ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилган ишлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 04.08.2006 й. Р N 94-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

РАЁСАТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.08.2006 й.

Р N 94

(КЎЧИРМА)

Даъвогар - "Норбек" хусусий фирмаси судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, Боғот тумани давлат солиқ инспекциясининг 2003 йил 26 ноябрдаги Н-391-ХС-сонли қарорини бекор қилишни сўраган.

Хоразм вилоят хўжалик судининг 2004 йил 23 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.

Иш апелляция ва кассация инстанцияси судларида кўрилмаган.

Протестда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юбориш масаласи қўйилган.

Раёсат иш юзасидан судья маърузасини, Бош прокурор ўринбосарининг протестни қувватлаши тўғрисидаги фикрини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, протест важларини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра протестни қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.

Иш ҳужжатларига кўра, Боғот тумани давлат солиқ инспекциясининг 2003 йил 26 ноябрдаги Н-391-ХС-сонли буйруғига асосан "Норбек" хусусий фирмасида солиқ инспекцияси ходимлари томонидан 2003 йил 26 ноябрда ўтказилган текшириш натижаси бўйича тузилган 100578-сонли далолатномага асосан Боғот тумани ДСИ бошлиғининг 2003 йил 27 ноябдаги қарори билан "Норбек" хусусий фирмасига чакана савдо ҳуқуқини берувчи рухсатномасиз савдо фаолиятини амалга ошириш натижасида олган 94,1 минг сўм даромад ва яна шунча миқдорда молиявий жарима ҳамда НКМсиз савдо фаолияти ва автомобилларга техник хизмат кўрсатиш фаолияти учун энг кам иш ҳақининг 100 баравари - 544000 сўм жарима, жами 732,2 минг сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилган.

Даъво аризасида текшириш 2003 йил 16 ноябрда ўтказилганлиги, лекин фирмада текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруқ 2003 йил 26 ноябрда берилганлиги ва қалбаки далолатнома тузилганлиги, далолатномада унинг имзоси ҳам қалбакилаштирилганлиги, текшириш далолатномасини 2004 йил 10 февралда кўрганлиги тўғрисидаги важларни келтириб, Боғот туман ДСИнинг 2003 йил 26 ноябрдаги Н-391-ХС-сонли қарорини бекор қилиш сўралган.

Биринчи инстанция суди ишни кўришда иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганмасдан, даъвони рад қилиш ҳақида барвақт хулосага келган. Чунки даъвонинг мазмунидан маълум бўлишича, даъвогар Боғот туман ДСИ томонидан чиқарилган 2003 йил 26 ноябрдаги Н-391-ХС-сонли буйруқни бекор қилишни сўраган.

Биринчи инстанция суди эса даъво талабидан четга чиқиб, давлат солиқ инспекциясининг жарима ундириш тўғрисидаги 2003 йил 27 ноябрдаги қарорини муҳокама қилиб, унинг қонуний чиқарилганлиги тўғрисида хулосага келган.

Мазкур ҳолат биринчи инстанция судининг қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ бўлмаганлиги, яъни, Боғот тумани ДСИнинг 2003 йил 26 ноябрдаги Н-391-ХС-сонли қарори эмас, балки буйруғининг ҳақиқий ёки ҳақиқий эмаслиги тўғрисидаги масалага аниқлик киритмаганлиги, ишни даъво талаби доирасида кўрмасдан, процессуал ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлигидан далолат беради.

Ўзбекистон Республикаси ХПК 200-моддасининг биринчи қисмига кўра суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни назорат тартибида ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.

Бундай ҳолда Раёсат мазкур иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим деб ҳисоблайди.

Ишни янгидан кўришда суд баён этилган ҳолатларни ҳар томонлама ўрганиб чиқиб, далилларга, тарафларнинг важларига ҳуқуқий баҳо бериб, тўпланган ҳужжатлар асосида қонуний ва асослантирилган қарор қабул қилиши лозим.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 йил, 4-сон.














Время: 0.0195
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск