайди.

Ишни янгидан кўришда суд йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиб, тарафлардан иш учун аҳамиятли ҳужжатларни талаб қилиб, низонинг объектив ҳолатларини аниқлаб, тўпланган далиллар асосида иш юзасидан қонуний ва асослантирилган қарор қабул қилиши лозим.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 йил, 4-сон.












Время: 0.0068
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск