ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилган ишлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 26.01.2006 й. Р N 3-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ РАЁСАТИ

ҚАРОРИ

26.01.2006 й.

N Р 3



(Кўчирма)



Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси Чироқчи туманидаги "Тошев Суюн" фермер хўжалигининг манфаатида вилоят хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Хуррам ота" фермер хўжалиги томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини қайтариб олиб бериш ва фермер хўжалигининг ер майдонига бўлган эгалик ҳуқуқини тиклашни сўраган.

Қашқадарё вилоят хўжалик судининг 2003 йил 29 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Апелляция инстанциясининг 2003 йил 17 декабрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация инстанциясининг 2004 йил 25 февралдаги қарори билан суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган.

Олий хўжалик суди Раёсатининг 2005 йил 3 мартдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосарининг протести қаноатлантирилиб, суд қарорлари бекор қилинган ва иш янгидан биринчи инстанцияда кўриш учун Қашқадарё вилоят хўжалик судига юборилган.

Биринчи инстанция судининг 2005 йил 25 апрелдаги ажрими билан тарафлар ўртасида тузилган келишув битими тасдиқланиб, иш юритиш тугатилган.

Кассация инстанциясининг 2005 йил 2 августдаги қарори билан келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги ажрим бекор қилиниб, даъвони қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари томонидан келтирилган протестда биринчи инстанция судининг 2005 йил 25 апрелдаги ажрими ва кассация инстанциясининг 2005 йил 2 августдаги қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юбориш сўралган.

Раёсат судьянинг маърузасини тинглаб, тарафлар томонидан тақдим этилган келишув битимини ўрганиб, Бош прокурор ўринбосарининг келишув битимини тасдиқлаш, суднинг ажрими ва қарорини бекор қилиб, иш юритишни тугатиш ҳақидаги фикрини эшитиб қуйидаги асосларга кўра тарафлар ўртасида 2006 йил 20 январда тузилган келишув битимини тасдиқлаш, биринчи инстанция судининг 2005 йил 25 апрелдаги ажрими ва кассация инстанциясининг 2005 йил 2 августдаги қарорини бекор қилиш, иш юритишни тугатиш, протестни қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.

Тақдим этилган келишув битими матнидан аниқланишича, "Хуррам ота" фермер хўжалиги бошлиғи А.Норқобилов, "Тошев Суюн" фермер хўжалиги бошлиғи С.Тошев ва "Боборасулов О??ўзибобо" фермер хўжалиги бошлиғи М.Боборасуловлар Чироқчи туман ер ресурслари хизмати томонидан 1999 йилда "Хуррам ота" фермер хўжалигига чизилган ер чизмаси (схемаси)ни тан олиб, эътироз билдиришмаган. Тарафлар вакиллари келишув битимига илова қилинган ер чизмаси асосида ернинг ажратилишига, 229-контурдан дастлаб "Хуррам ота" фермер хўжалигига 60 га, сўнг "Боборасулов О??ўзибобо" фермер хўжалигига 18 га ва "Тошев Суюн" фермер хўжалигига 18 га ер майдонининг ўлчаб ажратилиши, чизмаси чизиб берилишига ўз розилигини билдиришган. "Тошев Суюн" ва "Хуррам ота" фермер хўжаликлари бир-бирларига нисбатан даъволардан воз кечиб, суд харажатларининг тенг миқдорда юкланишини билдирган ва Раёсатдан келишув битимини тасдиқлаб беришини сўраган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 40-моддаси 3, 4-қисмларига кўра, тарафлар ҳар қандай инстанцияда ишни келишув битими билан тамомлашлари мумкин. Агар даъвогарнинг даъводан воз кечиши, жавобгарнинг даъвони тан олиши ва тарафларнинг келишув битими қонун ҳужжатларига хилоф бўлса ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузса, хўжалик суди даъводан воз кечишни, даъво талаблари миқдорини камайтиришни, даъвони тан олишни қабул қилмайди, келишув битимини тасдиқламайди, бундай ҳолларда хўжалик суди ишни мазмунан кўради.

Кодекснинг 86-моддаси 7-бандига биноан келишув битими тузилиб, у хўжалик суди томонидан тасдиқланган бўлса, хўжалик суди иш юритишни тугатади.

Раёсат баён этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, тарафлар ўртасида 2006 йил 20 январда тузилган келишув битими қонун талабларига хилоф эмаслигини, бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслигини инобатга олиб, уни тасдиқлашни, биринчи инстанция судининг 2005 йил 25 апрелдаги ажрими, кассация инстанциясининг 2005 йил 2 августдаги қарорини бекор қилишни, иш юритишни тугатишни, ишни биринчи, апелляция ва кассация инстанцияларида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар зиммасига тенг миқдорда юклашни лозим топди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2007 йил, 6-сон






Время: 0.0151
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск