ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилган ишлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 27.04.2006 й. Р N 34-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ РАЁСАТИ

ҚАРОРИ

23.02.2006 й.

N Р 19



(Кўчирма)



"Шарқ юлдузлари" хусусий фирмаси шаҳар хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - "Республика муҳандислик ишлаб чиқариш маркази" МЧЖдан ижара шартномасига кўра 900000 сўм асосий қарз, 450000 сўм пеня ва 31000 сўм суд харажатлари, жами 1381000 сўмни ундиришни сўраган.

Тошкент шаҳар хўжалик судининг 2005 йил 2 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Иш аппеляция ва кассация инстанцияларида кўрилмаган.

Жавобгарнинг ҳал қилув қароридан норози бўлиб берган апелляция шикояти шикоят бериш муддати ўтказиб юборилганлигини тасдиқловчи почта квитанцияси илова қилинмаганлиги сабабли, Тошкент шаҳар хўжалик судининг 2005 йил 5 декабрдаги ажрими билан қайтарилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раисининг ўринбосари томонидан келтирилган протестда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш масаласи қўйилган.

Раёсат, иш бўйича судьянинг маърузасини, Бош прокурор ўринбосарининг протестни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги фикрини эшитиб, иш ҳужжатларини ва протестда келтирилган важларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан протестни қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, биринчи инстанция суди томонидан процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилган.

Даъво аризаси суднинг 2005 йил 15 августдаги ажрими билан иш юритишга қабул қилинган ва ишни кўриш 2005 йил 2 сентябрга тайинланган. Аммо бу ҳақдаги жавобгарга юборилган ажрим алоқа бўлими томонидан маълумотнома билан судга қайтариб юборилган. Маълумотномада конвертда кўрсатилган манзилда 160 дан зиёд хонадондан иборат бўлган тў??из қаватли уй жойлашганлиги, хонадон сони кўрсатилмаганлиги сабабли ташкилот топилмаганлиги баён қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2000 йил 28 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг суднинг биринчи инстанциясида қўлланилиши амалиёти ҳақида"ги 82-сонли қарорининг 13-бандида агарда ажрим жавобгарга топширилмаса, алоқа органларининг топширганлик ва кўрсатилган манзилда жавобгарнинг йўқлиги ҳақидаги хабарнома белгиси билан қайтиб келса, ишдаги ҳужжатларда адресатнинг турар жойи кўзда тутилмаган бўлса, судья даъвогарга жавобгарнинг турар жойи ҳақидаги ҳужжат билан тасдиқланган маълумотни тақдим этишни таклиф қилиши лозимлиги тушунтирилган.

Бироқ, суд қайд этилган Пленум қарори талабларига риоя қилмасдан, жавобгар жойлашган манзилни аниқлаш ҳамда уни ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилиш чораларини кўрмасдан, ишни жавобгар вакилисиз кўриб, ҳал қилув қарори қабул қилган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 170-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди ҳамда 188-моддаси учинчи қисмининг 2-бандига кўра, иш хўжалик суди томонидан ишда иштирок этувчи, мажлис вақти ва жойи тўғрисидаги тегишли равишда хабардор қилинмаган шахслардан биронтасининг йўқлигида кўрилганлиги ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос бўлади.

Бундай ҳолатда мазкур иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун юборилиши лозим.

Ишни янгидан кўришда йўл қўйилган процессуал қонун бузилиши бартараф қилиниб, суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида ишда иштирок этувчи шахслар тегишли тартибда хабардор қилинишлари, ҳар иккала тарафнинг барча важлари муҳокама қилиниб, тўпланган далиллар йиғиндиси асосида низо хусусида қонуний ва асослантирилган қарор қабул қилиниши лозим бўлади.

Қайд этилганларга асосан, Раёсат ушбу иш бўйича қабул қилинган Тошкент шаҳар хўжалик судининг 2005 йил 2 сентябрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан биринчи инстанцияда кўриш учун юбориш тўғрисида қарор қабул қилди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2007 йил, 6-сон






Время: 0.0153
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск