ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилган ишлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 04.08.2006 й. Р N 93-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

РАЁСАТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.08.2006 й.

Р N 93

(КЎЧИРМА)

Аризачи - Бухоро шаҳар ҳокимлиги корхоналарни тугатиш бўйича ҳудудий комиссияси қарздор - "Пиридастгир" хусусий фирмасини банкротликнинг соддалаштирилган таомили бўйича банкрот деб эътироф этиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат қилган.

Бухоро вилоят хўжалик судининг 2005 йил 5 августдаги ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилиб, "Пиридастгир" акциядорлик жамияти банкрот деб эътироф этилган ва тугатишга доир иш юритилган.

Иш апелляция ва кассация инстанцияси судида кўрилмаган.

Протестда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш масаласи қўйилган.

Раёсат иш бўйича судья маърузасини, Бош прокурор ўринбосарининг протестни қувватлаши тўғрисидаги фикрини эшитиб, иш ҳужжатларини ва протестда келтирилган важларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан протестни қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун юборишни лозим деб ҳисоблайди.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Бухоро шаҳар ҳокимлиги корхоналарни тугатиш бўйича комиссияси хўжалик судига "Пиридастгир" хусусий фирмасини банкрот деб эътироф этиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилган.

Лекин, вилоят хўжалик суди томонидан ишнинг кўриб чиқилиши натижасида "Пиридастгир" хусусий фирмаси эмас, балки "Пиридастгир" акциядорлик жамияти банкрот деб эътироф этилган.

Аниқланишича, (Бухоро шаҳар давлат солиқ инспекциясининг маълумотномасига асосан) "Пиридастгир" хусусий фирмаси давлат рўйхатидан ўтмаган ҳамда солиқ идораларида солиқ тўловчи сифатида ҳисобда турмаган.

Бироқ "Пиридастгир" акциядорлик жамияти рўйхатдан ўтган бўлиб, ушбу жамият ҳам унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли масъулияти чекланган жамиятга ўзгарганлиги муносабати билан тугатилиб, давлат реестридан чиқарилган.

Ушбу ҳолатлар Бухоро шаҳар ҳокимининг 1999 йил 1 декабрдаги "Пиридастгир" акциядорлик жамиятини масъулияти чекланган жамиятга айлантириш ҳақидаги 1953-сонли қарори билан тасдиқланади. Унга кўра, "Пиридасттир" масъулияти чекланган жамиятига 1999 йил 10 декабрда 003100-сонли гувоҳнома берилган.

Аризачи томонидан ҳақиқатда ташкил этилмаган ва фаолият кўрсатмаган "Пиридастгир" хусусий корхонасини банкрот деб эътироф этиш тўғрисида ариза берилган бўлса-да, биринчи инстанция суди тугатилиб, давлат реестридан чиқарилган "Пиридастгир" акциядорлик жамиятини банкрот деб эътироф этиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилган. Натижада тугатиш бошқарувчиси "Пиридастгир" масъулияти чекланган жамиятини тугатишга доир ишларни юритишга киришган. Бу эса биринчи инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмасдан, қарор қабул қилинганлигини кўрсатади.

Ўзбекистон Республикаси ХПК 200-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ҳужжатининг ноқонуний ёки асоссизлиги суд қарорини назорат тартибида бекор қилиш ва ўзгартириш учун асос бўлади.

Бундай ҳолда Раёсат иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юборишни лозим деб топади.

Ишни янгидан кўришда юқорида қайд этилган камчиликлар бартараф этилиб, аризачи қайси корхонани банкрот деб топишни сўраётганлигини аниқлаб, тўпланган далиллар йиғиндиси асосида низо юзасидан қонуний қарор қабул қилиниши лозим бўлади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 йил, 4-сон.














Время: 0.0142
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск