ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилган ишлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 01.12.2005 й. Р N 94-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

РАЁСАТИНИНГ

ҚАРОРИ

01.12.2005 й.

Р N 94


(КЎЧИРМА)

Ишни кассация инстанциясида кўрган хўжалик судининг қарорида баён қилинган кўрсатмалар шу ишни янгидан кўраётган суд учун мажбурийдир.


"Ҳамдам" хусусий фирмаси хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - АТБ "Ҳамкорбанк" Чиноз филиалидан 2788993 сўм моддий зарар, 1152400 сўм бой берилган фойда, 1394496 сўм пеня ва 3000000 сўм маънавий зарар ундиришни сўраган.

Вилоят хўжалик судининг 2004 йил 28 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабларининг маънавий зарарни ундириш қисми бўйича иш юритиш тугатилиб, даъвонинг қолган қисми рад этилган.

Апелляция инстанциясининг 2004 йил 12 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгартирилиб, жавобгардан 1394496 сўм жарима ундирилган.

Кассация инстанциясининг 2005 йил 19 январдаги қарори билан қабул қилинган суд қарорлари бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун юборилган.

Вилоят хўжалик судининг 2005 йил 23 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан 1394499 сўм жарима ундирилган.

Иш апелляция инстанциясида кўрилмаган.

Кассация инстанциясининг 2005 йил 13 июндаги қарори билан мазкур ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Протестда суд қарорларини қисман бекор қилиб, даъвони тўлиқ рад қилиш сўралган.

Раёсат, иш ҳужжатларини ва протестда келтирилган важларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан протестни қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, хўжалик судининг 11-0206/367-сонли ҳал қилув қарорига асосан даъвогар фойдасига "Шарқ" кооперативидан жами 2788993 сўм ундирилган. Ҳал қилув қарори асосида ижро варақаси берилган.

Даъвогар - "Ҳамдам" хусусий фирмаси ўз даъво аризасида 11-0206/367-сонли иш бўйича жавобгар ҳисобланган "Шарқ" кооперативининг ҳисоб рақамига 2002 йил декабрь ойида 7,3 млн. сўм келиб тушган бўлса-да, банк ижро варақани бажармасдан, даъвогарга 2788993 сўм қарз суммасини ундирмаганлигини, натижада унга шунча миқдорда зарар келтирганлигини, агар пулни ўз вақтида олганида бир йил мобайнида 1152400 сўм фойда кўриши мумкинлигини асос қилиб, АТБ "Ҳамкорбанк" Чиноз филиалидан зарар суммаси, бой берилган фойда ва пеня ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция суди томонидан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгарга нисбатан суд ҳужжатини ижро этмаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 218-моддасига асосан банк томонидан ундирилмаган сумманинг 50 фоизи, яъни 1394499 сўм миқдорида жарима ундириш ҳақида қарор қабул қилинган.

Бироқ, суд жарима ундиришда процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаган.

Даъвода жавобгарга нисбатан ХПКнинг 218-моддасига асосан жарима қўллаш сўралмаган. Бундай жарима қўлланилишида даъво талабидан четга чиқилганлиги кассация инстанциясининг 2005 йил 19 январдаги қарорида кўрсатилганлигига, бу қарор билан муқаддам жаримани қўллаган Тошкент вилоят хўжалик суди апелляция инстанциясининг 2004 йил 12 ноябрдаги қарори бекор қилинганлигига судлар томонидан эътибор берилмаган.

Ваҳоланки, Хўжалик процессуал кодекси 190-моддасининг биринчи қисмига кўра ишни кассация инстанциясида кўрган хўжалик судининг қарорида баён қилинган кўрсатмалари шу ишни янгидан кўраётган суд учун мажбурийдир.

Бундан ташқари, судлар томонидан ХПКнинг 218-моддасига асосан жавобгарга нисбатан жарима қўллашда даъвогарнинг ижро усулини ўзгартириш ҳақидаги аризасига биноан вилоят хўжалик судининг 2002 йил 15 ноябрдаги 11-0206/367-сонли иш бўйича ажрими ва ижро варақасига асосан ундирув "Шарқ" кооперативининг мол-мулкига қаратилганлиги, кооперативнинг ҳисоб рақамига эса пуллар 2002 йил 19 ва 30 ноябрь кунлари келиб тушганлиги, "Ҳамдам" хусусий фирмаси томонидан банкка ижро этиш учун топширилган инкассо топшириқномасида асос сифатида кўрсатилган 2002 йил 17 июндаги суд буйруғи мавжуд эмаслиги инобатга олинмаган.

Қайд этилганларга асосан, Раёсат Тошкент вилоят хўжалик судининг ҳал қилув қарори ва кассация инстанцияси қарорининг жарима ундириш қисмини бекор қилиб, даъво талабининг ушбу қисмини ҳам рад қилишни лозим деб топди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2006 йил, 4-сон






















Время: 0.0062
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск