ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилган ишлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 23.02.2006 й. Р N 18-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ РАЁСАТИ

ҚАРОРИ

23.02.2006 й.

N Р 18



(Кўчирма)



"Лангар-Гранит" шўъба корхонасининг "Нурота-Гранит" ишлаб чиқариш корхонасидан асосий қарз, пеня ва жарима ундириш ҳақидаги даъвоси Навоий вилоят хўжалик судининг 2005 йил 27 майдаги ҳал қилув қарори билан қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан 33541438 сўм асосий қарз ва 8385359 сўм пеня ундириш белгиланган.

Иш апелляция инстанциясида кўрилмаган.

Кассация судлов ҳайъатининг 2005 йил 10 октябрдаги қарори билан вилоят прокуратурасининг кассация протести қисман қаноатлантирилиб, ҳал қилув қарорининг пеня қисми 4192679 сўм қилиб ўзгартирилган, қолган қисми ўзгартиришсиз қолдирилган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари томонидан келтирилган протестда хўжалик иши бўйича қабул қилинган суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбориш масаласи қўйилган.

Раёсат иш юзасидан судья маърузасини ва прокурорнинг протестни қувватлаши тўғрисидаги фикрини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, протест важларини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра протестни қаноатлантириб, ишни янгидан кўриш учун юборишни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2003 йил 3 мартда тузилган олди-сотди шартномасига асосан "Лангар-Гранит" шўъба корхонаси гранит харсанг тошларини сотишга, "Нурота-Гранит" ишлаб чиқариш корхонаси эса бунинг эвазига 90 кун ичида маҳсулотнинг ҳақини тўлашга келишилган.

Даъвогар шартномага асосан 2003 йил ноябрь ойига қадар 2 - 7-сонли счёт-фактуралари билан гўёки 53120521 сўмлик маҳсулот берган бўлиб, жавобгар 2004 йил ноябрь ойига қадар фақатгина 19579083 сўм тўловни амалга оширганлигини важ қилиб, судга даъво аризаси билан мурожаат этган.

Низони ҳал этишда судлар процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйган.

Жумладан, судлар томонидан Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 124-моддаси талаби бузилган ҳолда, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида жавобгар тегишли тартибда огоҳлантирилмасдан, иш унинг иштирокисиз кўрилиб, ҳал этилган.

Бунинг оқибатида жавобгар даъвогарнинг талабига нисбатан ўз эътирозларини бериш ҳуқуқидан нафақат биринчи инстанция суди, балки кассация инстанциясида ҳам маҳрум этилган, натижада иш учун аҳамиятли ҳолатлар аниқланмасдан қолган. Бу эса Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 188-моддасининг учинчи қисми талабига мувофиқ суд қарорини бекор қилиш учун асос бўлади.

Гарчи тарафлар ўртасида 2004 йил 10 августда ва 2004 йил 20 октябрдаги та??ослаш далолатномаларига асосан ишлаб чиқариш корхонасининг қарзи 37041438 сўмни ташкил этганлиги, шундан кейин яна 3500000 сўм тўлаб берилган деб топилган бўлса-да, судлар томонидан асосий қарз ҳақиқатда неча сўмни ташкил этиши аниқланмасдан қолган.

Ишда мавжуд ҳужжатларга қараганда, шўъба корхонаси ўз даъвосида асосланаётган 2-счёт-фактура билан 1111550 сўмлик, 3-счёт-фактура билан 4824000 сўмлик, 4-счёт-фактура билан 9180000 сўмлик, 5-счёт-фактура билан 13003200 сўмлик, 6-счёт-фактура билан 8287821 сўмлик ва 7-счёт-фактура билан 7744000 сўмлик, жами эса 53120521 сўмлик эмас, балки 44150521 сўмлик гранит харсанг тоши ва мармар блоки топширган.

Шўъба корхонаси ўз вақтида ишлаб чиқариш корхонаси томонидан 19579083 сўм тўлов амалга оширилганлигини кўрсатганидан келиб чиқилганда асосий қарз миқдори юқоридаги та??ослаш далолатномаларида кўрсатилганидек, 37041438 сўм эмас, шунингдек судлар томонидан хулоса қилинганидек 33541438 сўм ҳам эмас, балки 24571438 сўмни ташкил этиши судларнинг эътиборидан четда қолган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 55-моддаси талабига мувофиқ даъвогар ўз талабига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботламаган, яъни даъво қилинаётган суммани тасдиқловчи счёт-фактураларни тўлиғича тақдим этмаган, ўз навбатида судлар томонидан ҳам асосий қарзнинг ҳақиқий миқдорини аниқлаш мақсадида бу ҳужжатлар талаб қилиб олинмаган, оқибатда иш учун аҳамиятли ҳолатлар исботланмасдан қолган. Бу эса Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 169-моддаси талабига мувофиқ ҳал қилув қарорини бекор қилишга асос бўлади.

Кассация инстанцияси томонидан кассация протестида келтирилган "тарафлар ўртасида ҳисоб-китоблар суд томонидан текширилмаган"лиги ҳақидаги важларга етарлича эътибор қаратилмаган. Хусусан, ишлаб чиқариш корхонаси томонидан олинган товар эвазига 1020000 сўмлик "коронка" берилганлиги, 4800000 сўмлик гранит харсанг тошлари олинмасдан, даъвогарнинг омборхонасида қолдирилганлиги ҳолатларига аниқлик киритилмаган.

Шу билан биргаликда, "Лангар-Гранит" шўъба корхонаси раҳбари Б.Сатторовнинг "Нурота-Гранит" ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари М.Ҳамроевдан 12400000 сўм пул маблағларини гранит харсанг тоши учун олганлиги ва касса кирим ордери ва счёт-фактура тақдим этишини тасдиқлаб тузилган тилхатни жавобгар корхона ходимларидан ташқари даъвогар - шўъба корхонанинг бош ҳисобчиси ушбу 12400000 сўм маблағ шўъба корхонасининг кассасига кирим қилинганлиги ҳолатига аниқлик киритиш лозим бўлади.

Бундан ташқари, кассация инстанциясининг суд мажлиси баённомаси Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 134-моддаси учинчи қисми талабига зид равишда суд мажлисининг котиби томонидан имзоланмаган. Бу эса Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 188-моддаси талабига мувофиқ суд қарорини бекор қилиш учун асос бўлади.

Бундай ҳолатда Раёсат мазкур иш юзасидан қабул қилинган барча суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим деб ҳисоблайди.

Ишни янгидан кўриш пайтида юқорида баён этилган ҳолатлар ҳар томонлама ўрганиб чиқилиб, далилларга, тарафларнинг важларига ҳуқуқий баҳо берилиб, тўпланган ҳужжатлар асосида қонуний ва асослантирилган қарор қабул қилиниши лозим.

Баён этилганларга асосланиб, Раёсат ушбу иш бўйича қабул қилинган Навоий вилоят хўжалик судининг 2005 йил 27 майдаги ҳал қилув қарори ва кассация инстанциясининг 2005 йил 10 октябрдаги қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун шу вилоят хўжалик судига юбориш ҳақида қарор қабул қилди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2007 йил, 6-сон






Время: 0.0074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск