ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилган ишлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 29.08.2006 й. Р N 109-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

РАЁСАТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.08.2006 й.

Р N 109

(КЎЧИРМА)

Даъвогар - Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Боёвут туманидаги "150-автокорхона" АЖнинг манфаатида Сирдарё вилоят хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - Боёвут тумани ҳокимининг 2002 йил 20 майдаги 396-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Сирдарё вилоят хўжалик судининг 2003 йил 15 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Иш апелляция ва кассация инстанцияларида кўрилмаган.

Вилоят хўжалик судининг 2006 йил 18 апрелдаги ажрими билан фуқаро Ш.Алиевнинг суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризаси рад этилган.

Протестда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, хўжалик иши бўйича иш юритишни тугатиш масаласи қўйилган.

Раёсат иш бўйича судья маърузасини, Бош прокурор ўринбосарининг протестни қувватлаши тўғрисидаги фикрини эшитиб, иш ҳужжатларини ва протестда келтирилган важларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан протестни қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар судга мурожаат қилиб, Боёвут тумани ҳокимининг фуқаро Ш.Алиевга 5100 кв.м. ер майдонини фойдаланиш учун ажратиш тўғрисидаги 2002 йил 20 майдаги 396-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган ва суд даъвони қаноатлантириб, ишга жалб қилинмаган фуқаро Ш.Алиевнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ҳал қилув қарорини қабул қилган.

Ўзбекистон Республикаси ХПК 188-моддаси учинчи қисмининг 5-бандига кўра, хўжалик суди ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилган бўлса, бу ҳолат процессуал ҳуқуқ нормасининг бузилиши сифатида баҳоланиши лозим ва ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос бўлади.

Ўзбекистон Республикаси ХПК 23-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида хўжалик судига иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар, юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга доир ишлар тааллуқли эканлиги кўрсатилган.

Даъвонинг мазмунига кўра, мазкур ишнинг натижаси фуқаро Ш. Алиевнинг ҳуқуқ ва манфаатларига бевосита таъсир қилади, бундай ҳолда низо бўйича ишга тараф сифатида у жалб қилиниши лозим, аммо жисмоний шахслар иштирокидаги ишлар хўжалик судига тааллуқли эмас.

Ўзбекистон Республикаси ХПК 86-моддасининг 1-бандига мувофиқ, низо хўжалик судида кўриш учун тегишли бўлмаса, суд иш юритишни тугатиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси ХПК 200-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ҳужжатининг ноқонуний ёки асоссизлиги ҳал қилув қарори, қарорни назорат тартибида бекор қилиш учун асос бўлади.

Бундай ҳолда Раёсат иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилиб, хўжалик иши бўйича иш юритишни тугатишни лозим деб топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 йил, 4-сон.












Время: 0.0354
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск