ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилган ишлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 29.08.2006 й. Р N 108-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

РАЁСАТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.08.2006 й.

Р N 108

(КЎЧИРМА)

Даъвогар - "Чилонзор туман шароб-савдо" шўъба корхонаси Тошкент шаҳар хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - "FAR-ITAL" қўшма корхонасидан 46254972 сўм ундиришни сўраган.

Тошкент шаҳар хўжалик судининг 2005 йил 9 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб "FAR-ITAL" қўшма корхонасидан "Чилонзор туман шароб-савдо" шўъба корхонаси фойдасига 31269981 сўм ундирилган.

Ҳал қилув қарорининг ижросини таъминлаш давомида тарафлар ўртасида 2005 йил 4 майда келишув битими тузилган. Унга кўра "FAR-ITAL" қўшма корхонасига тегишли бўлган озиқ-овқат ишлаб чиқариш ускунаси ва яна 16 турдан иборат, жами 31723827 сўмлик мулкларни "Чилонзор туман шароб-савдо" шўъба корхонасидан бўлган қарзнинг бир қисмини қоплаш учун беришга келишилган. Тошкент шаҳар хўжалик судининг 2005 йил 9 июндаги ажрими билан келишув битими тасдиқланиб, иш юритиш тугатилган.

Иш апелляция ва кассация инстанциясида кўрилмаган.

Суд ажримига нисбатан протест келтирилиб, унда суднинг ажримини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юбориш масаласи қўйилган.

Раёсат иш бўйича судья маърузасини тинглаб, Бош прокурор ўринбосарининг протестни қувватлаши тўғрисидаги фикрини эшитиб, иш ҳужжатларини ва протестда келтирилган важларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан протестни қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 40-моддасида тарафларнинг келишув битими қонун ҳужжатларига хилоф бўлса ёки бу билан бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилса, хўжалик суди келишув битимини тасдиқламаслиги кўрсатилган.

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 1999 йил 27 майдаги қарори талабига кўра, суднинг келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги ажрими асослантирилган бўлиши лозимлиги, суд келишув битимини тасдиқлашдан оддин унинг шартлари учинчи шахсларнинг манфаатларига таъсир этмаслигига ишонч ҳосил қилиши лозимлиги кўрсатилган.

Тошкент шаҳар хўжалик судининг ушбу иш бўйича тарафлар ўртасида тузилган келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги 2005 йил 9 июндаги ажрими юқоридаги қонун нормалари талаби қўпол равишда бузилган ҳолда қабул қилинган.

Чунки, "FAR-ITAL" қўшма корхонаси Низомининг 3.1-бандига асосан "Сак-Взгляд" ЁАЖ (Россия) - 200000 АҚШ доллари, "Гамбари СПА" (Италия) - 210000 АҚШ доллари, "Septimum" МЧЖ (Ўзбекистон) - 200000 АҚШ доллари, "Plattas" (Ўзбекистон) - 200000 АҚШ доллари миқдоридаги улушлари билан корхонанинг таъсисчилари ҳисобланган.

Ҳозирги вақтда эса қўшма корхона таъсисчиларидан бири - "САК Взгляд" ЁАЖ тугатилган бўлиб, фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судининг 2005 йил 21 февралдаги ҳал қилув қарори билан фуқаро Б. Цой "САК-Взгляд" ЁАЖнинг хусусий вориси деб топилган.

Шунингдек, таъсисчи - "Гамбари СПА" фирмаси эса 1999 йилда қўшма корхонадаги мавжуд барча улушини "Гамбари Интернейшнл СРЛ" фирмасига сотгани ҳамда таъсисчи - "Septimum" МЧЖ ҳам ўз ташкилий-ҳуқуқий шаклини 2001 йилда ўзгартиргани ҳолда "Rahnamo" МЧЖга бирлаштириб юборилгани сабабли улар ҳам қўшма корхона таъсисчиларининг ҳуқуқий ворислари ҳисобланади.

Аниқланишича, ушбу қўшма корхона таъсисчилари ўртасида турли низолар чи??ани сабабли таъсисчиларнинг умумий йиғилиши ўтказилмаганлиги оқибатида таъсисчилар таркибидаги юқорида қайд этилган ўзгартиришлар қўшма корхонанинг Низоми ва таъсис шартномасига киритилмасдан қолган.

"FAR-ITAL" қўшма корхонаси таъсисчиларининг юқоридаги ҳуқуқий ворислари мавжуд бўлишига қарамасдан, қўшма корхона раҳбари юқоридаги таъсисчилар ворисларининг розилигисиз, уларнинг манфаатларига зид равишда келишув битими билан корхона мулкларини "Чилонзор туман шароб-савдо" шўъба корхонасига бериб юборган бўлса-да, суд ушбу ҳолатларни ўрганмаган ҳолда келишув битимини тасдиқлаб берган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 218-моддаси талабига кўра улушли мулкдаги мол-мулк унинг барча иштирокчиларининг келишуви билан тасарруф этилиши мумкинлиги суднинг эътиборидан четда қолган.

Булардан ташқари, иш ҳужжатларидан кўринишича, "FAR-ITAL" қўшма корхонаси раҳбари Д. Полатов билан "Чилонзор туман шароб-савдо" шўъба корхонаси раҳбари Т. Худойқулов ўртасида 2005 йил 4 майда тузилган ва суд томонидан тасдиқланган келишув битими шартларига кўра "FAR-ITAL" қўшма корхонаси қиймати 590000 сўмлик "Пентиум 1" маркали компьютер, 98333 сўмлик "EPSON" маркали принтер, 108081 сўмлик уяли телефон, 23820517 сўмлик озиқ-овқат ишлаб чиқариш ускунаси, 5984759 сўмлик юқоридаги ускунанинг эҳтиёт қисмлари ва бошқа, жами 16 турдаги умумий қиймати гўёки 31520000 сўм бўлган товарларни Тошкент шаҳар хўжалик судининг 2005 йил 9 мартдаги ҳал қилув қарорини ижро этиш мақсадида 31723827 сўм қарз эвазига "Чилонзор туман шароб-савдо" шўъба корхонасига топширишга келишилган.

Республика ИИВ ТББнинг фуқаро Б.Мусаевни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 28-167-моддаси учинчи қисми, 209-моддаси иккинчи қисми билан айблаш ҳақидаги жиноят иши бўйича "Мулк Баҳо" МЧЖ томонидан 2004 йилнинг февраль ойида "FAR-ITAL" қўшма корхонасининг мулклари баҳоланган бўлиб, ушбу баҳолаш хулосасига кўра озиқ-овқат ишлаб чиқариш ускунасининг қиймати 1020054180 сўм эканлиги кўрсатилган. Ваҳоланки, юқорида кўрсатиб ўтилган келишув битими билан "FAR-ITAL" қўшма корхонаси раҳбари ускунанинг ҳақиқий қиймати 1020054180 сўм эканлигини ва "FAR-ITAL" қўшма корхонасининг юқоридаги мулкларига банд солинганлигини билгани ҳолда уни 23820917 сўмга баҳолаб "Чилонзор тумани шароб-савдо" шўъба корхонасига бериб юборган.

"Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 54-моддаси талабига биноан рўйхатга олинган мол-мулк суд ижрочиси томонидан рўйхатга олиниши лозим бўлган мол-мулк турларига бўлган талаб ва таклифнинг бозор конъюнктураси ҳолати тўғрисидаги мавжуд маълумотлар асосида, ижро этиш кунида амалда бўлган нархларда баҳоланиши лозимлиги, зарур ҳолларда, суд ижрочиси мол-мулк қийматини аниқлаш учун мутахассисни жалб қилиши лозим.

Бироқ, Тошкент шаҳар хўжалик суди томонидан 2005 йил 9 мартдаги ҳал қилув қарорини ижро этиш мақсадида юқоридаги 16 турдан иборат мулкларни "Чилонзор туман шароб-савдо" шўъба корхонасига топшириш ҳақидаги келишув битимини тасдиқлаш орқали низоли мулкларнинг бозор қийматини аниқлаш чораси кўрилмасдан, муқаддам банд солиниб, хатланган мулкларнинг тасарруф этиб юборилишига йўл қўйилган.

Иш ҳолатларидан кўринишича, ИИВ ТББнинг фуқаро Б. Мусаевни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 28-167-моддаси учинчи қисми, 209-моддаси иккинчи қисми билан айблаш ҳақидаги жиноят иши бўйича терговчининг 2004 йил 4 февралдаги "FAR-ITAL" қўшма корхонасининг мулкларига банд солиш ҳақидаги топшириғи юборилган. Шунингдек, Тошкент шаҳар 1-сонли нотариал идорасининг 2005 йил 22 сентябрдаги жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судига юборилган 5104-сонли хатида "FAR-ITAL" қўшма корхонасининг мулкларига 2001 йил 10 августда солинган банд ҳозирга қадар кучида эканлиги маълум қилинган.

Юқоридагиларга кўра ушбу хўжалик иши бўйича суд томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар ўрганилмаганлиги ва исботланмаганлиги, келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги суд ажримида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ келмаслиги ҳамда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилгани сабабли ушбу суд ажрими бекор қилиниши, иш янгидан кўриб чиқиш учун юборилиши лозим.

Суд ишни янгидан кўришда ҳужжатлар ва баёнотлар асосида ишнинг ҳақиқий ҳолатини аниқлаб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, тўпланган далиллар йиғиндисига кўра қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши керак.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 йил, 4-сон.














Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск