ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилган ишлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 23.02.2006 й. Р N 21-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ РАЁСАТИ

ҚАРОРИ

23.02.2006 й.

N Р 21



(Кўчирма)



Қўқон шаҳар 1-Пахта тозалаш заводи ҳиссадорлик жамияти Фарғона вилоят хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - Данғара тумани "Дадахон-А" фермер хўжалигидан 4934,25 минг сўм жарима ундиришни сўраган.

Вилоят хўжалик судининг 2004 йил 18 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан 2467125 сўм жарима ундирилган.

Иш апелляция ва кассация инстанцияларида кўрилмаган.

Олий хўжалик суди раисининг биринчи ўринбосари томонидан келтирилган протестда мазкур иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш масаласи қўйилган.

Раёсат, судья маърузасини, Бош прокурор ўринбосарининг протестни қувватлаши ҳақидаги фикрини эшитиб, протест важларини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра протест қаноатлантирилиши лозим деб ҳисоблайди.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 170-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди ҳамда 188-моддаси учинчи қисмининг 2-бандига кўра иш хўжалик суди томонидан ишда иштирок этувчи, мажлис вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинмаган шахсларнинг йўқлигида кўрилганлиги ҳал қилув қарорини ёки қарорни бекор қилиш учун асос бўлади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, биринчи инстанция суди ишни кўришда процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйган.

Даъво аризаси суднинг 2004 йил 17 ноябрдаги ажрими билан иш юритишга қабул қилинган ва суд мажлиси 2004 йил 18 ноябрга тайинланган. Бироқ суднинг ажрими Хўжалик процессуал кодексининг 124-моддасида назарда тутилган тартибда ишда иштирок этувчи шахсларга юборилмаган. Натижада суд мажлисига жавобгар вакилининг иштироки таъминланмаган ва у Хўжалик процессуал кодексининг 35-моддасида қайд этилган ҳуқуқлардан фойдаланишдан маҳрум бўлган.

Бундай ҳолатда мазкур иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилиши лозим.

Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди тарафлар вакилларининг суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилиши, уларнинг суд мажлисида иштирокини таъминлаши, барча важларига, ишдаги мавжуд далилларга холисона баҳо бериб, амалдаги қонунчиликка таянган ҳолда қонуний ва асослантирилган қарор қабул қилиши лозим.

Баён этилганларга асосан, Раёсат ушбу иш бўйича чиқарилган Фарғона вилоят хўжалик судининг 2004 йил 18 ноябрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун шу вилоят хўжалик судига юбориш ҳақида қарор қабул қилди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2007 йил, 6-сон









Время: 0.0083
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск