ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилган ишлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 23.02.2006 й. Р N 19-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ РАЁСАТИ

ҚАРОРИ

23.02.2006 й.

N Р 19



(Кўчирма)



"Муборак туманлараро улгуржи ва чакана савдо" очиқ турдаги ҳиссадорлик жамияти Қашқадарё вилоят хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Муборак "Махсустранс" ижара корхонасидан 203755000 сўм асосий қарз ва 101500000 сўм жарима (пеня) ундириб беришни сўраган.

Қашқадарё вилоят хўжалик судининг 2005 йил 15 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, Муборак "Махсустранс" ижара корхонасидан "Муборак туманлараро улгуржи ва чакана савдо" очиқ турдаги ҳиссадорлик жамияти фойдасига 203755000 сўм қарз, 50000000 сўм жарима ундирилган ва қарз ҳисобига даъвогар жавобгарга берган автомашиналарни (эскириш фоизларини ҳисобга олган ҳолда) олиб берилиши белгиланган.

Бундан ташқари, ушбу ҳал қилув қарорида жарима тўлаш белгиланиши натижасида корхонага зарар етказгани учун жавобгар корхона бошлиғи Р.Рўзиевга энг кам иш ҳақининг ўн баравари, корхона бош ҳисобчиси Н.Очиловга энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдоридаги жарима уларнинг шахсий мулки ва жамғармалари ҳисобидан ундирилиши белгиланган.

Апелляция инстанциясининг 2005 йил 5 сентябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори қисман ўзгартирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 5 млн. сўм жарима ундирилган, корхона бошлиғи Р. Рўзиев регресс тартибида жаримага тортилишдан озод этилган. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.

Иш кассация инстанциясида кўрилмаган.

Олий хўжалик суди раисининг ўринбосари томонидан келтирилган протестда ушбу иш юзасидан қабул қилинган 2005 йил 5 сентябрдаги апелляция инстанцияси қарорини бекор қилиб, ишни янгидан апелляция инстанциясида кўриб чиқиш учун юбориш масаласи қўйилган.

Раёсат судьянинг маърузасини тинглаб, Бош прокурор ўринбосарининг протестни қувватлаши тўғрисидаги фикрини эшитиб, протест важларини муҳокама қилиб, мазкур иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси қарорини қуйидаги асосларга кўра бекор қилиб, ишни янгидан апелляция инстанциясида кўриш учун юборишни лозим деб ҳисоблайди.

Иш ҳужжатларига қараганда, Қашқадарё вилоят хўжалик суди ҳал қилув қарорининг 50 млн. сўм жарима ундириш ва корхона раҳбари Р. Рўзиевни жавобгарликка тортиш қисмидан норози бўлган "Махсустранс" ижара корхонаси апелляция шикояти билан мурожаат қилган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 124-моддасига кўра ишда иштирок этувчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суднинг ажрими орқали хабардор қилиниши лозим.

Вилоят хўжалик судининг 2005 йил 11 августдаги апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажрими билан Муборак "Махсустранс" ижара корхонасининг апелляция шикоятини кўриш 2005 йил 31 августга тайинланган ва ажрим тарафларга юборилган.

Муборак "Махсустранс" ижара корхонаси қайд этилган ажримни 2005 йил 20 августда олган ва суд мажлисларида иштирок этган.

Лекин, даъвогар - "Муборак туманлараро улгуржи ва чакана савдо" очиқ турдаги ҳиссадорлик жамиятига юборилган 2005 йил 11 августдаги ажрим даъвогарнинг манзили ноаниқ бўлгани сабабли, судга қайтиб келган. Шу сабабли, суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабари бўлмаган даъвогар апелляция судлов ҳайъати муҳокамасида иштирок этмаган. Апелляция шикоятини кўриш 2005 йил 5 сентябрга қолдирилган. Аммо иш ҳужжатларида суд муҳокамаси кейинга қолдирилганлиги тўғрисида даъвогарга хабар берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмас.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 188-моддасига кўра, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёхуд нотўғри қўлланилиши хўжалик судининг ҳал қилув қарорини ёки қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 200-моддасида суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни назорат тартибида ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган.

Юқоридагиларга кўра, мазкур иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриб чиқиш учун апелляция инстанциясига юборилиши лозим.

Алелляция инстанцияси ишни янгидан кўришда тарафлар вакилларининг иштирокини таъминлаб, ҳужжатлар ва баёнотлар асосида ишнинг ҳақиқий ҳолатларини аниқлаб, далилларга ва тарафларнинг важларига ҳуқуқий баҳо бериб, тўпланган далиллар йиғиндиси асосида қонуний ва асослантирилган қарор қабул қилиши лозим.

Баён этилганларга асосан, Раёсат ушбу иш бўйича чиқарилган апелляция инстанциясининг 2005 йил 5 сентябрдаги қарорини бекор қилиб ишни янгидан апелляция инстанциясида кўриш учун юбориш тўғрисида қарор қабул қилди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2007 йил, 6-сон






Время: 0.0080
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск